Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 3 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2828]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 февралдаги 50-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2015 — 2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 29 августдаги 251-сон қарори)»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 16 сентябрь,
66-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 16 сентябрь,
70-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 16 сентябрь,
340-В-сон
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг 2016 йил 16 сентябрдаги 66, 70, 340-В-сон қарорига
ИЛОВА
Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги, «Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 ноябрдаги 260-сон «Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги, 2013 йил 14 майдаги 129-сон «Аҳоли ўртасидаги микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорларига мувофиқ, йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг (бундан буён матнда Марказий бюро деб юритилади) махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
микронутриентлар — инсон организмининг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган, ўрнини бошқа нарса боса олмайдиган озиқ-овқат моддалари (витаминлар ва минерал моддалар);
қиймат (нарх) — микронутриент бирлиги қийматининг пулдаги ифодаси;
айланма маблағлар — Марказий бюрога тузни йодлаш учун микронутриентларни узлуксиз етказиб бериш жараёнида фойдаланиладиган маблағлар (махсус ҳисоб рақамидаги маблағлар, харид учун бошқа ҳисоб рақамига кўчирилган маблағлар, дебитор қарздорлик маблағлари ва захирадаги микронутриентлар қиймати).
2. Марказий бюро йодланган туз ишлаб чиқарувчиларнинг (бундан буён матнда корхона деб юритилади) эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда улар учун микронутриентлар харид қилади ҳамда фойда олишни назарда тутмаган ҳолда корхоналарни микронутриентлар билан таъминлайди.
3. Микронутриентларни узлуксиз етказиб бериш учун айланма маблағлар ҳажми корхоналарнинг уч йиллик эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микронутриентлар бўйича айланма маблағлар ҳисоби Марказий бюро томонидан АҚШ долларида юритилади.
(3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 августдаги 48, 120, 340-В-2-сонли қарори (рўйхат рақами 2828-2, 12.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2018 й., 10/18/2828-2/1875-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тузни йодлашда қўлланиладиган микронутриентларни харид қилиш учун зарур маблағларни, шу жумладан чет эл валюта маблағларни жамлаш мақсадида Марказий бюрога хизмат кўрсатувчи банкда 22604 — «Мижозларнинг бошқа депозитлари — Жамғарма — Мақсадли» махсус ҳисоб рақамлари очилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 20 сентябрдаги 111, 136 ва 340-V-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2828-1, 16.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
5. Тузни йодлашда қўлланиладиган микронутриентларни харид қилиш учун зарур айланма маблағлар қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
дастлабки маблағлар — бойитилган 1-навли буғдой унини сотишдан тушган жамланган маблағлар ҳисобидан;
кейинчалик — корхоналардан йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисми ҳисобидан.
2-боб. Дастлабки айланма маблағларни шакллантириш
6. Йодланган туз ишлаб чиқариш учун микронутриентларни харид қилиш мақсадида дастлабки айланма маблағлар Ун ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг бойитилган унни сотишдан тушган маблағларининг бир қисмини аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1522, 2005 йил 19 ноябрь) мувофиқ, Марказий бюронинг хизмат кўрсатувчи банкдаги махсус ҳисоб рақамига бойитилган 1-навли буғдой унини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, йодланган туз ишлаб чиқариш учун микронутриентларни харид қилиш мақсадида очилган махсус ҳисоб рақамга фоизсиз муддатли қарз сифатида ўтказилади.
7. Дастлабки айланма маблағлар ҳажми ҳам корхоналарнинг микронутриентларга бўлган уч йиллик эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланади. Ушбу маблағлар бўйича Марказий бюро томонидан ўзаро ҳисоб-китоблар улар йодланган туз ишлаб чиқаришга микронутриентларни харид қилиш учун махсус ҳисоб рақамга кўчирилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан хорижий валютанинг сўмга нисбатан белгиланган курси (бундан буён матнда белгиланган курс деб аталади) бўйича юритилади.
8. Дастлабки айланма маблағларни шакллантириш учун олинган фоизсиз муддатли қарз маблағларини қайтариш ушбу маблағлар кўчирилган санадан бошлаб уч йилдан кейин бошланади. Муддатли қарз маблағлари йодланган тузни реализация қилишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан 10 йил давомида, йилига 10 фоиз доирасидаги ҳажмда (пул ўтказилган кундаги белгиланган курс бўйича АҚШ доллари эквивалентида) ҳар йилнинг 31 декабригача бойитилган 1-навли буғдой унини сотишдан тушадиган маблағлар махсус ҳисоб рақамига қайтарилади.
3-боб. Жорий йил учун айланма маблағларни шакллантириш
9. Жорий йил учун айланма маблағлар уни қўшимча молиялаштиришга ажратиладиган маблағлар ҳамда корхоналардан микронутриентлар учун девальвация даражасини ҳисобга олган ҳолда ўтказиладиган маблағлардан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Жорий йил учун айланма маблағлар ҳажми 1 январь ҳолатига қуйидаги формула орқали аниқланади ва Марказий бюро томонидан хар йили тасдиқланади:
ЖАМ = (М х 3) х (МҚ/БК) ,
бунда:
ЖАМ — жорий йил учун айланма маблағлар ҳажми (АҚШ долларида);
М — корхоналарга берилган микронутриентларнинг йиллик ўртача ҳажми (кг);
МҚ — бир килограмм микронутриентнинг амалдаги қиймати (нархи) (сўм).
БК — белгиланган курс (сўм).
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 августдаги 48, 120, 340-В-2-сонли қарори (рўйхат рақами 2828-2, 12.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2018 й., 10/18/2828-2/1875-сон)
11. Айланма маблағларни қўшимча молиялаштириш ҳажми қуйидаги формула орқали аниқланади:
ҚМ = ЖАМ — ЎАМ,
бунда:
ҚМ — қўшимча молиялаштириш ҳажми (АҚШ долларида);
ЖАМ — жорий йил учун айланма маблағлар ҳажми (АҚШ долларида);
ЎАМ — ўтган йилги айланма маблағлар ҳажми (АҚШ долларида).
Қўшимча молиялаштириш ҳажми ўтган йилги айланма маблағлар ҳажмининг 0 — 10 фоизи оралиғида белгиланади.
4-боб. Микронутриентларнинг корхоналарга бериладиган қиймати (нархи)ни шакллантириш
12. Марказий бюро томонидан микронутриентларнинг қиймати (нархи)ни шакллантиришда фойда олиш назарда тутилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Корхоналарга бериладиган микронутриентнинг қиймати (нархи) қуйидаги формула асосида ҳар ойнинг биринчи санасига аниқланади ва мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади:


‎МҚ = (‎‏

ЖАМ — (Дт — Кт + ҲР + МБО)
________________________________
УС‎


‎+Н) х БК‎‏
бунда:
МҚ — бир килограмм микронутриентнинг қиймати (нархи) (сўм);
ЖАМ — жорий йил учун айланма маблағлар ҳажми (АҚШ долларида);
Дт — тузни йодловчи микронутриентлар бўйича дебитор қарздорлик (АҚШ долларида);
Кт — тузни йодловчи микронутриентлар бўйича кредитор қарздорлик (АҚШ долларида);
ҲР — микронутриентлар харид қилиш учун очилган махсус ҳисоб рақамдаги ҳамда уларни харид қилиш учун бошқа ҳисоб рақамга кўчирилган маблағларнинг умумий қиймати (АҚШ долларида);
МБО — Марказий бюро омборидаги тузни йодловчи микронутриентларнинг қиймати (АҚШ долларида);
УС — Марказий бюро омборидаги тузни йодловчи микронутриентларнинг миқдори (кг);
Н — етказиб берувчи билан тузилган сўнги шартномадаги бир килограмм микронутриентнинг нархи (АҚШ долларида).
БК — белгиланган курс (сўм);
Формуладаги кўрсаткичлар қийматининг АҚШ долларидаги эквиваленти шу санага белгиланган курс бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 августдаги 48, 120, 340-В-2-сонли қарори (рўйхат рақами 2828-2, 12.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2018 й., 10/18/2828-2/1875-сон)
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 майдаги 129-сон «Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига мувофиқ, Марказий бюро ҳузуридаги Озиқ-овқат маҳсулотларини бойитиш дастурини амалга ошириш гуруҳини сақлаш харажатлари микронутриентлар харид қилиш учун жамланаётган маблағлар ҳажмининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
5-боб. Марказий бюронинг корхоналар билан муносабатлари
15. Марказий бюро томонидан корхоналарга микронутриентларни етказиб бериш тегишли шартномалар асосида, олдиндан ҳақ тўланмасдан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 августдаги 48, 120, 340-В-2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2828-2, 12.09.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2018 й., 10/18/2828-2/1875-сон)
16. Корхоналар йодланган тузни реализация қилишдан тушган тушумнинг олинган микронутриентлар қийматига тенг бўлган қисмини микронутриентларни харид қилишни узлуксиз таъминлаш учун Марказий бюронинг махсус ҳисоб рақамига ўтказади. Бунда олинган микронутриентнинг қиймати (нархи) миқдоридаги сумма икки банк иш куни давомида корхоналарнинг тўлов топшириқномалари асосида, Марказий бюронинг махсус 22604 ҳисоб рақамига кўчирилади.
17. Корхоналар ва Марказий бюро раҳбарлари жамғарилган маблағлар юзасидан ҳар чоракда солиштирма далолатномалар тузиш ва улар асосида йодланган туз сотишда ҳақиқатда тушган маблағлар ва ишлатилган микронутриентлар миқдорига асосан тўловларни мувофиқлаштиришни таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Корхоналар томонидан Марказий бюродан олинган микронутрентлар учун тўловлар белгиланган муддатда амалга оширилмаган тақдирда, Марказий бюро ушбу маблағларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олиш чораларини кўради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
6-боб. Якуний қоидалар
19. Мазкур Низом талабларига мувофиқ ҳисоб-китобларни тўғри юритиш ва тўловларни ўз вақтида амалга ошириш учун жавобгарлик корхоналар раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари (бухгалтерлари) зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Марказий бюро томонидан микронутриентларни харид қилиш ва махсус ҳисоб рақамга тушган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 6 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3831, 06.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон)
21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2016 йил 16 сентябрь
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
2016 йил 16 сентябрь
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

______________________________

(лавозими, Ф.И.О., имзо)

20___ йил «___» _______________

Микронутриент қиймати (нархи)ни аниқлаш

ҲИСОБ-КИТОБИ*

_______________________________________________________

(микронутриент номи)

Сана: 20___ йил «___» _____________________



Т/р

Кўрсаткичлар

Сатр

коди

Ўлчов

бирлиги

Суммаси

1.

Бир килограмм микронутриентнинг қиймати (нархи)
(((02 сатр — (03 сатр — 06 сатр + 09 сатр + 15 сатр)) / 16 сатр)+18 сатр) x 19 сатр

01

сўм.

2.

Жорий йил учун айланма маблағлар ҳажми

02

АҚШ долл.

3.

Тузни йодловчи микронутриентлар бўйича дебитор қарздорлик
(04 сатр + 05 сатр)

03

АҚШ долл.

3.1.

ишлаб чиқарувчи корхоналардан

04

АҚШ долл.

3.2.

микронутриент етказиб берувчилардан

05

АҚШ долл.

4.

Тузни йодловчи микронутриентлар бўйича кредитор қарздорлик
(07 сатр + 08 сатр)

06

АҚШ долл.

4.1.

ишлаб чиқарувчи корхоналардан

07

АҚШ долл.

4.2.

микронутриент етказиб берувчилардан

08

АҚШ долл.

5.

Микронутриентлар харид қилиш учун очилган махсус ҳисоб рақамдаги ҳамда уларни харид қилиш учун бошқа ҳисоб рақамга кўчирилган маблағларнинг умумий қиймати (10 сатр + 11 сатр + 12 сатр + 13 сатр+ 14 сатр)

09

АҚШ долл.

5.1.

22604 — мижозларнинг бошқа депозитлари — Жамғарма — Мақсадли

10

АҚШ долл.

5.2.

29801 — мижозлар билан ҳисоб-китоблар

11

АҚШ долл.

5.3.

22614 — мижозларнинг валюта бозорида конвертация қилинган маблағлари

12

АҚШ долл.

5.4.

22602 — мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари

13

АҚШ долл.

5.5.

микронутриентлар харид қилиш учун бошқа ҳисоб рақамга кўчирилган маблағлар

14

АҚШ долл.

6.

Марказий бюро омборидаги тузни йодловчи микронутриентларнинг қиймати (16 сатр * 17 сатр)

15

АҚШ долл.

6.1.

марказий бюро омборидаги тузни йодловчи микронутриентларнинг миқдори

16

кг

6.2.

марказий бюро омборидаги тузни йодловчи микронутриентларнинг бир килограмми нархи

17

АҚШ долл.

7.

Етказиб берувчи билан тузилган сўнги шартномадаги бир килограмм микронутриентнинг нархи

18

АҚШ долл.

8.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан АҚШ долларининг сўмга нисбатан белгиланган курси

19

сўм

* Суммаларнинг АҚШ долларидаги эквиваленти шу санага белгиланган курс бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан аниқланади

Марказий бюро раҳбари

________________________

(имзо)

_____________________________________________________________

(Ф.И.О.)

Бош ҳисобчи

________________________

(имзо)

_____________________________________________________________

(Ф.И.О.)

(илова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 августдаги 48, 120, 340-В-2-сонли қарори (рўйхат рақами 2828-2, 12.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2018 й., 10/18/2828-2/1875-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 40-сон, 470-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 10/17/2828-1/0125-сон; 13.09.2018 й., 10/18/2828-2/1875-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон)