Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2527]
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 23 декабрдаги 329-В-4-сонли ва Молия вазирлигининг 2020 йил 15 декабрдаги 57-сонли «Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2527-4, 03.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Микромолиялаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 369-модда), «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 188-модда), «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 201-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 14 октябрь,
329-В-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 14 октябрь,
98-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2013 йил 14 октябрдаги 329-В ва 98-сон қарорига
ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида
Низом
(низомнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Микромолиялаш тўғрисида»ги, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2018 йил 27 августдаги 329-В-2, 123-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-2, 28.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2018 й., 10/18/2527-2/1974-сон)
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат мақсадли жамғармаси — Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси;
давлат мақсадли жамғармаси кредит линияси — давлат мақсадли жамғармаси томонидан кичик тадбиркорлик субъектларини кредитлаш учун тижорат банкларига ажратиладиган маблағлар;
қарз олувчилар (қарздор) — аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатга олинган ишсиз шахслар, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, турмушида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, кам таъминланган оилаларнинг аъзолари ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатлами вакиллари, якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектлари;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2018 йил 27 августдаги 329-В-2, 123-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-2, 28.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2018 й., 10/18/2527-2/1974-сон)
тавсиянома — мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари раҳбарлари томонидан бериладиган имтиёзли кредитлаш бўйича ҳужжат.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2018 йил 27 августдаги 329-В-2, 123-сонли қарорига (рўйхат рақами 2527-2, 28.09.2018 й.) асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2018 й., 10/18/2527-2/1974-сон)
2. Микрокредитлар қайтаришлик, тўловлилик, муддатлилик, шунингдек мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.
3. Микрокредитлар энг кам иш ҳақининг 500 бараваригача бўлган миқдорда 3 йиллик муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкаси, шу жумладан тижорат банкининг ажратиладиган кредит ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги маржа билан тақдим этилади.
Бунда микрокредитлар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатга олинган ишсиз шахсларга, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга, турмушида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, кам таъминланган оилаларнинг аъзоларига ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига гаров таъминотисиз энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоридан ошмаган ҳажмда ажратилиши мумкин.
Бунда тижорат банклари кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2018 йил 27 августдаги 329-В-2, 123-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-2, 28.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2018 й., 10/18/2527-2/1974-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2018 йил 27 августдаги 329-В-2, 123-сонли қарорига (рўйхат рақами 2527-2, 28.09.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2018 й., 10/18/2527-2/1974-сон)
5. Имтиёзли давр билан берилган микрокредитлар бўйича фоизлар улар берилган кундан бошлаб ҳисобланади ва асосий қарз имтиёзли давр тугаганидан кейинги кундан бошлаб ундирилади.
6. Микрокредитлар:
илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
савдо-воситачи ва умумий овқатланиш ташкилотлари айланма маблағларини шакллантириш;
савдо ва умумий овқатланиш объектларини қуришни молиялаш, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда улар учун ускуналар сотиб олиш;
ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш;
маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан хизмат автомобиллари таъминоти;
мебель, уяли телефон сотиб олиш, шунингдек алоқа хизматларига тўлов мақсадлари учун берилиши мумкин эмас.
II боб. Микрокредитлар бериш
7. Давлат мақсадли жамғармаси кредит линияси ҳисобидан микрокредитлар қарз олувчиларга қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:
шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида иссиқхоналар ташкил этиш, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш, қуён боқиш ва етиштириш, уруғликлар, кўчатлар, чорва моллари ва паррандалар, қишлоқ хўжалиги инвентари ва ускуналари, суғориш мосламалари (насослар, артезиан қудуқлари ва бошқалар) харид қилиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол моллари ишлаб чиқариш учун замонавий мини-ускуна ва хом ашё харид қилиш;
хизмат кўрсатиш соҳасида, айниқса, ҳунармандчилик, маиший, таъмирлаш, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналар ташкил этиш ва жиҳозлаш;
қишлоқ туманларида, айниқса, хотин-қизлар ўртасида касаначиликни ривожлантириш;
туман ва шаҳарларнинг ишлаб чиқариш ихтисослашуви, мавжуд минерал хом ашё, ер, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ресурсларни ҳисобга олган ҳолда бошқа йўналишлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2018 йил 27 августдаги 329-В-2, 123-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-2, 28.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2018 й., 10/18/2527-2/1974-сон)
8. Давлат мақсадли жамғармаси кредит линияси ҳисобидан ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадлари учун ажратиладиган микрокредитларни олишда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қуйидаги қатламлари устуворликка эга бўлади:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
кам таъминланган оилалар аъзолари;
таркибида ногиронлар, жумладан Кўзи ожизлар жамияти аъзолари бўлган оилалар;
таркибида икки ва ундан ортиқ иш билан банд бўлмаган аъзолари бўлган оилалар;
боқувчисини йўқотган оилаларнинг аъзолари;
ёш оилаларнинг аъзолари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2019 йил 12 апрелдаги 329-В-3, 48-сонли қарорига (рўйхат рақами 2527-3, 21.04.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2527-3/2986-сон)
III боб. Микрокредитларни расмийлаштириш
9. Қарз олувчи — жисмоний шахслар микрокредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ариза;
паспорт нусхаси;
тавсиянома.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2018 йил 27 августдаги 329-В-2, 123-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-2, 28.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2018 й., 10/18/2527-2/1974-сон)
91. Қарз олувчи — тадбиркорлик субъектлари микрокредит олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза;
қарз олувчининг банк ҳисобварағига пул тушумлари (пул оқими) прогнози кўрсатилган бизнес-режа;
тегишли давлат солиқ инспекциясининг қарз олувчи охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно;
мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган кредит таъминоти турларидан бири.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2018 йил 27 августдаги 329-В-2, 123-сонли қарорига (рўйхат рақами 2527-2, 28.09.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2018 й., 10/18/2527-2/1974-сон)
10. Тижорат банклари томонидан қарз олувчиларнинг микрокредит олиш бўйича аризаларини электрон тизим орқали қабул қилиш учун дастурий таъминот жорий қилиниши мумкин.
11. Қарз олувчилар микрокредит қайтарилишининг таъминоти сифатида хизмат кўрсатувчи банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этади:
мол-мулк гарови (жисмоний шахслар бундан мустасно);
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2018 йил 27 августдаги 329-В-2, 123-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-2, 28.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2018 й., 10/18/2527-2/1974-сон)
банк ёки суғурта компаниясининг кафолати;
учинчи шахс кафиллиги;
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.
12. Микрокредит ҳисобига сотиб олинган мулк ушбу микрокредит бўйича ўз қийматининг 80 фоизи миқдорида гаров предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Банклар қарз олувчилар томонидан микрокредит қайтарилишининг таъминоти сифатида тақдим қилган мол-мулкни унинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда кредитнинг қайтарилган қисмига нисбатан гаровдан чиқариш ҳуқуқига эга.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарорига (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
13. Кафиллик банк фойдасига кафил ва қарз олувчи ўртасида 3 нусхада тузиладиган ёзма шаклдаги кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади. Мазкур шартноманинг охирги варағига кафиллик қабул қилинганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банк бошқарувчиси томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр билан тасдиқланган ёзув киритилади.
14. «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига асосан, қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, кафолат берувчи ёки кафил қарзни қайтариш муддати тугагач, хизмат кўрсатувчи банкнинг биринчи талабига биноан шартномага мувофиқ қарз олувчининг қарзини тўлаши шарт.
IV боб. Кредит линияларини очиш
15. Кредит линиясини очиш учун давлат мақсадли жамғармаси ва Бош банк ўртасида Бош келишув тузилади. Бош келишувда банкларнинг вилоят ва туман бўлимлари томонидан микрокредитлар беришда ўрнатиладиган лимит (чегара)лар бўйича алоҳида шарт белгилаб қўйилиши зарур.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
16. Давлат мақсадли жамғармаси кредит линиясини очиш тўғрисида Бош келишувларни бир ёки бир неча тижорат банклари билан тузиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
17. Бош келишув имзолангандан сўнг, давлат мақсадли жамғармаси ва Бош банк ўртасида кредит линиясини очиш бўйича кредит шартномаси тузилади. Бундай кредит шартномалари, агар Бош банк томонидан ваколат берилган бўлса, тижорат банклари ва давлат мақсадли жамғармасининг ҳудудий бўлимлари ўртасида ҳам тузилиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
18. Кредит линиясини очиш бўйича кредит шартномаси имзолангандан сўнг, давлат мақсадли жамғармаси ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмай тегишли суммани тижорат банкининг вакиллик ҳисобварағига ўтказади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
19. Давлат мақсадли жамғармаси кредит линиялари ҳисобидан қарз олувчиларга берилган микрокредитлар 22005 — «Бюджетдан ташқари фондларга тўлаш учун узоқ муддатли кредитлар» баланс ҳисобварағида ҳисобга олинади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
20. Микрокредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар алоҳида ҳисобварақда жамланади ва шартномада белгиланган муддатларда давлат мақсадли жамғармасининг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
21. Кредит линиясининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, Бош банк давлат мақсадли жамғармаси маблағларини қарздорлар томонидан амалда қайтарилишидан қатъи назар, ҳисобланган фоизларни қўшган ҳолда давлат мақсадли жамғармасининг банк ҳисобварағига қайтариши шарт.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
22. Давлат мақсадли жамғармаси ўзининг кредит линиялари ҳисобидан берилган микрокредитлардан мақсадли фойдаланилишини ўрганиш мақсадида кредит йиғмажилдларини кўриб чиқиш ва тижорат банкининг вакили билан бирга тегишли жойга чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш ҳуқуқига эга.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
23. Тижорат банкининг микрокредитдан мақсадли фойдаланмаётганлиги аниқланган тақдирда, давлат мақсадли жамғармаси кредит линиясининг мақсадсиз ишлатилган қисмини муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилишга ҳақли.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
24. Тижорат банклари давлат мақсадли жамғармаси кредит линияларини ўзлаштириш ҳолати тўғрисида ҳар чоракда давлат мақсадли жамғармасига мазкур жамғарманинг кредит линияси ҳисобидан микрокредит олган қарз олувчилар рўйхатини илова қилган ҳолда маълумот тақдим этади. Мазкур маълумотлар асосида ҳар чоракда тижорат банки ва давлат мақсадли жамғармаси ўртасида маблағларнинг ишлатилиши ҳақида ўзаро солиштирма далолатнома тузилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
V боб. Микрокредитлар беришни расмийлаштириш
25. Тижорат банклари ўзлари билан мунтазам алоқага эга, банк ҳисобварағида мунтазам пул оқими мавжуд, яхши обрў ва кредит тарихига эга бўлган қарз олувчиларга мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган таъминот турларидан бирини талаб қилмай бланкли (ишончли) кредит бериш ҳуқуқига эга.
26. Тижорат банки ва мижоз ўртасида кредит шартномаси тузилгандан сўнг, кредит бўлими ходими банк бухгалтериясига муддати ва фоиз ставкасини кўрсатган ҳолда кредит ҳисобварағини очиш тўғрисидаги фармойишни тақдим этади. Бунда микрокредит бериш бўйича қарор қабул қилингандан бошлаб қарз олувчига кредит варақчаси очилади.
27. Қарз олувчининг микрокредит бериш бўйича аризаси хизмат кўрсатувчи банкка келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида кўриб чиқилиши ва тегишли қарор қабул қилиниши керак.
28. Давлат мақсадли жамғармаси кредит линияси ҳисобидан микрокредит бериш ёки уни беришни рад этиш учун тижорат банки филиалининг қарори асос ҳисобланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
29. Қарз олувчининг аризаси банк томонидан кўриб чиқилаётганда, қуйидагилар таҳлил қилинади:
қарз олувчининг даромадлари етарлилиги;
қарз олувчи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг бир-бирига зид эмаслиги;
қарз олувчининг мажбуриятларни ўз вақтида бажариш имконияти мавжудлиги.
30. Тижорат банки филиали кредит қўмитаси томонидан қарз олувчининг инвестиция лойиҳаси маъқуллангандан сўнг, давлат мақсадли жамғармасининг кредит линиясида маблағ мавжуд бўлмаса, тижорат банки филиали шу куннинг ўзида Бош банкка ёки тегишли ҳудудий бўлимига мазкур кредит линияси бўйича қўшимча маблағлар ажратиш бўйича буюртма билан мурожаат қилади. Мазкур буюртма асосида Бош банк ёки вилоят бўлими буюртма олинган куннинг эртасидан кечиктирмай давлат мақсадли жамғармаси кредит линияси ҳисобидан талаб қилинаётган суммани ажратади.
Агар давлат мақсадли жамғармасининг Бош банкда очилган кредит линиясида маблағлар мавжуд бўлмаса, Бош банк шу куннинг ўзидаёқ бу ҳақда буюртма билан мурожаат қилган тегишли тижорат банки филиалига хабар бериш билан бирга, давлат мақсадли жамғармасига қўшимча маблағлар ажратиш ҳақида талабнома жўнатади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
31. Тижорат банки филиали давлат мақсадли жамғармасининг кредит линиясида маблағлар вақтинчалик мавжуд эмаслиги ҳақида хабар олган куннинг эртасидан кечиктирмай, бу ҳақда қарз олувчини хабардор қилади. Банк филиалининг кредит қўмитаси календарь навбати асосида микрокредит бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган қарз олувчилар номи кўрсатилган рўйхат тузади.
Мазкур рўйхат давлат мақсадли жамғармаси бўйича алоҳида тузилади ва барчанинг танишиб чиқиши учун қулай бўлган жойга осиб қўйилади. Рўйхатнинг банк филиали бошқарувчиси томонидан имзоланган нусхалари Бош банк ёки вилоят бўлимига тақдим этилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
32. Давлат мақсадли жамғармасининг кредит линиясига маблағ келиб тушгандан сўнг, микрокредитлар мазкур кредит линияси ҳисобидан рўйхатдаги навбат бўйича берилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
VI боб. Мониторинг ўтказиш
33. Микрокредитлар қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи очилган тижорат банклари томонидан берилади.
Микрокредитлар алоҳида кредит ҳисобварағини очиш ва ушбу ҳисобварақдан тўлов топшириқномалари асосида товар-моддий бойликлар учун нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан берилади.
34. Микрокредитлар бўйича муддатли мажбуриятномалар расмийлаштирилади ва тўла қайтарилгунга қадар 91905 — «Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар ва лизинглар бўйича мажбуриятлари» кўзда тутилмаган ҳолатлар баланс ҳисобварағида ҳисобга олинади.
35. Микрокредитларни қайтариш муддати келган вақтда қарздорнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида кредитни қайтариш учун маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мазкур микрокредит муддати ўтган кредитлар ҳисобварағига ўтказилади ва у бўйича расмийлаштирилган муддатли мажбуриятномалар тўлови эса, Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) мувофиқ, 2-сонли картотека орқали календарь навбати бўйича амалга оширилади.
36. Тижорат банклари микрокредитдан фойдаланишнинг муддати давомида доимий мониторинг ўтказади.
37. Мониторинг ўтказиш жараёнида қарз олувчининг молиявий-хўжалик фаолияти, тузган шартномалари (буюртмалар) бўйича мажбуриятларининг бажарилаётганлиги, ишлаб чиқариш ҳажми, ноишлаб чиқариш харажатлари ва йўқотишлари, фойдаси, айланма маблағлари айланмаси ва динамикаси ҳамда товар-моддий бойликлар захираси ҳолати таҳлил қилиб борилади. Таҳлиллар натижаси қарз олувчи учун тижорат банкида очилган махсус жилдда тизимлаштириб боради.
Тижорат банклари ходимлари гаров таъминотининг ҳолати ва берилган микрокредитдан мақсадли ва самарали фойдаланилаётганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
38. Микрокредитдан белгиланмаган мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, тижорат банки қарздорга келгусида кредит беришни рад этишга ёки микрокредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариб олишга ҳамда шартномада белгиланган шартлар асосида жарима белгилашга ҳақлидир.
39. Қарздор микрокредит бўйича асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни шартнома шартлари асосида тўлашдан ёки гаров шартномаси шартлари асосида гаров мулкини банк тасарруфига беришдан бош тортган ҳолларда, тижорат банки томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўрилади.
40. Қарз олувчининг гаров таъминоти микрокредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга етмаган тақдирда, банк мазкур қарзни қайтаришни қарз олувчининг ликвидли мол-мулки, жумладан ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари, транспорт воситалари, компьютер ҳамда ташкилотларнинг бошқа ликвидли активлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 23-сон, 186-модда) билан тасдиқланган Банкларни кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартибига мувофиқ амалга ошириши мумкин.
VII боб. Якуний қоидалар
41. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
42. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2014 йил 13 июндаги 329-В-1 ва 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2527-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 323-модда)
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
2013 йил 14 октябрь
Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА

‎‎Аҳоли бандлигини таъминлаш учун кредит олиш бўйича
‎ТАВСИЯНОМА

___________________________________ вилоят/шаҳар, _____________________________________ туман, ___________________________ МФЙ, ___________________________ кўчаси, ____ уйда истиқомат қилувчи фуқаро ____________________________ ________________йил «______» ________________________да туғилган.

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎Фуқаро — ________________, маълумоти________, мутахассислиги___________, умумий иш стажи__________йил,

(Ф.И.О.)

‎‎охирги иш жойи______________________________________________________________________________, иш жойидан бўшаган вақти____________________________, меҳнат органидан иш изловчи сифатида рўйхатга олинган сана _______________________________ (шахсий карточка рақами ва санаси).

‎‎Фуқаро _____________________ уй шароитида ___________________фаолият тури билан шуғулланиш орқали банд

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎бўлиш истагини билдирган.

‎‎Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ҳамда Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2527, 2013 йил 19 ноябрь) асосан фуқаро ______________________________________________________________га фаолият тури билан шуғулланиши учун

(Ф.И.О.)‎‎

энг кам иш ҳақининг _________ бараваригача бўлган миқдорда имтиёзли кредит ажратилишини тавсия этамиз.
‎Фуқаро томонидан унга ажратилган кредитнинг мақсадли фойдаланиши ҳамда унинг тўлов қобилияти кредит ажратган тижорат банки билан ҳамкорликда доимий назорат қилиб борилади. Кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш чоралари кўрилади.‎‎

‎‎Туман (шаҳар) сектор раҳбари
‎2018 йил «____»_______________

‎‎(имзо, муҳр, Ф.И.О.)

‎‎Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази директори
‎2018 йил «____»______________

‎‎‎‎(имзо, муҳр, Ф.И.О.)

Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА

‎‎АРИЗА

‎‎Мен, _____________________________ (паспорт рақами _______________, 20_____ йил «______» ____________да

‎‎(Ф.И.О.)

____________________________________________туман (шаҳар) ИИБ томонидан берилган) _______ йил «____» _____________да _______________туман (шаҳар)да туғилганман. Ҳозирда ____________________туман (шаҳар), _____________________МФЙ, ________________________кўчаси, ______уйда истиқомат қиламан.
‎Менга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ҳамда Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2527, 2013 йил 19 ноябрь) асосан иш билан банд бўлишим учун____________________________________________________________________________ юритиш мақсадида

‎‎‎‎(фаолият тури ва мақсади)

‎‎йиллик Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги _______ фоиз устама тўлаш шарти билан _____ (_________) йил муддатга, шу жумладан асосий қарз тўлови бўйича _____ ойлик имтиёзли давр билан _________________________________________________сўм (сумма сўз билан) миқдорида имтиёзли кредит ажратишингизни сўрайман.

‎‎Аризамга қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:
‎________________________________________________________________________________________________; ________________________________________________________________________________________________; ________________________________________________________________________________________________; ________________________________________________________________________________________________.

‎‎Олинган кредит маблағидан мақсадли фойдаланиш, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлиқ тўлаб боришни ўз зиммамга оламан.

‎‎Ариза берувчи, фуқаро

‎‎(имзо)

‎‎Ф.И.О.

(1 ва 2-иловалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2018 йил 27 августдаги 329-В-2, 123-сонли қарорига (рўйхат рақами 2527-2, 28.09.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2018 й., 10/18/2527-2/1974-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 622-модда; 2014 й., 26-сон, 323-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2018 й., 10/18/2527-2/1974-сон; 22.04.2019 й., 10/19/2527-3/2986-сон)