Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
«БОБУР» ОАЖ БАЗАСИДА ЕНГИЛ САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. «Бобур» ОАЖнинг кредиторлари йиғилишининг ҳудудининг умумий майдони 38,1 гектар бўлган 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича мулкий комплекснинг бир қисмини «Mimatas Tekstil Sanayi ve Ticaret A.S.» (Туркия) компаниясига, унинг базасида пахта толасини комплекс қайта ишлаш бўйича хорижий корхона ташкил этган ҳолда сотиш тўғрисидаги қарорига розилик берилсин.
* 1-илова рус тилида берилган.
«Бобур» ОАЖнинг умумий суммаси 11,4 млн АҚШ доллари бўлган кўрсатиб ўтилган мулкий комплексини тўловни 2-иловага* мувофиқ жадвалга мувофиқ 10 йил мобайнида тўлаган ҳолда сотиб олинишини таъминлаш;
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
кўрсатиб ўтилган мулкий комплекс базасида, йилига 7,0 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш ҳамда 6,2 минг тонна юқори рақамли (51 — 68) пахта калаваси ишлаб чиқариш бўйича йигирув асбоб-ускуналари ўрнатиш йўли билан йилига 10,0 млн погон метр тайёр газлама ишлаб чиқариш бўйича тўқиш ва пардозлаш, 3,84 млн дона тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича тикиш ишлаб чиқаришларини барпо этишга маблағларни 3-иловага* мувофиқ жадвалга мувофиқ 4 йил мобайнида тўлаган ҳолда, хорижий корхона ташкил этиш учун 75 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш;
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
4. «Mimatas Tekstil Sanayi ve Ticaret A.S.» компанияси томонидан «Бобур» ОАЖ мулкий комплексининг бир қисми базасида ташкил этилаётган хорижий корхонага Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбошида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилсин.