Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЙОД ЕТИШМАСЛИГИ КАСАЛЛИКЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан
2006 йил 27 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқулланган
2006 йил 27 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисидаги қонунчилик
Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
йод етишмаслиги касалликлари — организмда йоднинг етишмаслиги оқибатида қалқонсимон без касалликлари кўринишида намоён бўладиган касалликлар;
йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси — йод етишмаслиги касалликларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тизими;
йодланган озиқ-овқат маҳсулотлари — ишлаб чиқариш жараёнида йод билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари;
йодланган туз — ишлаб чиқариш жараёнида йод билан бойитилган ош тузи.
2-боб. Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасининг давлат томонидан тартибга солиниши
4-модда. Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасидаги давлат сиёсати
Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасидаги давлат сиёсати йод етишмаслиги касалликлари келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган бўлиб, қуйидагилар орқали рўёбга чиқарилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш;
(4-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
истеъмол бозорини йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдиришга қаратилган иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш;
йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда хавфсизлиги, уларни сақлаш шароитлари устидан давлат назоратини амалга ошириш;
йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасидаги илмий тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
болаларни ва туғиш ёшидаги аёлларни таркибида йод бўлган препаратлар билан профилактик таъминлаш тадбирларини амалга ошириш;
йодланган туз, йодланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси ҳамда уларни даволаш учун фойдаланиладиган дори воситалари ва препаратларни ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ишлаб чиқариш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;
йод етишмаслиги касалликлари профилактикасига доир тадбирлар самарадорлигининг мониторинги;
йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасида ҳисобга олишнинг ахборот-таҳлил ва статистик тизимларини такомиллаштириш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан чет эл юридик ва жисмоний шахсларининг маблағларини йод етишмаслиги касалликлари муаммоларига, мазкур касалликларнинг профилактикаси ҳамда даволаш усулларига жалб этиш;
йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
5-модда. Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасида давлат бошқаруви
Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасида давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари амалга оширади.
Қаранг: Ушбу Қонуннинг 6 — 8-моддалари.
Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасида давлат бошқаруви:
профилактика ва санитария-эпидемиология тадбирлари ўтказишни, йод етишмаслиги касалликларига ташхис қўйиш ва уларни даволашни ташкил этишни;
йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси ва уларни даволаш учун дори воситалари ҳамда препаратларни, йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларини стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштиришни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлашни давлат томонидан нормалаштиришни;
(5-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 31 июлдаги ЎРҚ-1078-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2025 й., 03/25/1078/0682-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 2 февраль)
давлат бошқаруви органларининг, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боришни;
йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг муомаласи устидан давлат назоратини ўз ичига олади.
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасидаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва рўёбга чиқарилишини таъминлайди;
давлат бошқаруви органларининг йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси масалаларига доир фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(6-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
(7-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасидаги давлат дастурларини рўёбга чиқаради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлаш учун фойдаланиладиган таркибида йод бўлган препаратларни, уларга қўйиладиган талабларни, ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлашга, йодланган тузни ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга ва реализация қилишга қўйиладиган санитария қоидаларини, нормаларини ва гигиена нормативларини белгилайди;
(7-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 31 июлдаги ЎРҚ-1078-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2025 й., 03/25/1078/0682-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 2 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
йодланган тузнинг ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, ишлаб чиқарилиши, сақланиши, олиб кирилиши ҳамда реализация қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
(7-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 31 июлдаги ЎРҚ-1078-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2025 й., 03/25/1078/0682-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 2 февраль)
йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этади;
аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси бўйича тушунтириш ишларини олиб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(7-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
8-модда. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги:
йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлашга тааллуқли давлат стандартларини тасдиқлайди;
йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлашда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(8-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасидаги ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
(9-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасидаги ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқади ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритади ҳамда рўёбга чиқарилишини таъминлайди;
(9-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
тегишли давлат органларининг аҳолини йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(9-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-боб. Йод етишмаслиги касалликлари профилактикасига доир чора-тадбирлар
10-модда. Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси турлари
Инсон организмининг йодга бўлган зарурий эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йод етишмаслиги касалликларининг оммавий ва якка тартибдаги профилактикаси амалга оширилади.
11-модда. Йод етишмаслиги касалликларининг оммавий профилактикаси
Йод етишмаслиги касалликларининг оммавий профилактикаси озиқ-овқатга йодланган туз ишлатиш ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилиш орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 июндаги ЎРҚ-388-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 301-модда)
12-модда. Йод етишмаслиги касалликларининг якка тартибдаги профилактикаси
Йод етишмаслиги касалликларининг якка тартибдаги профилактикаси профилактика ва санитария-эпидемиология тадбирлари, тиббий кўриклар ўтказиш, ташхис қўйиш ва даволаш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги йод етишмаслиги касалликларининг якка тартибдаги профилактикасини таъминлаш мақсадида профилактика ва санитария-эпидемиология тадбирлари, тиббий кўриклар ўтказиш, йод етишмаслиги касалликларига ташхис қўйиш ва уларни даволаш тартибини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди.
13-модда. Аҳолини йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси масалаларига доир ахборот билан таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари аҳолига йод етишмаслиги касалликларининг келиб чиқиши ва тарқалиши омиллари, бундай касалликларнинг профилактикасига доир чоралар тўғрисида ишончли ва ўз вақтида ахборот берилишини таъминлайди.
(13-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
14-модда. Йод етишмаслиги касалликлари профилактикасига доир тадбирларни молиялаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йод етишмаслиги касалликлари профилактикасига доир тадбирларни молиялаштириш бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(14-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-боб. Йодланган тузга ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
15-модда. Ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлаш
(15-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 31 июлдаги ЎРҚ-1078-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2025 й., 03/25/1078/0682-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 2 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган, олиб кириладиган ва реализация қилинадиган барча ош тузи йодланган бўлиши керак. Барча озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фақат йодланган туздан фойдаланилади.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 31 июлдаги ЎРҚ-1078-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2025 й., 03/25/1078/0682-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 2 февраль)
Озиқ-овқат маҳсулотларини йодлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
16-модда. Йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда хавфсизлигига доир талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотлари миллий стандартлар, қоидалар ҳамда нормалар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 ноябрдаги ЎРҚ-800-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон — 2023 йил 5 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган, таркибида йод бўлган препаратлардан фойдаланилади. Ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлаш, йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда хавфсизлиги, уларни сақлаш шароитлари устидан давлат назорати қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 31 июлдаги ЎРҚ-1078-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2025 й., 03/25/1078/0682-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 2 февраль)
17-модда. Йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш миллий стандартлар, қоидалар ҳамда нормалар талабларига мувофиқ юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 ноябрдаги ЎРҚ-800-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон — 2023 йил 5 ноябрдан кучга киради)
Белгиланган яроқлилик муддати ўтган йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотлари утилизация қилиниши, саноат йўли билан қайта ишланиши ёки қайта йодланиши керак.
18-модда. Йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларини сертификатлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларини сертификатлаштириш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(18-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: ушбу Қонуннинг 8-моддаси.
19-модда. Йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш, ўраш ва тамғалаш
Йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотлари қадоқланган, ўралган ҳамда тамғаланган ҳолда ишлаб чиқарилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш, ўраш ҳамда тамғалашга нисбатан қонунчиликда озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш, ўраш ва тамғалаш борасида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
20-модда. Йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилувчи юридик ва жисмоний шахслар уларни ташиш, сақлаш ҳамда реализация қилишни қонунчиликда белгиланган қоидалар ва нормаларга риоя этган ҳолда амалга оширишлари шарт.
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2024 йил 13 февралдаги 4-сон қарори билан тасдиқланган Озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчи савдо корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0068-24-сон СанҚваН)нинг 7-боби.
Мувофиқлик сертификати бўлмаган ва яроқлилик муддати ўтган йодланган туз ҳамда йодланган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш тақиқланади.
21-модда. Йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фақат ўралган тарзда ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа талабларга риоя этилган ҳолда олиб кирилиши мумкин.
(21-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
5-боб. Якунловчи қоидалар
22-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23-модда. Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(24-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
25-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2007 йил 4 майдаги 87 (4240) - сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 3 май,
ЎРҚ-97-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 175-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон; 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон; 01.08.2025 й., 03/25/1078/0682-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)