Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
буйруғи
Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 12 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2593]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ–2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ТЕШАЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 20 май,
2-сон
Ўзбекистон Республикаси
қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
2014 йил 20 майдаги 2-сон буйруғига
ИЛОВА
Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ–2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Апробация ўсимлик навининг генетик жиҳатидан тозалиги, касалликларга, зараркунандаларга чидамлилиги ва экишга мўлжалланган уруғликнинг умумий ҳолатини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
2. Апробация уруғлик пахта ва ғалла майдонларида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ёки «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг қўшма қарорига асосан ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 18 апрелдаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2593-1, 25.04.2016 й.)таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 180-модда)
3. Ҳар бир фермер хўжалиги, туманлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича пахта ва ғалла майдонларида апробация ўтказиш, уларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ёки «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази ҳамда «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва тегишинча уларнинг ҳудудий бўлинмалари мутахассислари ва селекционер олимлардан иборат Республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва туман апробация комиссиялари ташкил этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2018 йил 19 январдаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2593-2, 12.02.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 10/18/2593-2/0688-сон)
4. Республика ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят апробация комиссиялари таркиби манфаатдор ташкилотлар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан, туман апробация комиссияларининг таркиби манфаатдор ташкилотлар билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ёки вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари томонидан тасдиқланади.
5. Апробация ўтказиладиган уруғлик пахта ва ғалла майдонлари Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1551, 2006 йил 13 март) ҳамда Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1794, 2008 йил 17 апрель) мувофиқ аниқланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 18 апрелдаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2593-1, 25.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 180-модда)
Апробация уруғлик етиштирувчи илмий тадқиқот институтлари ва илмий муассасаларда ҳам ўтказилади.
6. Апробация ҳар йили тузиладиган пахта ва ғалла майдонларида апробация ўтказиш режалари асосида ўтказилади. Мазкур режалар:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан;
туманлар кесимида — Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари томонидан;
фермер хўжаликлари кесимида — туманлар қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари томонидан тасдиқланади.
7. Бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларининг апробацияси уруғлик майдонларида туман ҳокимининг қарорига мувофиқ ташкил этиладиган туман апробация комиссияси томонидан ўтказилади. Бунда озуқабоп экинлар апробация қилинадиган майдонлар Озуқабоп экинлар уруғчилигига ихтисослаштирилган хўжаликларни ташкил этиш ва озуқабоп экинлар уруғлигини етиштириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1820, 2008 йил 10 июнь) мувофиқ аниқланади.
2-боб. Уруғлик пахта майдонларида апробация ўтказиш
8. Апробация уруғлик пахта майдонларида ҳар йили август ойидан бошлаб ўтказилади. Бунда нав тозалиги навлар ва авлодлар бўйича ҳар бир далада алоҳида аниқланади.
9. Навдорликни аниқлашда ўсимликнинг барча морфологик белгилари ушбу нав бўйича муаллиф (ҳаммуаллиф) томонидан тасдиқланган нав тавсифномасида кўрсатилган белгиларга мос бўлиши лозим. Бунда қуйидаги морфологик белгилар аниқланади:
бош поянинг шакли, ранги, тукланганлик даражаси;
баргининг катта-кичиклиги, ранги ва барг бўлакчаларининг шакли (уч қиррали, беш қиррали, ёйиқ, йиғиқ);
кўсак шакли (думалоқ, тухумсимон, ўткир учли, калта тумшуқли, юлдузчасимон, қовурғасимон, кўп чаноқли), катта-кичиклиги, ранги, юзасининг ҳолати (текис-силлиқ);
шохланиши (1, 2, 3 ва 4-тип);
гултожи баргининг ранги (оқ, крем ёки лимон ранги).
10. Навдорликни аниқлаш учун экилган уруғлик партиясида ўртача 20 гектар майдоннинг бир хил ривожланган жойидан (контуридан) бир-биридан камида 20 м дан кам бўлмаган масофада жойлашган иккита жўяк танлаб олинади.
Ҳар бир жўякда ўртача (нормал) ривожланган, касалликка чалинмаган, ўсув нуқтаси мавжуд 100 дона соғлом ғўза туплари танлаб олинади ва синчиклаб кўздан кечирилади.
11. Ҳар бир жўякдаги биринчи ўсимликка 1 рақами ёзилган, юзинчи ўсимликка эса, 100 рақами ёзилган ёрлиқ осиб қуйилади.
12. Морфологик белгилари нав тавсифномасига тўғри келмаган ўсимликлар тегишли саноқдаги тартиб рақами ёзилган ёрлиқ билан белгиланади ва умумий намунадаги ўсимликка нисбатан фоиз ҳисобида уларнинг умумий улуши аниқланади.
13. Намуналардаги навдорликнинг тўғри аниқланганлигини иккита кузатув ўртасидаги фарқдан ажратиш мумкин. Бунда ҳар бир намунанинг иккита кузатувдаги нав тозалиги орасида йўл қўйиладиган тафовутлар чеклови қуйидагича бўлиши зарур:
нав тозалиги 95 — 100 фоиз бўлганда — 1 фоиз;
нав тозалиги 90 — 94 фоиз бўлганда — 2 фоиз;
нав тозалиги 90 фоиздан паст бўлганда — 4 фоиз.
14. Нав тозалигининг икки кузатувдаги тафовути белгиланган чекловлардан юқори бўлганда, учинчи жўяк танлаб олиниши ва таҳлил ўтказилиши керак.
15. Иккита ёки учта кузатувнинг ўртача арифметик қиймати мазкур даладаги нав тозалигини белгилайди.
16. Апробация ўтказиладиган барча уруғлик майдонларида ғўзанинг касалликка чалинганлик даражаси ва кўчат қалинлиги ҳам аниқланиши зарур. Бунда ҳар 10 та ғўза тупи битта намуна сифатида ажратилади.
17. Апробация ўтказиладиган майдонларда ғўзанинг касалликлар билан зарарланганлигини, тўпланган ҳосил миқдорини (кўсак сонини) аниқлаш учун элита ва биринчи авлодли майдонларда ҳар бир гектарда 10 тадан, иккинчи ва кейинги авлодли уруғлик майдонларда эса, шахмат усулида ҳар бир гектардан 1 тадан намуна танлаб олинади. Бунда ҳар бир намунадаги 10 та ўсимликдан нечтаси вилт (вертициллёз, фузариоз), нечтаси гоммоз билан зарарланганлиги аниқланиб, мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги уруғлик пахта майдонларида апробация ўтказиш дала журналига қайд этилади.
Охирги икки тупда (тўққизинчи ва ўнинчи тупларда) камида 15 кунлик кўсаклар сони саналади.
Охирги икки тупдаги (тўққизинчи ва ўнинчи туплардаги) гоммоз билан зарарланган (юзаси (сирти) ва банди зарарланган) кўсаклар сони алоҳида саналиб уруғлик пахта майдонларида апробация ўтказиш дала журналидаги тегишли устунга киритилади.
18. Уруғлик майдонлари ғўзаларнинг вилт (вертициллёз, фузариоз) ва гоммоз билан зарарланганлик даражасига кўра қуйидаги икки гуруҳга бўлинади:
а) биринчи гуруҳга:
вилт (вертициллёз) билан 5 фоизгача;
гоммоз билан 5 фоизгача зарарланган майдонлар киритилади.
б) иккинчи гуруҳга:
вилт (вертициллёз) билан 5 фоиздан 15 фоизгача;
вилт (фузариоз) билан 3 фоизгача;
гоммоз билан 5 фоиздан 10 фоизгача (поя ва барги);
ҳосил элементлари гоммоз билан 1 фоизгача зарарланган майдонлар киритилади.
19. Уруғлик пахта майдонларида апробация ўтказиш дала журналида қайд этилган маълумотлар асосида уруғлик пахта етиштирувчи хўжаликлар кесимида ҳар бир дала, селекция навлари ва авлодлари бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда апробация далолатномаси тузилади.
20. Апробация далолатномалари навлар, авлодлар ва майдонлар гуруҳлари бўйича умумлаштирилган ҳолда расмийлаштирилади. Бунда:
фермер хўжаликлари кесимида туманлар қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари ва пахта тозалаш корхоналарига;
туманлар кесимида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг минтақавий пахта терминалларига;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2018 йил 19 январдаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2593-2, 12.02.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 10/18/2593-2/0688-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятига топширилади.
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 18 апрелдаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2593-1, 25.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 180-модда)
Апробация далолатномаларини топширишда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ далолатнома тузилади.
3-боб. Уруғлик ғалла майдонларида апробация ўтказиш
21. Донли экинлар сут ва мум пишиш фазаларида (вақтида) апробациядан ўтказилади.
22. Илмий тадқиқот институтларининг тажриба хўжаликларидаги кўпайтириш кўчатзорлари, суперэлита ва элита экин майдонларида апробация ўтказувчи комиссия таркибига селекционер, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳосилоти (агрономи) ҳамда туман «Давуруғназоратмаркази» инспекцияси вакили киритилади.
23. Апробация комиссияси томонидан ҳар бир даладан боғлам (намуна) олиниб, таҳлил ўтказилади ва таҳлил натижаларига кўра тегишли апробация далолатномаси тузилади. Ҳар бир уруғлик етиштирувчи хўжаликнинг 450 гектаргача бўлган майдонидан 150 нуқтадан камида ўнтадан поя олиниб, жами 1500 донадан кам бўлмаган боғлам тайёрланади.
24. Кўпайтириш кўчатзори, суперэлита ва элита майдонлари апробация қилинаётганда, ғалла майдонларининг ҳар икки диоганалидан биттадан иккита боғлам, кейинги репродукцияли уруғлик ғалла майдонларининг катта диоганалидан эса, битта боғлам олинади ва алоҳида таҳлил қилинади.
25. Уруғлик майдонларининг умумий экин майдонлари алоҳида апробация қилинади. Намуналар олинган майдоннинг ўзида уларнинг ҳар бирига иккитадан ёрлиқ ёзиб боғланади. Ёрлиқларнинг бири боғламни ички томонига, иккинчиси эса, ташқи томонига боғлаб қўйилади.
26. Апробация учун олинган боғламлар икки кун ичида тўлиқ таҳлил қилинади.
Кузги ва баҳорги буғдой, арпа, сули, тритикале таҳлил натижаларига асосан қуйидаги фракцияларга ажратилади:
1-фракция — апробация қилинаётган навнинг яхши ривожланган соғлом поялари;
2-фракция — апробация қилинаётган навга аралашган бошқа нав ва тур поялари;
3-фракция — ажратилиши қийин бўлган маданий ўсимлик поялари (кузги буғдойда жавдар, арпа; баҳорги буғдойда арпа, арпада буғдой, сули, сулида арпа);
4-фракция — ажратилиши қийин бўлган бегона ўтларнинг поялари (буғдойда мохобел, татар маржумаги, мишатник, тухмак, синеглазка, арпа ва сулида қоракўза, қилсимон сули, арпада тухмак, ёввойи турп, тариқда кўк ит-қўноқ, ғумай);
5-фракция — бегона ўтларнинг поялари (какра, амброзия ва зарпечакнинг барча турлари, ёввойи кунгабоқар, бурган);
6-фракция — энг хавфли ўтларнинг поялари (ғумай, тухмак, пиёзўт, оддийпечак, буғдойиқ, бўзтикан, бақажўхори, қоракўзалар);
7-фракция — заҳарли ўтларнинг поялари (кампирчопон ва туяқорин);
8-фракция — асосий экиннинг касалланган ва зарарланган поялари (чанг қоракуя, қаттиқ қоракуя);
9-фракция — асосий экиннинг яхши ривожланмаган поялари.
27. Таҳлил натижаларини аниқлашда ҳар бир боғламда бошқа навлар, ажратилиши қийин бўлган маданий ўсимликлар миқдори 5 фоиздан, пояси ажратилиши қийин бўлган бегона ўтлар аралашмаси 3 фоиздан юқори бўлмаслиги керак.
28. Агар апробация боғламларида Республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг рўйхатига (рўйхат рақами 2544, 2013 йил 26 декабрь) киритилган зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар борлиги аниқланса, бундай майдонларда етиштирилган уруғликдан фойдаланиш тақиқланади.
29. Ўтказилган апробация бўйича тегишли маълумотлар мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги журналга киритиб борилади.
30. Нав тозалиги экин майдонлари бўйича текширилганда, апробатор берган кўрсаткич билан бош апробатор ёки инспектор маълумотлари ўртасидаги фарқ кузги ва баҳорги бошоқли дон экинлари бўйича қуйидаги миқдордан ошмаслиги лозим:
элита экин майдонларида — 0,1 фоиз;
I категория экин майдонларида — 0,3 фоиз;
II ва III категория экин майдонларида — 0,6 фоиз.
31. Навдорлик асосий навнинг маҳсулдор поялар сонини (1-фракция) апробация қилинаётган боғламдаги умумий ривожланган поялар сонига (1 ва 2-фракциялар йиғиндисига) нисбати бўйича аниқланади.
32. Экин майдонларининг қоракуя билан зарарланиш даражаси қоракуянинг ҳар бир тури бўйича алоҳида касалланган поялар сонини (3-фракция) умумий ривожланган ҳамда зарарланган барча поялар сонига (1, 2 ва 3-фракциялар йиғиндисига) нисбати бўйича аниқланади.
33. Ажратилиши қийин бўлган бегона ўтлар билан ифлосланиш даражаси ажратилиши қийин бўлган бегона ўтларнинг поялари (4-фракция) сонини умумий ривожланган поялар сони ҳамда ажратилиши қийин бўлган бегона ўтлар поялари сонига (1, 2 ва 4-фракциялар йиғиндисига) нисбати бўйича аниқланади. Ажратилиши қийин бўлган маданий ўсимликлар билан ифлосланиш даражаси ҳам шундай тартибда аниқланади.
34. 6, 7, 8 ва 9-фракциялардаги поялар сони дона ҳисобида ёзиб қўйилади.
35. Апробация натижалари асосида ҳар бир майдон учун алоҳида апробация далолатномаси расмийлаштирилади.
36. Кўпайтириш кўчатзори, суперэлита ва элита экилган майдонлар учун мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда апробация далолатномаси тузилади.
37. Дон экинларининг биринчи ва кейинги авлод экилган майдонлар учун мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда апробация далолатномаси тузилади.
38. Ғалла майдони апробация натижаларига асосан уруғлик учун яроқсиз деб топилганда, мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда апробация далолатномаси тузилади.
39. Апробация далолатномалари уч нусхада тузилади. Унинг биринчи нусхаси фермер хўжалигига, иккинчи нусхаси туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимига, учинчи нусхаси эса, уруғлик донни қабул қилиш корхонасига берилади.
40. Агар апробация таҳлили натижасига кўра, суперэлита ва элита уруғлик майдонлар навдорлиги ёки бошқа кўрсаткичлари бўйича нав тавсифномасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса, навдорлик кўрсаткичлари мувофиқ келадиган бошқа авлод сифатида баҳоланади. Агар навдорлик кўрсаткичлари III категория кўрсаткичларидан ҳам паст бўлса, ғалла майдони уруғлик учун яроқсиз деб топилади.
41. Буғдой, арпа, сули экилган элита уруғлик майдонларда ғалланинг нав тозалиги 99,7 фоиз, чанг қоракуя билан касалланиш даражаси 0,3 фоиз ва қаттиқ қоракуя билан касалланиш даражаси 0,1 фоиздан юқори бўлмаслиги лозим.
42. Уруғлик майдонларда ғалланинг нав тозалиги I категория учун 99,5 фоиздан, II категория учун 98 фоиздан, III категория учун 95 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.
43. Апробация далолатномаларининг рақамлари уруғлик ғалла етиштирувчи хўжаликлар бўйича туман апробация комиссияси томонидан белгиланади.
44. Чанг ва қаттиқ қоракуя билан зарарланган суперэлита ва элита экинзорларидан уруғлик тайёрлаш тақиқланади.
45. Уруғлик ғалла майдонлари қуйидаги ҳолларда уруғлик учун яроқсиз деб топилади:
нав тозалиги 95 фоиздан паст бўлганда;
чанг қоракуя билан зарарланиш даражаси 2 фоиз ва қаттиқ қоракуя билан зарарланиш даражаси 5 фоиздан юқори бўлганда;
ажратилиши қийин бўлган бегона ўтлар поялари билан ифлосланиш даражаси 3 фоиздан юқори бўлганда;
ажратилиши қийин бўлган маданий ўсимлик турлари билан ифлосланиш даражаси 5 фоиздан юқори бўлганда.
4-боб. Якуний қоидалар
46. Апробация комиссияси аъзолари апробация учун намуналарнинг тўғри олиниши, уларнинг таҳлил қилиниши, апробация натижаларининг тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгардир.
47. Апробация комиссияларининг фаолияти юқори турувчи апробация комиссияси томонидан назорат қилинади.
48. Мазкур Низом Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши раиси С. ТУРДИЕВ
2014 йил 20 май
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси бошқаруви раиси Ф. ОМОНОВ
2014 йил 20 май
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раиси Э. ҚУДРАТОВ
2014 йил 20 май
Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
УРУҒЛИК ПАХТА МАЙДОНЛАРИДА АПРОБАЦИЯ ЎТКАЗИШ ДАЛА ЖУРНАЛИ

__________________________тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими

Апробация натижаси бўйича қуйидагилар аниқланди:

Фермер хўжалиги номи ____________________________________________________________

1. Навдорлиги

____________________________________________________%

Ғўза нави ____________________________________________________________

2. Кутилаётган ялпи ҳосил

____________________________________________________тн.

Авлоди ____________________________________________________________

3. Уруғлик пахта ҳосилдорлиги ____________________________________________________ц/га

Майдони

____________________________________________________________

4. Умумий ҳосилдорлиги ____________________________________________________ц/га

Шу жумладан, қўлда терилади ____________________________________________________________

5. Вилт билан зарарланган ўсимликлар ____________________________________________________%

6. Гоммоз билан зарарланган ўсимликлар ____________________________________________________%

мева элементлари ____________________________________%

Зарарланган ўсимликларни аниқлаш

Навдорликни аниқлаш

намунанинг тартиб рақами

намунадаги ўсимликлар сони (10 дона)

шундан зарарланганлари

охирги икки ўсимликдаги

намунадаги ўсимликлар сони (100 дона)

навга хос бўлмаган ўсимликлар сони

навдорлиги

%

вилт билан

гоммоз билан

жами кўсак сони

гоммоз билан зарарланган кўсаклар сони

Туман апробация комиссияси:

Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

АПРОБАЦИЯ ДАЛОЛАТНОМАСИ‎‎

1. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими_______________________‎‎‎‎ 2. Фермер хўжалиги номи____________________________________‎‎
3. Пахта тозалаш корхонаси ___________________________________‎‎ 4. Пахта қабул қилиш пункти__________________________________‎‎
5. Ғўза нави ________________________________________________‎‎ 6. Авлоди (экишдаги) ________________________________________‎‎

7. Уруғлик чигитнинг келиб чиқиши, мувофиқлик сертификати рақами ва санаси ____________________________________________‎‎

8. Апробация якунига кўра навдорлиги ва авлоди_________________‎‎
‎‎ ‎‎
Апро-бация ўтказил-ган майдон, га‎‏‎‏
Кам ҳосилли ғўзалар, га ‎‏‎‏
Шундан яроқсизи‎‎ жами яроқсиз деб топил-ган майдон, га‎‏
Уруғлик пахта тайёрлаш учун ажратилган навдор-лиги, %‎‏
Шу жумладан‎‎‎ Фермер хўжалиги томонидан белгиланган уруғлик пахтани ўз вақтида алоҳида
‎ териш ва апробация натижа-
‎ларига мувофиқ топшириш учун масъул шахслар ‎
‎‏
Пахта териш усули‎‏‏
Изоҳ‎‏‎‏
кучли зарарлан-ганлари (бирор дала гуруҳига киритилма-ган), га‎‎‎ навдор-
‎лиги бўйича‎‎
май-дон, га‎‏‎ кутила-ёт‎ган ялпи ҳосил-дорлик, ц/га‎‏‎ кутила-ётган уруғлик пахта, ц/га‎‏‎ жами кутила-ётган уруғлик пахта, тн‎‏‎ биринчи гуруҳ‎‎ иккинчи гуруҳ‎‎
вилт билан‎ гом-моз билан‎ май-дон, га‎ навдор-лиги %‎ май-дон, га‎ кутила-ёт‎ган ялпи ҳосил-дорлик, ц/га‎ кутила-ётган уруғлик пахта, ц/га‎ жами кутилаёт-ган уруғлик пахта, тн‎ май-дон, га‎ кутила-ёт‎ган ялпи ҳосил-дорлик, ц/га‎ кутила-ётган уруғлик пахта, ц/га‎ жами кутила-ётган уруғлик пахта, тн‎ Ф.И.О
‎‎ва вазифа-си‎
имзо‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎ 17‎ 18‎ 19‎ 20‎ 21‎ 22‎ 23‎ 24‎
‎‎Туман апробация комиссияси:

орқа томони‎

‎‎ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ‎

Фермер хўжалиги раҳбари қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:‎

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳосилотининг (агрономининг) апробация хулосаси:‎

1. Апробация маълумотлари асосида уруғлик пахтани апробация натижаларига мувофиқ алоҳида навлар, авлодлар, дала гуруҳлари бўйича териш, ташиш ва пахта тайёрлаш пунктига (пахта тозалаш корхонасига) топшириш;‎‏

______________________________________________________________________________________________________________________‎

(Ф.И.О.) (имзо) ‎

М.Ў.‎

2. Пахта тайёрлаш пунктига (пахта тозалаш корхонасига) топширилган уруғлик пахтани пахта корхонасидан олинадиган форма № ЭХ-1 бўйича йўл-юк хати билан ҳужжатлаштириш;‎‏

«Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятининг туман (шаҳар) филиали мутахассисининг хулосаси: ___________________________________________________________‎

(Ф.И.О.) (имзо) ‎

М.Ў.‎

3. Гоммоз ва бошқа касалликлар билан зарарланган кўсаклардан терилган пахтани алоҳида жойга тўплаш (уруғлик пахта учун фойдаланилаётган майдончага эмас) ва пахта тайёрлаш пунктига техник сифатида алоҳида партия қилиб топшириш;

Ғўза уруғчилиги бирлашмаси вакилининг хулосаси: ___________________________________________________________‎

(Ф.И.О.) (имзо) ‎ ‎

М.Ў.‎‎

4. Сувга чанқаб кетган ва кам ҳосилли далалардан, шунингдек вилт, гоммоз, ва бошқа касалликлар билан зарарланган ғўзалар ҳамда кўсаклардан териб олинган пахтани уруғлик учун терилган пахтадан алоҳида топшириш. Уруғлик пахтанинг бир қисмини ҳам касалланган пахта билан қўшиб топширишга йўл қўймаслик.‎

Назоратчи апробатор: Пахта уруғчилик лабораторияси мудирининг хулосаси: __________________________________________________
‎___________________________________________________________‎

(Ф.И.О.) (имзо) ‎ ‎

М.Ў.‎‎‎
Апробация далолатномасининг бир нусхасини олдим:_____________‎ Фермер хўжалигида апробация ўтказувчи ҳосилот (агроном):‎

(имзо)‎

Фермер хўжалиги:________________________________________‎___ ___________________________________________________________‎

(номи, раҳбарининг Ф.И.О.)‎

(Ф.И.О.) (имзо) ‎

Сана: 20____йил «______» ______________ М.Ў.‎ М.Ў.‎
(2-илова Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2018 йил 19 январдаги 42-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2593-2, 12.02.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 10/18/2593-2/0688-сон)
Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА


‎‎‎ДАЛА АПРОБАЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ БАРЧА МАЪЛУМОТЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛУВЧИ ДАЛОЛАТНОМА

‎‎20__йил «___» ______________ ‎‎‎
‎‎Ғўза нави_________________________‎

Авлоди________________________________________‎‎

‎‎Пахта тайёрлаш пункти (пахта заводи)______________

‎‎Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими _____________


‎АПРОБАЦИЯ ЎТКАЗИЛГАН ЭКИНЛАР БЎЙИЧА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

‎‎Экилган чигитнинг миқдори, тн Қолган чигитнинг сақланган ҳолати‎‏‎ Уруғлик қаердан олинган (пахта заводи, пахта тайёрлаш пункти) ‎‏‎ Уруғлик олинган кун, ой, йил ва юк хати рақами‎‏‎ Партия номери‎‏‎ Сертификат бўйича навдорлиги, рақами ва санаси‎‏‎ Изоҳ‎‏‎
жами олинган ‎ экишга сарф қилинган‎ қолдиқ‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎

‎‎орқа томони


‎‎‎АПРОБАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ

Фермер хўжалиги номи‎‏‎‏ Апро-
‎бация ўткази
‎ладиган майдон, га ‎‏‎‏‎‏
Ғўза нави Яроқсиз майдон, га‎‎ Жами яроқсиз майдон, га ‎ Уруғлик пахта тайёрлаш учун ажратилган ғўза
кам ҳосил-ли‎‏‎‏‎ зарар-
‎ланган
‎(бирорта
‎дала гуру-
‎ҳига кири-
‎тил‎маган)‎‏‎‎‎
кўзда тутил-
‎маган бошқа сабаблар-
‎га кўра ‎‏‎‎
жами‎‎ шу жумладан Апро-
‎бация якуни бўйича навдор-лик ,%‎‏‎‏‎
Апро-баторнинг Ф.И.О‎‏‎‏‎
май-дон, га ‎‏ кутила-
‎ётган ҳосил-дорлик, ц/га ‎‏‎
кутила-ётган ялпи ҳосил, тн‎‏‎ жами кутилаё-тган уруғлик пахта, тн‎‏ 1-гуруҳ‎‎ 2-гуруҳ‎‎
вилт билан‎ гом-моз билан ‎ май-дони‎ навдор-лиги, % ‎ май-дон, га ‎ кутила-ётган ҳосил-дорлик, ц/га ‎ кутила-ётган ялпи ҳосил, тн‎ жами кутила-ётган уруғлик пахта, тн‎ май-дон, га ‎ кутила-ётган ҳосил-дорлик, ц/га ‎ кутила-ётган ялпи ҳосил, тн‎ жами кутила-ётган уруғлик пахта, тн‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎ 17‎ 18‎ 19‎ 20‎ 21‎ 22‎ 23‎
‎‎Туман апробация комиссияси:‎
Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
АПРОБАЦИЯ ТАҲЛИЛИ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА ДАЛА ЖУРНАЛИ

Фермер хўжалиги номи

Экин майдони

Нави

Авлоди

Категорияси

Апробация ўтказилган сана

Апробатор хулосаси

Апробация боғламини олганлиги тўғрисида фермер хўжалиги вакилининг имзоси

1

2

3

4

5

6

7

8

Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

‎‎____-СОНЛИ АПРОБАЦИЯ ДАЛОЛАТНОМАСИ

20__йил «___» ______________ ‎
‎‎Текширувда қатнашган комиссия аъзолари: ________________________________________

(Ф.И.О.)‎

‎‎Селекционер:________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О.)‎

‎‎селекцион-тажриба ташкилотининг уруғчилик бўйича мутахассиси (элита уруғчилик хўжалигининг ҳосилоти (агрономи)_______________________________________________

(Ф.И.О.)‎

‎‎далани апробация текширувидан ўтказди __________________________________________
‎‎далага жойлаштирилган _______________________________________________________‎
‎‎селекцион-тажриба ташкилотнинг номи ___________________________________________‎

(элита хўжалиги)‎

‎‎________________________________ вилояти, ______________________________тумани‎
______________________________________________________________ уруғ олиш учун.‎‎

(элита ва биринчи авлод)‎

Апробация жараёнида аниқланди:‎
‎‎1. Навнинг номи _______________________________ Ботаник тури ___________________
‎‎2. Экилган жойи __________________________________майдон ____________________га

(селекцион дала-майдон сонда кўрсатилсин)‎

Нав ҳақида асосий маълумотлар:‎
‎‎3. Нав яратилди _______________________________________________________________

(селекцион-тажриба ташкилотининг номи)‎

‎‎4. Нав бошқа станцияга ўтказилган бўлса, унда қайси йилдан ушбу станцияда шу нав билан селекцион-уруғчилик ишлари бошланган __________________________________________

‎‎5. Қаердан, қайси йилда, қанча станция элита хўжалиги ушбу нав уруғидан олди, бошланғич материал сифатида қайси уруғ ишлатилди (бошланғич материалнинг уруғ сифати кўрсатилсин) ________________________________________________________________

6. Апробация қилинган навнинг селекцион-уруғчилик ишлари нималардан иборат _________
‎___________________________________________________________________________

‎‎7. Апробация қилинган далага қандай уруғ экилган (суперэлита, элита ва ҳ.қ.) бошланғич уруғлик материалининг нав софлиги, касаллик ва зараркундалар билан зарарланиши кўрсатилсин_________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________

(апробация қилинадиган даланинг ҳолати)‎

8. Экиннинг оралиқ ҳимоя масофаси:‎
‎‎ушбу ўсимлик навига хос бошқа ўсимлик даласигача масофа ________________________м.‎
‎‎9. Олдинги йилда далага экилган экин тури ________________________________________‎
‎‎10. Кўз чамасида даланинг бегона ўт билан ифлосланиши (шкала бўйича)_________________
‎‎11. Ҳар гектардан кутилаётган ҳосил ______________________________________________‎
‎‎12. Апробация ўтказилган пайтда ўсимликнинг ривожланиш ҳолати _____________________‎

орқа томони‎

13. Таҳлил натижаси ____________________________________________________________________________________________‎
а) ўсимлик боғламлари сони______________________________________________________________________________________‎

Боғлам

тартиб рақами

Майдон, га

Асосий нав

Нав аралашмаларининг таркиби

Асосий экиннинг яхши ривожланмаган поялари сони

ривожланган поялар сони

%

номи ва миқдори

ҳаммаси

миқдори

%

1

2

3

Ўртача


Боғлам тартиб рақами

Қийин ажраладиган маданий ўсимликлар аралашмаси

Қийин ажраладиган бегона ўсимликлар

билан ифлосланиши

Тақиқланган бегона ўтлар билан ифлосланиши

Зарарли ва заҳарли бегона ўтлар билан ифлосланиши

Қишлоқ хўжалик экинларининг касалликлари
ва зараркунандалар билан зарарланганлиги

номи ва миқдори

ҳаммаси

номи ва миқдори

ҳаммаси

номи ва миқдори

номи ва миқдори

касалликлар тури ва қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандалари

миқ.

%

миқ.

%

миқ.

%

миқ.

%

миқ.

%



14. Туман апробация комиссиясининг хулосаси:

__________________________________________________________

15. Туман апробация комиссияси томонидан аниқлаган асосий камчилик ва таклифлар (агар ушбу нав ичида унга хос бўлмаган турлар учраса, албатта унинг қайси томонга ўзгарганлиги кўрсатилади) ____________________

Туман апробация комиссияси __________________________________

(имзолар) _________________________________________________

16. Апробация қилинган боғламларни сақлаш учун хўжалик вакилига топширилди ________________________________________________ __________________________________________________________

(лавозими, Ф.И.О.) ( имзо)

Туман апробация комиссиясининг хулосаси тўғри:

Селекцион тажриба ташкилоти раҳбари ____________________________

имзо

Элита-уруғчилик хўжалиги раҳбари _______________________________

имзо

Элита-уруғчилик хўжалигининг лаборатория мудири __________________

имзо

Хўжалик мажбурияти:

Навни яхшилаш, апробация ўтказилган далаларни сифатли сақлаш, ҳосилни ўриб олишдан то уни сотгунгача бўлган ишларнинг сифатли бажарилиши учун масъулдир ҳамда барча қўшимча ташкилий ишларни ўз зиммасига олади ва вақтида бажаради.

Навдор уруғлар бошқа хўжаликларга тарқатиладиган бўлса, «Ўздавуруғназоратмаркази» томонидан берилган мувофиқлик сертификатининг нусхаси қўшиб беради.


Хўжалик раҳбари______________________________________ ____________________________________________________

Ф.И.О. имзо


Элита-уруғчилик хўжалиги раҳбари __________________________ ______________________________________________________

Ф.И.О. имзо

20__ йил «____»____________________

Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
‎‎Далолатномани текширди_________________‎ ‎_________________________________

(лавозими)‎

(Ф.И.О.)‎

(имзо)‎

‎‎_____________________________________________________________________________

‎‎(вилоят, туман)

‎‏Экишга
‎яроқли‎
Авлоди‎

Категорияси‎

‎‎
‎_____-СОНЛИ АПРОБАЦИЯ ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎20___йил «___» ______________________, апробатор ______________________________‎

(иш жойи ва лавозими)‎

___________________________________________________________________________‎

(Ф.И.О.)

‎‎апробация текшируви ўтказилди. ___________________________________________________________________________‎

(экин тури)‎

‎‎Хўжалик____________________________________________________________________

(номи)‎

‎‎туман ______________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________
‎_____________________________________хўжаликнинг вакили иштирокида

(иш жойи, лавозими, Ф.И.О.)‎

‎‎Апробация натижасига кўра аниқланди:‎

‎‎1. Навнинг номи ___________________ Ботаник тури _______________________________‎

(селекция тартиб рақами (агар навга берилган бўлса)‎

‎‎2. Экилган жойи: бригада рақами________ майдон рақами ______, дала рақами ___________‎
‎‎3. Апробация ўтказилган майдон _________________________________________________‎
‎‎4. Қандай уруғ экилган _________________________________________________________‎

(ўзиники ёки олинган (қайси ташкилотдан олинган)‎

‎‎5. Экилган уруғга берилган ҳужжат номи, рақами, куни, санаси _________________________‎

‎‎6. Агар уруғ ўз хўжалигида тайёрланиб экилган бўлса, унда шу нав уруғини кўпайтириш учун қаердан олган ________________________________________________________________
‎ ___________________________________________________________________________‎

‎‎7. Селекцион-тажриба ташкилоти томонидан навнинг элита уруғи қачон яратилган _________
‎___________________________________________________________________________‎

‎‎8. Экилган уруғнинг навдорлик сифати: авлоди (келиб чиқиши) ________ категорияси _______________________ нав софлиги________________%. ‎

‎‎9. Хўжаликда ушбу экин турига ўхшаш бошқа нав ёки нав аралашмалари: 20__ йилда улар эгаллаган майдон ва номи ______________________________________________________
‎___________________________________________________________________________
‎‎10. Бошқа навлардан ажратилган оралиқ ҳимоя масофаси (четдан чангланувчи ўсимликлар учун) ______________________________________________________________________
‎‎_______________________________ ташкил этади _________________________________ ‎

(мавжуд ёки мавжуд эмас) ‎

(метр)‎

‎‎11. Қайси экиндан кейин экилган (ўтмишдош) ______________________________________ ‎
‎‎12. Апробация ўтказилган кунгача ўсимликнинг ривожи _____________________________ ‎
‎‎13. Даланинг ёввойи ўт билан ифлосланиши (шкала бўйича) ___________________________ ‎
‎‎14. Ҳар гектардан кутилаётган ҳосил ______________________________________________‎

орқа томони‎

15. Таҳлил натижаси ____________________________________________________________________________________________‎
а) ўсимлик боғламлари сони______________________________________________________________________________________‎

Боғлам

тартиб рақами

Майдон, га

Асосий нав

Нав аралашмаларининг таркиби

Асосий экиннинг яхши ривожланмаган поялари сони

ривожланган поялар сони

%

номи ва миқдори

ҳаммаси

миқдори

%

1

2

3

Ўртача


Боғлам тартиб рақами

Қийин ажраладиган маданий ўсимликлар аралашмаси

Қийин ажраладиган бегона ўсимликлар

билан ифлосланиши

Тақиқланган бегона ўтлар билан ифлосланиши

Зарарли ва заҳарли бегона ўтлар билан ифлосланиши

Қишлоқ хўжалик экинларининг касалликлари
ва зараркунандалар билан зарарланганлиги

номи ва миқдори

ҳаммаси

номи ва миқдори

ҳаммаси

номи ва миқдори

номи ва миқдори

касалликлар тури ва қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандалари

миқ.

%

миқ.

%

миқ.

%

миқ.

%

миқ.

%



б) маккажўхори сўтаси асосий тури ____________ дона _________ %

маккажўхори сўтасининг бошқа турлари __________ дона ______ %

асосий турга хос 100 та сўтадаги уруғнинг ксенийлиги _______ дона

в) четдан чангланувчиларга хос хусусият _____________________ %

г) нўхатнинг ёввойи нўхат билан аралашмаси _________________ %

16. Апробатор таклифи: ______________________________________

___________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими)

Апробатор _____________________________________

(имзо)

Хўжалик вакили ________________________________

(имзо)


20___ йил «____» ____________________

Хўжалик мажбурияти:

Навни яхшилаш, апробация ўтказилган далаларни сифатли сақлаш, ҳосилни ўриб олишдан то уни сотгунгача бўлган ишларнинг сифатли бажарилиши учун масъулдир ҳамда барча қўшимча ташкилий ишларни ўз зиммасига олади ва вақтида бажаради.

Навдор уруғлар бошқа хўжаликларга тарқатиладиган бўлса, «Ўздавуруғназоратмаркази» томонидан уруғга берилган мувофиқлик сертификатининг нусхаси қўшиб беради.

Хўжалик раҳбари_________________________________ __________

(Ф.И.О.)

( имзо)

Катта апробатор __________________________________ _________

(Ф.И.О.)

( имзо)

Инспектор _______________________________________ _________

(Ф.И.О.)

( имзо)

Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Далолатномани текширди ________________________________________________________

(иш жойи, лавозими)‎

_____________________________________________________________________________‎

(Ф.И.О., имзо)‎

‎‎Навдор ўсимлик далаларининг яроқсизлигини тасдиқлаш‎

‎‎______-СОНЛИ ДАЛОЛАТНОМАСИ

20__йил «____» ___________________‎
‎‎Мен апробатор_______________________________________________________________‎

(Ф.И.О.)‎

‎‎______________________________________________________________________________________________________________________________________________________‎

(лавозими, иш жойи)‎

‎‎Хўжалигининг вакили иштирокида _______________________________________________
‎___________________________________________________________________________‎

‎‎(хўжаликдаги лавозими, Ф.И.О.)‎

‎‎______________________________________________________________________________________________________________________________________________________‎
‎‎Навдор ўсимлик далаларидан яроқсиз деб топилган __________________________________ ____________________________________________ нави __________________________ ‎

(навининг номи)‎

‎‎_________________________________________________________________________________________________________________________________ номли хўжаликка қарашли‎
‎‎_____________________________________________________________________ тумани‎

‎‎1. Хўжаликнинг навдор ўсимлик экилган ва яроқсиз деб топилган ____–сонли даласи______‎

Даланинг умумий майдони _______________‎

‎(га)

(га)‎

орқа томони‎

2. Таҳлил натижаси _____________________________________________________________________________________________‎
а) ўсимлик боғламлари сони______________________________________________________________________________________‎

Боғлам

тартиб рақами

Майдон, га

Асосий нав

Нав аралашмаларининг таркиби

Асосий экиннинг яхши ривожланмаган поялари сони

ривожланган поялар сони

%

номи ва миқдори

ҳаммаси

миқдори

%

1

2

3

Ўртача


Боғлам тартиб рақами

Қийин ажраладиган маданий ўсимликлар аралашмаси

Қийин ажраладиган бегона ўсимликлар

билан ифлосланиши

Тақиқланган бегона ўтлар билан ифлосланиши

Зарарли ва заҳарли бегона ўтлар билан ифлосланиши

Қишлоқ хўжалик экинларининг касалликлари
ва зараркунандалар билан зарарланганлиги

номи ва миқдори

ҳаммаси

номи ва миқдори

ҳаммаси

номи ва миқдори

номи ва миқдори

касалликлар тури ва қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандалари

миқ.

%

миқ.

%

миқ.

%

миқ.

%

миқ.

%



б) Авлоди: _____________________________________________

в) маккажўхори сўтаси ___асосий тури «___» ____дона__%____

маккажўхори сўтасининг бошқа турлари «___»___дона___%___

асосий турга хос 100 та сўтадаги уруғнинг ксенийлиги__дона__

г) Четдан чанглантирувчиларга хос хусусият______%_________

д) Ёввойи хашаки, кўк нўхат билан ифлосланиши «___» __%___

3. Қуйидаги камчиликлар туфайли яроқсиз деб топилди _______

_______________________________________________________

_______________________________________________________

4. Апробатор хулосаси___________________________________

______________________________________________________

5. Апробация қилинган ўсимлик боғи сақлаш учун хўжалик вакилига топширилди___________________________________

______________________________________________________
______________________________________________________

(лавозими, Ф.И.О.)



20__йил «____»_______________

Апробаторларнинг_______________________________________

(Ф.И.О. ва лавозими)______________________________________________________

______________________________________________________

хўжалик вакилининг _____________________________________

(Ф.И.О. ва лавозими)


ХЎЖАЛИК МАЖБУРИЯТИ:

Уруғ етиштирувчи субъект апробаторининг хулосасини бажариш учун масъулдир, шунингдек яроқсиз деб топилган майдондан териб олинган ҳосилни навдор уруғликлар билан аралаштирмаслиги, уни тайёрлов шохобчасига нав далолатномасисиз топшириши лозим.

Хўжалик раҳбари ________________________ __________________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Апробатор ишининг тўғрилигини текширди: _________________

Катта апробатор _________________________________________

Инспектор ______________________________________________

20__йил «____»_______________

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 298-модда; 2016 й., 17-сон, 180-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 10/18/2593-2/0688-сон)