Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.06.2013
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 29 майдаги 54, 2013-29-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-872-сон қарори билан берилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1838-1, 07.06.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-872-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 172-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-872-сон қарори билан берилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 30 июндаги 69, 2008-30-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-872-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 172-модда) мувофиқ, кўрсатиб ўтилган қарор билан берилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-872-сон қарорига мувофиқ 2008 йил 1 июндан 2011 йилнинг 1 июнигача (кейинги ўринларда матнда — имтиёз даври деб юритилади):
2. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар имтиёз даврида ҳисобланган ва олинган юқорида санаб ўтилган даромадларга татбиқ этилади.
4. Юридик шахсларга берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби, Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (2005 йил 2 апрель, рўйхат рақами 1463 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) билан тартибга солинади.
6. Ушбу Низом 5-бандининг «а» кичик бандида кўрсатиб ўтилган сатрлар Даромад суммаси ва ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг жами суммаси тўғрисида маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда тўлдирилади. Бунда, юридик шахслар Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобига бу маълумотноманинг нусхаларини илова қилади.