|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 07.10.2002
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ТРАНСПОРТИ КОРХОНАЛАРИ МАЪМУРИЙ-БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 7 октябрдаги 346-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўловчилар ташиш транспорти корхоналари маъмурий-бошқарув ходимлари иш ҳақининг кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тушуми тўлиқлигига боғлиқлигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
1. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар ва хўжалик бирлашмалари аппарати ходимлари, йўловчилар ташиш транспорти (темир йўл ва ҳаво транспортидан ташқари) корхоналари ва ташкилотлари маъмурий-бошқарув ходимлари иш ҳақи фонди кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган маблағлар бирлигига нисбатан нормативлар бўйича белгиланади;
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
амалдаги хўжалик ҳисоби даромади кўрсатиб ўтилган ходимлар иш ҳақи фондини шакллантириш манбаи ҳисобланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Янги шартлари 1995 йил 1 июлдан бошлаб жорий қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, мазкур тартиб ишчилар, операторлар, ҳайдовчилар, диспетчерлар ва маъмурий-бошқарув ходимлари ҳисобланмайдиган бошқа тоифадаги ходимларга татбиқ қилинмайди.
2. Коммунал хизмат кўрсатиш ва йўловчилар ташиш транспорти (темир йўл ва ҳаво транспортидан ташқари) корхоналари ва ташкилотлари раҳбарларига кўрсатилган хизматлар учун тушум прогнози ортиғи билан бажарилиши суммасининг 50 фоизини унга йўллаган ҳолда маъмурий-бошқарув ходимларини мукофотлаш махсус жамғармаси ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси ва «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси 1995 йил 20 июнгача:
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
вазирликлар ва хўжалик бирлашмалари аппарати ходимлари, корхоналар ва ташкилотлар маъмурий-бошқарув ходимлари иш ҳақи фондининг кўрсатилган хизматлар учун тушган маблағлар бирлигига нисбатан нормативларини;
кўрсатиб ўтилган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари бўйича иш ҳақининг кўрсатилган хизматлар учун тушадиган тўловларнинг даражасига боғлиқлигини белгилашни назарда тутувчи қоидаларни ишлаб чиқсинлар ҳамда Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси билан биргаликда 1995 йил 25 июнгача 1995 йилнинг иккинчи ярим йиллиги учун пул тушумлари прогнозини ҳамда вазирликлар ва хўжаликлар бирлашмалари аппарати ходимлари, коммунал хизмат кўрсатиш ва йўловчилар ташиш транспорти (темир йўл ва ҳаво транспортидан ташқари) корхоналари ва ташкилотлари маъмурий-бошқарув ходимлари иш ҳақи фонди ҳисоб-китобини аниқласин.
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бунда иш ҳақи фондини ҳисоблаб чиқишнинг тасдиқланган нормативларидан, шунингдек, базавий кўрсаткичларнинг изчил ўсишини ҳисобга олган ҳолда улар асосида белгиланган тушум тушишининг амалдаги прогнозларидан келиб чиқсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тижорат банклари вазирликлар ва хўжалик бирлашмалари аппарати ходимлари, йўловчилар ташиш транспорти (темир йўл ва ҳаво транспортидан ташқари) корхоналарининг маъмурий-бошқарув ходимлари иш ҳақига маблағлар беришни меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг кўрсатилган хизматлар учун тушган маблағлар бирлигига нисбатан белгиланган нормативларидан келиб чиқиб амалга оширсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
6. Республиканинг хўжалик ҳисобидаги корхоналари ва ташкилотларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклидан ходимлар иш ҳақининг хўжалик фаолияти натижаларига бевосита боғлиқлигини белгиловчи ишбай ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг бошқа илғор шаклларига ўтишни таъминлаш тавсия этилсин.
Жамоа шартномалари (битимлар) ва контрактлар тузиш чоғида ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорининг хўжалик фаолияти натижаларига боғлиқлиги ҳисобга олинсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 15 июнь,
222-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 6-сон, 22-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)