Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.02.2021
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
«Тижорат банклари томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 27 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2527-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 23 декабрдаги 329-В-4-сонли ва Молия вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги 57-сонли «Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2527-4, 03.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2013 йил 14 октябрдаги 329-В ва 98-сонли «Тижорат банклари томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2527, 2013 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 622-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 13 июнь,
329-В-1-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 13 июнь,
44-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сон қарорига
ИЛОВА
«Тижорат банклари томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги «бюджетдан ташқари жамғармалар» деган сўзлар «давлат мақсадли жамғармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) номи ва муқаддимадаги «бюджетдан ташқари жамғармалар» деган сўзлар «давлат мақсадли жамғармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат мақсадли жамғармаси — Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси;
давлат мақсадли жамғармаси кредит линияси — давлат мақсадли жамғармаси томонидан кичик тадбиркорлик субъектларини кредитлаш учун тижорат банкларига ажратиладиган маблағлар;
қарз олувчилар (қарздор) — якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектлари.»;
в) 7 ва 8-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси» деган сўзлар «Давлат мақсадли жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 9-банднинг тўртинчи хатбошисидан «ва дебиторлик ҳамда кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумотнома (2а-сон шакл)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
д) 12-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Банклар қарз олувчилар томонидан микрокредит қайтарилишининг таъминоти сифатида тақдим қилган мол-мулкни унинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда кредитнинг қайтарилган қисмига нисбатан гаровдан чиқариш ҳуқуқига эга.»;
е) 15, 18 ва 23-бандлардаги «бюджетдан ташқари жамғарма» деган сўзлар «давлат мақсадли жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ё) 16, 19, 22 ва 28-бандлардаги «Бюджетдан ташқари жамғарма» деган сўзлар «Давлат мақсадли жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 17 ва 21-бандлардаги «бюджетдан ташқари жамғарма» ва «бюджетдан ташқари жамғарманинг» деган сўзлар тегишлича «давлат мақсадли жамғармаси» ва «давлат мақсадли жамғармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
з) 20 ва 32-бандлардаги «бюджетдан ташқари жамғарманинг» деган сўзлар «давлат мақсадли жамғармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
и) 24-банддаги «бюджетдан ташқари жамғарма» ва «бюджетдан ташқари жамғармага» деган сўзлар тегишлича «давлат мақсадли жамғармаси» ва «давлат мақсадли жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
к) 30-банддаги «бюджетдан ташқари жамғарманинг», «бюджетдан ташқари жамғарма» ва «бюджетдан ташқари жамғармага» деган сўзлар тегишлича «давлат мақсадли жамғармасининг», «давлат мақсадли жамғармаси» ва «давлат мақсадли жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
л) 31-банддаги «бюджетдан ташқари жамғарманинг» ва «бюджетдан ташқари жамғарма» деган сўзлар тегишлича «давлат мақсадли жамғармасининг» ва «давлат мақсадли жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
м) 42-банддан «ҳамда Мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш жамоат фонди» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
2014 йил 13 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 26-сон, 323-модда)