1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қарори
Металлургия маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, металлургия маҳсулотларининг хавфсизлигига ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Металлургия маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент иловага мувофиқ тасдиқлансин ва расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ичида амалиётга жорий этилсин.
2. «Ўзстандарт» агентлиги ваколатли органлар билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий техник регламент амалиётга жорий этилган кундан бошлаб, белгиланган тартибда, металлургия маҳсулотларига мажбурий талабларни белгиловчи стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда уларнинг мажбурийлигини бекор қилиш ва ихтиёрийлигини таъминлаш чораларини кўрсин.
3. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ва «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятлари, «Ўзстандарт» агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик субъектларини тасдиқланган Умумий техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида кенг хабардор қилишни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари У.У. Розуқулов ва Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 6 ноябрь,
319-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 319-сон қарорига ИЛОВА
Металлургия маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент
I боб. Умумий қоидалар
1-§. Умумий техник регламентнинг мақсадлари ва қўлланиш соҳаси
1. Мазкур Умумий техник регламент (кейинги ўринларда — Техник регламент) ушбу Техник регламентнинг 1-иловасида келтирилган рўйхат бўйича металлургия маҳсулотларининг хавфсизлигига доир талабларни белгилайди.
2. Мазкур Техник регламентнинг талаблари қимматбаҳо, ишқорий, ишқорий-ер, нодир металлар, радиоактив металлар, симоб, рангли металлар, қотишмалар ва қора металлар прокатини кейинчалик қайта ишлаш натижасида олинган буюмларга, шунингдек махсус хоссаларга эга легирланган пўлат прокатига, ферроқотишмаларга ва қувур ишлаб чиқариш маҳсулотларига татбиқ этилмайди.
2-§. Атамалар ва таърифлар
3. Мазкур Техник регламент мақсадлари учун Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тушунчалар, шунингдек қуйидаги атамалар қўлланилади:
альфа-заррачалар — икки протон ва икки нейтрондан ташкил топган ва мусбат зарядга эга гелий атомлари ядролари;
гамма-нурланиш — ядровий ўзгаришлар жараёнида ёки заррачалар аннигиляциясида юзага келадиган фотон нурланиш;
қимматбаҳо металлар — агрессив муҳитларда юқори кимёвий барқарорлик, қийин эрувчанлик, болғаланувчанлик ва чўзилувчанликка эга рангли металлар (олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳи металлари — палладий, иридий, родий, рутений ва осмий);
ионлаштирувчи нурланиш — радиоактив парчаланиш, ядровий ўзгаришлар, зарядланган заррачаларнинг моддада тормозланиши вақтида ҳосил бўладиган, муҳит билан ўзаро таъсирлашганда турли ишорали ионларни ҳосил қиладиган нурланиш;
ионлаштирувчи нурланиш манбаи — ионлаштирувчи нурланишни чиқарадиган ёки чиқариши мумкин бўлган қурилма ва (ёки) радиоактив модда;
маркировка — маҳсулотни идентификация қилиш ва у ҳақдаги маълумотни истеъмолчига етказиш мақсадида маҳсулотга ёки қадоққа тушириладиган матн, шартли белги ва/ёки график тасвир кўринишидаги ахборот;
металлургия маҳсулоти — металл таркибли хом ашёни қайта ишлаш жараёнида олинган металлургия корхоналарининг асосий маҳсулоти;
қора металлар прокатининг механик хавфсизлиги — инсон ҳаёти ва соғлиғига, жисмоний, юридик шахслар ва давлат мол-мулкига, атроф муҳитга зарар етказиш хавфларини истисно этиш мақсадида конструкцияларни ҳисоблашда эътиборга олинадиган қора металлар прокатининг эксплуатация хусусиятлари мажмуи;
қора металлар прокати — прокат станларида иссиқ, илиқ ёки совуқ прокатлаш йўли билан ишлаб чиқариладиган маҳсулот (махсус хоссаларга эга легирланган пўлат прокати ва қувур ишлаб чиқариш маҳсулотлари бундан мустасно);
рангли металлар қотишмаси — икки ва ундан ортиқ металл ёки металл ва нометалларни эритиб қўшиш орқали олинган металл материал, бунда рангли металл асосий ҳисобланади;
рангли металлар — темир, хром, марганецдан ташқари барча турдаги металлар (мазкур Техник регламент учун қимматбаҳо, ишқорий, ишқорий-ер ва радиоактив металлар, шунингдек литий, рубидий, цезий, бериллий, цирконий, гафний, ванадий, ниобий, тантал, молибден, вольфрам, галлий, индий, таллий, германий, рений бундан мустасно деб қабул қилинади);
эксплуатация хусусиятлари — механик хоссалар ва геометрик параметрлар мажмуи.
II боб. Металлургия маҳсулотларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
1-§. Радиациявий хавфсизлик
4. Гамма-нурланиш эквивалент дозасининг максимал қуввати 0,3 мкЗв/соатдан ошмаслиги керак (табиий фон ҳиссаси чиқариб ташланган ҳолда).
5. Металлургия маҳсулоти сиртининг альфа-заррачалар билан ифлосланишининг йўл қўйиладиган максимал кўрсаткичлари 0,04 альфа-заррача/(см²×с)дан, бета-заррачалар билан эса 0,4 бета-заррача/(см²×с)дан ошмаслиги керак.
6. Гамма-нурланиш дозасининг ошгани аниқланган ҳолларда ўлчовларни амалга ошираётган ташкилот ионлаштирувчи нурланиш манбаини изоляция қилиш чораларини кўриши ва қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли органларни хабардор қилиши керак.
7. Қора металлар прокатининг механик хавфсизлиги ушбу Техник регламентнинг 2-иловасида келтирилган кўрсаткичларга риоя этилган ҳолатда олинадиган эксплуатация хусусиятлари билан таъминланади.
8. Лойиҳалаш ва қурилишда қора металлар прокатининг геометрик ўлчамлари ва пўлат маркаларини қўллаш шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан тартибга солинади.
III боб. Металлургия маҳсулотларини қадоқлашга қўйиладиган талаблар
9. Металлургия маҳсулотининг қадоғи ишончли бўлиши ҳамда ташиш ва сақлашда маҳсулотнинг бут сақланиши ва хавфсизлигини таъминлаши керак.
1-§. Рангли металларни қадоқлаш
10. Чушка, қуйма, катод, лист кўринишида тайёрланадиган рангли металлар массаси 1500 кг гача бўлган пакетларга шакллантирилиши ва пўлат сим, катанка ёки лента (шу жумладан полимер лента) билан боғланиши керак.
11. Чивиқ, плита, кукун, гранула, кичик қуймалар кўринишида тайёрланадиган рангли металлар полиэтилен қопларга қадоқланиши ва яшиклар ёки контейнерларга (ёғоч, металл, пластик) жойланиши керак. Бунда чивиқ ва плиталар кўринишидаги рангли металлар соф массаси 80 кг дан, кукун, гранула ва кичик қуймалар эса 50 кг дан ошмаган ҳолда қадоқланади.
2-§. Рангли металлар қотишмаларини қадоқлаш
12. Чушка, плитка, қуйма ва чивиқ кўринишида тайёрланган рангли металлар қотишмаларини қадоқлаш истеъмолчининг талабига кўра амалга оширилади.
13. Рангли металлар қотишмаларини қадоқсиз жўнатишга йўл қўйилади.
3-§. Қора металлар прокатини қадоқлаш
14. Пўлат прокати боғламларга қадоқланади. Сортли прокатни ўрамларга ва листли прокатни рулонларга қадоқлашга йўл қўйилади.
15. Чивиқ кўринишидаги сортли ва фасонли пўлат прокати боғламларга қадоқланади. Ўлчовли узунликдаги чивиқлар боғламларга қадоқланганда боғламларнинг учлари бир томондан текисланиши керак. Боғламлар зич қадоқланган ва мустаҳкам боғланган бўлиши керак. Битта боғламнинг массаси 10 000 кг дан ошмаслиги керак.
16. Сортли ва фасонли пўлат прокати боғламларини боғлаш учун диаметри 5,8 дан 8,0 мм гача бўлган углеродли пўлат сим ёки катанка ёхуд уларни кўчиришда қадоқнинг бут сақланишини таъминлайдиган бошқа турдаги боғловчи материаллар қўлланилиши керак.
17. Ўрамлардаги сортли пўлат прокати ўрамлари чалкашмасдан жойланиши керак. Битта ўрамнинг массаси 3500 кг дан ошмаслиги керак.
18. Массаси 150 кг гача бўлган ўрамлардаги сортли пўлат прокати диаметри 4 дан 4,2 мм гача бўлган углеродли пўлат сим ёки катанка билан диаметрал қарама-қарши икки жойидан, боғлам учларини камида уч марта зич бураб ёки кўчиришда қадоқнинг бут сақланишини таъминлайдиган бошқа турдаги боғловчи материаллар билан боғланади.
19. Массаси 150 дан 3500 кг гача бўлган ўрамлардаги сортли пўлат прокати диаметри 6,0 дан 6,5 мм гача бўлган углеродли пўлат сим ёки катанка билан камида тўрт жойидан, камида уч толада ва боғлам учларини камида уч марта зич бураб ёки кўчиришда қадоқнинг бут сақланишини таъминлайдиган бошқа турдаги боғловчи материаллар билан боғланиши керак.
20. Боғламларга қадоқланган листли прокат бўйлама ва кўндаланг йўналишларда мустаҳкам боғланган бўлиши керак.
21. Қалинлиги 2 мм дан кам ва узунлиги 2 м дан ортиқ бўлган листли прокат боғламларга қадоқланганда пастдан махсус ёғоч (металл) бруслар ёки тагликлар маҳкамланиши керак.
22. Рулонларга қадоқланган листли прокат зич ўралган ва бир-иккита айланма ёки икки-олтита радиал боғлам билан боғланган бўлиши керак.
23. Битта боғлам (рулон) массаси 15 000 кг дан ошмаслиги керак. Бунда истеъмолчи билан келишилган ҳолда массаси 15 000 кг дан ортиқ листли прокатни қадоқлашга йўл қўйилади.
24. Листли прокатни боғлаш учун қалинлиги 0,5 дан 2 мм гача ва эни 10 дан 30 мм гача бўлган металл лента, диаметри 6 дан 8 мм гача бўлган катанка ёки сим қўлланилади.
Боғлашда лента учлари қулфлар ёки икки нуқтали пайванд чоки ёрдамида бириктирилади. Катанка ёки сим учлари камида икки-уч марта мустаҳкам буралиши керак.
25. Пўлатдан иссиқ прокатланган ва чўяндан қуйилган майдаловчи шарлар қадоқсиз, уюм ҳолда жўнатилади.
IV боб. Металлургия маҳсулотларини маркировкалашга қўйиладиган талаблар
1-§. Рангли металлар ва рангли металлар қотишмаларини маркировкалаш
26. Рангли металлар ва рангли металл қотишмаларининг маркировкаси ёрлиққа, этикеткага ва/ёки бевосита маҳсулот юзасига туширилади.
27. Рангли металлар ва рангли металлар қотишмалари пакетларга қадоқланганда маркировка қадоққа маҳкамланадиган ёрлиққа, полиэтилен қоплар ва яшикларга қадоқланганда эса қадоққа ёпиштириладиган этикеткага туширилиши керак.
28. Рангли металлар ва рангли металлар қотишмаларининг ёрлиғи ва этикеткасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
ишлаб чиқарувчи мамлакат;
ишлаб чиқарувчининг (сотувчи ёки хорижий ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили) номи;
ишлаб чиқарувчининг (сотувчи ёки хорижий ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили) юридик манзили;
маҳсулотнинг номи ва/ёки маркаси;
ишлаб чиқарилган сана (ой, йил);
қадоқдаги маҳсулот массаси (кг);
сақлаш шартлари ва/ёки манипуляцион белгилар;
маҳсулотга доир техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг номи (белгиланиши);
сертификатлаш тўғрисидаги маълумот (мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулотга нисбатан).
29. Ички бозорга етказиб бериладиган рангли металлар ва рангли металлар қотишмалари маркировкаси матни давлат тилида бўлиши керак.
30. Рангли металлар ва рангли металлар қотишмаларининг чушкалари ва қуймалари юзасига маркировка туширилганда ишлаб чиқарувчи завод тамғаси, эритма рақами ва маҳсулотнинг номи ва/ёки маркаси кўрсатилади.
31. Маркировка ишончли, текшириш мумкин бўлган, осон ўқиладиган ва мустаҳкам бўлиши керак.
32. Рангли металлар қотишмалари қадоқсиз жўнатилганда ҳар бир етказиб бериладиган партияга мазкур Техник регламентнинг 28-бандида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилган ҳужжат илова қилиниши керак.
34. Қора металлар прокати боғлам, ўрам ва рулонларга қадоқланганда маркировка ёрлиққа туширилиши керак.
35. Боғламларга қадоқланган қора металлар прокатига иккита ёрлиқ маҳкамланиши керак. Ёрлиқлар боғламнинг икки учидан сим билан боғичга маҳкамланиши керак.
36. Массаси 150 кг гача бўлган қора металлар прокати ўрамига битта ёрлиқ, массаси 150 дан 3500 кг гача бўлган ўрам ёки ўрамлар боғламига эса ўрамнинг (ўрамлар боғламининг) икки томонидан иккита ёрлиқ маҳкамланади.
а) даврий профилли арматура прокатини ишлаб чиқариш жараёнида мустаҳкамлик класси ва рельс турини мазкур Техник регламентнинг 2-иловасига мувофиқ кўрсатган ҳолда тамғалаш йўли билан;
б) листли прокат боғламларга қадоқланганда юқоридаги листга ювилмайдиган бўёқ билан ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи ва/ёки белгиси, пўлат маркаси, эритма (партия) рақами ва геометрик ўлчамларни тушириш йўли билан.
40. Листлар ва кенг тасмали прокат боғламларга қадоқланганда маркировка ҳар бир боғламнинг юқоридаги листи ва тасмасига ёки боғлам боғичларига мустаҳкам маҳкамланган маркировкаланган картага (ёрлиққа) туширилади.
41. Маркировка ишончли, осон ўқиладиган, пухта маҳкамланган ва узоқ муддат сақланадиган бўлиши керак.
V боб. Металлургия маҳсулотларини идентификация қилиш ва синовлар ўтказиш
1-§. Идентификация қилиш
42. Идентификация қилиш деганда мувофиқликни баҳолаш мақсадида тақдим этилган металлургия маҳсулотининг маркировкасида кўрсатилган муҳим белгиларига айнан мослигини аниқлаш тушунилади.
43. Металлургия маҳсулотини идентификация қилиш органолептик ва инструментал усуллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Идентификация қилишнинг органолептик усули маҳсулотнинг номи ва тури (вазифаси), шунингдек унинг айнан мослиги ва ташқи кўринишига хос белгилари бўйича амалга оширилади.
Масса ва геометрик ўлчамларни идентификация қилишнинг инструментал усули амалдаги қиёслаш белгиси ва/ёки қиёслаш гувоҳномасига эга ўлчаш воситалари билан амалга оширилади.
44. Маҳсулотни унинг номи, тури (вазифаси)ни ўз ичига олган белгилар бўйича идентификация қилиш ва мазкур Техник регламент талабларига мувофиқ унинг хавфсизлик кўрсаткичларига мувофиқлигини аниқлаш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
уни муомалага чиқараётган ишлаб чиқарувчи (сотувчи);
сертификатлаштириш органи, маҳсулот мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида;
давлат назорати органи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган маҳсулотнинг мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида.
2-§. Намуналар олиш қоидалари
45. Қора металлар прокатининг механик хавфсизлигини аниқлаш учун намуналар олиш эксплуатация хусусиятларининг мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бажарилади.
3-§. Синовларни ўтказиш
46. Металлургия маҳсулотларининг радиациявий хавфсизлигини назорат қилиш мазкур Техник регламентнинг 3-иловасида келтирилган радиациявий-дозиметрик назорат бўйича услубий кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилади.
47. Қора металлар прокатининг механик хавфсизлигини белгиловчи даврий профилли прокатнинг механик хоссалари ва бетон билан тишлашиш кўрсаткичларини аниқлаш бўйича синов усуллари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ тартибга солинади.
VI боб. Ўтиш даври
48. Мазкур Техник регламент кучга кирган пайтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган ва мазкур Техник регламентнинг 1-иловасида назарда тутилган металлургия маҳсулотларининг хавфсизлигига талабларни белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар мазкур Техник регламентга мувофиқлаштирилгунга қадар унга зид бўлмаган қисмида қўлланилади.
49. Мазкур Техник регламент амалга киритилгунга қадар қонунчиликка мувофиқлиги мажбурий тасдиқланиши лозим бўлган металлургия маҳсулотига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида белгиланган қоидалар қўлланилади.
50. Мазкур Техник регламент кучга киргунига қадар металлургия маҳсулотларига олинган санитария-эпидемиологик хулосалар ва мувофиқлик сертификатлари ушбу сертификатларда белгиланган муддат давомида амал қилишда давом этади.
VII боб. Давлат назоратини амалга ошириш тартиби
51. Мазкур Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий органлари, шунингдек ўз ваколатлари доирасида бошқа махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
VIII боб. Мазкур Техник регламент талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик
52. Мазкур Техник регламентни бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Металлургия маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга 1-ИЛОВА
Хавфсизлик талаблари белгиланадиган металлургия маҳсулотлари
РЎЙХАТИ
1. Рангли металлар:
бирламчи алюминий: чушка, лист ва чивиқ кўринишида;
4. С590 ва С590К пўлат учун эгилиш синови 120° гача йиртилиш ва ёриқларсиз эгилишга ҳамда 180° гача икки алоҳида қисмга ажралмасдан қўшимча эгилишга бардош бериши керак.
1.6-жадвал
Темир-бетон конструкцияларни арматуралаш учун иссиқ прокатланган ва термомеханик мустаҳкамланган прокатнинг механик хоссалари
Прокат ишлаб чиқариш усули
Пўлат тавсифи
Класс прокат
Шартли ёки физик оқувчанлик чегараси,
σт(σ 0,2 ) Н/мм да 2
Узилишга вақтинчалик қаршилик,
σввН/мм 2
Нисбий узайиш,
δ 5 % да
Бир текис узайиш,
δ р % да
Совуқ ҳолатда эгилиш синови
эгилиш бурчаги,
grad
оправка диаметри,
С в мм
Камида
Иссиқ прокатланган
Углеродли
А240
235
373
25
-
180
d н
А300
295
490
19
-
180
3d н
Кам легирланган
А300
А400
390
590
14
-
90
3d н
А600
590
883
6
2
45
5d н
А800
785
1030
7
А1000
980
1230
6
Термомеханик мустаҳкамланган
Углеродли
Ат400С
440
550
16
-
90
3d н
Ат 500С
500
600
14
-
90
3d н
Кам легирланган
Ат600
600
800
12
4
45
5d н
Ат 600С
600
800
12
4
45
5d н
Ат800
800
1000
8
2
45
5d н
Ат1000
1000
1250
7
2
45
5d н
Ат 1200
1200
1450
6
2
45
5d н
Изоҳлар:
1. Белги (—) кўрсаткич аниқланмаслигини англатади.
2. Арматура прокати класси учун А600 номинал диаметри 18 мм маркадаги пўлатдан 80С совуқ ҳолатда эгилиш нормаси камида 30°.
3. Арматура прокати класси учун А 300 номинал диаметри 20 мм дан юқори — с = 4d.
4. Арматура прокати класси учун мустаҳкамлик Ат 1200 етказиб бериш ҳолатида шартли оқувчанлик чегарасини қуйидагича камайтиришга йўл қўйилади: 1150 Н/мм2.
5. Мустаҳкамлик классларидаги арматура прокатини синашда Ат 800, Ат 1000, Ат 1200 прокатлашдан бевосита кейин пластиклик кўрсаткичларини 1% га камайтиришга йўл қўйилади.
1.7-жадвал
Темир йўл рельсларининг механик хоссалари
Рельс тури
Рельслар тоифаси
Шартли ёки физик оқувчанлик чегараси,
σт(σ 0,2 ) Н/мм да 2
Узилишга вақтинчалик қаршилик,
σ Н/мм да да 2
Нисбий узайиш,
δ 5 в%
Нисбий торайиш,
ψ 5 в%
Зарбий қовушқоқлик,
KCU Дж/см2да
Қаттиқлик, НВ
каллакнинг юриш юзасида
каллакнинг юриш юзасидан 10 мм чуқурликда
каллакнинг юриш юзасидан 22 мм чуқурликда
бўйин ва таг қисмида
камида
Р50,
Р65,
Р65К,
Р75
В
1290
850
12,0
35,0
15
363 — 401
камида 341
кўпи билан 388
Т1
1180
800
8,0
25,0
25
341 — 401
камида 341
камида 321
Т2
1100
750
6,0
25,0
15
321 — 401
камида 321
камида 300
Н
900
-
5,0
-
-
-
-
-
Изоҳ: ( — ) белгиси кўрсаткич аниқланмаслигини англатади.
1.8-жадвал
Саноат транспорти йўллари учун темир йўл рельсларининг механик хоссалари
Изоҳ: ( — ) белгиси кўрсаткич аниқланмаслигини кўрсатади.
II. Даврий профилли прокатнинг тишлашиш кўрсаткичлари
Даврий профилли прокатнинг бетон билан тишлашиш қиймати прокат диаметрига боғлиқ ва кўндаланг қовурғалар эзилишининг нисбий майдони сифатида аниқланади (fR).
2.1-жадвал
Даврий профилли прокатнинг бетон билан тишлашиш кўрсаткичлари
Металлургия маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга 3-ИЛОВА
Металлургия маҳсулотларини радиациявий-дозиметрик назорат қилиш бўйича услубий кўрсатмалар
1. Радиациявий-дозиметрик назоратни ўтказиш ишларига махсус тайёргарликдан ўтган, радиологик тадқиқотлар ўтказиш учун рухсатга эга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ уни ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли амалга ошириш учун жавобгар бўлган ходимлар қўйилади.
2. Радиациявий-дозиметрик назоратни ўтказиш аппаратураси белгиланган тартибда даврий равишда қиёслаш, калибрлаш ва солиштиришдан ўтиши ҳамда ҳар йилги давлат қиёслашидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳномага эга бўлиши керак.
3. Ионлаштирувчи нурланишларни қайд этиш учун мўлжалланган дозиметрик аппаратура 5 КэВ дан 3 МэВ гача бўлган энергиялар оралиғида минимал «қаттиқлик бўйича юриш»га, 0,01 дан 103 мкЗв/соатгача сезгирлик диапазонига эга бўлиши, тор ионлаштирувчи нурланиш дасталари учун детектор ўлчамлари нисбатан кичик бўлиши керак.
4. Аппаратурани ўлчашлар ўтказишга тайёрлаш уни эксплуатация қилиш бўйича йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
5. Хонада радиациявий нурланишнинг фон қийматларини ўлчашда назорат нуқталари кириш жойида танланади — дозиметр турли нуқталардаги кейинги ўлчашларга нисбатан юқорироқ сезгирликка қўйилади. Ўлчашлар полдан 100 — 120 см баландликда амалга оширилади.
6. Йирик габаритли металлургия маҳсулотининг бир бирлигини ўлчаш полдан камида 1 м баландликда битта нуқтадан, ионлаштирувчи нурланиш дастасини горизонтал периметр бўйлаб ўлчашлар оралиғи 3 м дан ошмаган ҳолда кўчириш орқали амалга оширилади.
7. Металлургия маҳсулоти жойланган йирик габаритли қадоқни ўлчаш барча томонлардан камида 5 та нуқтада амалга оширилади. Ҳар бир назорат нуқтасида камида учта кетма-кет ўлчаш ўтказилади.
Ўлчашлар асбобни ўлчанаётган объектнинг барча томонлари бўйлаб кўчириш орқали амалга оширилади. Бунда асбобнинг детекция блокини ўлчанаётган юзадан 10 см масофада шундай жойлаштириш керакки, дозиметрист уни ўз танаси билан экранламасин. Бўртиқлар (ботиқлар) ўлчами детекция блоки диаметридан ошмайдиган текис ясси юза танланиши керак.
8. Гамма-нурланиш даражаларини миқдорий баҳолашда ўлчаш шароитларининг натижаларга таъсири ва ўлчаш хатолиги ҳисобга олиниши керак.
9. Гамма-нурланиш бўйича эквивалент доза қуввати (ЭДҚ) қийматини аниқлаш натижаси сифатида назорат нуқталарида ўлчашлар пайтида олинган ЭДҚ қийматларининг энг каттаси қабул қилинган.
10. Фон қийматларидан 0,3 мкЗв/соатдан кўп бўлмаган ЭДҚ қиймати йўл қўйиладиган деб ҳисобланади.
11. Асбоб кўрсаткичлари ва назорат натижалари баённома шаклида расмийлаштирилади.