Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА КЎМАКЛАШУВЧИ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» ва «Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 апрелдаги 117-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 16-сон, 160-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларини ундириш, ҳисобга олиш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 апрелдаги 117-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 16-сон, 160-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига маблағларнинг тўлиқ тушиши устидан қатъий ва ҳамма жойда назорат ўрнатсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига Молия вазирлиги ҳамда Марказий банк билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига бошқа давлатлар ташкилотлари ва фуқароларидан тушадиган маблағларни ўтказиш учун хорижий валютада ҳисоб рақами очишга рухсат этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги кўрсатиб ўтилган валюта маблағларидан аҳолини иш билан таъминлаш билан боғлиқ мақсадларда фойдалансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 июндаги 310-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибига, 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 2 апрель,
173-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 апрелдаги 117-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 16-сон, 160-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 2 апрелдаги
173-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 июндаги 310-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар
1. «Дастурни ишлаб чиқишнинг умумий масалалари» бўлимида:
биринчи ва бешинчи хатбошидаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «органлари» ва «вилоят меҳнат бошқармаларига» сўзлари тегишли равишда «бўлимлари» ва «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Вилоят меҳнат бошқармалари», «Меҳнат вазирлигига» сўзлари тегишли равишда «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармалари», «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига иш ўринлари барпо этиш дастурини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар» бўлимининг 2-бандида:
биринчи хатбошидаги «вилоят меҳнат органлари» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Меҳнат вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. «Дастурни амалга ошириш» бўлимида:
биринчи хатбошидаги «Меҳнат вазирлигига» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Меҳнат вазирлигига» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 2 апрелдаги
173-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарори, 1-банддан ташқари.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1993 йил 8 июндаги 277-сон қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 8 майдаги 197-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 59-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда; 2006 й., 30-сон, 294-модда; 2007 й., 19-20-сон, 195-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда; 2016 й., 16-сон, 160-модда)