Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.04.2025
«ЎЗБЕККИНО» МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
ЙИЛЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, МОЛИЯЛАШТИРИШ ҲАМДА АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАР МАҚСАДЛИ ВА САМАРАЛИ САРФЛАНИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 19 февралда 1385-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 26 декабрдаги 33-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3594, 27.12.2024 й.) асосан 2025 йил 1 апрелдан давлат реестридан чиқарилади.
Фильм ишлаб чиқаришда қўлланилаётган кинотехнологик жараёнларнинг замонавий тараққиёт даражаси, электрон ахборот манбаларини сақлаш воситаларининг янги турлари юзага келганлигини ҳисобга олган ҳолда, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қилади:
1. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2004 йил 16 июндаги 18 ва 85-сон (2004 йил 16 июль, рўйхат рақами 1385 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 327-модда), қарори билан тасдиқланган Йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
«Ўзбеккино» МА Бош директори в.б. А. ИСҲОҚОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 4 февраль,
1-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 4 февраль,
9-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 47-модда)