Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда сотиш ҳажмини кенгайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган хўжалик бирлашмалари ва йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш таннархини қисқартиришнинг 1-иловага* мувофиқ йиғма параметрлари бўйича таклифи қабул қилинсин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
4. Маҳсулот таннархини камайтириш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан саноат корхоналари раҳбар ходимлари фаолиятини баҳолаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган «Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури»нинг 1.1-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган, улар бўйича ушбу қарорга мувофиқ 2009 йилда маҳсулот таннархини пасайтиришнинг йиғма энг кам параметрлари (кейинги ўринларда чора-тадбирларнинг йиғма комплекслари деб аталади) келишилган йирик саноат корхоналари раҳбар ходимлари фаолиятига баҳо бериш ва уларни моддий рағбатлантириш механизмларини белгилайди.
Бунда тадбирлар рўйхати доирасида 2009 йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини пасайтиришнинг мақсадли кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 26-сон қарорига 1-иловада белгиланган харажатларни пасайтиришнинг тегишли мақсадли кўрсаткичларидан кам бўлмаслиги керак.
5. Маҳсулот таннархини пасайтиришнинг мақсадли параметрларига риоя этилишини назорат қилиш учун йиғма комплекс чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигида келишган ҳолда 2009 йил учун тайёрланган маҳсулотларнинг асосий турлари бўйича корхонанинг даромадлари ва харажатлари ҳисоб-китоб жадвали қўлланилади. Корхонанинг харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ очиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
Ушбу ҳолатда чора-тадбирлар рўйхати бажарилиши барбод бўлишида айбдор бўлган мансабдор шахслар корхонани бошқаришнинг ваколатли органи томонидан белгиланган даврда мукофотлардан ва (ёки) лавозим маошларига алоҳида устамалардан маҳрум бўлади. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган бошқа тадбирлар ҳам қўлланилиши мумкин.
16. Ҳар бир календарь чорак якунлари бўйича корхонани бошқаришнинг ваколатли органи бошқарувнинг юқори органига (вазирлик, идора, хўжалик бирлашмаси, мустақил корхоналар — Вазирлар Маҳкамасининг тегишли департаментига) ушбу Низомнинг 8—10-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар ҳажмида йиғма чора-тадбирлар комплекси бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этади.