1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.05.00 Жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақами (шунингдек, 06.06.12.00га қаранг);
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.12.00 Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти (шунингдек, 06.03.05.00га қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.03 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ БАНКИДАГИ ФУҚАРОЛАРНИНГ ШАХСИЙ ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ ҲИСОБВАРАҚЛАРИГА ИХТИЁРИЙ РАВИШДА ЙЎНАЛТИРИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРГА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 4 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2111]
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 3 май,
37-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 3 май,
2010-20-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 3 майдаги 37, 2010-20-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон) мувофиқ 2010 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган суммаларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.
2. Ушбу Низомнинг 1-бандида назарда тутилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёз жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадларини Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган суммаларига (кейинги ўринларда жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари деб юритилади) камайтириш (кейинги ўринларда солиқ чегирмаси деб юритилади) тарзида берилади.
II. Имтиёзни қўллаш тартиби
3. Солиқ чегирмаси солиқ солинадиган иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадларини ўзининг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ихтиёрий равишда ўтказган жисмоний шахсга берилади.
4. Солиқ чегирмаси даромад олувчи жисмоний шахснинг ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ аризасига асосан тўлов манбаида тақдим этилади.
Агар тўлов манбаига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ушлаб қолиш ва ўтказиш мажбурияти юклатилмаган бўлса, солиқ чегирмаси жисмоний шахсга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациясига асосан тақдим этилиши мумкин.
5. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган аризанинг тақдим этилиши жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлов манбаида ушлаб қолмаслик учун асос бўлади.
7. Иш берувчи жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда ўтказиладиган маблағларни иш ҳақини тўлаш муддатидан кечиктирмай ўтказади.
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки филиаллари ҳисобот йилидан кейинги йилининг 15 февралига қадар тегишли ҳудудий давлат солиқ хизмати органига шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига маблағларни ихтиёрий равишда ўтказган жисмоний шахсларга жамғариб бориладиган пенсия тўловлари тўғрисида маълумотларни ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этади.
9. Агар жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий бадаллар тарзида тушган маблағлар солиқ даври тугагунига қадар тўланадиган бўлса, ушбу маблағларга жисмоний шахснинг жами йиллик декларацияси асосида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.
Масалан, ишлаётган пенсионер 2010 йилда аризасига асосан ихтиёрий равишда 600 000 сўм миқдоридаги иш ҳақи ва бошқа даромадларини Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтирди ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёздан фойдаланди. Дейлик, 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра жисмоний шахснинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлар 2 000 000 сўмни ташкил этган. 2010 йилнинг 10 декабрида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан 2 300 000 сўм, шу жумладан аввал шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ихтиёрий равишда ўтказган ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилган 300 000 сўм миқдоридаги маблағларни олди. Шундай қилиб, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан олинган 300 000 сўм миқдоридаги маблағларига жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияси асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.
10. Иш берувчилар ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар реестрини Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг хизмат кўрсатувчи филиалига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни.
11. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 30-кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда ўтказилган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги чоракнинг иккинчи ойининг 10-кунига қадар, йил якунлари бўйича эса — 5 апрелдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда ўтказилган маблағлар миқдорига солиқ чегирмасини қўллаган жисмоний шахслар сони тўғрисидаги маълумотларни ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки филиаллари ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган муддатларда давлат солиқ хизмати ҳудудий органларига иш берувчилар томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар тақдим этилган маълумотлар асосида маълумотларни тақдим этади.
IV. Якуний қоидалар
14. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки томондан давлат солиқ хизмати органига тақдим этилган жисмоний шахсларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига тўловлар тўғрисидаги маълумотлар солиқ сири ҳисобланади ва ошкор этилмайди, бундан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
15. Ушбу Низомда назарда тутилган солиқ чегирмаларининг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
16. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки билан келишилган.
Халқ банки раиси М. ЖУМАГАЛДИЕВ
2010 йил 3 май
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
________________________________
(Юридик шахснинг номи)
АРИЗА
Мен, ___________________________________________ Сиздан иш ҳақимдан
(Ф.И.О.)
ва (ёки) бошқа даромадимдан бир йўла (ҳар ой) __________________________
(тагига чизилсин) (сумма ёзиб кўрсатилади)
миқдорида менинг Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварағимга ўтказишингизни сўрайман.
Шундан хабардорманки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ жисмоний шахслар даромадларининг Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган суммалари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади. Бунда, агар мен ушбу маблағларни қайси солиқ даврида ўтказган бўлсам, ушбу солиқ даврида ундан фойдаланадиган бўлсам, ушбу маблағларга жисмоний шахснинг жами йиллик декларацияси асосида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ солинади.
_________________________________
________________
________________
(Ф.И.О.)
(имзо)
(сана)
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда ўтказилган маблағлар тўғрисидаги
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда ўтказилган маблағлар миқдорига солиқ чегирмасини қўллаган жисмоний шахслар сони тўғрисидаги
МАЪЛУМОТЛАР 20___ йилнинг ____ чораги учун
Т/р
Кўрсаткичлар
1.
Солиқ чегирмасини қўллаган жисмоний шахслар сони (киши):
1.1.
йил бошидан
1.2.
ҳисобот чораги учун
2.
Имтиёз суммаси (млн сўм):
2.1.
йил бошидан
2.2.
ҳисобот чораги учун
Раис ўринбосари
________________
_________________________________
(имзо)
(Ф.И.О)
М.П.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 180-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон; 20.07.2026 й., 10/26/2111-1/0760-сон)