Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига айлантириш тўғрисида» 2000 йил 7 февралдаги ПФ—2536-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ за сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2000 йил 20 мартдаги 98-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жумҳурият ўрмон хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш ҳақида» 1991 йил 30 апрелдаги 115-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 декабрдаги 1034-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2018 й., 09/18/1034/2351-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ўрмон фонди ерларида овчилик хўжалигини ташкил этиш ва юритиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 12 октябрдаги 469-сон қарори:
учинчи хат бошидаги «Давлат ўрмон қўмитаси ҳузуридаги Овчилик бош бошқармаси» сўзлари «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг Ўрмон хўжалиги, қўриқхоналар ва миллий парклар бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
охирги хат бошидаги «Овчилик бош бошқармаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги, қўриқхоналар ва миллий парклар бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасига» сўзлари «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларида муқобил хизматни ўташ амалга ошириладиган вазирликлар, идоралар ва концернларнинг рўйхатда (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 июндаги 275-сон қарори — Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Муқобил хизматни ташкил этиш ва уни ўташ тартиби тўғрисида Низомга иловадаги «Давлат ўрмон қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин, «Қишлоқ» сўзидан кейин эса «ва сув» сўзлари қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 44-сон, 459-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 191-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 247-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ўрмонларини ҳимоя қилиш бўйича айрим меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 68-модда)нинг:
2-бандидаги «Давлат ўрмон қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-бандининг биринчи хат бошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси», «Давлат ўрмон қўмитаси амалга оширади» сўзлари «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси», «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси амалга оширади» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-бандининг «в» кичик банди биринчи хат бошидаги «Давлат Ўрмон қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.