Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
БУЙРУҒИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
супер элита, ЭЛИТА ВА КЕЙИНГИ АВЛОДЛАРГА МАНСУБ УРУҒЛИК ПАХТА ЕТИШТИРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛИШ УЧУН ХЎЖАЛИКЛАР ЎРТАСИДА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(Буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 13 мартда 1551-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги ва «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 31 январдаги «2006 йилда пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўзани навлар бўйича жойлаштириш тўғрисида»ги ПҚ-271-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур буйруқ кучга киритилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2003 йил 18 январдаги 14-сонли «Уруғлик пахта етиштирувчи хўжаликларни танлов асосида рўйхатга олиш ҳақидаги» буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг ўринбосари О.Оллаберганов зиммасига юклатилсин.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 февраль,
39-сон
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
2006 йил 21 февралдаги 39-сонли
буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Олдинги таҳрирга қаранг.
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги
(Низомнинг номи Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 497-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 январдаги ПҚ-271-сонли қарорларига мувофиқ тажриба ва фермер хўжаликларига супер элита, элита ва кейинги авлодли уруғларини етиштириш ҳуқуқини бериш учун танлов ўтказиш қоидаларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
I. Умумий шартлар
1. Туманда уруғлик пахта етиштириш майдони, уруғлик учун экиладиган ғўза навлари ва кутиладиган уруғлик пахта хом ашёси ҳажмлари ғўза уруғчилиги Республика маркази ҳудудий бирлашмалари таклифлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари томонидан тасдиқланган режага асосан белгиланади.
2. Туман ҳокими супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов ўтказиш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) таркибини тасдиқлайди ва танловни эълон қилиш бўйича қарор қабул қилади.
Комиссия таркибига туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи (комиссия раиси), туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, хизмат кўрсатувчи тегишли банк(лар) ҳамда ирригация тизими бошқармаси раҳбарлари, тегишли пахта тозалаш корхонаси, туман «Давуруғназоратмарказ» инспекцияси, «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг туман (шаҳар) филиали, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман «Давтехназорат» инспекцияси вакиллари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳосилоти (агрономи) ҳамда бошқа тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари (раҳбарлари) келишув асосида киритилиши лозим.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2017 йил 4 декабрдаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-5, 14.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/1551-5/0417-сон)
Комиссия котиби этиб, қоида тариқасида, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходими тайинланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 29 январдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-3, 03.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 5-сон, 46-модда)
3. Комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этганда йиғилиш ўтказишга ҳақли ҳисобланади.
Уруғлик пахта етиштириш тўғрисидаги ҳуқуқ 1 йилга берилади.
4. Туман ҳокимининг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларида осиб қўйилиши керак. Эълонда танловнинг ўтказиш вақти ва жойи, тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати ва танлов ўтказиш тартиби кўрсатилиши лозим.
5. Танлов уни ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 кундан кейин ўтказилади.
Танловда иштирок этиш ҳуқуқига пахта етиштирувчи фермер, тажриба ва бошқа хўжаликлар эга.
Ғўзанинг янги, истиқболли навларини дастлабки кўпайтирувчи ва районлашган навларининг бирламчи уруғчилиги билан шуғулланувчи махсус жиҳозланган лаборатория ҳамда малакали мутахассисларга эга бўлган хўжаликлар (элита хўжаликлари) танловда иштирок этмай супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 29 январдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-3, 03.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 5-сон, 46-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
7. Комиссия супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун рухсат бериш бўйича танлов ўтказади. Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва тасдиқлаш учун туман ҳокимига тақдим этилади. Мазкур баённома нусхалари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда ғўза уруғчилиги Республика марказининг ҳудудий бирлашмаларига тақдим этилади.
8. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схема бўйича ўтказилади.
(7-8-бандлар Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун рухсат бериш умумий шартлари
(II-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
9. Танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилинган кундан бошлаб 30 кун давомида аризалар қабул қилинади.
10. Танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш танлов эълон қилинган куннинг 30-куни соат 18-00 да тўхтатилади. Агар 30-кун дам олиш кунига тўғри келса, дам олиш кунидан кейинги биринчи иш куни соат 18-00 да аризаларни қабул қилиш тўхтатилади.
11. Ариза ва ҳужжатларни комиссиянинг котиби қабул қилади. Комиссиянинг котиби даъвогарларга танловда юқори балл олиши учун имкон берадиган барча ҳолатларни тушунтириб, лозим бўлганда унинг ҳужжатларидаги камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўради. Комиссия котиби танловда иштирок этиш кунигача даъвогарнинг баҳоланадиган имкониятларини асослантирувчи ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим қилинишини, уларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлашга кўмаклашиши лозим.
III. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш тартиби
12. Танлов 5 иш кунида ўтказилади. Танлов икки босқичдан иборат бўлади:
биринчи босқичда ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва мазмуни текширилади;
иккинчи босқичда даъвогарларнинг аризаларида баён қилинган имкониятларининг асосланганлиги ўрганиб чиқилади ва якуний қарор қабул қилинади.
13. Даъвогарлар имкониятлари 10 баллик рейтинг шкаласида баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда комиссия муайян супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун берилган ариза тақдим этган даъвогарларнинг ҳужжатлари асосида уларнинг таклифларини пухта ўрганиб чиқади. Бунда ариза берувчининг ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқатга яқинлиги ҳамда уларни бажариш имкониятлари ҳисобга олинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
15. Танловда иштирок этувчи қатнашувчиларни танлашнинг биринчи босқичида даъвогарларнинг имкониятлари қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади:
а) хўжаликлар ер майдонининг тупроқ унумдорлиги — туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномасига асосан 1 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;
б) хўжаликларнинг пахта экиладиган майдони — туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими маълумотномасига асосан 2 баллдан 10 балгача баҳоланади (пахта экиладиган майдон 10 гектардан кам бўлган ҳолда 0 балл қўйилади). Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;
в) хўжаликларнинг оқар сув таъминоти — ирригация тизими бошқармаси маълумотномасига асосан 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;
г) сўнгги 3 йил ичида ғўза майдонлари касалликларга чалинмаганлиги ва зараркунандалар билан зарарланмаганлиги, шунингдек уларда бегона ўтлар тарқалмаганлиги — «Ўзагрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятининг туман (шаҳар) филиали маълумотномасига асосан 1 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;
(15-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 30 декабрдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-4, 12.01.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 2-сон, 38-модда)
д) хўжалик раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти — маълумоти тўғрисидаги ҳужжатга асосан 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли кўрсатилган ҳолда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;
е) хўжалик раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажи — меҳнат дафтарчасига асосан 2 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли кўрсатилган ҳолда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;
ж) хўжаликда ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг (агрономнинг) маълумоти — маълумоти тўғрисидаги ҳужжатга асосан 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли кўрсатилган ҳолда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;
з) хўжаликнинг мажбуриятлардан ҳоли бўлган банк ҳисобварағида пул маблағлари мавжудлиги — банк томонидан берилган маълумотнома (банк раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган ва банк муҳри билан тасдиқланган) асосида 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;
и) даъвогарнинг техника воситалари билан таъминланганлиги (уларнинг тури ва техник имкониятларидан келиб чиқиб) — техника воситалари техник паспортлари ва «Давтехназорат» инспекцияси маълумотномасига асосан 2 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга техника воситалари техник паспортларининг асли кўрсатилган ҳолда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ва «Давтехназорат» инспекцияси маълумотномасининг асли тақдим этилади.
Техника воситаларини баҳолашда техник паспортда техника воситасининг созлигини тасдиқловчи белги мавжуд бўлган техника воситаларигина баҳоланади.
Техника воситаларини баҳолашда улар учун қўйилган баллар йиғиндиси 10 баллдан ошмаслиги лозим;
к) даъвогар томонидан сўнгги 3 йил ичида пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилганлиги — шартнома тузган пахта тозалаш корхонаси томонидан берилган маълумотнома асосида 1 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;
л) хўжаликнинг сўнгги 3 йил ичидаги пахта ҳосилдорлиги — шартнома тузган пахта тозалаш корхонаси томонидан берилган маълумотнома асосида 1 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади.
Даъвогарнинг ҳар бир кўрсаткичи бўйича тегишли баллни бериш масаласи комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган кўрсаткичлар асосида кўпчилик овоз билан ҳал этилади ва ҳар бир кўрсаткич бўйича битта балл берилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 29 январдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-3, 03.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 5-сон, 46-модда)
16. Йиғилишда комиссия аъзоларининг кўпчилик овозига кўра қўйилган рейтинг балларига асосан танлов ғолиблари аниқланади.
Танловда ҳар бир комиссия аъзоси томонидан даъвогарга қўйилган баллар йиғиндиси комиссияда балл қўйган аъзолар сонига бўлинади ва даъвогарга қўйилган ўртача балл ҳисоблаб чиқарилади.
17. Энг кўп балл тўплаган даъвогар танлов ғолиби деб комиссия раиси томонидан эълон қилинади.
18. Туманда уруғлик етиштириш учун талаб этиладиган майдонга қараб, кейинги ўринларни эгаллаган даъвогарлар ҳам уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлади.
19. Комиссия якуний йиғилишининг баённомаси мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклда икки нусхада тузилиб, комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланади.
20. Комиссиянинг якуний йиғилиши баёни ва унга илова қилинган ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза уруғчилиги бирлашмаларига юборилади (туман ҳокимияти қошидаги комиссия билан келишган ҳолда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
IV. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун даъвогарларни танлаш ва танлов ўтказиш ишлари бўйича ҳужжатларни юритиш
(IV-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
21. Танловда ғолиб бўлган хўжаликлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (алоҳида-алоҳида) танлов якунланганидан сўнг 7 кун ичида комиссия томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза уруғчилиги бирлашмаларига сақлаш учун топширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 29 январдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-3, 03.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 5-сон, 46-модда)
22. Танлов ўтказиш ва унинг якуни бўйича йиғилган барча ҳужжатлар ва маълумотлар комиссия томонидан умумлаштирилиб, мазкур Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлардан иборат бўлган йиғмажилдда расмийлаштирилади.
Йиғмажилд танлов якунланганидан сўнг 7 кун ичида комиссия томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза уруғчилиги бирлашмаларига топширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза уруғчилиги бирлашмалари 7 кун ичида йиғмажилдларни ҳудуд бўйича умумлаштириб, умумлаштирилган йиғмажилдни Ғўза уруғчилиги республика марказига топширади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 29 январдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-3, 03.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 5-сон, 46-модда)
23. Ҳар бир йиғмажилд қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлардан иборат бўлиши лозим:
а) туман ҳокимининг танлов ўтказиш комиссияси таркибини тасдиқлаш ва танловни эълон қилиш тўғрисидаги қарори нусхаси;
б) комиссиянинг танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонлари нусхаси;
в) ҳар бир комиссия аъзоси томонидан тўлдирилган танлов варақалари нусхаси;
г) танлов якуни бўйича қўйилган баллар ҳисоб-китоби;
д) танлов ўтказиш ва унинг якуни бўйича комиссия томонидан қабул қилинган баённомалар нусхаси;
е) танлов ўтказиш ва унинг якуни бўйича бошқа таҳлилий маълумотлар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 29 январдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-3, 03.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 5-сон, 46-модда)
24. Танловда ғолиб бўлган хўжаликларнинг ҳужжатлари (алоҳида-алоҳида) ҳамда йиғмажилдларнинг тўлиқ юритилиши ва уларнинг белгиланган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза уруғчилиги бирлашмаларига топширилиши учун комиссия раиси ва котиби масъул ҳисобланади.
Комиссия томонидан топширилган танловда ғолиб бўлган хўжаликларнинг ҳужжатлари (алоҳида-алоҳида) ҳамда йиғмажилдларнинг сақланиши учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза уруғчилиги бирлашмалари раҳбари масъул ҳисобланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 29 январдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-3, 03.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 5-сон, 46-модда)
V. Танлов ғолибларининг вазифалари, функциялари ва жавобгарлиги
25. Танлов ғолибларининг асосий вазифалари:
республика эҳтиёжини қондириш учун навлар бўйича зарур миқдордаги, стандарт талабларига мос келувчи нав уруғларининг авлодларини ҳисобга олган ҳолда етиштириш;
кўпайтирилаётган навнинг қимматли хўжалик, технологик хусусиятларини сақлаб қолиш;
юқори сифатли ва нав софлигига эга бўлган супер элита ва элита уруғларини етиштириш;
супер элита ва элита уруғликларини етиштириш ва қайта ишлаш тартиб ва қоидаларига амал қилиш;
нав муаллифлари ва нав оригинаторлари томонидан ишлаб чиқилган илмий асосланган тавсиялар асосида агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ва меъёрларда сифатли ўтказилишини таъминлаш.
Танлов ғолиблари ўзларига юклатилган вазифаларга асосан қуйидаги функцияларни амалга оширади:
уруғлик майдонларини юқори унумдор, механизмлар ёрдамида ишлов беришга қулай, сув билан яхши таъминланган, шўрланмаган ва текис далаларда жойлаштиради;
алмашлаб экиш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш дастурини тузиш ва уларнинг ҳисобини олиб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 29 январдаги 21-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1551-3, 03.02.2016 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 5-сон, 46-модда)
супер элита ва элита майдонларини ихчам қилиб жойлаштириш, белгиланган тартибда ва мақбул муддатларда оралиқ ҳимоя масофани сақлаган ҳолда экади;
фойдаланишга рухсат этилган препаратлар билан зарарсизлантирилган уруғларни экади;
йилига камида икки марта нав тозалиги бўйича дала кўригини ўтказиб, навга хос бўлмаган ғўза тупларидан тозалаш ишларини ташкиллаштиради.
(25-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 29 январдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-3, 03.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 5-сон, 46-модда)
VI. Якуний қоидалар
27. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар Комиссия томонидан амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган тартибда ҳал этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Мазкур Низом «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан келишилган.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
(Низомнинг 27-28-бандлари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) мувофиқ 26-27-бандлар деб ҳисоблансин — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
«Келишилди»
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси бошқаруви раиси Э. ЗИКРИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 февраль,
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта
етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида
танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танловини ўтказиш схемаси
(1-илованинг рақамланиши ва унинг номи Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш
ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
(2-илованинг рақамланиши Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда даъвогарларнинг имкониятларини баҳолайдиган
РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ

Т/р

Баҳоланадиган имкониятлар
(ҳолатлар)

Рейтинг
кўрсаткичлари

Рейтинг
баллар

Асослаш учун тақдим
этилган ҳужжат(лар)

1.

Тупроқ унумдорлиги

(бонитет балл)

60 балл

ва ундан юқори

10 балл

Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномаси

50 баллдан

60 баллгача

8 балл

40 балдан

50 баллгача

1 балл

2.

Пахта экиладиган майдон

40 гектар

ва ундан юқори

10 балл

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими маълумотномаси

30 гектардан

40 гектаргача

6 балл

20 гектардан
30 гектаргача

4 балл

10 гектардан
20 гектаргача

2 балл

3.

Оқар сув таъминоти

яхши

10 балл

Ирригация тизими бошқармаси маълумотномаси

ўртача

5 балл

ёмон

0 балл

4.

Сўнгги 3 йил ичида ғўза майдонлари касалликларга чалинмаганлиги ва зараркунандалар билан зарарланмаганлиги, шунингдек уларда бегона ўтлар тарқалмаганлиги

сўнгги 3 йилда кузатилмаган

10 балл

«Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг туман (шаҳар) филиали маълумотномаси

сўнгги 2 йилда кузатилмаган

5 балл

сўнгги 1 йил давомида кузатилмаган

1 балл

5.

Хўжалик раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти

уруғчилик бўйича агроном

10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат

агроном

9 балл

иқтисодчи

8 балл

ҳуқуқшунос

7 балл

инженер, ҳисобчи

5 балл

механик, зоотехник, ветеринар ва бошқа мутахассислар

4 балл

6.

Хўжалик раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажи

15 йил

ва ундан юқори

10 балл

Меҳнат дафтарчаси

10 йилдан

15 йилгача

8 балл

5 йилдан

10 йилгача

6 балл

3 йилдан

5 йилгача

4 балл

1 йилдан

3 йилгача

2 балл

7.

Хўжаликда ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг (агрономнинг) маълумоти

Олий

10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат

ўрта махсус

5 балл

8.

Хўжаликнинг мажбуриятлардан ҳоли бўлган банк ҳисобварағида мавжуд пул маблағлари

энг кам иш ҳақининг

1000 баробари

ва ундан юқори миқдорда

10 балл

Банк томонидан берилган маълумотнома

энг кам иш ҳақининг

800 баробаридан 1000 баробаригача миқдорда

8 балл

энг кам иш ҳақининг

500 баробаридан

800 баробаригача миқдорда

6 балл

энг кам иш ҳақининг

200 баробаридан 500 баробаригача миқдорда

4 балл

энг кам иш ҳақининг

100 баробаридан 200 баробаригача миқдорда

2 балл

энг кам иш ҳақининг

100 баробаридан кам бўлса

0 балл

9.

Даъвогарнинг техника воситалари билан таъминланганлиги

ҳайдов трактори

2 балл

Техника воситалари техник паспорти, «Давтехназорат» инспекцияси маълумотномаси

чопиқ трактори (кулътиватор билан)

2 балл

чопиқ трактори (ОВХ-600) (2 та тиркама билан)

2 балл

ер текислагич — грейдер, чизел(мола, борона комплектда), пушта олгич

2 балл

чигит экиш сеялкаси

2 балл

10.

Сўнгги 3 йил ичида пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилганлиги

сўнгги 3 йил

ичида бажарган

10 балл

Пахта тозалаш корхонаси томонидан берилган маълумотнома

сўнгги 2 йил

ичида бажарган

5 балл

сўнгги 1 йил

ичида бажарган

1 балл

11.

Сўнгги 3 йил ичидаги пахта ҳосилдорлиги

40 центнер

ва ундан юқори

10 балл

Пахта тозалаш корхонаси томонидан берилган маълумотнома

35 центнердан

40 центнергача

8 балл

30 центнердан

35 центнергача

6 балл

25 центнердан

30 центнергача

2 балл

25 центнер

ва ундан кам

0 балл

(2-илова Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 30 декабрдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-4, 12.01.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 2-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш
ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
(3-илованинг рақамланиши Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
_________ вилояти _______ тумани ______________________________________ комиссияси йиғилишининг‎‎
(комиссиянинг номи)‎‎ ‎

____________-СОНЛИ БАЁННОМАСИ‎‎

_____________ вилояти _________________ тумани «___» _________ 200_ йил
‎‎‎
Раислик қилди: ________________________________________________________________________________‎‎‎

‎(комиссия раиси Ф.И.Ш.)‎‎

Қатнашдилар: _________________________________________________________________________________‎‎‎

‎(комиссия аъзоси Ф.И.Ш.)‎‎

_______________________________________________________________________________________________‎‎‎

‎(комиссия аъзоси Ф.И.Ш.)‎‎

______________________________ уруғчилик хўжаликлари ўртасида ‎ўтказилган танлов якунлари тўғрисида. ‎‎
Кун тартибидаги масала юзасидан комиссия раиси _________________________________________________‎‎
___________________________________________________________________________ ахбороти эшитилди.‎‎
___________________________________________________________________________________________‎‎
Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиб, комиссия‎‎

ҚАРОР ҚИЛАДИ:‎‎

__________________ уруғчилик хўжаликлари ўртасида ўтказилган танлов якунлари қуйидагича тасдиқлансин.‎‎
‎‎
Кун тартиби‎
Т/р‎ Танлов ғолибининг номи‎ Майдони, га‎ Тўплаган бали‎
1.‎
2.‎
3.‎
4.‎
5.‎
Комиссия раиси‎ __________________________‎

__________________‎

(Ф.И.Ш.)‎

(имзо)‎

Комиссия аъзолари:‎ __________________________‎

__________________‎

(Ф.И.Ш.)‎

(имзо)‎ ‎

Котиб‎ __________________________‎

__________________‎

(Ф.И.Ш.)‎

(имзо)‎ ‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 88-модда; 2007 й., 13-сон, 120-модда; 2012 й., 52-сон, 598-модда; 2016 й., 5-сон, 46-модда; 2017 й., 2-сон, 38-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/1551-5/0417-сон)