|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 02.04.2003
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1992 ЙИЛ 31 ДЕКАБРДАГИ 606-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 апрелдаги 173-сонли «Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар бериш ҳисобига деҳқон ва фермер хўжаликларини янада ривожлантириш, кичик ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни ўзини-ўзи меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва қишлоқ жойларда кўпроқ иш ўринлари яратишни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
8 май 1998 й.,
197-сон
Вазирлар Маҳкамасининг «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарорига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Қарорнинг номи ва матнидаги «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси» сўзлари «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Қарорга илова қилинган «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси ҳақида низом» нинг номи ва матнидаги «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси» сўзлари «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Қарорга илова қилинган «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси ҳақида низом»нинг 6-банди охирига қуйидаги хат боши киритилсин:
«қишлоқ жойлардаги деҳқон ва фермер хўжаликларига, кичик ва оилавий корхоналарга янги иш жойлари ташкил қилиш ҳисобига уларни ривожлантириш ва кенгайтиришни рағбатлантириш учун қайтариш, қайтарилишини таъминлаш ва тўлаш шартлари асосида ўртача муддатли кредитлар бериш».