Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
2009 йилда саноат маҳсулотлари асосий турларини ишлаб чиқариш ҳажмининг мақсадли параметрлари ва маҳаллийлаштириш даражаси 1-иловага* мувофиқ;
бутловчи узеллар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг ўтувчи лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;
бутловчи узеллар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг янги лойиҳалари рўйхати 2а-иловага* мувофиқ;
тайёр маҳсулот турлари, хом ашё ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг ўтувчи лойиҳалари рўйхати 3 иловага* мувофиқ;
тайёр маҳсулот турлари, хом ашё ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг янги лойиҳалари рўйхати 3а-иловага* мувофиқ;
мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан ўзлаштиришга тавсия этилаётган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар рўйхати 4-иловага* мувофиқ.
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 49-сон, 522-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 декабрдаги ПҚ-1250-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 561-модда)
Белгилаб қўйилсинки, ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимини жорий этиш, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материаллар сотиб олишга, Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга жалб қилинган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 12 ноябрдаги ПФ-3937-сонли Фармони 4-бандининг амал қилиши маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни харид қилиш учун тузиладиган шартномаларга татбиқ этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси бир ой муддатда Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Низомда лойиҳаларни киритишнинг соддалаштирилган механизми, хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари ваколатли органлар ва Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилишининг аниқ муддатлари ва Маҳаллийлаштириш дастурига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилиниши назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-бандининг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 декабрдаги ПҚ-1250-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 561-модда)
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2008 — 2010 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2008 йил 28 майдаги ПҚ-879-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.