Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХУСУСИЙ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, республиканинг ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларида янги иш жойларини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек хорижий инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда ташкил этилган ва иловага мувофиқ рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослаштирилган корхоналарга қуйидаги тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестиция ҳажмларида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади:
300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача — 3 йил муддатга;
3 миллион АҚШ долларидан ортиқ ва 10 миллион АҚШ долларигача — 5 йил муддатга;
10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 7 йил муддатга.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон — 2020 йил 1 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Фармоннинг 1-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган алоҳида солиқлар бўйича имтиёзлар кўрсатиб ўтилган корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг 1 — 3 тоифадаги туман ва шаҳарларидан ташқари республиканинг барча шаҳарлари ва аҳоли яшаш жойларида жойлаштиришда қўлланилиши белгилаб қўйилсин. Бундай ҳудудий чеклов туризм ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарга татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги ПФ-97-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 06/25/97/0537-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги зиммасига тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар жалб этиладиган корхоналарнинг ушбу Фармон иловасида кўрсатилган иқтисодиёт тармоқларига тааллуқли эканини аниқлаш вазифаси юклатилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги ПФ-97-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 06/25/97/0537-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон)
5. Ушбу Фармоннинг 1-бандига мувофиқ имтиёз олган корхоналар шундай имтиёз берилган муддат тугашидан кейин бир йил барвақтроқ фаолиятини тўхтатган тақдирда фойдани ўз мамлакатига ўтказиш ва хорижий инвесторнинг капиталини чет элга олиб чиқиб кетиш фақат берилган имтиёзлар суммасини бюджетга қайтаргандан кейин амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Фармон қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 11 апрель,
ПФ-3594-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли Фармонига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган иқтисодиёт тармоқлари
РЎЙХАТИ
1. Радиоэлектрон саноати буюмлари ҳамда компьютер ва ҳисоблаш техникаси бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш.
2. Енгил саноат:
тайёр ип газлама, жун газлама ва аралаш газламалар, шунингдек трикотаж газлама ишлаб чиқариш;
тайёр тикувчилик, трикотаж, пайпоқ маҳсулотлари ва тўқимачилик галантереяси ишлаб чиқариш;
табиий терилар ишлаб чиқариш, кўн-галантерея саноати, пойабзал саноати.
3. Ипакчилик саноати:
шойи газламалар ва ипакдан тайёр буюмлар ишлаб чиқариш.
4. Қурилиш материаллари саноати:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 мартдаги ПФ–3586-сонли Фармони 1а-иловасида кўрсатилган қурилиш материалларининг янги турларини ишлаб чиқариш.
5. Парранда гўшти ва тухумни саноат миқёсида етиштириш.
6. Озиқ-овқат саноати:
маҳаллий хом ашёдан саноат миқёсида қайта ишланган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (алкоголли, алкоголсиз ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно).
7. Гўшт-сут саноати:
гўшт ва сут маҳсулотларининг тайёр турлари, пишлоқ ва сариёғ, шунингдек ҳайвонларнинг ички органларидан қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Балиқ личинкалари ва чавоқларини ишлаб чиқариш, балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда консервалаш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги ПФ-5094-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚT, 2017 й., 27-сон, 604-модда)
9. Кимё саноати.
10. Нефть-кимё саноати.
11. Тиббиёт саноати, шунингдек ветеринария учун дори воситаларини ишлаб чиқариш.
12. Қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш.
13. Муқобил энергия манбалари негизида электр станциялари қуриш.
14. Кўмир саноати:
кўмирни бойитиш;
кўмир брикетларини ишлаб чиқариш;
сланец саноати.
15. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган электроферросплав ва металл буюмларни ишлаб чиқариш.
16. Машинасозлик ва металлга ишлов бериш:
машинасозлик;
трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги;
қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлик;
енгил ва озиқ-овқат саноати ҳамда маиший асбоблар машинасозлиги.
17. Станоксозлик ва асбобсозлик саноати.
18. Шиша ва чинни-фаянс саноати.
19. Микробиология саноати.
20. Ўйинчоқлар ишлаб чиқариш.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4434-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 167-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Туризм:
меҳмонхона хизматлари;
туризм хизматлари;
тематик хиёбонларни ташкил қилиш (турли ёшдаги ташриф буюрувчиларнинг эҳтиёжини қондиришга қаратилган хизматларни кўрсатувчи битта ёки бир нечта мавзу бўйича ташкил қилинган кўнгилочар хиёбон, хиёбонлар ансамбли).
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2018 й., 06/18/5326/0657-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги ПФ-5444-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.05.2018 й., 06/18/5444/1244-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги ПФ-97-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 06/25/97/0537-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 15-16-сон, 109-модда; 2005 й., 37-38-сон, 282-модда; 2006 й., 28-29-сон, 262-модда; 2007 й., 4-6-сон, 37-модда; 2009 й., 10-11-сон, 105-модда; 2010 й., 52-сон, 511-модда; 2012 й., 15-сон, 167-модда; 2017 й., 13-сон, 198-модда, 19-сон, 332-модда, 27-сон, 604-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2018 й., 06/18/5326/0657-сон; 05.04.2018 й., 06/18/5398/1004-сон; 22.05.2018 й., 06/18/5444/1244-сон; 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 25.06.2025 й., 06/25/97/0537-сон)