1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.01 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколати]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг
Қарори
ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2026 йил 30 мартдаги 1885-V-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Кенгаши қарор қилади :
1. Парламент сўровини амалга ошириш тартиби тасдиқлансин (илова қилинади).
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Тошкент ш.,
2008 йил 26 август,
854-I-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2008 йил 26 августдаги 854–I-сонли Қарорига ИЛОВА
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади), шунингдек Қонунчилик палатаси депутати давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўрови юборишга ҳақли.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Олий хўжалик судининг раиси, Бош прокурори, суриштирув ва тергов органларининг раҳбарлари номига йўлланган парламент сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
4. Парламент сўрови лойиҳасида адресат тўғрисидаги маълумотлар, адресатнинг қисқача номи, парламент сўровининг моҳияти ва унга асос бўлган сабаблар кўрсатилиши керак (1-илова).
5. Парламент сўрови лойиҳасига Қонунчилик палатасининг тегишли қарори лойиҳаси илова қилинади (2-илова).
6. Қонунчилик палатасининг парламент сўрови ва тегишли қарори лойиҳалари палатанинг уларни тайёрлаган депутати, депутатлар бирлашмаси ёки қўмитаси томонидан Қонунчилик палатаси Девонига киритилади, келиб тушган парламент сўрови ва палата қарори лойиҳалари бу ерда рўйхатдан ўтказилади.
7. Қонунчилик палатасининг парламент сўрови ва тегишли қарори лойиҳалари ўрганиш ҳамда хулоса бериш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери томонидан Қонунчилик палатасининг масъул (соҳа бўйича) қўмитасига уларни кўриб чиқиш муддати кўрсатилган ҳолда топширилади.
8. Қонунчилик палатасининг масъул қўмитаси Қонунчилик палатасининг Спикери томонидан белгиланган муддат ичида Қонунчилик палатасининг парламент сўрови ва қарори лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талабларига Ўзбекистон Республикаси қонунларига қай даражада мослигини ҳамда бу лойиҳаларни киритишнинг қонун, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Регламенти ва ушбу Тартибда белгиланган тартиб-таомилларига қай даражада риоя этилганлигини аниқлаб, бу ҳақда ёзма хулоса беради.
9. Қонунчилик палатасининг масъул қўмитаси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови ва қарори лойиҳалари юзасидан ёзма хулоса беришдан олдин Қонунчилик палатасининг парламент сўровига доир қарори лойиҳасини Қонунчилик палатаси Девонининг Юридик бўлимида ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.
10. Қонунчилик палатаси Девонининг Юридик бўлими Қонунчилик палатасининг масъул қўмитасидан олинган Қонунчилик палатасининг парламент сўровига доир қарори лойиҳаси юзасидан ҳуқуқий экспертиза ўтказади ва уч иш кунигача бўлган муддатда ёзма хулоса беради.
11. Қонунчилик палатаси масъул қўмитасининг парламент сўрови лойиҳасини Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш учун қабул қилиш мумкинлиги ёки уни ташаббускорга (Қонунчилик палатасининг депутатига, депутатлар бирлашмасига ёки қўмитасига) қайтариш зарурлиги тўғрисидаги хулосаси Қонунчилик палатаси Спикери томонидан белгиланган муддат тугагунига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Кенгашига тақдим этилади.
12. Қонунчилик палатасининг Кенгаши Қонунчилик палатаси масъул қўмитасининг хулосаси асосида парламент сўрови лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритиш тўғрисида ёки уни ташаббускорга қайтариш ҳақида қарор қабул қилади.
13. Қонунчилик палатасининг мажлисида парламент сўрови лойиҳаси бўйича муҳокама, қоида тариқасида, парламент сўрови ташаббускорининг маърузасидан бошланади, зарур бўлган ҳолларда эса, масъул қўмитанинг фикри эшитилади.
14. Ташаббускорнинг маърузаси тугаганидан сўнг депутатлар бирлашмаларининг вакиллари парламент сўрови лойиҳасининг моҳияти бўйича сўзга чиқишлари мумкин.
15. Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилади.
16. Қонунчилик палатаси парламент сўрови юзасидан қарор қабул қилган тақдирда, ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай парламент сўровининг матни билан биргаликда давлат ҳокимияти бошқаруви органларининг тегишли мансабдор шахсига юборилади.
17. Парламент сўрови бўйича Қонунчилик палатаси қарорини парламент сўровининг матни билан бирга жўнатиш Қонунчилик палатаси Девонининг Умумий бўлими томонидан амалга оширилади.
18. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига жавобни парламент сўрови олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Қонунчилик палатасининг мажлисида оғзаки ёки ёзма шаклда берадилар.
19. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига мувофиқ парламент сўрови бўйича ахборот Қонунчилик палатасининг мажлисида Қонунчилик палатаси депутатлари ва депутатлар бирлашмалари томонидан муҳокама қилиниши мумкин. Қонунчилик палатаси муҳокама якунлари бўйича қарор қабул қилади.
Агар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг ахбороти давлат сирларини ўз ичига олиши мумкин бўлса, муҳокама ёпиқ мажлисда ўтказилади.
Парламент сўровини амалга ошириш тартибига 1-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг