Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.02.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3549-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сонли Фармонини бажариш юзасидан ҳамда унинг самарали фаолиятини ташкил қилиш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг бошқарув ходимлари чекланган сони 89 кишидан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.