Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳукуматнинг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ҳукуматнинг 2-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва бошқа манфаатдор органлар билан биргаликда Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини, Дарахт кесиш қоидаларини, Кесилмасдан сотиладиган дарахтлар нархларини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июндаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги Низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 апрелдаги 149-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)