Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.04.2025
«ЎЗБЕККИНО» МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Қарори
ЙИЛЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, МОЛИЯЛАШТИРИШ ҲАМДА АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАР МАҚСАДЛИ ВА САМАРАЛИ САРФЛАНИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 16 июлда 1385-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 26 декабрдаги 33-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3594, 27.12.2024 й.) асосан 2025 йил 1 апрелдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 16 мартдаги ПФ-3407-сонли «Киноматография соҳасида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 126-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 мартдаги 126-сонли «Ўзбеккино» Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 128-модда) мувофиқ, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларини шакллантириш, молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилади.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг ўн кун муддатдан кейин кучга киради.
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Бош директори М. МУҲАММАД ДЎСТ
Тошкент ш.,
2004 йил 16 июнь,
18-сон
Молия вазири М. НУРМУРОТОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 16 июнь,
85-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 327-модда; 2008 й., 8-9-сон, 47-модда)