Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ДАВЛАТ ЕР КАДАСТРИ ТЎҒРИСИДА
1-модда. Мазкур Қонуннинг мақсади
Мазкур Қонуннинг мақсади давлат ер кадастри юритишнинг, иқтисодиётни ривожлантириш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг кафолатларини таъминлаш, ерлардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва муҳофаза қилиш учун кадастр маълумотларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини белгилашдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Давлат ер кадастри тўғрисидаги қонунчилик
Давлат ер кадастри тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонундан, бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат ер кадастри тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Давлат ер кадастри
Давлат ер кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосий таркибий қисми ҳисобланиб, у ерларнинг табиий, хўжалик, ҳуқуқий режими, тоифалари, сифат хусусиятлари ва қиммати, ер участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ҳужжатлар тизимидан иборатдир.
Давлат ер кадастри ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини, ерларнинг миқдори ва сифатининг ҳисобга олинишини, тупроқ бонитировкасини, ерларнинг қиймат баҳосини, шунингдек ер кадастрига доир ахборотлар бир тизимга солиниши, сақланиши ва янгилаб турилишини ўз ичига олади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 15-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Қонуни 5-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.
4-модда. Давлат ер кадастрини юритишнинг асосий принциплари
Давлат ер кадастрини юритишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
мамлакатнинг бутун ҳудудини тўла қамраб олиш;
фазовий координаталарнинг ягона тизимини қўллаш;
ер кадастрига доир ахборотлар ишлаб чиқиш услубиётининг бирлиги;
ер кадастрига доир ахборотларнинг тўғри бўлиши.
5-модда. Давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги давлат бошқаруви
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва махсус ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи амалга оширади.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кадастр агентлиги давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатлари
Давлат ер кадастрини юритиш соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларига киради:
ер ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш;
молиялаш ва инвестициялаш соҳасидаги устувор йўналишларни белгилаш ва масалаларни ҳал этиш;
ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги ҳар йилги миллий ҳисоботни тасдиқлаш;
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни ва ер участкаларига оид битимларни давлат рўйхатига олиш тартибини белгилаш;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447-II-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда )
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
(6-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатлари
(7-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ер кадастрини юритиш соҳасида қуйидагилар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатларига киради:
(7-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ҳамда уларга оид битимларнинг давлат рўйхатига олинишини ташкил этиш;
(7-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
давлат ер кадастрини юритиш ишларини маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаш;
давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
(7-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 5-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8-модда. Кадастр агентлигининг давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатлари
(8-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кадастр агентлигининг давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:
(8-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш;
Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги ҳар йилги миллий ҳисоботни тузиш;
вилоятлар, туманлар ҳамда аҳоли пунктларининг маъмурий чегараларини белгилаш (аниқлаштириш) ишларини ташкил этиш ва ўтказиш;
норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
мутахассисларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
(8-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисида низомнинг 3-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
10-модда. Давлат ер кадастрини юритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ер кадастрини юритиш аэрокосмик суратга олишни, топография-геодезия, картография, тупроқ, агрокимё, геоботаника тадқиқотларини ва бошқа тадқиқотларни ҳамда изланишларни ўтказиш, ерларни миқдор ва сифат жиҳатидан ҳисобга олиш ҳамда баҳолаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали таъминланади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ер кадастрини юритиш Кадастр агентлигининг органлари томонидан амалга оширилади.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Давлат ер кадастрини юритиш қуйидаги йўл билан амалга оширилади:
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни ва ер участкаларига доир битимларни давлат рўйхатига олиш;
кадастрга оид суратга олиш;
ер участкаларининг эгаларидан, улардан фойдаланувчилардан, ижарачилардан ва ер участкаларининг мулкдорларидан маълумотлар олиш, уларнинг тўғрилигини текшириш, ер кадастрига доир ҳужжатларга жорий ўзгартишлар киритиш.
Давлат ер кадастрини юритишда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қуйидагилар амалга оширилади:
тупроқшунослик, агрохимия, геоботаникага оид ва бошқа изланишлар ҳамда тадқиқотлар;
ерларни миқдор ва сифат жиҳатдан ҳисобга олиш ҳамда баҳолаш.
(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
11-модда. Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот
Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот ҳар йили тайёрланади ҳамда бутун мамлакат ва маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича ерларнинг миқдор ва сифат ҳолати ҳамда уларнинг баҳоси, ерларнинг тоифаларга бўлиниши, тармоқлар, ер участкаларининг эгалари, ер участкасидан фойдаланувчилар, ер участкаси ижарачилари, мулкдорлари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотларни ва ер кадастрига оид бошқа ахборотни ўз ичига олади.
Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга киритиладиган маълумотларни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 3-бобига қаранг.
12-модда. Ер кадастри ҳужжатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер кадастри ҳужжатлари ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари, ерларнинг миқдор, сифат ҳолати ва уларнинг баҳоси тўғрисидаги ҳисоботлар, кадастр хариталари, планлари ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатлардан иборатдир.
(12-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
13-модда. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ҳуқуқларини, ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини, шунингдек ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини, шу жумладан сервитутлар тўғрисидаги битимларни ва бошқа чекловларни ҳамда бу ҳуқуқларнинг бекор қилинишини давлат рўйхатига олиш Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига тегишли маълумотларни киритиш орқали ер участкаси жойлашган ерда амалга оширилади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 10-моддаси.
Ер участкаларига эгалик қилувчи, улардан фойдаланувчи, уларни ижарага олган, шунингдек мулк қилиб олган юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларига бўлган ўз ҳуқуқини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши шарт.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, ўзгага ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши давлат рўйхатига олиниши лозим. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олиш йиғими ундирилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш белгиланган тартибда юридик ёки жисмоний шахснинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш ишларини амалга оширувчи органга берган аризасига асосан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатига олиш ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги зарур ҳужжатлар илова этилган ариза келиб тушган пайтдан эътиборан икки кунлик муддатда тегишли ваколатли орган томонидан амалга оширилади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(13-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши ва бошқа шахсга ўтиши давлат рўйхатига олинганлиги ҳақида Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма берилади, унда рўйхатга олиш санаси ва тартиб рақами кўрсатилади.
(13-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Ер участкасига бўлган, белгиланган тартибда юзага келган ҳуқуқ ушбу ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин кучга киради.
(13-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ-487-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон)
14-модда. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш вақтида туман (шаҳар) ер кадастри дафтарига киритиладиган маълумотлар
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш вақтида туман (шаҳар) ер кадастри дафтарига қуйидаги маълумотлар киритилади:
ер участкасига бўлган ҳуқуқни олган шахс тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер участкаси тўғрисидаги (ернинг тоифаси, фойдаланиш мақсади, ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий тури, ернинг тури, унинг сифати, чегаралари, майдони, кадастр рақами ва бошқа тавсифлари);
(14-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
ер участкасининг берилиш шартлари, уни сақлаш вазифалари ва сервитутлар тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга бериш ҳақидаги қарорлари тўғрисидаги;
(14-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 июндаги ЎРҚ-782-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон — 2022 йил 1 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат рўйхатига олиш санаси ва тартиб рақами тўғрисидаги.
(14-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер кадастри дафтарига қонунчиликда белгиланган бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган маълумотлар ер рўйхатига доир ахборотни ташкил этади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 октябрдаги 578-сонли «Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
15-модда. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш асослари
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи, ўзгартирувчи ёки бекор қилувчи ҳужжатлар ана шу ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкаларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқлари вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ер участкасини доимий фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарорлари, ер участкаси берилган (ажратилган) пайтдаги қонунчиликка мувофиқ ер участкасини бериш (ажратиш) ваколатига эга бўлган ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари асосида рўйхатга олинади.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.
Ерларни ижарага олиш ҳуқуқи ер участкасини ижарага олиш шартномаси асосида рўйхатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи бундай ҳуқуққа оид давлат ордери, олди-сотди шартномалари ва ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи юзага келишига асос бўладиган, қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатларга асосан рўйхатга олинади.
(15-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Корхонага, бинога, иншоотга, кўп йиллик дов-дарахтга ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи, оператив бошқарув ҳуқуқи бошқа шахсга ўтиши натижасида юзага келган доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ана шу мулкларнинг олди-сотдиси, алмаштирилганлиги, ҳадя этилганлиги, васият қилинганлиги тўғрисидаги тегишли шартномалар ва ер участкасига оид тегишли ҳужжатлар асосида рўйхатга олинади.
(15-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Сервитутлар тўғрисидаги битимлар ҳамда ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларни ижарага олиш, мулк ҳуқуқларига доир бошқа чеклашлар тегишли шартномалар, суднинг қарорлари асосида рўйхатга олинади.
16-модда. Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олишни рад этиш учун асослар
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкасининг кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;
давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни ва ер участкаларига оид битимларни давлат рўйхатига олиш рад этилганлиги ёки рўйхатга олиш муддатларининг бузилганлиги устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 27-моддаси.
17-модда. Ерларнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олиш
Ерларнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олиш уларнинг ҳақиқий ҳолати ва улардан фойдаланилишига қараб, ер участкалари ва майдонлари, аҳоли пунктлари, туманлар, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва умуман Ўзбекистон Республикаси бўйича амалга оширилади.
Ер участкалари бўйича ер миқдорини ҳисобга олиш ер участкаларининг ўлчами, уларнинг қиммати ва талаб қилинадиган ўлчаш аниқлигига қараб, геодезик ва (ёки) картометрик усулларда амалга оширилади.
Ер майдонлари бўйича ер миқдорини ҳисобга олиш ер участкалари доирасида асосан картометрик усулда амалга оширилади.
Ер сифатини ҳисобга олиш табиий-қишлоқ хўжалиги бўйича районлаштиришни, тупроқ ва ерларни таснифлашни, уларни агрономик, экологик, технологик ва шаҳарсозлик белгилари бўйича тавсифлашни, тупроқни гуруҳларга ажратишни ўз ичига олади.
Ерларнинг миқдорини ва сифатини ҳисобга олиш асосий ва жорий турларга бўлинади.
Ерларни ҳисобга олишнинг асосий тури (инвентаризация) жойнинг ўзида ер участкаларининг ва майдонларининг чегаралари, жойлашган ўрни, ҳолати ва улардан фойдаланиш хусусиятига доир ўзгаришлар талайгина тўпланганлигига қараб, даврий равишда ўтказилади, бунда ерларнинг план-картографик асоси тегишли масштабларда янгиланиши, тупроқ, геоботаник ва бошқа хил текширувлар ўтказилиши шарт.
Ерларнинг жорий ҳисоби кадастр ҳужжатлари ва маълумотларининг тўғри бўлишини таъминлаш мақсадида юритилади, бунда ерларнинг ҳуқуқий ҳолатида, миқдори ва сифат ҳолатида ва улардан фойдаланиш борасида юз берган ўзгаришлар аниқланади ҳамда рўйхатга олинади. Зиммасига давлат ер кадастри юритиш вазифаси юклатилган тегишли органларга ер участкаларининг эгалари, улардан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари содир бўлган ўзгаришлар тўғрисида бир ой муддатда ахборот беришлари шарт.
Ерларнинг ўлчами, жойлашган ўрни, майдон турлари ва сифат ҳолатига оид қайд этиладиган маълумотлар ерни ҳисобга олиш ахборотини ташкил этади.
18-модда. Тупроқ бонитировкаси
Тупроқ бонитировкаси — қишлоқ хўжалиги экинлари агротехникаси ўртача даражада бўлганидаги тупроқ сифати ҳамда табиий унумдорлик қувватига бериладиган қиёсий баҳо.
Тупроқ бонитировкаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кейинги қиймат баҳосини чиқариш, мулкий пайларнинг миқдорини аниқлаш, ер тузишни амалга ошириш ва ерлардан оқилона, самарали фойдаланишни рағбатлантириш учун асосдир.
Тупроқ бонитировкаси тегишли қишлоқ хўжалиги майдонлари учун юз балли шкала бўйича ўтказилади. Яхши хоссаларга эга бўлган, ғоят унумдор тупроқ юқори балл билан баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тупроқ бонитировкаси қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади.
(18-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Батафсил маълумот учун «Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 2521, 07.11.2013 й.) қаранг.
Тупроқ бонитировкасига доир маълумотлар ер баҳосига оид ахборотни ташкил этади.
19-модда. Ерларнинг қиймат баҳоси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Барча тоифадаги ерларнинг қиймат баҳосини чиқариш натура ва қиймат кўрсаткичлари тизими ёрдамида амалга оширилади. Ерларнинг қиймат баҳоси қонунчиликда белгиланган тартибда чиқарилади.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2023 йил 25 октябрдаги 01/11-14/29-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартининг ХI бўлими.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Турли мақсадларга мўлжалланган ерлардан фойдаланиш самарадорлиги даражасини аниқлаш, ер учун тўланадиган ҳақ ва унинг норматив баҳосини ҳисоблаб чиқариш, ерларни кимошди савдоси асосида реализация қилиш пайтида бошланғич баҳосини аниқлаш учун ерларнинг қиймат баҳоси чиқарилади.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ-487-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон)
Ерларнинг қиймат баҳосига доир маълумотлар ер баҳосига оид ахборотни ташкил этади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 15-моддаси.
20-модда. Туман (шаҳар) ер кадастри дафтари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман (шаҳар) ер кадастри дафтари ерларни давлат рўйхатига олиш, ҳисобга олиш ва уларни баҳолаш бўйича асосий ҳужжат бўлиб, ер участкасининг жойлашган ўрни, қайси мақсадда фойдаланиш мўлжалланганлигини ва рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини, унга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни ижарага олиш ҳуқуқларини ва унга бўлган мулк ҳуқуқини аниқлаш учун зарур маълумотларни ўз ичига олади, ер участкасининг миқдор ва сифат ҳолати ҳамда баҳоси тўғрисидаги ахборот манбаи ҳисобланади.
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Ер кадастри дафтарининг тузилиши, мазмуни ва уни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 октябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низом.
21-модда. Кадастр учун суратга олиш
Кадастр учун суратга олиш ер участкалари ва майдонлари чегараларини белгилаш ҳамда картография қилиш, уларни кадастр хариталари ва планларида акс эттириш мақсадида амалга оширилади.
Кадастр учун суратга олиш аэрофотогеодезик ва ер устида бажариладиган услубларда, топографик-геодезик ишларни бажариш, тупроқ, геоботаник ва бошқа хил махсус текширувлар учун белгиланган техникавий талабларга мувофиқ ер участкасининг ўлчамидан келиб чиқадиган масштабларда амалга оширилади.
22-модда. Ер кадастри хариталари ва планлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер кадастри хариталари ва планлари қонунчиликда белгиланган тартибда мавзуси, ҳудудларни (республика, вилоят, туман, аҳоли пунктлари, ер участкалари) қамраб олиши, масштаблари ва бошқа белгилари бўйича таснифланади.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.
Туман ер кадастри харитаси, аҳоли пункти ва ер участкасининг планлари график ҳужжатлар бўлиб, улар ер участкасининг жойлашган ўрнини, майдонлари, чегараларини, ерларни баҳолаш зоналарини, сув манбаларини, ер участкасида жойлашган бинолар ва иншоотларни акс эттириш, шунингдек кадастрга доир тегишли тавсифлар олиш мақсадида тузилади ҳамда уларга тузатишлар киритилади.
Ер кадастри хариталари ва планлари ахборотларни ифода қилишнинг анъанавий воситалари (қоғоз, пластик) ёрдамида ҳам, электрон воситалар (рақамли хариталар) ёрдамида ҳам тузилади.
23-модда. Ер кадастрига доир ахборот
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер кадастрига доир ахборотлар ерни рўйхатга олиш, ерни ҳисобга олиш ва ер баҳосига оид ахборотлар мажмуини ташкил этади ҳамда давлат ҳокимияти органлари ва республика ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлади.
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ер кадастрига доир ахборотни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сон «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Ерлардан фойдаланиш, уларни тиклаш ва муҳофаза қилиш, ер участкалари бериш (реализация қилиш) ва уларни олиб қўйиш, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш, ер тузиш ишларини бажариш, хўжалик фаолиятига баҳо бериш ҳамда ердан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш чоғида давлат ер кадастри маълумотларидан фойдаланилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер кадастрига доир ахборот давлат ҳокимияти органларига ва республика ижро этувчи ҳокимият органларига текинга тақдим этилади, юридик ва жисмоний шахсларга эса ҳақ эвазига берилади.
(23-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 15-моддасининг учинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер кадастрига доир ахборотдан фойдаланувчилар бундай ахборотни қонунчиликда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда ёки шартнома асосида олишга ҳақлидирлар.
(23-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сон «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Юридик ва жисмоний шахслар ер кадастрига доир ахборот маълумотлари қайта кўриб чиқилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат сирини сақлаш мақсадида қонунчиликда ер кадастрига доир ахборотлар олишни чеклайдиган ёки тақиқлайдиган ҳоллар назарда тутилиши мумкин.
(23-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
24-модда. Ер кадастрига доир ахборот тизими
Ер кадастрига доир ахборот тизими — ер ресурслари тўғрисидаги фазовий-мувофиқлаштирилган маълумотларни тўплаш, улар устида ишлаш, уларни акс эттириш ва тарқатишни амалга оширувчи автоматлаштирилган жўғрофий ахборот тизимидир.
Ер кадастрига доир ахборот тизими ер ресурсларини рўйхатга олиш, баҳолаш, уларнинг истиқболини белгилаш ва улардан фойдаланишни бошқаришнинг илмий ҳамда амалий вазифаларини ҳал этиш учун мўлжалланган.
Ер кадастрига доир ахборот тизими: мўлжалланиши бўйича — кўп мақсадли ва махсус; ҳудудни қамраб олиши бўйича — локал, минтақа ва республика тизимига бўлинади.
25-модда. Давлат ер кадастрини юритишни молиялаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ер кадастрини юритиш борасидаги ишлар давлат бюджетидан, шунингдек ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олганлик учун ундириладиган маблағлар ва қонунчилик билан ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобидан молияланади.
(25-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26-модда. Ер кадастри тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Давлат ер кадастри тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 68-моддасига қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 28 август,
666-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 9-10-сон, 149-модда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда, 51-сон, 514-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон; 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон, 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)