3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.03.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.03.01 Ўсимлик дунёсининг давлат ҳисоби. Ўсимлик дунёсининг давлат кадастри. Ўсимлик дунёсининг мониторинги]
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 октябрдаги 578-сонли «Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ тартиботлар сонини ва муддатларини қисқартириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1060/2405-сон)
Туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ваколатли органлар, вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий органларига ахборот тизимлари комплексидан фойдаланган ҳолда:
амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар тўғрисида — нотариал идоралар томонидан, битим расмийлаштирилгандан сўнг икки кун мобайнида;
бузиб ташланиши лозим бўлган уй-жойлар, шунингдек бошқа бинолар ва иншоотлар тўғрисида — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан, тегишли давлат органининг уй-жойлар, шунингдек бошқа бинолар ва иншоотлар бузиб ташланиши тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг икки кун мобайнида;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
кўчмас мулкни ўзгага ўтказишга тақиқлар ва унга нисбатан қўйилган хатга олишлар тўғрисида — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, прокуратура, ички ишлар ва Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан, тегишли қарор қабул қилингандан сўнг икки кун мобайнида;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
мулк солиғи ва ер солиғи (ягона ер солиғи) бўйича солиқ қарздорлигининг ҳолати тўғрисида — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан, ахборотдан реал вақт режимида фойдаланишни чеклаш бўйича белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда ахборот тақдим этилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:
бир ой муддатда — ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган ваколатли органлар, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, маълумотларни ахборот тизими комплексидан фойдаланган ҳолда тақдим этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
кўчмас мулкка бўлган рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқлар ҳамда улар билан боғлиқ битимлар тўғрисидаги маълумотлар ва кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар базасида мавжуд бўлган бошқа маълумотлар манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминласин;
2014 йилнинг 1 июлигача Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан биргаликда амалдаги «бир ойна» принципи бўйича кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш бўйича амалдаги дастурий таъминотни ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсин;
ер кадастри дафтарини юритиш бўйича маълумотлар базаси мунтазам янгиланиб боришини таъминловчи дастурий таъминот ишлаб чиқсин ва уни 2015 йил 1 январдан бошлаб жорий қилсин;
бир ой муддатда — мутахассисларни кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ер кадастри дафтарини юритишнинг ушбу қарор билан белгиланган тартибидан фойдаланган ҳолда ўқитиш гуруҳлар бўйича семинарлар ўтказсин;
икки ой муддатда — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1060/2405-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарорига 2-ИЛОВА
Туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер]
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ер кадастри дафтарининг тузилиши, мазмунини ҳамда уни туманларда ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда юритиш тартибини белгилайди
2. Туман (шаҳар) ер кадастри дафтари (кейинги ўринларда ер кадастри дафтари деб аталади) ерларни ҳисобга олиш ва уларни баҳолаш бўйича асосий ҳужжат бўлиб, у ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур маълумотларни, ер участкасининг жойлашган ўрнини, қайси мақсадда фойдаланиш мўлжалланганлигини, унга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни ижарага олиш ҳуқуқларини ва унга бўлган мулк ҳуқуқини ҳамда ушбу маълумотларнинг ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади, ер участкасининг миқдор ва сифат ҳолати тўғрисидаги ахборот манбаи ҳисобланади.
Ер кадастри дафтари шаклларини тўлдириш тартиби «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан белгиланади.
3. Ер кадастри дафтари маълумотлари ерлардан фойдаланиш, уларни тиклаш ва муҳофаза қилиш, ерларни бериш (сотиш) ва олиб қўйиш, ер учун ҳақ тўлаш миқдорини аниқлашда, ер тузишда, хўжалик фаолиятини баҳолашда ҳамда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган бошқа чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилиши шарт.
4. Ер кадастри дафтари «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан давлат бюджети ҳисобига юритилади.
5. Ер кадастри дафтарида асосий ҳисоб тариқасида олдинги йил маълумотлари қабул қилинади.
Ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари (кейинги ўринларда ердан фойдаланувчилар деб аталади) ер кадастри маълумотлари ўзгаргандан кейин ўн кун муддатда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли туман (шаҳар) бўлинмаларига ер участкаларининг ҳуқуқий ҳолати, ерларнинг миқдор ва сифат бўйича ҳолати, ерлардан фойдаланилиши, уларнинг баҳоланишидаги ўзгаришлар тўғрисида ахборот беришга мажбурдирлар.
Захира ва аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари тўғрисидаги маълумотларнинг ўзгариши «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан мавжуд ҳужжатлар ва материаллар асосида аниқланади.
6. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) бўлинмалари ердан фойдаланувчилардан ер участкаларининг ҳуқуқий ҳолати, таркиби ва фойдаланилиши ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотларни оладилар ва уларни уч кун муддатда жойида текширгандан кейин жорий ўзгаришларни ер кадастри дафтарига киритадилар.
7. Ер кадастри дафтари махсус дастурий маҳсулот бўйича ишлаб чиқилган электрон шаклда юритилади. Ер кадастри дафтарининг маълумотлари қоғоз шаклида фойдаланиш ва сақлаш учун нусхаси босиб чиқарилади, тегишли имзолар билан расмийлаштирилади ва махсус йиғмажилдга тикиб қўйилади.
2021 йил 1 январдан бошлаб ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида электрон шаклда юритилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2020 й., 09/20/4819/1263-сон)
8. Ер кадастри дафтари маълумотлари умуман туман (вилоятга бўйсунувчи шаҳар) бўйича ўтган йил бўйича ерларнинг ҳажми ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳар йилги ҳисоботни тузишга асос бўлади.
9. Ер кадастри дафтари қуйидаги бўлимлардан ташкил топади:
ердан фойдаланувчилар тўғрисидаги умумий маълумотлар;
ерларнинг миқдорини ҳисобга олиш;
ерларнинг сифатини ҳисобга олиш (тупроқларнинг бонитировкаси тўғрисидаги маълумотлар);
ерларнинг қийматини баҳолаш.
II. Ердан фойдаланувчилар ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги умумий маълумотлар
10. Ер фонди маълумотларини ҳар хил кўрсаткичлар бўйича дастурий маҳсулот асосида таҳлил қилиш имконини таъминлаш мақсадида ер кадастри дафтарига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича юридик шахсларнинг ер тоифалари бўйича ер участкалари тўғрисидаги асосий маълумотлар киритилади.
11. Ердан фойдаланувчиларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва улар билан битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
III. Ерларнинг миқдорини ҳисобга олиш тартиби
12. Ерларнинг миқдори ҳар бир ердан фойдаланувчи томонидан фойдаланилаётган ер участкаларининг майдонлари тўғрисида аниқ маълумотларни олиш мақсадида ерларнинг тоифалари бўйича ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олинади. Бунда ерларни тоифаларга тақсимлаш, уларнинг хусусиятларини ҳисобга олиб, ҳам қишлоқ жойлардаги ерлар, ҳам аҳоли пунктларининг ерлари учун ягона тамойил бўйича амалга оширилади.
14. Ерларнинг миқдори ер участкаларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар бўйича ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ёки ўтказилмаганлигидан қатъи назар, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олинади.
15. Фуқароларга деҳқон хўжалигини (шахсий ёрдамчи) хўжаликни юритиш, якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, шунингдек жамоат боғдорчилиги ва узумчилигини юритиш учун берилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар ердан фойдаланувчилар сифатида алоҳида сатрда умумий сони ва улар томонидан фойдаланилаётган майдонлар кўрсатилиб, ҳар бир фуқаро бўйича ҳисобга олиш асосида 3-иловага мувофиқ ёзилади.
16. Фуқароларга деҳқон хўжалигини (шахсий ёрдамчи хўжаликни) юритиш ва якка тартибда уй-жой қуриш учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ва бошқа ташкилотларнинг ерлари берилган ер участкалари ушбу ташкилотларнинг ерлари таркибидан чиқарилади ва деҳқон хўжалигини (шахсий ёрдамчи хўжаликни) юритиш ва якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган ерлар таркибида акс эттирилади.
Бунда ташкилотларнинг аҳоли пунктларида жойлашган ер участкалари тегишли ер тоифалари ва кичик тоифалари бўйича акс эттирилади. Аҳоли пунктлари ерлари таркибида фақат уй-жой қурилиши ерлари акс эттирилади. Умумий ер фондининг тоифалар ва турларга тақсимланиши тўғрисидаги ҳисоботда қўшимча ахборот тариқасида аҳоли пунктлари экинзорлари майдонларининг сони, умумий майдони ва таркиби келтирилади.
18. Ерларнинг миқдори ҳисоби қуйидаги тоифалар ва кичик тоифалар бўйича юритилади:
1.7. Жамоа боғдорчилиги ва узумчилигини юритувчи фуқароларнинг ерлари;
1.8. Якка тартибда боғдорчилик, сабзавотчилик ва чорвачиликни юритувчи фуқароларнинг ерлари;
1.9. Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган ерлар.
2. Аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкаларнинг ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари:
2.1. Шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерлари;
2.2. Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерлари.
2.3. Уй-жой қурилиши ерлари:
2.3.1. Кўп қаватли уйлар билан банд бўлган ерлар;
2.3.2. Якка тартибдаги уйлар билан банд бўлган ерлар.
3. Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ерлари ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар:
3.1. Саноат ерлари;
3.2. Темир йўллар ерлари;
3.3. Автомобиль йўллари ерлари;
3.4. Қувур транспорти ерлари;
3.5. Алоқа ерлари;
3.6. Мудофаа ерлари;
3.7. Бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар.
4. Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация ерлари ва тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар:
4.1. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар;
4.2. Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар;
4.3. Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар;
4.4. Тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар.
5. Ўрмон фонди ерлари:
5.1. Ўрмон хўжаликлари ерлари;
5.2. Бошқа ўрмон хўжалиги ташкилотлари ерлари.
6. Сув фонди ерлари.
7. Захира ва умумий фойдаланишдаги ерлар
7.1. Захира ерлар;
7.2. Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари.
19. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳар хил мақсадларга мўлжалланган ер участкалари мавжуд бўлганда, ушбу ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар тегишли тоифа ва кичик тоифалар бўйича келтирилади.
Экинзорларининг умумий майдони амалдаги ҳолати бўйича келтирилади, суғориладиган ерларнинг майдони алоҳида сатрларда келтирилади.
Агар юридик ва жисмоний шахснинг фойдаланишида бир нечта ер участкаси мавжуд бўлса, у ҳолда маълумотлар ушбу ер участкаларининг ҳар бири бўйича келтирилади.
20. Ер кадастри дафтарини юритишда ҳар бир ер участкасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кадастр рақами берилади.
21. Ерларни ҳисобга олиш асосий ва жорий турларни ўз ичига олади.
Ерларни асосий турда ҳисобга олишда ер кадастри дафтарига юридик ва жисмоний шахсларнинг жорий йилнинг 1 январидаги ҳолатига кўра барча ерлари киритилади.
Ушбу дафтарга ваколатли органлар томонидан тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган юридик шахслар ҳам киритилади, агар улар кейинги йилнинг 1 январигача корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистридан чиқарилмаган бўлса.
Ҳисобот йилининг 1 январигача бошқа юридик шахсларни қайта ташкил этиш натижасида янги ташкил этилган юридик шахслар ҳисобга олишнинг асосий тури тариқасида ҳисобга олинади.
Фуқарога ер участкаси берилган, кейинчалик у ушбу ер участкасида қурилган бино ва иншоотлар билан биргаликда хусусий корхона ёки бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхона ташкил этган ҳолларда ушбу ер участкаси ер кадастри дафтарида ташкил этилган юридик шахсга тегишли ер участкаси сифатида ёзилади.
Ерларни жорий ҳисобга олишда ер кадастри дафтарида фақат янги ташкил этилган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек ҳисобот йилининг 1 январидан кейин номида, ер участкасининг умумий майдони ва экинзорларида ўзгаришлар юз берган юридик ва жисмоний шахслар акс эттирилади. Бунда майдонлар юз берган ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда экиннинг барча турлари бўйича келтирилади.
22. Ердан фойдаланувчилар ва экинзорлар таркибидаги жорий ўзгартиришлар ер кадастри дафтарига мунтазам равишда ҳам юридик ва жисмоний шахсларнинг маълумотларига, ҳам «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли туман (шаҳар) бўлинмалари ихтиёрида бўлган ҳужжатларга асосан киритилади.
Жорий ўзгаришлар ерларни ҳисобга олишни юритишга масъул бўлган шахснинг имзоси билан, ўзгартиришлар учун асосларни, ўзининг лавозимини, фамилиясини ва ўзгартириш киритилган санани кўрсатиб тасдиқланади.
Муҳофаза зоналарига киритилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар, уларни белгилаш тўғрисида давлат органларининг қабул қилинган қарорларига асосан киритилади.
Ерларнинг миқдорини ҳисобга олиш маълумотлари бўйича туман (шаҳар), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда умуман Ўзбекистон Республикасининг экинзорлари тоифалари ва турлари бўйича умумий ер фонди ва алоҳида суғориладиган ерлар фонди тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклга биноан ҳисоботлар тузилади.
23. Ер кадастри дафтари билан бир вақтнинг ўзида туман (шаҳар)нинг ер кадастри навбатчи харитаси белгиланган тартибда, электрон шаклида юритилади.
Ер кадастрининг навбатчи харитасига барча ер участкаларининг чегаралари, уларнинг таркибида юз бераётган ўзгартиришлар мунтазам равишда киритилади ва у ер кадастри бўйича геоахборот тизимини ташкил этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
IV. Ерларнинг сифати ҳисобга олинишини юритиш тартиби
24. Ерларнинг сифатини ҳисобга олиш қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ва лалми ерлар тупроқларининг унумдорлиги (бонитет балларида), уларнинг тавсифи тўғрисида ҳар бир ердан фойдаланувчи бўйича аниқ маълумотлар олиш мақсадида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича юритилади.
Ерларнинг сифатини ҳисобга олиш шакли алоҳида мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган ерларни тоифалар ва кичик тоифаларга бўлган ҳолда суғориладиган ва лалми ерларга алоҳида тузилади.
25. Суғориладиган ва лалми ерларнинг сифатини ҳисобга олиш шаклида тупроқларнинг бонитет баллари тупроқ бонитировкаси натижалари ва ерларнинг тавсифи бўйича синфларга бўлиниб, ерларнинг агрономик, экологик ва технологик хусусиятларининг тавсифи бўйича акс эттирилади.
26. Ерларнинг сифатини ҳисобга олиш асосий ва жорий турларни ўз ичига олади.
Ерларнинг сифатини ҳисобга олишнинг асосий тури сифатида ер кадастри дафтарига жорий йилнинг 1 январидаги мавжуд маълумотлар киритилади.
Тупроқларнинг янги бонитировкаси амалга оширилганда ушбу маълумотлар ҳисобга олишнинг асосий тури сифатида киритилади.
Ерларнинг сифатини жорий ҳисобга олишда ер кадастри дафтарида фақат янги ташкил этилган юридик в жисмоний шахслар ҳамда ҳисобот йилининг январидан кейин ерларнинг таркиби, майдони ва сифатида ўзгариш юз берган юридик ва жисмоний шахслар акс эттирилади.
27. Ерларнинг сифатида юз берган жорий ўзгаришлар ер кадастри дафтарига мунтазам равишда ҳам юридик ва жисмоний шахсларнинг маълумотларига, ҳам «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли туман (шаҳар) бўлинмалари ихтиёрида бўлган ҳужжатларга асосан киритилади.
Жорий ўзгартиришлар ерларни ҳисобга олишни юритишга бўлган шахснинг имзоси билан, ўзгартиришлар учун асосларни, ўзининг лавозимини, фамилиясини ва ўзгартириш киритилган санани кўрсатиб тасдиқланади.
V. Ерларнинг қийматини баҳолашни ҳисобга олиш тартиби
28. Ер кадастри дафтарида ерларнинг қийматини баҳолаш сифатида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ерларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган норматив қиймати тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.
29. Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг меъёрий қийматини ҳисобга олиш ҳар бир ердан фойдаланувчи бўйича ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклга биноан юритилади.
30. Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматини ҳисобга олиш ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган ерлар тоифалари ва кичик тоифаларига бўлинган ҳолда юритилади.
Ҳисобга олиш шаклида қишлоқ хўжалиги экинзорларининг майдонлари турлари бўйича 1 гектар ернинг ўртача норматив қиймати ва экинзорларининг умумий норматив қиймати акс эттирилади, хўжаликнинг қишлоқ хўжалиги экинзорлари бўйича якун чиқарилади.
31. Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматини ҳисобга олиш асосий ва жорий турларни ўз ичига олади.
Ҳисобга олишнинг асосий тури сифатида ер кадастри дафтарига жорий йилнинг 1 январидаги мавжуд қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қиймати тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қиймати янгидан аниқланган ҳолатларда, ушбу маълумотлар ҳисобга олишнинг асосий тури сифатида киритилади.
Экинзорларнинг норматив қийматини ҳисобга олишнинг жорий турида ер кадастри дафтарида фақат янги ташкил этилган юридик ва жисмоний шахслар ҳамда ҳисобот йилининг 1 январидан кейин қишлоқ хўжалиги экинзорларининг таркиби ва майдони ўзгарган юридик ва жисмоний шахслар акс эттирилади. Бунда норматив қиймат қишлоқ хўжалиги экинзорлари ҳар бир турининг ўртача норматив қийматидан келиб чиқиб уларнинг норматив қийматини қайта ҳисоблаб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинзорларининг барча турлари бўйича келтирилади.
32. Қишлоқ хўжалиги экинзорининг норматив қиймати тўғрисидаги маълумотларнинг жорий ўзгартиришлари ҳисобга олиш шаклига мунтазам равишда ҳам юридик ва жисмоний шахсларнинг маълумотларига, ҳам «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли туман (шаҳар) бўлинмалари ихтиёрида бўлган ҳужжатларга асосан киритилади.
Жорий ўзгартиришлар ерларни ҳисобга олишни юритишга масъул бўлган шахснинг имзоси билан, ўзгартиришлар учун асосларни, ўзининг лавозимини, фамилиясини ва ўзгартириш киритилган санани кўрсатиб тасдиқланади.
VI. Якунловчи қоида
33. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли туман (шаҳар) бўлинмалари ер кадастри дафтарининг аниқ ва мунтазам юритилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари тўғрисида умумий
МАЪЛУМОТЛАР
Тартиб рақами
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг номи
СТИР
Кадастр рақами
Жойлашган жойи (манзили)
Ҳуқуқ тури
Ер участкасининг асосий фойдаланиш мақсади
Ер участкасига ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат
Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг чекланиши мавжудлиги
Сервитутлар мавжудлиги
Ер участкасига ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги
1. Шакл ушбу Низомнинг 18-бандига мувофиқ ерларнинг тоифалари ва кичик тоифалари бўйича ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари бўйича тўлдирилади.
2. СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) туман (шаҳар) давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлари бўйича қабул қилинади.
Туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
_____________________ тумани (шаҳри) ер фондининг ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига
ТАҚСИМЛАНИШИ
Тартиб рақами
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг номи
Изоҳ: шакл ушбу Низомнинг 18-бандига мувофиқ ерларнинг тоифалари ва кичик тоифалари бўйича ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари бўйича тўлдирилади.
Туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
____________________ туманининг (шаҳрининг) умумий ер фондини тоифалар ва турлар бўйича тақсимлаш тўғрисида
Изоҳ: шакл ушбу Низомнинг 18-бандига мувофиқ ерларнинг тоифалари ва кичик тоифалари бўйича ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари бўйича тўлдирилади.
Туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қиймати
Тартиб рақами
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг номи
Изоҳ: шакл ушбу Низомнинг 18-бандига мувофиқ ерларнинг тоифалари ва кичик тоифалари бўйича ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари бўйича тўлдирилади.