Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ФУҚАРОЛАРНИНГ ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
«Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш ва пенсионерларнинг фаровонлигини қўшимча равишда ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2005 йил 1 январдан бошлаб амалдаги фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимига қўшимча равишда жамғариб бориладиган пенсия тизими жорий этилсин.
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
2005 йилда фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақамларига мажбурий ҳар ойлик бадаллар жисмоний шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғи суммасидан тегишли равишда чиқариб ташланган ҳолда ходимнинг ҳисобланган иш ҳақи (даромади)нинг икки фоизи миқдорида амалга оширилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ҳар ойлик бадаллар тўлаш 2005 йилнинг январь ойи учун ҳисобланган иш ҳақи (даромад)дан бошланади;
жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида қатнашадиган фуқаролар томонидан шахсий пенсия ҳисобварақларига бадаллар миқдори ва тўлаш муддатлари мустақил равишда белгиланади.
3. Қуйидагилар:
Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Фуқароларнинг Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига шахсий тартиб рақами бериш паспорт тизимига мувофиқ аниқланадиган фуқаронинг идентификация рақами (шахсий коди) асосида амалга оширилади.
Ички ишлар органлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш учун фуқароларнинг идентификация рақамларини (шахсий кодини) аниқлашда ва Халқ банкида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очишда хўжалик юритувчи субъектларга зарур ёрдам кўрсатсинлар.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, фермер хўжаликлари ва юридик шахс ташкил этган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 2005 йил 5 январгача бўлган муддатда иш берувчилар жойлашган жой бўйича Халқ банкининг туман (шаҳар) филиалларига белгиланган шаклларга мувофиқ ходимларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш учун маълумотлар тақдим этилишини таъминласинлар.
Маълумотлар ўз вақтида тақдим этилиши, уларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун шахсий жавобгарлик хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари зиммасига юклансин.
6. Халқ банки 2005 йил 1 мартгача бўлган муддатда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ходимлар жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олинишини, улар учун шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари очилишини ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари берилишини амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 238-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 09/18/238/0453-сон)
Халқ банки Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда 2005 йил 1 апрелгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олинишининг тўлиқлиги тўғрисида ахборот берсин.
7. Халқ банки 2008 йил 1 январгача бюджетга солиқларнинг барча турларини тўлашдан озод этилсин, бўшаб қолган маблағлар шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритишга доир операция харажатларини компенсация қилишга мақсадли йўналтирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки Марказий банк ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда:
бир ой муддатда фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари очиш имконини берадиган маълумотлар электрон базасини шакллантириш учун дастурий таъминлашни ишлаб чиқиш чора-тадбирларини кўрсин;
2005 йил 1 июлгача бўлган муддатда жамғариб бориладиган пенсия тизимининг барча даражаларида маълумотлар айирбошланиши ва уларнинг ишончли ҳимоя қилиниши имкониятини назарда тутувчи ягона маълумотлар электрон базасининг моддий-техник асоси шакллантирилишини ва унинг дастурий таъминланишини тугалласин;
 LexUZ шарҳи
8-банднинг учинчи хатбошига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 июндаги ПҚ-110-сон қарорига мувофиқ ўзгартириш киритилган . Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
жамғариб бориладиган пенсия тизими ишлашини таъминлаш учун Халқ банкининг ҳудудий, туман (шаҳар) филиаллари ходимларини тайёрлаш ва ўқитишни бир ой муддатда амалга оширсин.
9. Халқ банки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
компьютер техникаси сотиб олиш, ягона маълумотлар электрон базасини шакллантириш ахборот тизимининг пухта ишлашини таъминловчи электрон дастурий воситаларни ишлаб чиқиш;
зарур миқдорда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномалар бланкаларини ва жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олиш бўйича маълумотларни тақдим этиш шаклларини тайёрлаш учун маблағларга бўлган эҳтиёж тўғрисида бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банкка асосланган таклифларни тақдим этсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига кўрсатиб ўтилган харажатларни молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари бўйича таклифлар киритсин.
10. Халқ банки ўн кун муддатда ўзининг ташкилий тузилмасига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритсин, Халқ банкининг марказий аппаратида Халқ банкининг ҳудудий, туман (шаҳар) филиалларида жамғариб бориладиган пенсия тизимида фуқароларни ҳисобга олиш, шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш ва жамғариб бориладиган пенсия тўловларини амалга ошириш бўйича тегишли бўлинмаларга эга бўлган жамғариб бориладиган пенсия тизими бошқармасини ташкил этсин.
Халқ банки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2005 йил 1 февралгача жамғариб бориладиган пенсия тизими бошқармасининг ва тегишли ҳудудий бўлинмаларнинг тузилмаси ва ходимлари сони бўйича зарур таклифлар киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Халқ банки корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ходимлари учун методик қўлланмалар, кўрсатмалар ва йўриқномалар ишлаб чиқилишини таъминласинлар, жойларда жамғариб бориладиган пенсия тизимининг фаолият кўрсатиши масалалари юзасидан хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ва бухгалтерлари билан семинарлар ўтказилишини ташкил қилсинлар.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари жойларда жамғариб бориладиган пенсия тизимини жорий этиш бўйича зарур ташкилий ишларни амалга оширсинлар.
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Р.С. Азимов), Марказий банк, Молия вазирлиги, Халқ банки 2005 йил 10 январгача:
«Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва ушбу қарорда жамғариб бориладиган пенсия тизимини жорий этиш бўйича назарда тутилган чора-тадбирларни бажариш юзасидан ҳудудий семинарлар ўтказсинлар;
ҳар қайси вилоятда вужудга келган муайян вазиятни ҳисобга олган ҳолда мазкур тадбирларни амалга оширувчи тузилмалар тармоқлари ходимлари сонини белгиласинлар.
13. Ўзбекистон Телерадио компанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари оммавий ахборот воситаларида мавзули эшиттиришлар ва мақолалар туркумлари ташкил этиш, мутахассисларни жалб этган ҳолда маърузалар ва учрашувлар уюштириш йўли билан жамғариб бориладиган қўшимча пенсия тизимининг механизми фаолияти ва афзалликларини аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари амалга оширилишини таъминласинлар.
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин ҳамда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 21 декабрь,
595-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 21 декабрдаги 595-сон қарорига
1-ИЛОВА
Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жамғариб бориладиган пенсия тизимида фуқароларни шахсий ҳисобга қўйишни ташкил этишнинг норматив-ҳуқуқий асосини, принциплари ва механизмларини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
фуқароларни шахсий ҳисобга олиш (кейинги ўринларда матнда «шахсий ҳисобга олиш» деб юритилади) — жамғариб бориладиган пенсия тизимининг ҳар бир қатнашчиси тўғрисидаги маълумотларни ташкил этиш ва уларнинг ҳисобини юритиш;
жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритувчи (кейинги ўринларда матнда «бадал киритувчи» деб юритилади) — жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг фойдасига бадаллар киритаётган иш берувчи юридик шахс ёки жисмоний шахс;
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи — фуқаронинг Халқ банкидаги эгаси ёзилган шахсий ҳисобварағи бўлиб, бадал киритувчиларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари ва улардан жамғариб бориладиган пенсия тўловлари тўланадиган шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварақларидаги маблағларга ҳисоблаб қўшилган фоизлар ана шу ҳисобварағига келиб тушади ва унда ҳисобга олинади;
жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи — унинг фойдасига жамғариб бориладиган пенсия тизимига бадаллар киритиладиган (унинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар ўтказилади), шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахс;
жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси — фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашишини тасдиқловчи ҳужжат, унда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг асосий реквизитлари кўрсатилади ва ушбу ҳисобварағида пул маблағларининг ҳаракати акс эттирилади.
3. Қуйидагилар шахсий ҳисобга олишнинг мақсадлари ҳисобланади:
фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашиши тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олинишининг тўлиқлигини таъминлаш, бадал киритувчилар томонидан шахсий пенсия тўловларини олувчи фойдасига амалга ошириладиган шахсий жамғарилиб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар киритиш даврлари ва миқдорлари, маблағларни жойлаштиришдан олинган фоизли даромадлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам шу жумлага киради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жамғариб бориладиган пенсия тизимининг қатнашчилари ва уларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига омонатлари тўғрисидаги Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базасини яратиш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 466-модда)
маблағларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига тўғри ўтказилганлигини тезкор назорат қилиш учун шарт-шароитлар яратиш;
жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашчиларига жамғариб бориладиган пенсия тўловлари тайинлаш тартибини соддалаштириш ва тартиб-қоидасини тезлаштириш.
4. Шахсий ҳисобга олиш қуйидаги принципларга асосланади:
жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашаётган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар ҳисобининг мажбурийлиги, тўлиқлиги ва тезкорлиги;
шахсий ҳисобга олиш маълумотларининг махфийлиги, ушбу маълумотлардан фақат жамғариб бориладиган пенсия тизими мақсадлари учун фойдаланиш;
жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашчилари бўлган фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги ўзларининг ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиши.
II. Шахсий ҳисобга олишни ташкил этиш
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки шахсий ҳисобга олишни амалга оширувчи ҳисобланади.
6. Шахсий ҳисобга олиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш;
иш даврлари (ўзгаришлар) ва ҳисобга олингандан кейинги иш даври учун шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар тўлаш миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш;
жамғариб бориладиган пенсия тўловлари миқдорини белгилаш ва унга тузатиш киритиш жараёнини ахборот билан таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Иш берувчилар, шунингдек, меҳнат фаолиятини меҳнат шартномаси асосида амалга ошираётган фуқаролар учун жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашиш мажбурий ҳисобланади, агар қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Халқ банкининг филиали фуқаро жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олингандан бошлаб икки иш куни мобайнида жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини расмийлаштиради.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 238-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 09/18/238/0453-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 238-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 09/18/238/0453-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 238-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 09/18/238/0453-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Иш берувчи тегишли хабарнома келган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Халқ банки жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини, илова қилинадиган ведомостни олади ва улар олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ходимларга беради. Ходим жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини олганлиги тўғрисида илова қилинадиган ведомостга имзо чекади. Илова қилинадиган ведомость тўлдирилгандан кейин беш кун муддатда Халқ банки филиалига қайтарилади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 238-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 09/18/238/0453-сон)
Агар иш берувчи ходим узоқ вақт бўлмаганлиги муносабати билан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини унга бериш имкониятига эга бўлмаса, иш берувчи жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасидаги ёзувларни текширади, илова қилинадиган ведомостда бўлмаган ходим учун имзо қўяди ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини бўлмаган ходимга топшириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 466-модда)
11. Жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсий ҳисобда турган (шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасига эга бўлган) ходимни ишга қабул қилишда, ходим иш берувчига ўзининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 238-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 09/18/238/0453-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ҳисобга олингандан кейин ихтиёрий тартибда жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашувчи шахсга беш иш куни мобайнида унинг шахсий имзоси остида жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси берилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 238-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 09/18/238/0453-сон)
13. Жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсий ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи тўғрисидаги қуйидаги умумий маълумотларни ўз ичига олади:
а) бир вақтнинг ўзида жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг ҳам тартиб рақами ҳисобланган шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг тартиб рақами;
б) жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг ҳисобга олиш пайтидаги фамилияси, исми, отасининг исми;
в) жинси;
г) туғилган санаси ва жойи;
д) жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг ҳисобга олиш пайтида мавжуд бўлган паспортининг серияси ва рақами;
е) жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш санаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича ҳисобга олишдан чиқариш санаси;
(13-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
з) ҳисобга олган Халқ банки филиалининг номи.
Мазкур банднинг «б» ва «д» кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар ўзгарганда шахсий ҳисобга олиш маълумотларига тегишли қўшимчалар киритилади.
14. Жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсий ҳисобга олиш тўғрисидаги махсус маълумотлар шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар миқдори ва уларни тўлаш даврларини акс эттиради ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар амалга оширилган даврлар (ойлар);
б) иш берувчи томонидан тақдим этилган ахборотга мувофиқ шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар улардан амалга оширилган иш ҳақи ва бошқа даромадлар миқдори;
в) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ҳисобланган ва тўланган бадаллар суммаси;
г) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ҳисобланган фоизли даромадлар суммаси;
д) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан тўланган жамғариб бориладиган пенсия тўловлари суммаси.
Мазкур банднинг «а»—«г» кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар янги маълумотлар пайдо бўлишига қараб мунтазам равишда тўлдирилади ва ўзгартирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Шахсий ҳисобга олишни юритиш учун қонунчиликка ва идоравий норматив ҳужжатларга мувофиқ киритиладиган бошқа маълумотлардан ҳам фойдаланиш мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ҳар бир иш берувчи ҳисобот ойидан кейинги ойининг 15-кунигача ҳар ойда мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этаётган ходимлар реестрини жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базаси форматида электрон ҳужжат сифатида шакллантириши иш берувчи солиқ рўйхатига олинган жойдаги Халқ банки филиалига электрон манбаларда тақдим этиши ёки уни Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети» ёхуд Интернет тармоғининг реестрни юбориш имконини берувчи бошқа сайтлари орқали бевосита жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базасига юбориши шарт.
Кўрсатиб ўтилган электрон ҳужжат тушган пул маблағларини фуқароларнинг Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Иш берувчи томонидан тузилган реестрнинг қоғоз манбасидаги асл нусхасини раҳбар ва бош бухгалтер имзолайди ва иш берувчида сақланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 466-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Реестрни жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базасига киритиш жараёнида хатолар ва тафовутлар аниқланган тақдирда ушбу реестр қабул қилинмайди ва автоматик режимда хатоларни тузатиши ёки тафовутларни бартараф этиш учун иш берувчига қайтарилади.
Иш берувчи қайтарилган реестрдаги хатоларни тузатади ёки тафовутларни бартараф этади ҳамда уч кун муддатда иш берувчи солиқ рўйхатига олинган жойдаги Халқ банки филиалига электрон манбаларда такроран тақдим этади ёки Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети» ёхуд Интернет тармоғининг реестрни юбориш имконини берувчи бошқа сайтлари орқали юборади.
Агар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунигача иш берувчи реестрга тузатиш киритиш чораларини кўрмаса, Халқ банки филиали бу ҳақда давлат солиқ хизматининг тегишли ҳудудий органини чора кўриш учун хабардор қилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 466-модда)
18. Ходим ишдан бўшаган тақдирда иш берувчи бир ҳафта муддатда Халқ банкининг хизмат кўрсатувчи филиалига тегишли маълумотларни юборади.
19. Корхона тугатилган тақдирда иш берувчи бу ҳақда Халқ банки филиалини хабардор қилади ва ходимларни шахсий ҳисобга олиш учун зарур бўлган маълумотларни юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъекти — юридик шахс ихтиёрий тугатилган тақдирда тугатиш тўғрисида Халқ банки филиали юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказадиган орган томонидан хабардор қилинади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 6 июндаги 109-сонли қарори асосида иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 237-модда)
20. Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрий асосда қатнашадиган фуқаролар Халқ банкининг филиалига тўлов ҳужжатининг нусхаси билан биргаликда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига тўланган бадаллар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади. Маълумотлар фуқаронинг танловига кўра исталган вақтда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варағига бадаллар тўланиши билан бир вақтда тақдим этилади.
21. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи вафот этган тақдирда иш берувчи ёки олувчининг меросхўрлари белгиланган тартибда фуқаролик ҳолатини қайд этиш ёзувлари органи томонидан берилган олувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида Халқ банки томонидан белгиланадиган шакл бўйича маълумотларни Халқ банки филиалига тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Шахсий ҳисобга олиш ҳужжатлари раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган ёзма шаклда тақдим этилади ёки Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети» орқали электрон шаклда юборилади. Электрон шаклда юборилган ҳужжатлар электрон рақамли имзо мавжуд бўлган тақдирда юридик кучга эга бўлади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
23. Иш берувчилар, шунингдек ихтиёрий асосдаги жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашувчи фуқаролар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасида белгиланган молиявий ҳисобот ҳужжатларини сақлаш қоидаларига мувофиқ сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахсий ҳисобга олиш ҳужжатларини сақлаш муддати тамом бўлгандан кейин уларни йўқ қилиш жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базасида мавжуд бўлган маълумотлар билан танишгандан (компьютердан чиқарилган шаклда тақдим этилади) ва унга танишиш санасидаги ҳолат бўйича шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан кўчирма топширилгандан кейин амалга оширилади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 466-модда)
III. Шахсий ҳисобга олишни юритиш ва шахсий маълумотлардан фойдаланиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Халқ банки иш берувчи томонидан реестр тақдим этилгандан кейин электрон тўлов ҳужжатида кўрсатилган суммаларни ва реестрда кўрсатилган бадалларнинг якуний суммасини солиштиради ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базаси орқали фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўтказади.
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрий равишда иштирок этаётган фуқаролардан тушган шахсий ҳисобга олиш маълумотлари тегишли мурожаат Халқ банки филиалига тушган кунда текширилади ва жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўтказилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 466-модда)
IV. Жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашчиларининг ҳуқуқлари, мажбурияти ва жавобгарлиги
25. Жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашчиси бўлган фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
ўзининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида мавжуд бўлган маълумотларни Халқ банки филиалидан бир йилда бир марта бепул, шунингдек ўз сўровига кўра исталган вақтда олиш;
исталган вақтда сўров бўйича шахсий ҳисобга олиш учун иш берувчи томонидан Халқ банки филиалига тақдим этилган маълумотларнинг нусхасини иш берувчидан олиш;
ўзининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида мавжуд бўлган маълумотларга, шу жумладан ўтказилган жамғариб борилган пенсия бадаллари суммасига рози бўлмаган тақдирда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тузатиш тўғрисидаги ариза билан иш берувчига, Халқ банкига, ёхуд судга мурожаат қилиш.
26. Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти қатнашчилари бўлган фуқаролар қуйидагиларга мажбурдир:
жамғариб бориладиган пенсия тизимида ўз вақтида шахсий ҳисобга олишда туриш;
ўзининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги мавжуд маълумотлар ўзгарганлиги, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси йўқолганлиги ҳақида иш берувчига ёки Халқ банкининг филиалига маълум қилиш;
жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини зарур тартибда сақлаш.
27. Иш берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашчиларини ишга қабул қилишда улардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини кўрсатишни талаб қилиш;
жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобда турмаган ходимлардан мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган маълумотларни тақдим этишни талаб қилиш;
жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашувчи шахслар тўғрисидаги ўзи томонидан тақдим этилган маълумотларни тегишли органлар билан келишган ҳолда тўлдириш ва аниқлаштириш;
фуқаронинг идентификация рақами (шахсий коди) тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларидан сўраш ва олиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Иш берувчи қуйидагиларга мажбурдир:
мазкур Низомга мувофиқ жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашаётган шахслар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган муддатда Халқ банкига тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ банки тегишли хабарнома тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ходимларнинг расмийлаштирилган жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини олиш ва уларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда берилишини таъминлаш;
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ҳисобланган бадалларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўз вақтида ва тўғри ўтказиш;
ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилган бадаллар суммаси тўғрисида Халқ банкига тақдим этилган маълумотлар нусхаларини ходимнинг талабига кўра бепул бериш;
ходимга берилган жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси реквизитларининг ходимнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат реквизитларига мувофиқлигини назорат қилиш.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 466-модда)
29. Халқ банки қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
иш берувчилар ва жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашчиларидан мазкур Низомда белгиланган маълумотлар ўз вақтида ва тўғри тақдим этилишини талаб этиш;
фуқаронинг идентификация рақами (шахсий коди) тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларидан сўраш ва олиш.
30. Халқ банки қуйидагиларга мажбурдир:
белгиланган муддатларга риоя қилган ҳолда мажбурий ва ихтиёрий тартибда жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашаётган фуқароларни шахсий ҳисобга олишни таъминлаш;
жамғариб бориладиган пенсия тизимига бадаллар тўғрисидаги маълумотларнинг тегишли шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ва ягона маълумотлар электрон базасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш;
шахсий ҳисобга олиш маълумотлари, шу жумладан бирламчи ҳисобга олиш ҳужжатлари (сўровномалар, реестрлар ва бошқалар) ишончли сақланишини таъминлаш;
мазкур Низомда белгиланган маълумотлар жамғариб бориладиган пенсия бадалларини тўловчилар томонидан жамғариб бориладиган пенсия тизимига тақдим этилишининг тўғрилигини, шу жумладан уларнинг ҳисобга олиш маълумотларининг тўғрилиги тақдим этилиши устидан назорат қилиш;
фуқароларнинг сўровига кўра жамғариб бориладиган пенсия тизимида жамғарилган бадаллар тўғрисидаги маълумотларни бепул бериш ва фуқароларни уларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати тўғрисида бир йилда бир марта мажбурий тартибда хабардор қилиш;
молия ва солиқ органларига уларнинг буюртманомалари бўйича жамғариб бориладиган пенсия тизимига тегишли уларга юкланган назорат функциялари ушбу органлар томонидан амалга оширилиши учун зарур бўлган умумлаштирилган маълумотларни тақдим этиш;
жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашчилари бўлган фуқароларга ва иш берувчиларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шахсий ҳисобга олиш технологиясини, шаклларни тўлдириш ва маълумотларни тақдим этиш тартибини тушунтириш;
31. Халқ банкининг мазкур Низомга мувофиқ шахсий ҳисобга олиш маълумотларини тўплаш, сақлаш, бериш ва улардан фойдаланишда қатнашадиган раҳбарлари ва мансабдор шахслари ахборотнинг махфийлигига риоя қилишга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида фуқароларни шахсий ҳисобга олиш маълумотлари Халқ банки томонидан «Банк сири тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда тақдим этилиши мумкин. Кўрсатилган маълумотлардан фойдаланиш ноқонуний чекланишида ёки ахборот ҳимояси режими бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Мазкур Низомда назарда тутилган ишончли ва тўлиқ ҳажмдаги маълумотлар тақдим этилишидан бош тортган жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашчилари белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 238-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 09/18/238/0453-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 238-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 09/18/238/0453-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 238-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 09/18/238/0453-сон)
Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
‎‎_____________-шакл



‎__________________________________
‎__________________________________
‎__________________________________
‎__________________________________‎‎





‎__________________________________

‎__________________________________‎‎

(корхонанинг бурчакли штампи) ‎‎

‎‎(Халқ банки филиали) ‎

‎‎
‎Жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашаётган ходимларнинг
‎200___ йил «___» ____________ даги _______-сон
‎РЕЕСТРИ

Т/р‎

Ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ‎

Ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ‎

Даромад солиғи тўланадиган даромад миқдори (сўм) ‎

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилган мажбурий бадал миқдори (сўм) ‎

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилган ихтиёрий бадал миқдори (сўм) ‎

Ўтказилган бадал суммаси, сўм (5-устун+ 6-устун) ‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

‎‎Ҳаммаси:

200___ йил __________________ да жамғариб бориладиган пенсия тизимида ходимларнинг шахсий
жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар миқдори ___________________________________ ‎‎‎‎

‎сўмни ташкил этди. ‎‎

(сумма ёзув билан) ‎

Кўрсатиб ўтилган сумма 200___ йил «___»______________ даги ___-сон тўлов топшириғига (илова ‎‎
қилинади) мувофиқ Халқ банки _______________________________________________________________ ‎‎

‎‎(Халқ банки филиалининг номи)

‎‎филиали ____________________________________________________________ ҳисобварағига ўтказилди.

‎‎(Халқ банки филиалининг ҳисобварағи)

‎‎Корхона раҳбари _________________________________________

____________________________‎‎‎

(имзо) ‎‎‎

‎‎(Ф.И.О.) ‎

‎‎
‎Бош бухгалтер ___________________________________________

‎‎
____________________________‎

‎‎(имзо) ‎

‎‎(Ф.И.О.) ‎

М.Ў.‎
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 21 декабрдаги 595-сон қарорига
2-ИЛОВА
Халқ банкида фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни киритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни киритиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда фойдаланиладиган асосий тушунчалар:
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи — фуқаронинг Халқ банкидаги эгаси ёзилган шахсий ҳисобварағи бўлиб, бадал киритувчиларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари ва улардан жамғариб бориладиган пенсия тўловлари тўланадиган шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварақларидаги маблағларга ҳисоблаб қўшилган фоизлар ана шу ҳисобварағига келиб тушади ва унда ҳисобга олинади;
жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи — унинг фойдасига жамғариб бориладиган пенсия тизимига бадаллар киритиладиган (унинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар ўтказилади), шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахс;
жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритувчи (кейинги ўринларда «бадал киритувчи» деб юритилади) — жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг фойдасига бадаллар киритаётган жисмоний шахс ёки иш берувчи юридик шахс;
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар — жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг фойдасига мажбурий ёки ихтиёрий тартибда бадал киритувчи томонидан киритиладиган пул маблағлари;
фуқароларнинг пенсия жамғармалари — шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида ҳисобга олинган ва жамғариб бориладиган пенсия тўловлари миқдорини белгилайдиган пенсия бадаллари суммаси ва улар бўйича фоизли даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фоизли даромадлар — қонунчиликда белгиланган тартибда жамғариб бориладиган пенсия тизимига маблағларни жойлаштириш натижасида олинган ва фуқароларнинг пенсия жамғармасидаги маблағлари қолдиғига қўшиладиган даромадлар.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3. Жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашчилари, пенсия бадаллари суммасининг миқдори ва ҳаракати, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига пенсия жамғармаси тўғрисидаги маълумотлар махфий ҳисобланади ва «Банк сири тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мавзусини ташкил этади.
II. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг таркиби ва мазмуни
4. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи умумий ва махсус қисмлардан, зарурат бўлганда, қўшимча қисмдан иборатдир.
5. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг умумий қисмида жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлади:
а) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг доимий шахсий тартиб рақами;
б) жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш пайтида жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми;
в) жинси;
г) туғилган санаси;
д) туғилган жойи — вилоят, туман, аҳоли пункти;
е) доимий яшаш жойи (рўйхатдан ўтган) манзили;
ж) паспортдаги маълумотлар — паспортнинг серияси ва рақами, паспорт берилган сана ва жой. Айрим ҳолларда — паспортнинг ўрнини босувчи ҳужжатдаги маълумотлар;
з) айни бир вақтнинг ўзида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи очилиши санаси ҳисобланадиган жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олинган сана.
Мазкур банднинг «б» ва «ж» кичик бандларидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига тегишли қўшимчалар киритилади.
6. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг махсус қисмида фуқароларнинг пенсия жамғармаси тўғрисидаги, шу жумладан қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлади:
а) жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчига Халқ банки филиали томонидан бериладиган жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг тартиб рақами;
б) ҳар бир ой учун ва ўсиб борадиган якунлар билан ходимнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари миқдори;
в) ҳар бир ой учун ва ўсиб борувчи якун билан мажбурий бадаллар суммаси;
г) ҳар бир ой учун ва ўсиб борувчи якун билан ихтиёрий бадаллар суммаси;
д) ҳар бир календарь йил учун пенсия жамғармалари қолдиғига фоизли даромадлар шаклида ҳисобланган сумма;
е) календарь йилнинг ҳар бир ойи учун ва ўсиб борадиган якун билан тўланган пенсия жамғармаси суммаси;
ж) ҳар бир банк кунининг бошланишида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пенсия жамғармалари қолдиғи;
з) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ёпилишининг асоси ва санаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг қўшимча қисмида қонунчиликда белгиланган тартибда киритиладиган қўшимча маълумотлар мавжуд бўлади. Қўшимча маълумотларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи тузилмасида жойлаштириш учун алоҳида жой ажратилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг доимий шахсий тартиб рақами Халқ банки филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахс ўхшашлиги рақамини (шахсий кодини) аниқлаш тартиби тўғрисида» 1996 йил 31 майдаги 200-сон қарорида назарда тутилган тартибда белгиланадиган фуқаронинг идентификация рақами (шахсий коди) асосида берилади.
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг доимий шахсий тартиб рақами ўн тўртта ўнлик рақамлардан (0 дан 9 гача) иборат бўлади. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг битта доимий шахсий тартиб рақами фақат битта шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига берилиши мумкин ва ягона ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олишда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг доимий шахсий тартиб рақамини бериш белгиланган тартибда амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 238-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 09/18/238/0453-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни.
III. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини очиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш давлат хизмати олишда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини очиш учун сўровнома асос ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 238-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 09/18/238/0453-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 238-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 09/18/238/0453-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 238-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 09/18/238/0453-сон)
13. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган маълумотлар унга тўлиқ киритилган тақдирда очилган деб ҳисобланади.
14. Маълумотларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига киритиш қулай бўлиши учун Халқ банкининг филиали томонидан маълумотларни киритишнинг уларни киритишда хато маълумотлар киритилишидан ҳимоя қилинган махсус компьютер кўп дарчали дастурдан фойдаланилади.
15. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг яшаш жойи ёки иш жойи ўзгарган тақдирда янги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи очиш талаб этилмайди. Ҳар бир жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчига бир марта очилган шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи бутун умр бўйи амал қилади.
IV. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини юритиш
16. Мазкур Низомнинг III бўлимида назарда тутилган тартибда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи очилгандан кейин шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини юритишнинг қуйидаги тартиб-қоидаси амалга оширилади:
жамғариб бориладиган пенсия тизимида мажбурий тартибда қатнашаётган фуқароларнинг иш ҳақи (даромади) даври ва миқдори ҳамда ушбу фуқаролар фойдасига шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига киритиладиган мажбурий ва ихтиёрий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари миқдори тўғрисидаги маълумотларни олиш ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига киритиш;
хўжалик юритувчи субъектлар бўлган бадал киритувчилар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириш;
жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрий тартибда қатнашаётган фуқаролар томонидан амалга ошириладиган жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотларни олиш ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига киритиш;
маблағларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида жойлаштиришдан олинган фоизли даромадларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказиш;
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан жамғариб бориладиган пенсия тўлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон маълумотлар базасидаги маълумотларни бериш ва айирбошлаш;
(16-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 466-модда)
пенсия жамғармасининг ҳолати тўғрисида фуқароларга ахборот бериш;
бирламчи ҳужжатларни (реестрларни) сақлаш ва улар архивини юритиш;
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини юритиш учун зарур бўлган бошқа тартиб-қоидалар.
17. Ходимларнинг иш ҳақи (даромади) даври ва миқдори ҳамда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар Халқ банки филиалига ҳар ойда Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида фуқароларнинг шахсий ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ белгиланган шакл бўйича реестр шаклида тушади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Реестрда жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритувчи хўжалик юритувчи субъектнинг барча ходимлари, шу жумладан ўриндошлик бўйича ишловчи ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарувчи ходимлар (агар ушбу ходимлардан қонунчиликка мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ ушлаб қолинса) кўрсатилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон базасига автоматик режимда реестр келиб тушгандан кейин реестрнинг якуний қаторида кўрсатилган бадалларнинг якуний суммасини электрон тўлов ҳужжатида кўрсатилган бадаллар суммаси билан солиштирилади, шунингдек реестрнинг ҳар бир қатори ва ҳар бир устуни бўйича якунларнинг тўғрилиги текширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 466-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Реестр ва электрон тўлов ҳужжатининг якуний қаторида кўрсатилган бадаллар суммаси, шунингдек реестрнинг ҳар бир қатори ва ҳар бир устуни бўйича якунлар тафовути бўлмаганда, реестрнинг маълумотлари Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон маълумотлар базасига киритилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 466-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Реестрда кўрсатилган қаторлар ва устунлар бадаллари, якунлари мос келмаган тақдирда ушбу реестр қабул қилинмайди ва аниқлик киритиш учун бадал киритувчига автоматик режимда қайтарилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 466-модда)
21. Қуйидагилар учун:
реестрда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун мажбурий жамғариб бориладиган бадалларини киритувчи хўжалик юритувчи субъект раҳбари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилишининг тўғрилиги учун шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи юритилиши учун масъул бўлган Халқ банки филиалининг мансабдор шахси жавоб беради.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 466-модда)
22. Ихтиёрий тартибда жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашаётган фуқаролар томонидан амалга ошириладиган жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотлар Халқ банкининг исталган филиалида пул маблағларини тўлашда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига киритилади.
Ихтиёрий тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашувчи фуқаро шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар киритишда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг доимий шахсий тартиб рақамини, фамилияси, исми, отасининг исмини, туғилган санасини кўрсатган ҳолда Халқ банки томонидан белгиланган шакл бўйича махсус бланкани тўлдиради ва банк ходимига жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ банки филиалининг ходими махсус бланка тўғри тўлдирилганлигини текширади ва тўғри тўлдирилган тақдирда бадал миқдори ва киритилган санаси тўғрисидаги маълумотларни Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон маълумотлар базасига киритади.
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 466-модда)
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар киритилгандан кейин Халқ банки филиалининг ходими томонидан бадал суммаси ва киритилган санаси тўғрисида белги қўйилади ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига жамғариб бориладиган пенсия бадаллари киритилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланадиган белгиланган намунадаги квитанция берилади.
23. Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини жойлаштиришдан олинган фоизли даромадларни фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказиш белгиланган тартибда амалга оширилди.
24. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан жамғариб бориладиган пенсия тўлаш тартиби Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан маблағлар тўлашда тўлашгача шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлар суммаси ҳақиқатдан тўланган суммага камаяди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчилар календарь йилнинг охирги кунидаги ҳолати бўйича уларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пенсия жамғармаси тўғрисида уларнинг манзилига мазкур Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича хабарнома юбориш йўли билан Халқ банкининг филиали томонидан мажбурий тартибда хабардор қилинади.
Хабарнома жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчига муҳрланган конвертда почта орқали ёки Интернет тармоғи орқали электрон шаклда юборилади ёхуд Халқ банки филиалининг ходими томонидан олувчининг имзоси қўйдирилиб шахсан берилади.
Олувчининг ихтиёрига кўра жамғариб бориладиган пенсия тўловлари хабарномаси шунингдек ушбу Низомга иловада келтирилган маълумотлар мавжуд бўлган СМС-хабарлар жўнатиш йўли билан юборилади.
Хабар бериш ҳисобот давридан (календарь йилдан) кейинги йилнинг биринчи чораги мобайнида амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 466-модда)
26. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини ва шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни кўрсатиб ёзма талаб бўйича бевосита Халқ банкининг филиалида ўзининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пенсия жамғармаси тўғрисида ахборот олиши мумкин.
Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг талаби бўйича:
мурожаат қилинган пайтда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пенсия жамғармаси;
жорий йил бошидан бошлаб шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига киритилган бадаллар;
олдинги календарь йил учун бадаллар ва фоизли даромадлар;
жорий йил бошидан бошлаб ва олдинги календарь йил учун берилган жамғариб бориладиган пенсия тўловлари суммаси тўғрисида ахборот берилади.
27. Фуқароларга уларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати тўғрисида ахборот беришнинг ишончлилиги ва тўлиқлилиги учун жавобгарлик жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчига хизмат кўрсатувчи Халқ банкининг туман (шаҳар) филиали раҳбарига (жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи яшайдиган жой бўйича) юкланади.
28. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини юритиш учун зарур бўлган бирламчи ҳужжатлар — реестрлар, сўровномалар, ариза-сўровномалар улар юборилган Халқ банки филиалида бундай ҳужжатлар учун белгиланган муддат мобайнида сақланади.
Бирламчи ҳужжатларни сақлаш шартлари уларнинг сақлашнинг бутун даври мобайнида сақланишини таъминлаши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бирламчи ҳужжатлар архивини юритиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон маълумотлар базасидаги мавжуд ахборотни сақлаш муддати чекланмасдан архив файллари шаклида сақланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 466-модда)
V. Мажбурий ва ихтиёрий бадалларни киритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритиш жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритувчи хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳар ойда Бадал киритувчи солиқ рўйхати олинган жойдаги Халқ банки филиалида махсус транзит ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 466-модда)
Жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ўтказиш мазкур Низомнинг 17-бандига мувофиқ бадал тўловчининг реквизитлари, ўтказиш мақсадлари, ўтказиладиган жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси, Халқ банки филиалига йўлланган реестрнинг тартиб рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда тўлов топшириғи воситасида амалга оширилади (реестрнинг тартиб рақами ва санаси тўлов топшириғининг «Тушунтиришлар» устунида кўрсатилади).
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Бадал киритувчи томонидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритиш қонунчиликда белгиланган тартибда жисмоний шахсларнинг солиқ ҳисоблаш билан бир вақтда амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг 2005 йил 29 августдаги 76, 2005-47, 267-В-сон қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига киритилган жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси бадал киритувчи томонидан тўланиши керак бўлган жисмоний шахсларнинг даромадига қонунчиликда белгиланган тартибда солинадиган солиқ суммасидан чиқариб ташланади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг тўғрилиги, тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини тўловчи хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари зиммасига юкланади.
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий жамғариб бориладиган бадаллар ўз вақтида ўтказилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда пеня ундирилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 466-модда)
34. Ихтиёрий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари бадал киритувчининг танловига кўра Халқ банкининг исталган филиалига киритилади, сумма ва киритиш даври чекланмайди.
VI. Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини ўтказиш
35. Жамғариб бориладиган пенсия бадаллари шаклида тушган пул маблағлари кейинчалик фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказиш учун Халқ банки филиали томонидан махсус транзит ҳисобварағига ўтказилади.
36. Халқ банки филиали жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тушган кундан кейинги иш кунидан кечикмай маблағларни ҳосил бўлган мажбуриятлар миқдорида Халқ банкининг марказий операция филиалига ўтказади.
Филиаллардан олинган маблағлар Халқ банкининг марказий операция филиали томонидан белгиланган тартибда жойлаштирилади.
Фуқароларнинг Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
_______________-шакл‎




_____________________________‎‎

(Халқ банки филиали номи) ‎

‎‎___________________________________________________________________________________________

(Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми)

‎‎___________________________________________________________________________________________

‎‎(Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи фуқаронинг манзили)

‎‎______________________________________________________________________________________-сон

‎‎шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг ҳолати тўғрисида
‎ХАБАРНОМА

‎‎
«Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ банки Сизнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағингизнинг 20__ йилдаги ҳолати ҳақида хабардор қилади:

‎‎1) 20__ йил 1 январдаги ҳолатига кўра шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пенсия жамғармалар суммаси _______________ сўм;

‎‎2) 20__ йил мобайнида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига киритилган маблағлар суммаси ________________ сўм,

шу жумладан: ‎

‎‎2.1.) Мажбурий бадаллар суммаси - ___________________________________________________ минг сўм;
‎2.2.) Ихтиёрий бадаллар суммаси - ___________________________________________________ минг сўм.

‎‎
‎3) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ҳисобланган фоизли даромад суммаси - ______________сўм.

‎‎4) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан тўланган пенсия суммаси - ____________________ сўм.

‎‎5) 20__ йил 1 январдаги ҳолатига кўра (ҳисобот ойидан кейинги ой) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пенсия жамғармаси суммаси _______ сўм.

‎‎Халқ банки
‎филиали раҳбари ‎__________________________________


‎_____________________________‎

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎

‎‎Маълумот олиш учун алоқа қилиш телефони: ____________________________________________________
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 21 декабрдаги 595-сон қарорига
3-ИЛОВА
Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағларни тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Халқ банкида очилган фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағларни тўлаш тартибини белгилайди.
2. Жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи фуқаролар ёши, ногиронлиги бўйича давлат пенсияси ёки боқувчисини йўқотганлиги туфайли пенсия (агар пенсиянинг ушбу тури жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг ўзига тайинланса) олиш ҳуқуқи юзага келган тақдирда «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
3. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари миқдори фуқароларнинг Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган пул маблағлари доирасида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
III. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари миқдорини белгилаш
9. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари миқдори жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилган маблағлар суммасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Жамғариб бориладиган пенсия тўловларининг энг кам ёки энг кўп миқдорини белгилаш назарда тутилмайди.
10. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган барча маблағларни бир йўла олишда тўловлар жамғарилган пенсия тўловларини олиш вақтида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилган маблағлар доирасида тўлиқ ҳажмда амалга оширилади.
11. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бўлиб-бўлиб олинган тақдирда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказилган жамғарилган сумма жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи ушбу тўловларни олишни хоҳлайдиган ойлар сонига бўлинади.
Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини амалга ошириш даври ва даврийлиги жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи томонидан белгиланади ва чекланмайди.
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан тўловлар тўлов тайинланган календарь ойдан кейинги ойда амалга оширилади.
12. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини бўлиб-бўлиб олишда жорий тўловлар миқдори иккинчи календарь йилдан бошлаб қуйидаги тартибда белгиланади:
а) тўлов бошланган йилдан кейинги календарь йилдан бошлаб шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан жамғариб бориладиган пенсия тўловлари миқдори ҳар қайси календарь йил учун алоҳида-алоҳида белгиланади;
б) ҳар қайси календарь йил учун тўловлар миқдорини белгилашда ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағларнинг календарь йил бошидаги ҳолатига кўра қолдиғи ҳамда ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамланган, олдинги календарь йил мобайнида олинган пенсия жамғармаларини инвестициялашдан фоизлар ҳисобга олинади.
Ҳар қайси календарь йил учун белгиланадиган ҳар ойлик тўлов миқдори қуйидаги формула бўйича белгиланади:
П = (ПЖҚ + ФД)/(N-Nп), бунда:
П — жорий календарь йил учун белгиланган ҳар ойлик тўлов миқдори;
ПЖҚ — пенсия жамғармасини жойлаштиришдан олинган, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига илгари ўтказилган суммаларни ҳисобга олган ҳолда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг тўланадиган қисмида акс эттирилган пенсия жамғармасининг олдинги йил охиридаги қолдиғи;
ФД — шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағларнинг олдинги календарь йил учун қолдиғига ҳисоблаб чиқарилган фоизли даромад;
N— тўловларни олиш ойларининг сони;
Nп — тўловларнинг биринчи ойидан бошлаб жорий календарь йил бошигача пенсия олиб бўлинган ойлар сони.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсия жамғармаси инвестицияларидан фоизли даромад (ФД) Халқ банки томонидан, жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини жойлаштиришдан олинган амалдаги даромадлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади, бунда Халқ банкининг белгиланган маржаси чегириб ташланади, маржанинг миқдори Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан белгиланади.
(12-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
13. Мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган шартларда амалга ошириладиган жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлар қолдиғини исталган вақтда бир йўла олиш ёки жамғариб бориладиган пенсия тўловлари даврини ва даврийлигини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
IV. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини амалга ошириш учун шартнома тузиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизими орқали АТ «Халқ банки»нинг ахборот тизимига фуқарога пенсия тайинлангани тўғрисида электрон шаклда маълумотлар юборилади.
Фуқаронинг яшаш жойидаги АТ «Халқ банки»нинг филиали пенсия тайинланганлиги тўғрисида ахборот тизими орқали келиб тушган маълумотлар асосида қўшимча ҳужжат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги маблағларини фуқаронинг банк картасига (мавжуд бўлганда) ёки АТ «Халқ банки»нинг исталган филиалига мурожаат қилиш орқали нақд пулда тўлаб беради.
Бунда АТ «Халқ банки» фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги маблағларини олиш ҳуқуқи пайдо бўлгани тўғрисида хабардор қилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
15. Халқ банкининг филиали билан олувчи ўртасида мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тузилган шартнома шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан маблағларни тўлаш учун асос ҳисобланади.
Шартномани, бир томондан —, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи, иккинчи томондан — Халқ банки филиалининг раҳбари имзолайди. Шартнома икки нусхада тўлдирилади, улардан биттаси жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчига берилади, иккинчиси Халқ банки филиалида қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи томонидан шартнома унинг қонуний вакили томонидан тузилиши мумкин.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 10-боби («Вакиллик ва ишончнома).
Шартнома жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлар тўлиқ тугагандан кейин ўз-ўзидан ўз кучини йўқотади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Шартнома тузиш вақтида Халқ банки филиали жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчига унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини муфассал тушунтириши шарт.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
V. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини тўлаш ва етказиб бериш тартиби
17. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари олувчининг яшаш жойидаги Халқ банки филиали томонидан амалга оширилади. Холисона сабабларга кўра олувчининг Халқ банки филиалига келиш имконияти бўлмаган тақдирда жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг уйига етказиб бериш Халқ банки филиали томонидан амалга оширилади.
Тўловларни етказиб бериш ҳақи Халқ банки томонидан, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини юритиш бўйича операция харажатлари учун назарда тутилган маблағлар доирасида тўланади.
18. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бевосита шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи эгаларига, улар жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган тақдирда амалга оширилади.
19. Яшаш жойи ёки паспортидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи бу тўғрида Халқ банки филиалини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Халқ банки филиали тегишли ўзгартиришларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг умумий қисмига белгиланган тартибда киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Фуқаро вафот этган тақдирда, унинг шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда меросга ўтади ҳамда меросхўрга бир йўла ва тўлиқ ҳажмда тўланади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг V бўлими.
Фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига доимий яшаш жойига чиқиб кетаётган бўлса, унинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла ва тўлиқ ҳажмда тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаро вафот этгандан сўнг унинг Халқ банкида жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги мавжуд маблағларини олиш бўйича вафот этган фуқаронинг яқин қариндошларига хабарнома юборилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)
21. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар батамом тугаганда;
тўловларни олувчи шахсий жамғариб борилган пенсия ҳисобварағида жамғарилган жами суммани меросга ўтказиш мақсадида тўловларни олишдан ёзма равишда нотариал тасдиқланган тартибда воз кечганда;
давлат пенсияси олиш ҳуқуқини йўқотганда.
VI. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларининг амалга оширилишини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Тўловларнинг тўғрилигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси тўғрисида тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Тўлов жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра тўхтатиб қўйилганда ёки у тўланмаганда ёхуд тўлов тартиби ва унинг миқдори бўйича низоли масалалар пайдо бўлганда олувчи туман (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига, унинг юқори ташкилотига, Халқ банкининг ҳудудий бошқармасига ва бошқарувига ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)
Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини амалга ошириш тўғрисида
ШАРТНОМА №_______
_______________________________ шаҳри‎‎‎

200____ й. «_____» ______________________‎


Ўз фаолиятини ____________ да тасдиқланган, _______ тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган Устав асосида амалга оширувчи Халқ банкининг ______________________________________________ филиали ‎‎‎

(филиал номи) ‎

‎‎номидан унинг Раҳбари ________________________________________________________ бир томондан,

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎ҳамда Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари олиш ҳуқуқи тўғрисидаги _____________________ -сон гувоҳномага эга бўлган, жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсий доимий тартиб рақами ___________________________________ бўлган, _______________________________________________ _______________________________________________ да яшовчи, жамғариб бориладиган пенсия тўловлари олувчи фуқаро ____________________________________________________________________,

‎‎(Ф.И.О.) ‎

‎‎кейинги ўринларда Олувчи деб юритилади, иккинчи томондан мазкур Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

‎‎1. «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республика-

си Қонунига мувофиқ Халқ банкининг филиали ўзига Олувчининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи _________________ даги маблағлари ҳисобига жамғариб бориладиган пенсия тўловларини амалга ошириш мажбуриятини олади. ‎‎ ‎‎

2. Олувчининг хоҳишига кўра жамғариб бориладиган пенсия тўловлари 200_ й. «____»___________
‎‎дан бошлаб _______________________________________________________________ амалга оширилади.

(амалга ошириш шакли: қисман ёки бир йўла)‎

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини бир йўла тўлаш амалга оширилганда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан тўлов маблағлари мазкур шартнома имзоланган вақтдан бошлаб беш кун муддатда тўланади.
Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари қисмларга бўлиб тўланганда, Олувчининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлари батамом фойдаланиб бўлингунга қадар ҳар ойда __ ой мобайнида тўлаб борилади.
Халқ банкининг филиали томонидан жамғариб бориладиган пенсия тўловларини амалга ошириш санаси - ҳар ойнинг ____ куни.
3. Жамғариб бориладиган пенсия тўловларининг ҳар ойдаги миқдорини аниқлашда Халқ банкининг филиали Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг ______ бандларида кўрсатилган шартларга амал қилади.
4. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари Олувчининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бир вақтнинг ўзида ҳисобдан чиқарилган ҳолда Халқ банки филиалининг _________ да жойлашган кассасида нақд пул шаклида амалга оширилади;
Холисона вазиятларда жамғариб бориладиган пенсия тўловларини бевосита кассада олишнинг Олувчи учун имконияти бўлмаган тақдирда, Халқ банкининг филиали жамғариб бориладиган пенсия тўловларини жамғариб бориладиган пенсия тўловларини етказиб бериш харажатларини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини юритиш бўйича операция харажатлари учун назарда тутилган маблағлардан қоплаган ҳолда бевосита Олувчининг манзили бўйича амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Олувчи вафот этган тақдирда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пул маблағлари қолдиғи қонунчиликда белгиланган тартибда унинг меросхўрларига бир йўла тўланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг V бўлими.
6. Жамғариб бориладиган пенсия тўловлари Халқ банкининг филиали айби билан ўз вақтида тўланмаганда, филиал Олувчига ҳар бир кечиктирилган кун учун тўланиши керак бўлган жамғариб бориладиган пенсия тўлови кечиктирилган суммасининг 0,2 фоизи миқдорида, бироқ 10 фоиздан ортиқ эмас, пеня тўлайди.
Пеня тўлаш Халқ банкининг филиалини жамғариб бориладиган пенсия тўловларини ўз вақтида амалга ошириш бўйича мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.
7. Халқ банкининг филиали қайта ташкил этилган, қайта ўзгартирилган ёки тугатилган тақдирда мазкур Шартноманинг шартларини бажариш бўйича мажбуриятлар унинг ҳуқуқий ворисига ёки Халқ банкининг муассисларига ўтади.
8. Шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва Олувчининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлар батамом тугагунга қадар амал қилади.
9. Шартнома Томонларнинг ёзма келишуви бўйича бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.
10. Мазкур Шартноманинг шартлари бажарилмаганлиги сабабли пайдо бўладиган низолар музокаралар олиб бориш йўли билан, ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда эса суд тартибида ҳал этилади.
Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган, ҳар бир Томон учун бир нусхадан икки нусхада тузилди.
‎‎Томонларнинг реквизитлари:
‎Халқ банки филиали: ‎
‎‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
Олувчи:‎
___________________________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________________
Томонларнинг имзолари:
‎Халқ банки филиали раҳбари ‎
‎‎___________________________________________________________________________________________
М.Ў.

Олувчи:‎‎‎
___________________________________________________________________________________________
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 21 декабрдаги 595-сон қарорига
4-ИЛОВА
Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари шаклини ва мазмунини, шунингдек уларни ҳисобга олиш, сақлаш, очиш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси Ўзбекистон Республикаси Халқ банки томонидан бериладиган, фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олишга ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади.
Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг асосий реквизитлари кўрсатилади ҳамда ушбу ҳисобварағидаги маблағлар ҳаракати, шу жумладан киритилган бадаллар, улар бўйича фоизларни ҳисоблаш ва жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бўйича операциялар акс эттирилади.
II. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси бланкасининг шакли ва мазмуни
3. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг формати 100 мм х 140 мм.
4. Муқовасининг олд томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва «ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ ДАФТАРЧАСИ» ёзуви бўлади.
5. Муқованинг иккинчи бетида «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан қуйидаги кўчирмалар келтирилган:
«5-модда. Давлат жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи фуқароларга шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларида жамғарилган маблағлари сақланиши ҳамда тўланишини кафолатлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16-модда. «Жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи фуқаролар пенсия тўловлари олувчилар сифатида жамғариб бориладиган пенсия тўловларини қонунчиликка мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келган тақдирда олиш ҳуқуқига эга.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17-модда. Фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда меросга ўтади ва меросхўрга бир йўла тўла ҳажмда тўланади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига доимий яшаш жойига чиқиб кетаётган бўлса, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла тўла ҳажмда тўланади».
6. Муқованинг учинчи бетида қуйидаги мазмундаги эслатмалар мавжуд:
«Иш берувчи ва фуқаронинг ўзи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига қўшимча бадаллар киритиш ҳуқуқига эга.
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар, фоизлар ва бошқа даромадлар, шунингдек фуқаролар томонидан олинган суммалар солиққа тортилмайди.
Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасига ўзининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг ҳолати ва ундаги маблағлар ҳаракати тўғрисида ёзувлар киритиш учун Халқ банки филиалига исталган вақтда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этишга оид барча масалалар бўйича Халқ банкининг яқин жойдаги филиалига мурожаат қилиш мумкин.
Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси йўқолганда (йўқотиб қўйилганда, яроқсиз бўлиб қолганда) жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг шахсий аризаси асосида, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг айнан ўша доимий шахсий тартиб рақами билан унинг дубликати берилади».
7. Муқованинг тўртинчи бетида ёзувлар бўлмайди.
8. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг биринчи бетида қуйидагилар кўрсатилади:
а) жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи доимий шахсий тартиб рақами;
б) олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
в) олувчининг «йил — кун — ой» шакли бўйича туғилган санаси;
г) жамғариб бориладиган пенсия тизимида «йил — кун — ой» шакли бўйича ҳисобга олиш санаси;
д) «йил — кун — ой» шакли бўйича Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси берилган сана;
е) Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини берган Халқ банки филиалининг номи;
ж) Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини берган Халқ банки филиали ходимининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда шахсий имзоси.
Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг биринчи бетидаги ёзувлар халқ банки филиалининг юмалоқ муҳри билан тасдиқланади. Биринчи бетнинг намунаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.
9. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг иккинчи ва кейинги бетларида қуйидаги ёзувлар бўлади:
ҳар қайси бетнинг юқориги қисмида жамғариб бориладиган пенсия тўловлари олувчининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи доимий шахсий номери кўрсатилади;
ҳар қайси саҳифа қуйидаги мазмундаги жадвал шаклида 6 та устунга бўлинган бўлади:

№‎

Сана‎

Тушумлар‎

Берилди‎

Қолдиқ‎

Имзо‎

ҳар қайси бетнинг пастки қисмида Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг серияси ва тартиб рақами кўрсатилади.
Иккинчи ва кейинги бетлар намунаси ушбу Низомга 2-иловада келтирилган.
10. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг бланкалари қатъий ҳисобда турадиган бланка ҳисобланади, махсус қоғоздан босмахона усулида тайёрланади, шахсий тартиб рақамига ва сохталаштиришдан ҳимоялашнинг зарур даражасига эга бўлади.
III. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини расмийлаштириш ва бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олинган ҳар қайси фуқаро учун, фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш учун зарур ҳужжатлар олинган ва Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Халқ банки филиали томонидан:
ёзма равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар олингандан кейин уч иш куни мобайнида;
Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети» орқали электрон шаклда расмийлаштирилган ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб бир кун муддатда расмийлаштирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 35-сон, 466-модда)
12. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини олувчига беришдан олдин Халқ банки филиали томонидан унинг биринчи бети тўлиқ тўлдирилади ва унда ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ ёзувлар қайд этилади.
13. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси жамғариб бориладиган пенсияни олувчига қуйидаги тартибда берилади:
а) жамғариб бориладиган пенсия тизимида мажбурий тартибда иштирок этувчилар сифатида ҳисобга олинган фуқароларга Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси Халқ банкининг тегишли филиалида расмийлаштирилган Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини ишончнома бўйича оладиган иш берувчи томонидан берилади.
Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси иш берувчига Бериш далолатномаси асосида берилади, Бериш далолатномасига Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини бериш ведомости (кейинги ўринларда Ведомость деб юритилади) икки нусхада илова қилинади, унда тартиб рақами, ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари доимий шахсий тартиб рақами, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини олганлик тўғрисидаги имзо учун жой кўрсатилган бўлади.
Иш берувчи Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олинган ходимларга Ведомостга имзо қўйдирган ҳолда уч иш куни мобайнида беради.
Тўлдирилган Ведомостлар иш берувчининг мансабдор шахси томонидан имзоланади ва уларнинг бир нусхаси Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини берган Халқ банки филиалига юборилади. Иккинчи нусхаси иш берувчида қолади.
Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини айрим ходимларга уларнинг узоқ вақт жойида бўлмаганлиги сабабли бериш мумкин бўлмаган тақдирда иш берувчи Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини уларни бериш вақтигача ўзида сақлайди, Ведомостда эса иш берувчининг мансабдор шахси имзоси билан тасдиқланадиган тегишли ёзув қайд этилади;
б) жамғариб бориладиган пенсия тизимига ихтиёрий асосда иштирок этувчилар сифатида ҳисобга олинган фуқароларга Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари Халқ банки филиали томонидан, ип ўтказиб тикилган ва тартиб рақами қўйилган, Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини беришни ҳисобга олиш дафтарига имзо қўйдирган ҳолда берилади.
IV. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасига ёзувларни қайд этиш
14. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасининг иккинчи ва кейинги бетларига ёзувларни қайд этиш жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи Халқ банки филиалига бевосита келганда ва Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни шахсан кўрсатган тақдирда, маълумотларнинг ягона электрон базасидаги мавжуд маълумотлар асосида амалга оширилади.
15. Ёзувларни қайд этишда қуйидагилар кўрсатилади:
а) олувчининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасига олдинги ёзувлар қайд этилган вақтдан бошлаб тушган бадаллар миқдори;
б) ёзувлар қайд этилган санагача берилган жамғариб бориладиган пенсия тўловлари миқдори;
в) календарь йил учун ҳисоблаб чиқилган фоизлар миқдори;
г) шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар миқдори.
Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасидаги ҳар бир ёзув Халқ банки филиали ходимининг имзоси билан тасдиқланади.
16. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасида ёзувларни қайд этиш учун жой етишмаган тақдирда (барча бетлар тўлдириб бўлинганда) олувчига ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган Суқма варақ берилади. Суқма варақни бериш тартиби Халқ банки томонидан белгиланади.
17. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси йўқолганда (йўқотиб қўйилганда ёки яроқсиз бўлиб қолганда) олувчининг аризаси асосида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг айнан ўша доимий шахсий тартиб рақами билан, маълумотларнинг ягона электрон базасидаги маълумотлар асосида унинг дубликати берилади.
V. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини сақлаш ва ҳисобга олиш
18. Халқ банки филиали томонидан олинган Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари бланкалари олинган куннинг ўзида масъул ходимлар томонидан қайта санаб чиқилади ва кирим қилинади.
19. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини олиш ва беришнинг ҳисобини юритиш ип ўтказиб тикилган ва тартиб рақами қўйилган ҳисобга олиш дафтарида, қатъий ҳисобда турадиган бланкаларни ҳисобга олиш ва сақлаш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тегишли бухгалтерия ҳисоб варағи ва шартли қийматда олиб борилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
‎‎ ________________________________________________________________________________________

‎‎(шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг тартиб рақами)

‎‎Фамилияси _______________________________________________________________________________

‎Исми _____________________________________________________________________________________

‎Отасининг исми ___________________________________________________________________________


‎Туғилган санаси ___________________________________________________________________________

(йил, кун, ой) ‎

‎‎Жамғариб бориладиган пенсия
‎тизимида ҳисобга олинган сана _______________________________________________________________
(йил, кун, ой) ‎
‎‎Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси ________________________________________________ да
(йил, кун, ой) ‎‎
‎‎Халқ банкининг ___________________________________________________________________________

(филиал номи) ‎

‎‎______________________________________________________________ филиали томонидан берилди.

М.Ў.‎

‎‎___________________________________________________________________________________________

‎‎(Халқ банки филиали мансабдор шахсининг имзоси)


‎АА № 000000 ‎
Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
__________________________________________________-сон шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги жамғармалар тўғрисидаги маълумотлар

Т/р
‎‎

Сана ‎

Тушумлар ‎

Берилди ‎

Қолдиқ‎

Имзо ‎



‎АА № 000000
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 516-модда; 2005 й., 25-26-сон, 179-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда; 2011 й., 20-21-сон, 204-модда; 2015 й., 35-сон, 466-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 09/18/238/0453-сон; 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон; 30.10.2024 й., 09/24/714/0865-сон)