1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 ноябрдаги 744-сонли «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2025 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига деҳқон бозорларида сотилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларининг ўртача йиллик нархлари, туманлар бўйича пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар дони ўртача харид нархлари, шунингдек товар ишлаб чиқарувчилар бўйича асосий қишлоқ хўжалиги экинлари экилган майдонлар тўғрисида 2014 йилги маълумотлар 2015 йил 1 апрелгача (кейинчалик — ҳар йили ўтган йил учун) тақдим этилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги туманлар бўйича юзага келган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини етиштиришнинг ўртача фойда нормаси тўғрисидаги 2014 йилги маълумотлар аниқланишини ва 2015 йил 1 апрелгача (кейинчалик — ҳар йили ўтган йил учун) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига тақдим этилишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси 2015 йил 1 июнгача ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқласин.
5. Белгилаб қўйилсинки, тасдиқланган Низомга мувофиқ аниқланган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш 2016 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ягона ер солиғи бўйича солиқ солинадиган база тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилиги устидан назоратни таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш бўйича ишлар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида белгиланган тартибда молиялаштирилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 18 август,
235-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги 235-сон қарорига ИЛОВА
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.
Ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қиймати қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғини (кейинги ўринларда — ер солиғи) ҳисоблаб чиқиш учун ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа мақсадларда аниқланади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ушбу Низомнинг амал қилиши боғдорчилик-узумчилик ва полизчилик ширкатларининг, шахсий томорқа ер участкаларининг қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлашга жорий этилмайди.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2021 й., 09/21/391/0590-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тупроқ бонитировкаси — қишлоқ хўжалиги экинларининг ўртача агротехника даражасида тупроқнинг сифатини ва табиий ишлаб чиқариш унумдорлигини 100 баллик шкала бўйича қиёсий баҳолаш;
капиталлашув фоизи — ерлардан иқтисодий-хўжалик мақсадларида фойдаланиш орқали олинган фойдани норматив қийматга айлантириш учун фойдаланиладиган кўрсаткич;
қишлоқ хўжалиги экин майдонлари — мунтазам равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида ёки чорва учун табиий ем-хашак манбаи сифатида фойдаланиладиган ерлар, уларнинг таркибига суғориладиган ва суғорилмайдиган ҳайдов ерлар, кўп йиллик дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевазорлар, резаворзорлар ва бошқа мевали дарахтлар), бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар киради;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси — қишлоқ хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи юридик ёки жисмоний шахслар, шунингдек деҳқон хўжаликлари;
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
ўртача бонитет бали — тупроқ турлича бонитет балларига эга бўлган ҳолларда норматив қийматни аниқлаш объектининг, уларнинг ҳар бирининг майдони ҳисобга олинган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари билан банд бўлган ҳудудга нисбатан ҳисоблаб чиқиладиган кўрсаткич;
норматив қийматни аниқлаш даври — Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди қамраб олинган ҳолда ягона кўрсаткичлар бўйича ерларни баҳолаш ишлари ўтказиладиган давр.
3. Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматига (кейинги ўринларда норматив қиймат деб аталади) ер билан бевосита боғлиқ бўлган объектлар (суғориш ва коллектор-дренаж тармоғи, йўллар) қиймати киритилмайди.
4. Норматив қийматни аниқлаш норматив кўрсаткичларни, ер кадастри ва статистик ҳисобга олиш маълумотларини ҳисобга олган ҳолда фойдани капиталлаштириш асосидаги даромадли ёндашувдан фойдаланиб бажарилади. Норматив қийматни аниқлаш натижалари давлат ер кадастрига киритилади.
5. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги экин майдонлари норматив қийматни аниқлаш объекти ҳисобланади.
6. Норматив қиймат миқдорини аниқлаш ушбу Низом билан тартибга солинадиган ишларнинг предмети ҳисобланади.
7. Норматив қийматни аниқлаш даври ҳар йили ўтказилади. Норматив қийматни аниқлаш даврлари оралиғида норматив қийматни аниқлаш бўйича ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
8. Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш ва ер солиғини ҳисоблаш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)
II. Норматив қийматни аниқлаш
1-§. Норматив қийматни аниқлашнинг умумий масалалари
9. Норматив қийматни аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон)
10. Норматив қиймат ишлаб чиқариш ресурси сифатида қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг сифатини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
қишлоқ хўжалиги экинларининг асосий турлари бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ҳисоблаб чиқилган фойда олиши;
деҳқон бозорларида сотиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларининг ўртача йиллик нархлари ҳамда пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг ўртача харид нархлари;
фойданинг капиталлашуви фоизи.
12. Норматив қийматни аниқлашда қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг индивидуал рента ҳосил қилувчи омиллари — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг интенсивлиги, тупроқнинг сифати, экин майдонлари тузилмаси ва суғориш учун сув чиқариш усули (оқар сув ёки машина усули) ҳисобга олинади.
13. Асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив ҳосилдорлиги тупроқлар ўртача бонитет бали билан қишлоқ хўжалиги экинлари, боғлар ва токзорларнинг тупроқ бонитетининг бир бонитет балига мос норматив ҳосилдорликнинг йиғиндиси сифатида ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
14. 1 га майдондаги асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив унумдорлиги тегишли маъмурий минтақадаги норматив қийматни аниқлаш давридан олдин юзага келган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишнинг ўртача йиллик нархларига боғлиқ равишда қиймат ифодасида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Нпск = Ну × Црк, бунда:
Нпск — 1 га қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив унумдорлиги, минг сўм;
Црк — деҳқон бозорларида сотиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тегишли турига ўртача йиллик нарх, минг сўм/ц, пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг харид нархи минг сўм/ц;
Озуқа экинларининг норматив унумдорлиги ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ уларнинг ҳосилдорлигини буғдой эквивалент ҳосилдорлигига айлантириш ёрдамида ҳисоблаб чиқилади.
15. Суғориладиган 1 га ҳайдов ердан олинадиган ҳисоблаб чиқилган фойдани аниқлашда ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлашнинг шу йилдан олдинги йилда шаклланган экин майдонлари тузилмаси қўлланилади.
Ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича олдинги йил учун қишлоқ хўжалиги экин майдонлари тўғрисидаги маълумотлар давлат статистика маълумотлари асосида аниқланади. Маълумотлар статистика органлари томонидан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига ҳар йили 1 апрелгача тақдим этилади.
Ўтган йилдаги экин майдонлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг минтақавий бўлинмалари томонидан тақдим этилган маълумотлари бўйича жорий йилда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режасига мувофиқ экин майдонлари тузилмаси қўлланилади.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
16. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари бўйича фойданинг ҳисоблаб чиқилган миқдори қишлоқ хўжалиги экин майдонлари сифатидан келиб чиқиб фоизларда маҳсулот қийматига ва туман бўйича ўртача тупроқларнинг ҳар бир класси бўйича маҳсулотларни етиштиришга ўртача харажатларга боғлиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан ҳисоблаб чиқилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Тупроқларнинг алоҳида паст унумдорли класслари бўйича салбий қийматларда фоизларда фойданинг ҳисоблаб чиқилган миқдори олинган тақдирда салбий қийматли ернинг қийматини истисно қилиш учун 0,01 фойда фоизи қўлланилади.
Маҳсулот қиймати тўғрисидаги ўртача маълумотлар ва бирор-бир ўсимлик бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ўртача харажатлар мавжуд бўлмаган тақдирда бошоқли дон экинлари бўйича ҳисоблаб чиқилган маълумотлар қўлланилади.
17. Сифати турлича бўлган ерлар бўйича 1 га суғориладиган ҳайдов ердан олинадиган фойданинг ҳисоблаб чиқилган миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Рпр — 1 га суғориладиган ҳайдов ердан олинадиган ҳисоблаб чиқиладиган фойда, минг сўм;
Нпск1-Нпскн — қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив унумдорлиги, минг сўм/га;
Пк1-Пкн — экин майдонлари, га
Рн1-Рнн — тупроқ сифати турлича бўлган ерларда турли хил экинлардан олинадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши фойдасининг ҳисоблаб чиқилган миқдори, фоизларда.
18. 1 га суғориладиган ҳайдов ернинг норматив қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Рпр х К1 х К2 х К3 Сн = —————————— х 100, бунда: П
Сн — суғориладиган ҳайдов ернинг норматив қиймати, минг сўм/га;
19. Ҳисоблаб чиқилган фойданинг капиталлашуви фоизи 5% миқдорида қабул қилинади.
20. Хўжалик юритиш даражаси ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши интенсивлигини ҳисобга оладиган минтақавий коэффициент ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ қабул қилинади.
21. Товар ишлаб чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан суғориш учун хўжалик ички суғориш тизимига сув чиқариш усули (оқар сув ёки машина усули) ҳисобга олинган коэффициент республика бўйича ягона ифодада барча суғориш майдонлари бўйича оқар сув билан суғориш улушига боғлиқ тарзда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ қабул қилинади.
22. Кимёвий моддаларни қўллаш тақиқланган муҳофаза минтақаларида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари жойлаштирилган тақдирда ҳосил нобуд бўлиши ва тегишли равишда қимматлилик йўқотилишини ҳисобга оладиган коэффициент ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ белгиланган тартибда мажбуриятлар билан чекланган ер участкасидаги қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг бонитет бали ва улушига қараб республика бўйича ягона ифодада қабул қилинади.
23. 1 га боғлар ва токзорларнинг норматив қиймати мазкур Низомнинг 13, 14, 16 — 22-бандларида назарда тутилган тартибда суғориладиган ҳайдов ерларнинг норматив қийматига ўхшаш тартибда аниқланади.
24. 1 га суғориладиган бўз ерларнинг норматив қиймати 0,1 коэффициенти қўлланилган ҳолда суғориладиган ҳайдов ерларнинг қиймати бўйича аниқланади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисида суғориладиган ҳайдов ери бўлмаган тақдирда, суғориладиган бўз ерларнинг норматив қиймати туман (шаҳар) суғориладиган ҳайдов ерлари ўртача асосий экин майдонлари тузилмасидан фойдаланилган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.
25. Мевазорлар, тутзорлар ва бошқа суғориладиган кўп йиллик дарахтлар экилган ерларнинг норматив қиймати ушбу хўжаликнинг суғориладиган ҳайдов ерлари норматив қиймати бўйича, 0,4 коэффициентини қўллаш билан қабул қилинади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисида суғриладиган ҳайдов ери бўлмаган ҳолларда бундай ерларнинг норматив қиймати туман (шаҳар) суғориладиган ҳайдов ерлари бўйича асосий экин майдонлари тузилмасидан фойдаланган ҳолда шартли равишда ҳисоблаб чиқилади.
26. Иссиқхоналар бўйича 1 га ернинг норматив қиймати суғориладиган ҳайдов ерлар қийматига ўхшаш тартибда туман, шаҳар бўйича ўртача кўрсаткич асосида 2,2 коэффициентини қўллаш билан аниқланади.
27. 1 га лалми ҳайдов ернинг норматив ҳосилдорлиги, норматив унумдорлиги, ҳисоблаб чиқилган миқдори ва норматив қиймати ушбу Низомнинг 13 — 20 ва 22-бандларига мувофиқ аниқланади. Бунда хўжалик ички суғориш тизимига сув чиқариш усулини ҳисобга олинган ҳолда коэффициент норматив қийматни аниқлашда қўлланилмайди.
28. Кўп йиллик лалми дарахтлар лалми ҳайдов ер сифатида, лалми бўз ерлар эса лалми ҳайдов ерлари сифатида 0,1 коэффициентини қўллаган ҳолда баҳоланади.
Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчисида лалми ҳайдов ерлар бўлмаган ҳолларда, унинг норматив қиймати шартли равишда туман, шаҳар лалми ҳайдов ерлари бўйича ўртача экин майдонлари тузилмасидан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.
29. Табиий ем-хашакбоп экин майдонлари (пичанзорлар ва яйловлар)нинг норматив қиймати яйловларнинг типларидан ва озуқа бирлигида ифодаланган ҳосилдорликдан келиб чиқиб, ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ уларни буғдойнинг эквиваленти ҳосилдорлигига тегишли равишда қайта ҳисоблаб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.
30. Маъмурий туманда озуқа экин майдонларининг ўртача ҳосилдорлиги тегишли баландлик минтақасидаги яйловларнинг ҳосилдорлиги ва ҳар бир типининг майдони ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.
31. 1 га озуқа экин майдонларининг норматив маҳсулдорлиги буғдой ҳажмига қайта ҳисоблаб чиқилган озуқа бирликларидаги ўртача ҳосилдорлиги ва норматив қийматини аниқлаш давридан олдинги йилдаги ўртача харид нархининг ҳосиласи сифатида аниқланади.
32. 1 га озуқа экин майдонларининг норматив қиймати ушбу Низомнинг 17 — 20-бандларига мувофиқ ҳайдов ерга ўхшаш тарзда аниқланади, бунда озуқа экин майдонларининг унумдорлиги улар билан боғлиқ бўлган баландлик минтақаларида жойлашганлигига қараб фойданинг ҳисоблаб чиқилган миқдори қуйидаги миқдорларда қабул қилинади:
чўл минтақасида — 3,2 фоиз;
тоғолди минтақасида — 4,1 фоиз;
тоғ минтақасида — 7,0 фоиз.
33. Яйловларнинг суғориладиган минтақаларга туташган участкалари суғориладиган ҳайдов ерга мос тарзда 0,01 коэффициентини қўлланган ҳолда баҳоланади. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисида суғориладиган ҳайдов ерлар бўлмаган тақдирда, бундай ерларнинг норматив қиймати шартли равишда туманнинг суғориладиган минтақаси бўйича асосий экин майдонларининг тузилмаси қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.
5-§. Балиқчилик ҳовузлари, иморатлар, иншоотлар ва хонадонлар билан банд бўлган ерларнинг, шунингдек жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадларида ва деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ерларнинг меъёрий қийматини аниқлаш
(5-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
34. Балиқчилик ҳовузлари, иморатлар, иншоотлар ва хонадонлар билан банд бўлган ерларнинг норматив қиймати фақат белгиланган мезонларга мувофиқ ер солиғининг тўловчилари ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўйича аниқланади. Бунда иморатлар, иншоотлар ва хонадонлар деганда уларнинг фаолият кўрсатиши ва хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган иморатлар, иншоотлар, омборлар, дала шийпонлари, бостирмалар, хонадонлар ва майдонлар тушунилади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)
Балиқчилик ҳовузлари билан банд бўлган ерларнинг норматив қиймати туман бўйича суғориладиган ҳайдов ерларнинг ўртача норматив қиймати бўйича аниқланади.
Иморатлар, иншоотлар ва хонадонлар билан банд бўлган ерларнинг норматив қиймати жойлашган минтақаси ва ихтисослашувига қараб асосий қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қиймати бўйича 2 коэффициентини қўллаган ҳолда аниқланади.
Хўжаликларнинг ихтисослашуви ҳисобга олинган ҳолда асосий қишлоқ хўжалиги экин майдонлари деганда:
суғориладиган ерлардаги пахтачилик-ғаллачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, шоличилик, тамакичилик ва чорвачилик хўжаликлари учун — суғориладиган ҳайдов ерлар (суғориладиган минтақа);
суғориладиган ерлардаги боғдорчилик-узумчилик хўжаликлари учун — суғориладиган боғлар, боғлар бўлмаса — токзорлар ёки бошқа кўп йиллик дарахтлар билан банд бўлган ерлар (суғориладиган минтақа);
лалми ерлардаги боғдорчилик-узумчилик хўжаликлари учун — лалми боғлар, боғлар бўлмаса — токзорлар ёки бошқа кўп йиллик дарахтлар билан банд бўлган ерлар (лалми-яйлов минтақа);
яйловлардаги қоракўлчилик ва чорвачилик хўжаликлари учун — яйловлар (лалми-яйлов минтақа);
лалми ерлардаги ғаллачилик ва чорвачилик хўжаликлари учун — лалми ҳайдов ерлар (лалми-яйлов минтақа) тушунилади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари бўлмаган тақдирда, иморатлар, иншоотлар ва хонадонлар билан банд бўлган ерларнинг норматив қиймати (суғориладиган ёки лалмикор-ҳайдов) асосий қишлоқ хўжалиги экин майдонлари жойлашган минтақада ўртача туман норматив қиймати бўйича 2 коэффициенти қўлланган ҳолда аниқланади.
341. Жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги ва деҳқон хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ерларнинг норматив қиймати мос равишда туман (шаҳар)нинг суғориладиган ёки суғорилмайдиган ерларининг ўртача норматив қийматидан келиб чиқиб аниқланади.
(341-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
III. Норматив қийматни аниқлаш изчиллиги
1-§. Норматив қийматни аниқлаш изчиллигининг умумий масалалари
36. Норматив қийматни аниқлаш объектлари алоҳида массивлар чегараларида гуруҳларга бўлинади, улар бўйича картография материаллари нашр этилади ҳамда уларда тупроққа оид ва геоботаник тадқиқотлар натижалари акс эттирилади.
Норматив қийматни аниқлаш бирламчи объектларининг дастлабки ер-ҳисобга олиш ва натижали ер-баҳолаш ахборотлари маъмурий минтақалар бўйича умумлаштирилади.
37. Норматив қийматни аниқлашга алоқадор барча ҳисоб-китоблар технологик схема бўйича ушбу Низомнинг 8-иловасига мувофиқ бажарилади.
2-§. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг рўйхатини тузиш
38. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг рўйхати ва маъмурий туман (шаҳар) бўйича қишлоқ хўжалиги экин майдонлари тўғрисидаги маълумотлар норматив қийматни аниқлаш даври ўтказиладиган йилнинг 1 январь ҳолатига ер фонди маълумотлари бўйича қабул қилинади.
Ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича унинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (уни белгиловчи органлар томонидан тақдим этилади), қишлоқ хўжалик экин майдонлари тафсилотлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси ерининг кадастр рақами, умумий майдони ва бошқалари кўрсатилади, суғориладиган ва суғорилмайдиган экин майдонлари алоҳида ажратиб кўрсатилади. Бунда кўп йиллик дарахтлар майдонлари уларнинг турлари (боғлар, токзорлар ва бошқа дарахтлар) бўйича келтирилади.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг географик жойлашуви йирик масштабли чизмаларда акс эттирилади.
39. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари рўйхати, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва уларни ҳудудий жойлаштириш схемаси ташкилот — ер ресурслари ва давлат кадастри бўйича ушбу туман (шаҳар) бўлимлари бўйича ишларни бажарувчилар томонидан тузилади ҳамда улар билан келишувдан ўтказилади.
3-§. Маълумотлар базасини тайёрлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг тупроқ унумдорлигини ва ем-хашакбоплигини ҳисоблаб чиқиш
40. Суғориладиган ва лалми қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг ўртача бонитет бали тупроқни бонитирока қилиш материалларидан фойдаланган ҳолда аниқланади.
41. Яйловларнинг типлари ва уларнинг озиқабоплик қиммати геоботаник хариталардан фойдаланган ҳолда аниқланади. Маъмурий туманда яйловларнинг бир неча типлари мавжуд бўлганда буғдойнинг эквивалент ҳосилдорлигига қайта ҳисоблаб чиқилган озуқа бирликларида (озиқ қиймати) ифодаланган уларнинг ўртача маҳсулдорлиги аниқланади.
IV. Норматив қийматни аниқлаш ишлари натижаларини расмийлаштириш
42. «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмалари томонидан маъмурий туман (шаҳар)нинг ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг қишлоқ хўжалиги экин майдонлари норматив қийматини аниқлаш натижалари бўйича ҳисобот қуйидаги таркибда тузилади:
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон)
тушунтириш хати;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўйича қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қиймати ва туман (шаҳар) бўйича ўртача норматив қиймат тўғрисидаги маълумотлар.
43. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳисоботлар тушунтириш хатидан, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг туманлар бўйича норматив қиймат ва маъмурий бирлик бўйича ўртача норматив қиймат тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлади.
Туман (шаҳар) бўйича ҳисоботлар ер-кадастр ахбороти сифатида ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича электрон шаклда норматив қиймат тақдим этилган ҳолда туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастрининг тегишли бўлимларига топширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳисоботлар ишларни бажариш учун берилган топшириқда белгиланган ҳажмлар ва нусхаларда тайёрланади.
Ҳисоботларнинг бир нусхаси дастлабки ахборотнинг асл материаллари билан биргаликда ташкилотнинг — ишларни бажарувчининг архивида сақланади.
44. Ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича ушбу Низомнинг 8-иловасидаги шаклга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва бошқа баҳоланган ерларнинг норматив қиймати тўғрисида маълумотнома тузилади. Маълумотнома қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисига топшириш учун туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига тақдим этилади.
V. Норматив қийматини аниқлаш бўйича материалларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби
46. Норматив қийматни аниқлаш бўйича материалларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш норматив қийматни аниқлаш даврлари ўртасидаги даврда янги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ташкил этилган, қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг чегаралари ва майдонлари ёки амалдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг экин майдонлари бонитет бали ўзгарган ҳолларда амалга оширилади.
47. Янгидан ташкил этилган ва ўзгаришларга учраган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги экин майдонлари норматив қийматини аниқлаш материалларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ишлари ҳар йили бир марта йил бошига туманнинг ер фонди тузилгандан кейин норматив қийматни аниқлаш даврини ўтказиш сингари тартибда ва изчилликда амалга оширилади. Норматив қийматни аниқлашнинг охирги материаллари асос қилиб олинади. Ўзгартиришлар киритиш ва бирламчи маълумотларни тўплаш фақат баҳолашнинг охирги даври қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига ўртача йиллик нархлардан фойдаланган ҳолда 46-бандда санаб ўтилган ўзгаришларга дуч келган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўйича амалга оширилади.
48. Ушбу Низомга мувофиқ бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар ушбу Низомнинг 42 — 44-бандларида назарда тутилган тартибда топширилади.
VI. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сотишда ўртача нархларни ва уларни етиштиришда фойда миқдорини аниқлаш тартиби
49. Туманлар бўйича деҳқон бозорларида сотиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига ўртача йиллик нархлар ва сотиш ҳажмлари, шунингдек пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларига ўртача харид нархлар давлат статистика кузатишлари маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан аниқланади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
50. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини етиштириш натижалари бўйича олинган фойданинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан олдинги йил якунларига биноан туманлар (шаҳарлар) бўйича ялпи даромадга нисбатан фоизларда аниқланади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
51. Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш давомида фойда миқдори ўртача йиллик нархлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини етиштиришга норматив харажатлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
52. Туманлар (шаҳарлар) бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини етиштиришга норматив харажатлар бонитет балига боғлиқ равишда ўсимликларни ўстиришнинг агротехнологик хариталари асосида ҳисоблаб чиқилади, бунда иссиқхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатлари ҳисобга олинмайди.
53. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ҳар йили 1 апрелгача Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига ушбу Низомнинг 10-иловасидаги шаклга мувофиқ туманлар бўйича деҳқон бозорларида сотиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига ўртача йиллик нархлар ва сотиш ҳажмлари, шунингдек пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг ўртача харид нархлари тўғрисидаги маълумотларни юборади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
54. Қишлоқ хўжалиги экинларининг, полиз маҳсулотлари, сабзавотлар, меваларнинг норматив қийматини ҳисоблаб чиқишда қўлланиладиган ўртача йиллик нархлар, уларнинг турлари нархлари ва сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиқиб белгиланади.
55. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳар йили 1 апрелгача қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини етиштириш натижалари бўйича олинадиган фойда миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни ушбу Низомнинг 11-иловасидаги шаклга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига юборади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш ва ер солиғини ҳисоблаш
СХЕМАСИ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
1.2. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг ҳамда норматив қийматни аниқлаш объектларининг рўйхатини ва жойлашиш чизмасини тузиш.
1.3. Норматив қиймати аниқланадиган объектлар бўйича дастлабки ер-ҳисобга олиш ва статистик ҳамда натижали ер-баҳолаш ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш ва тайёрлаш.
1.4. Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлашда дастлабки ва қиймат кўрсаткичларининг автоматлаштирилган ҳисоб-китоби дастурини ўрганиш ва ўзлаштириш.
2. Тупроқ унумдорлиги, табиий озуқа экин майдонларининг унумдорлиги, суғориш учун сув бериш усули бўйича бирламчи маълумотлар базасини тайёрлаш ва норматив қийматини аниқлаш объектларининг кўрсаткичларини ҳисоб-китоби.
20__ йил учун ______________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси) _________________ тумани бўйича деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг* асосий турларига шаклланган ўртача йиллик нархлар, пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг ўртача харид нархлари ва сотиш ҳажми
Т/р
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларининг номи