Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.07.1999
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Фармойиши
 LexUZ шарҳи
Мазкур фармойиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 июлдаги 342-сонли «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, 1998/99 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ёшларнинг уюшқоқлик билан қабул қилишни ва сифатли танлашни амалга ошириш, шунингдек тест синовларининг юқори даражада ўтказилишини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш бўйича талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва Давлат тест маркази тасдиқланган низомларни бажариш бўйича зарур ташкилий тадбирларни амалга оширсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда «Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида Низом»ни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига киритсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 4 июлдаги 282-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А. А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 4 июль,
320-ф-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 июлдаги 320-ф-сон фармойишига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш бўйича талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида
НИЗОМ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Олий таълим муассасалари қабулни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширадилар.
2. Республика олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тест синовлари натижаларига (баллар) биноан рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Олий таълим муассасаларига ўрнатилган қабул режасининг 50 фоизи давлат грантлари ҳисобидан, қолган 50 фоизи тўлов-контракт асосида ташкил этилади.
Олий таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар тест баллари рейтинги асосида ўрнатилган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.
Танлов ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича таълим йўналишлари, ўқитиш тиллари ва шаклларига кўра алоҳида ўтказилади.
Тест синовларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази амалга оширади. Тест синовларини ўтказишга масъул бўлган Давлат тест маркази вакиллари Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва олий таълим муассасалари ректорлари жойларда тест синовларини ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайдилар.
3. Тест синовлари уч тилда — ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказилади.
Олий таълим муассасасида таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш тили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул кўрсаткичлари доирасида ҳужжатлар қабул қилинишига қадар вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Абитуриент тест синовларини олий таълим муассасасида ўқийдиган тилда топширади.
Таълим йўналишлари бўйича, тест синовлари учун, тегишли фанлар мажмуаси белгиланади (1-илова).
Олий таълимнинг айрим йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча профиль (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади (2-илова).
4. Айрим таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича ўқитиш тожик, қозоқ ёки туркман тилларида олиб бориладиган олий таълим муассасаларига қабул кўп балли тизим бўйича профиль имтиҳонлар ва тест синовлари асосида амалга оширилади (3-илова). Таълим (мутахассислик)нинг ушбу йўналишларига аризалар ўрта мактабни фақат кўрсатилган тилларда тугатган абитуриентлардан қабул қилинади.
5. Ўрта мактабда испан (араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур) тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар, мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар, қолган фанлар бўйича эса тест синовларидан ўтадилар.
Мазкур банд роман-герман филологияси (инглиз, немис ва француз филологияси) йўналиши бўйича ўқишга кирадиган абитуриентларга нисбатан қўлланилмайди.
6. Профиль (ижодий) ва кўп балли имтиҳонларни ўтказиш тартиби ва қоидалари Давлат комиссияси билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда — Олий таълим вазирлиги деб аталади) томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тасдиқланади (4 ва 5-иловалар).
7. Олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш Олий таълим вазирлиги белгилаган тартибда амалга оширилади (6-илова).
Тест синовлари натижалари бўйича энг кўп баллнинг камида 40 фоизини тўплаган I ва II гуруҳ ногиронлари, шу жумладан, болалигидан I ва II гуруҳ ногиронлари, етим болалар ва «Меҳрибонлик уйлари» болалар интернат-уйларида тарбияланганларни ўқишга қабул қилиш масаласи Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
8. МДҲ фуқароларини Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқиш учун уюшган ҳолда (кооперацияли) қабул қилиш, шунингдек республика фуқароларини МДҲ мамлакатларига ўқишга жўнатиш давлатлараро шартномалар ва Давлат комиссиясининг тегишли қарорига асосан амалга оширилади.
ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
9. Олий таълим муассасаларига хорижий фуқароларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқитиш тўғрисида» 1994 йил 24 майдаги 266-сон қарорига ҳамда ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ёки Давлат комиссиясининг розилиги билан тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Хорижий фуқароларнинг олий таълим муассасаларида ўқиши учун тўлов миқдори Олий таълим вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
10. Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ олий таълим муассасаларида ўз фаолиятини амалга оширувчи қабул комиссиялари ташкил этилади.
Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари қабул комиссияси томонидан 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам), Маданият ишлари вазирлиги ва Бадиий академия олий ўқув юртларида эса 20 июндан 15 июлгача қабул қилинади.
Абитуриент ўқишга кириш чоғида қуйидагиларни тақдим этади:
таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;
ўрта ёки ўрта махсус маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
№ 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
3x4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;
I ва II гуруҳ ногиронлари, етим болалар ва «Меҳрибонлик уйлари» болалар интернат-уйларида тарбияланганлар асл нусхадаги тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.
Танловдан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмларнинг ўқишга юбориш ҳақидаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар ҳам уларни олий таълим муассасалари қабул комиссиясига тақдим этадилар.
Абитуриент томонидан паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат ҳам шахсан кўрсатилади.
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман қилинади.
Олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари 22 июлга қадар бўлган муддатда Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, абитуриентларнинг (шу жумладан, юқорида қайд этилган тоифалари) сони ҳақида белгиланган шаклдаги маълумотни тақдим этадилар.
ПРОФИЛЬ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОНЛАР
11. Профиль (ижодий) имтиҳонлар тест синовларига қадар 11 июлдан 25 июлгача, тест мажмуаларида фаннинг ўрнига қараб унинг учун назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизигача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади.
Профиль (ижодий) имтиҳонлар натижалари бўйича тушган норозилик (апелляция) аризалари, Олий таълим вазирлиги белгилаган тартибда, олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан 26 июлга қадар бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Профиль (ижодий) имтиҳонлар натижалари Давлат комиссиясига олий таълим муассасалари томонидан 27 июлгача тақдим этилади.
Профиль (ижодий) имтиҳонларнинг натижалари ҳақидаги маълумотлар белгиланган шакллар бўйича олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан Давлат тест марказига тақдим этилади:
кундузги бўлимлар учун — 1 августда;
сиртқи бўлимлар учун — 11 августда.
ТЕСТ СИНОВЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УЛАРНИ ЎТКАЗИШ
12. Тест синовлари:
кундузги бўлимларда — 1 августда;
сиртқи бўлимларда — 11 августда ўтказилади.
13. Олий таълим муассасасида танланган таълим йўналишига (мутахассисликка) қараб абитуриентлар 1 ва 2-иловаларга мувофиқ икки ёки уч фан мажмуалари бўйича тест синовларидан ўтадилар.
Тест топшириқлари ўрта умумтаълим мактаблари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.
14. Мажмуанинг ҳар бир фани 36 топшириқни ўз ичига олади.
Қуйидаги вақт меъёрлари белгиланади:
а) 72 саволга — 2 соат;
б) 108 саволга — 3 соат.
Мажмуалар қуйидаги фанлар бўйича шаклланади:
1. Она тили: ўзбек тили ва адабиёти
2. Она тили: рус тили ва адабиёти
3. Она тили: қорақалпоқ тили ва адабиёти
4. Иккинчи тил: ўзбек тили ва адабиёти
5. Иккинчи тил: рус тили ва адабиёти
6. Иккинчи тил: қорақалпоқ тили ва адабиёти
7. Математика
8. Физика
9. Кимё
10. Биология
11. Тарих
12. География
13. Чет тили: инглиз
14. Чет тили: немис
15. Чет тили: француз
Тест синовлари бошланишига қадар, 30 дақиқагача тушунтириш ишлари ўтказилади, бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.
Тест синовларини ташкил этиш ва уларни ўтказиш, жойларда тест синовлари қоидаларига қатъий риоя этиш масъулияти Давлат тест маркази вакиллари, қабул комиссиялари раислари ва ҳокимликлар томонидан тайинланадиган аудиторияларнинг раҳбарларига юкланади.
Тест синови эрталаб соат 8 дан 30 дақиқа ўтганда бошланади.
Жавоблар варақаси абитуриент томонидан ҳаво ранг пастаси бўлган шарикли ручка билан тўлдирилади.
Жавоблар варақасини тўлдиришга тест синови учун белгиланган вақт меъёридан ортиқча 20 дақиқа ажратилади.
Жавоблар варақаси тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Қабул қоидалари бўйича тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган абитуриентлар эътирози кўриб чиқилмайди.
Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.
АБИТУРИЕНТЛАРНИ ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ЎҚИШ УЧУН ТЎЛОВ ТАРТИБИ ВА МИҚДОРИ
15. Абитуриентларни тўлов-контракт асосида қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси белгилаган қабул квоталари доирасида ягона қабул қоидалари асосида тест синовларининг баллар рейтинги бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.
Давлат комиссияси томонидан абитуриентларни тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин уларни ўқишга қабул қиладиган олий таълим муассасаси билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида улар ўқитишнинг тўлиқ қийматини тўлашлари тўғрисида контрактлар расмийлаштирилади.
Белгиланган намунадаги контракт бланклари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда, 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.
Тўлов-контракт асосида Давлат комиссияси томонидан ўқишга тавсия этилган абитуриентлар тўловни контрактда кўрсатилган ўқишга сарфланадиган харажатлар қийматини ҳар йили тўла қоплаган ҳолда амалга оширадилар.
Ўқиш учун тўлов-контракт асосида грантлар ажратиш тартиби, контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Давлат комиссиясида тасдиқланган тегишли Низом билан тартибга солинади.
ХАЛҚАРО ВА РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИАДАЛАРИ, ТАНЛОВЛАРИ ВА МУСОБАҚАЛАРИ ҒОЛИБЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари бўлган мактаб ва билим юртлари ўқувчиларини рағбатлантириш Тартиби асосида Халқ таълими вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси томонидан ўтказилган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари ҳамда Халқ таълими вазирлигининг гувоҳномасини олганлар Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва профиль (ижодий) имтиҳонларсиз қабул қилинадилар.
Республика мактаб олимпиадаси фани билан олий таълимнинг йўналиши ўртасидаги профиль мувофиқлик Олий таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг тақдимномаларига кўра Давлат комиссияси томонидан белгиланади (7-илова).
Олий ўқув юртлари қабул комиссиялари олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар ғолибларининг аризалари ҳақидаги маълумотларни, таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, Давлат комиссияси ва Давлат тест марказига 22 июлгача бўлган муддатда тақдим этадилар.
МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАГАН АБИТУРИЕНТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар тўғрисида» 1994 йил 3 октябрдаги 496-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар тавсияномасига эга бўлган абитуриентларни олий таълим муассасаларига қабул қилишда, тест синовларида улар тўплаган балларга энг кўп тўпланиши мумкин бўлган баллар миқдорининг 10 фоизини қўшган ҳолда имтиёзли шароитлар берилади.
Ҳарбий қисм тавсияномасини олиш тартиби ва унинг шакли Мудофаа вазирлиги ва Олий таълим вазирлигининг йўриқ хати билан белгиланади.
Олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари ушбу тоифага кирувчи абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда белгиланган шакллар бўйича Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига тақдим этадилар:
кундузга бўлимлар учун — 1 августда;
сиртқи бўлимлар учун — 11 августда.
ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
18. Давлат комиссиясининг абитуриентларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тўғрисидаги қарори 15 августдан кечикмай қабул қилинади ва у олий таълим муассасаларида 20 августга қадар абитуриентларни давлат грантлари бўйича талабалар сафига қабул қилиш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштириши учун асос бўлади.
Тўлов-контракт асосида ўқишга кирувчи абитуриентларни қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун белгиланган маблағ миқдори, белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, 10 сентябрдан кечиктирилмай, олий таълим муассасасининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кирувчилар учун таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар
МАЖМУАСИ

Код (*)‎

Таълим йўналишлари‎

Тест синови ўтказиладиган фанлар мажмуаси‎

Балл‎

Х001‎

Математика; Амалий математика ва информатика; Механика; Спорт кибернетикаси; Қурилиш; Авиа ва ракетасозлик; Тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари технологияси; Авиация ва космик техникадан фойдаланиш; Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; Агромуҳандислик; Ўрмон иши; Ер тузилиши ва ер кадастри‎

Математика
‎Физика
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎2.1
‎1.1 ‎

Х034‎

Геология; Тоғ-кон иши; Геодезия, картография ва кадастр; Геология ва фойдали қазилмаларни қидириш; Нефтгаз иши‎

Математика
‎Физика
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1
‎1.1 ‎

Х036‎

Ер усти транспорт воситалари; Технологик машиналар ва асбоб-ускуналар; Транспорт воситаларидан фойдаланиш‎

Математика
‎Физика
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1
‎ 1.1 ‎

Х040‎

Иссиқлик энергетикаси; Электротехника, электромеханика ва электротехнологиялар; Электроэнергетика; Гидроэнергетика‎

Математика
‎Физика
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1
‎ 1.1 ‎

Х041‎

Автоматлаштириш ва бошқарув; Телекоммуникациялар; Электроника ва микроэлектроника; Электрон воситаларни лойиҳалаш ва уларнинг технологияси; Асбобсозлик; Метрология, стандартлаш ва сертификатлаш; Радиотехника; Информатика ва ҳисоблаш техникаси‎

Математика
‎Физика
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1
‎ 1.1 ‎

Х002‎

Физика; Астрономия; Техникавий физика; Касб-ҳунар таълими;‎

Физика
‎Математика
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1
‎ 1.1 ‎

Х003‎

Кимёвий технология ва биотехнология; Металлургия; Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси; Полиграфия‎

Кимё
‎Математика
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1
‎ 1.1 ‎

Х004‎

Кимё; Фармация; Мевасабзавотчилик; Узумчилик; Ўсимликларни ҳимоя қилиш; Ипакчилик; Селекция ва генетика; Зоотехника; Қоракўлчилик; Ветеринария‎

Кимё
‎Биология
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1
‎ 1.1 ‎

Х005‎

Биология; Агрономия; Агрокимё ва агротупроқшунослик; Тупроқшунослик; Экология ва табиатдан фойдаланиш‎

Биология
‎Кимё
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎‎2.1
‎‎ 1.1 ‎

Х006‎

География; Гидрометеорология‎

География
‎Математика
‎ Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎2.1
‎1.1 ‎‎

Х007‎

Ўзбек филологияси; ўзбек тили ва адабиёти ‎

Ўзбек тили ва адабиёти
‎Тарих
‎Чет тили ‎

3.1
‎ 2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х107 (**)‎

Ўзбек филологияси; ўзбек тили ва адабиёти‎

Ўзбек тили ва адабиёти
‎ Тарих ‎

3.1
‎ 2.1
‎1.1 ‎‎

Х008‎

Рус мактабларида ўзбек тили‎

Ўзбек тили ва адабиёти
‎Рус тили (иккинчи тил)
‎Тарих ‎

3.1
‎2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х009‎

Рус филологияси; рус тили ва адабиёти ‎

Рус тили ва адабиёти
‎ Тарих
‎Чет тили ‎

3.1
‎ 2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х109 (**) ‎

Рус филологияси; рус тили ва адабиёти‎

Рус тили ва адабиёти
‎ Тарих ‎

3.1
‎ 2.1 ‎‎

Х010‎

Ўзбек мактабларида рус тили‎

Рус тили ва адабиёти
‎ Ўзбек тили (иккинчи тил)
‎Тарих ‎

3.1
‎2.1
‎‎
‎1.1 ‎‎

Х011‎

Қорақалпоқ мактабларида рус тили‎

Рус тили ва адабиёти
‎Қорақалпоқ тили (иккинчи тил)
‎Тарих ‎

3.1
‎ 2.1
‎‎
‎1.1 ‎‎

Х012‎

Қорақалпоқ тили ва адабиёти‎

Қорақалпоқ тили ва адабиёти
‎Тарих
‎Чет тили ‎

3.1
‎‎
‎2.1
‎1.1 ‎‎

X112 (**) ‎

Қорақалпоқ филологияси; Қорақалпоқ тили ва адабиёти‎

Қорақалпоқ тили ва адабиёти
‎Тарих ‎

3.1
‎‎
‎2.1 ‎‎

Х013‎

Рус мактабларида қорақалпоқ тили‎

Қорақалпоқ тили ва адабиёти
‎Рус тили (иккинчи тил)
‎Тарих ‎

3.1

‎2.1

‎1.1 ‎‎‎

Х014‎

Шарқшунослик; Африкашунослик; Марказий Осиё халқлари тарихи; Диншунослик (исломшунослик)‎

Тарих
‎Чет тили
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1
‎ 1.1 ‎‎‎

Х114 (**)‎

Шарқшунослик; Африкашунослик; Марказий Осиё халқлари тарихи; Диншунослик (исломшунослик)‎

Тарих
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎1.1 ‎‎‎

Х015‎

Фалсафа; Фалсафа ва мантиқнинг умумжаҳон тарихи; Сиёсатшунослик; Психология; Ижтимоий иш; Социология; Кутубхонашунослик ва библиография; Архив ва архившунослик; Китобшунослик ва китоб савдосини ташкил қилиш; Маданият соҳасида менежер ‎

Тарих
‎Она тили ва адабиёти
‎ Чет тили ‎

3.1
‎ 2.1
‎ 1.1 ‎‎‎

Х115 (**)‎

Фалсафа; Фалсафа ва мантиқнинг умумжаҳон тарихи; Сиёсатшунослик; Психология; Ижтимоий иш; Социология; Кутубхонашунослик ва библиография; Архив ва архившунослик; Китобшунослик ва китоб савдосини ташкил қилиш; Маданият соҳасида менежер‎

Тарих
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎2.1 ‎‎‎

Х033‎

Тарих ‎

Тарих
‎Она тили ва адабиёти
‎ Чет тили ‎

3.1
‎2.1
‎1.1 ‎‎‎‎

Х133 (**)‎

Тарих‎

Тарих
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎2.1 ‎

Х016‎

Иқтисодиёт; Маркетинг; Агроиқтисодиёт; Статистика; Иқтисодиётда ахборот тизими; Молия ва кредит; Иқтисодчи-педагог; Менежмент; Суғурта иши‎

Математика
‎Чет тили
Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х116 (**) ‎

Иқтисодиёт; Маркетинг, Агроиқтисодиёт; Статистика; Иқтисодиётда ахборот тизими; Молия ва кредит; Иқтисодчи-педагог; Менежмент; Суғурта иши‎

Математика
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х017‎

Минтақашунослик‎

Чет тили
‎Математика
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎2.1
‎1.1 ‎

Х117 (**) ‎

Минтақашунослик‎

Математика
‎ Она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎1.1 ‎‎

Х018‎

Педагогика ва бошланғич таълим услубиёти‎

Она тили ва адабиёти
‎ Математика
‎Тарих ‎

3.1
‎2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х019‎

Педагогика ва психология;
‎Педагогика ва психология
‎(мактабгача таълим);
‎Дефектология‎

Биология
‎ Она тили ва адабиёти
‎ Тарих ‎

3.1
‎ 2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х020‎

Журналистика; Халқаро журналистика‎

Она тили ва адабиёти
‎Тарих
‎Чет тили ‎

3.1
‎ 2.1
‎1.1 ‎‎‎

Х120 (**) ‎

Журналистика; Халқаро журналистика‎

Она тили ва адабиёти
‎ Тарих ‎

3.1
‎‎2.1‎‎‎

Х022‎

Педиатрия иши‎

Биология
‎Кимё
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎‎ 2.1
‎1.1 ‎‎‎

Х023‎

Стоматология‎

Биология
‎Кимё
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎‎ 2.1
‎1.1 ‎‎‎

Х024‎

Тиббий-профилактика иши‎

Кимё
‎Биология
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎‎2.1
‎1.1 ‎‎‎

Х025‎

Роман-герман филологияси (инглиз тили)‎

Инглиз тили
‎Она тили ва адабиёти
‎ Тарих ‎

3.1
‎‎ 2.1
‎ 1.1 ‎‎‎

Х026‎

Роман-герман филологияси (немис тили)‎

Немис тили
‎Она тили ва адабиёти
‎ Тарих ‎

3.1
‎2.1
‎1.1 ‎‎‎

Х027‎

Роман-герман филологияси (француз тили)‎

Француз тили
‎Она тили ва адабиёти
‎Тарих ‎

3.1
‎‎ 2.1
‎ 1.1 ‎‎‎

Х028‎

Маданий-оқартув ишлари ташкилотчиси-услубчиси‎

Тарих
‎Она тили ва адабиёти
‎ Чет тили ‎

3.1
‎‎ 2.1
‎1.1 ‎‎‎

Х128 (**) ‎

Маданий-оқартув ишлари ташкилотчиси-услубчиси‎

Тарих
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎‎ 2.1 ‎‎‎‎

Х029‎

Юриспруденция; ҳуқуқшунос-педагог ‎

Тарих
‎ Она тили ва адабиёти
‎ Чет тили ‎

3.1
‎ 2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х129 (**) ‎

Юриспруденция; ҳуқуқшунос-педагог‎

Тарих
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎‎2.1 ‎‎‎‎

Х030‎

Шарқ филологияси (япон, корейс ва хитой тиллари)‎

Чет тили
‎ Она тили ва адабиёти
‎ Тарих ‎

3.1
‎2.1
‎1.1 ‎‎‎‎

Х130 (**) ‎

Шарқ филологияси (япон, корейс ва хитой тиллари)‎

Она тили ва адабиёти
‎Тарих ‎

2.1
‎‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х044‎

Шарқ филологияси (араб, турк, ҳинд ва бошқа тиллар)‎

Чет тили
‎Она тили ва адабиёти
‎Тарих ‎

3.1
‎‎‎ 2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х144 (**) ‎

Шарқ филологияси (араб, турк, ҳинд ва бошқа тиллар)‎

Она тили ва адабиёти
‎ Тарих ‎

2.1
‎‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х031‎

Даволаш иши‎

Биология
‎Кимё
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎‎2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х032‎

Маданият соҳасидаги социолог ‎

Тарих
‎Она тили ва адабиёти
‎ Чет тили ‎

3.1
‎2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х132 (**) ‎

Маданият соҳасидаги социолог‎

Тарих
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎‎2.1‎‎‎‎

Х101 (**) ‎

Испан филологияси (испан тили)‎

Она тили ва адабиёти
‎Тарих ‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х035‎

Халқаро иқтисодий муносабатлар, халқаро бизнес, ташқи иқтисодий фаолият‎

Чет тили
‎Математика
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎2.1
‎1.1 ‎‎‎‎

Х135 (**) ‎

Халқаро иқтисодий муносабатлар; халқаро бизнес; ташқи иқтисодий фаолият‎

Математика
‎Она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х037‎

Халқаро муносабатлар; Осиё ва Африка мамлакатларининг халқаро муносабатлари тарихи‎

Чет тили
‎Тарих
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х137 (**) ‎

Халқаро муносабатлар; Осиё ва Африка мамлакатларининг халқаро муносабатлари тарихи‎

Тарих
‎Она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х038‎

Халқаро ҳуқуқ‎

Тарих
‎Чет тили
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎2.1
‎1.1 ‎‎‎‎

Х039‎

Касб-ҳунар таълими (иқтисодиёт йўналиши бўйича)‎

Математика
‎Чет тили
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х139 (**) ‎

Касб-ҳунар таълими (иқтисодиёт йўналиши бўйича)‎

Математика
‎ Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎1.1 ‎‎‎‎

Х042‎

Касб-ҳунар таълими (тиббиёт йўналиши бўйича)‎

Биология
‎Кимё
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х045‎

Касб-ҳунар таълими (қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича)‎

Биология
‎Кимё
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎‎

Изоҳлар:
Инглиз, немис, француз — чет тилларидан тест синови топширилади
(*) — мутахассислик кодидаги «X» белгиси ўрнига ўқиш олиб бориладиган тегишли тилнинг рақами кўрсатилади:
умумий талаблар асосида ўқишга кирувчи абитуриентлар учун
1 — ўзбек тили
2 — рус тили
3 — қорақалпоқ тили
муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар учун
4 — ўзбек тили
5 — рус тили
6 — қорақалпоқ тили
(**) агар мактабда инглиз, немис ёки француз тилларидан бўлак чет тиллари ўқилган бўлса, чет тилидан кўп балли тизим бўйича имтиҳон топширилади. Турдош мутахассислик бўйича танлов (чизиқ билан ажратилмаган юқорида турувчи мутахассислик) умумий ўтказилади.
2-ИЛОВА
Тест синовлари билан бир қаторда профиль (ижодий) имтиҳонлар (36*3.1=111,6 га тенг, энг кўп баллнинг 0 дан 100% гача баҳоланувчи) ўтказиладиган таълим йўналишлари (мутахассисликлар)
РЎЙХАТИ

Код‎

Таълим йўналишлари‎

Тест синови ўтказиладиган фанлар мажмуаси‎

Балл‎

Х150‎

Мусиқа-педагогика‎

она тили ва адабиёти
‎ тарих ‎

2.1
‎‎1.1 ‎

Х151‎

Декоратив-амалий санъат ва
‎ халқ ҳунармандчилиги‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎

2.1
‎‎1.1 ‎

Х152‎

Ҳарбий чақириққача
‎тайёргарлик ва жисмоний тарбия.
‎Жисмоний тарбия‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎‎1.1 ‎

Х153‎

Жисмоний тарбия (маданият)‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎1.1 ‎

Х154‎

Акробатика‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎1.1 ‎

Х155‎

Баскетбол‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎ 1.1 ‎

Х156‎

Бокс‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎1.1 ‎

Х157‎

Волейбол‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎ 1.1 ‎

Х158‎

Велосипед спорти‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎1.1 ‎

Х159‎

Гимнастика‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎1.1 ‎‎

Х160‎

Денгиз кўпкураши‎

биология
‎ она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎1.1 ‎‎

Х161‎

Енгил атлетика‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎1.1 ‎‎

Х162‎

Қўл тўпи‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х163‎

Қиличбозлик‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х164‎

Оғир атлетика‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х165‎

Сузиш‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎1.1 ‎‎

Х166‎

Теннис‎

биология она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х167‎

Футбол‎

биология
‎ она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎1.1 ‎‎

Х168‎

Чим устида хоккей‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎1.1 ‎‎

Х169‎

Эшкак эшиш‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х170‎

Эркин кураш‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х171‎

Юнон-римча кураш‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х172‎

Дзюдо‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х174‎

Миллий кураш (бухороча)‎

биология
‎ она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎1.1 ‎‎

Х175‎

Миллий кураш (фарғонача)‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х176‎

Шарқона яккакураш‎

биология
‎ она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х177‎

Соғломлаштириш ва жисмоний
‎маданиятни ташкил қилиш‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х178‎

Мактабгача бўлган жисмоний тарбия‎

биология
‎она тили ва адабиёти ‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х179‎

Дизайн‎

математика
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х180‎

Архитектура‎

математика
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х181‎

Тарғибот ва ташвиқотнинг
‎тасвирий воситалари‎

математика
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎1.1 ‎‎

Х182‎

Чизмачилик ва тасвирий санъат‎

математика
‎она тили ва адабиёти ‎

2.1 1.1 ‎‎

Х184‎

Чолғу асбоблари ижрочилиги‎

она тили ва адабиёти
‎ тарих ‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎

Х185‎

Вокал ижрочилиги (ашула)‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎

2.1
‎1.1 ‎‎

Х186‎

Дирижёрлик‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎

Х187‎

Композиция‎

она тили ва адабиёти
‎ тарих ‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎

Х188‎

Санъатшунослик (мусиқашунослик,
‎театршунослик,теле- ва киношунослик,
‎санъат журналистикаси, тасвирий
‎санъат назарияси ва тарихи)‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎

Х189‎

Актёрлик санъати‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎

Х190‎

Режиссёрлик‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎

Х191‎

Драматургия‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎

Х192‎

Ҳайкалтарошлик‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎

Х193‎

Графика‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎

Х194‎

Интерьер ва жиҳозлаш‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎

Х195‎

Музей иши ва ёдгорикларни
‎ҳимоя қилиш‎

тарих
‎она тили ва адабиёти

2.1
‎1.1 ‎‎‎

Х196‎

Декоратив-амалий санъат‎

тарих
‎она тили ва адабиёти

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎

Х197‎

Маданиятшунослик‎

тарих
‎она тили ва адабиёти

2.1
‎1.1 ‎‎‎

Х198‎

Халқ бадиий ижодиёти‎

тарих
‎она тили ва адабиёти

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎

Х210‎

Скрипка‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎

Х211‎

Альт‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎

Х212‎

Виолончель

она тили ва адабиёти
‎ тарих ‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎

Х213‎

Контрабас‎

она тили ва адабиёти
‎ тарих ‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎

Х214‎

Флейта‎

она тили ва адабиёти
‎ тарих ‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎

Х215‎

Гобой‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎‎

Х216‎

Кларнет‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎‎

Х217‎

Фагот‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х218‎

Труба‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎‎

Х219‎

Валторна‎

она тили ва адабиёти
‎ тарих ‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х220‎

Тромбон‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х221‎

Туба‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х222‎

Зарбли чолғулар‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х223‎

Най, қўшнай‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х265‎

Арфа‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎‎

Х224‎

Рубоб прима‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎‎

Х225‎

Қашқар рубоби‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х226‎

Афғон рубоби‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎‎

Х227‎

Дутор‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х228‎

Дутор-бас‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎‎

Х229‎

Доира‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х230‎

Ғижжак‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х231‎

Ғижжак-альт‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎

Х232‎

Ғижжак-бас‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎‎

Х233‎

Ғижжак-контрабас‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х234‎

Чанг‎

она тили ва адабиёти
‎ тарих ‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х235‎

Танбур‎

она тили ва адабиёти
‎ тарих ‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х236‎

Анъанавий ижрочилик‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х237‎

Анъанавий ашулачилик‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х238‎

Мусиқий театр актёри‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х239‎

Қўғирчоқ театри актёри‎

она тили ва адабиёти
‎ тарих ‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х240‎

Маҳобатли ранг-тасвир‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎‎‎

Х241‎

Театр-декоратив ранг-тасвир‎

она тили ва адабиёти
‎ тарих ‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х242‎

Архитектура безакларини таъмирлаш‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х243‎

Амалий графика‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х244‎

Оммавий байрамлар режиссураси‎

тарих
‎она тили ва адабиёти

2.1
‎1.1 ‎‎‎‎‎

Х245‎

Ҳаваскорлик театр жамоаси раҳбари‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х247‎

Маданий дам олишни ташкил қилиш‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎‎‎

Х248‎

Фольклор-этнографик жамоа раҳбари‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х249‎

Ҳаваскорлик хор жамоаси раҳбари‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х250‎

Ҳаваскорлик халқ мусиқаси
‎жамоаси раҳбари‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х251‎

Ҳаваскорлик дамли созлар
‎оркестрининг раҳбари‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎‎‎

Х252‎

Эстрада қўшиқчилиги‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎‎‎

Х253‎

Эстрада чолғу ижрочилиги‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х254‎

Овоз режиссёрлиги‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎‎‎

Х255‎

Кино-телережиссёрлик‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х256‎

Кинооператорлик‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х257‎

Хореография жамоалари раҳбари‎

тарих
‎она тили ва адабиёти

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х258‎

Дастгоҳли рангтасвир‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎‎‎

Х259‎

Ҳаваскорлик рақс жамоаси раҳбари‎

тарих
‎она тили ва адабиёти

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х260‎

Ҳаваскорлик ансамбли ва халқ
‎чолғу асбоблари оркестри раҳбари‎

тарих
‎она тили ва адабиёти

2.1
‎1.1 ‎‎‎‎‎

Х261‎

Фортепиано‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х262‎

Педагог-хореограф‎

тарих
‎она тили ва адабиёти

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎

Х263‎

Балетмейстер-режиссёр‎

тарих
‎ она тили ва адабиёти ‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎‎

Х264‎

Фильмнинг бадиий ечими‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎‎

Х266‎

Телевизион дастурларнинг бадиий ечими‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎‎

Х267‎

Мебелларни лойиҳалаш‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎‎

Х268‎

Тасвирий ва амалий санъат
‎асарларини таъмирлаш‎

она тили ва адабиёти
‎тарих ‎‎‎‎‎‎

2.1
‎1.1 ‎‎‎‎‎‎

Х269‎

Эстрада ва оммавий томошалар режиссёрлиги‎

она тили ва адабиёти
‎ тарих ‎‎‎‎‎‎

2.1
‎ 1.1 ‎‎‎‎‎‎

Изоҳ:
(*) мутахассислик кодидаги «X» белгиси ўрнига ўқиш олиб бориладиган тегишли тилнинг рақами кўрсатилади:
умумий талаблар асосида ўқишга кирувчи абитуриентлар учун
1 — ўзбек тили
2 — рус тили
3 — қорақалпоқ тили
муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар тавсияномасига эта бўлган абитуриентлар учун
4 — ўзбек тили
5 — рус тили
6 — қорақалпоқ тили
3-ИЛОВА
Кўп балли тизим бўйича профиль имтиҳонлар ҳамда тест синовлари асосида амалга ошириладиган қабул ва ўқитиш қозоқ, тожик ва туркман тилларида олиб бориладиган таълим йуналишлари (мутахассисликлар)
РЎЙХАТИ

Код‎

Таълим йўналишлари‎

Профиль (ижодий) имтиҳон‎

Тест синовлари
‎ўтказиладиган
‎ фанлар мажмуаси‎

Балл‎

‎‎Ўқитиш тожик тилида олиб борилади

Математика‎

Математика
‎Физика
‎Тожик тили ва адабиёти ‎

Физика‎

Физика
‎Математика
‎Тожик тили ва адабиёти ‎

Мусиқа-педагогика‎

Мусиқа
‎Тожик тили ва адабиёти
‎Тарих ‎

Педагогика ва психология‎

Биология
‎Тожик тили ва адабиёти
‎Тарих ‎

Педагогика ва бошланғич
‎таълим услубиёти‎

Тожик тили ва адабиёти
‎Математика
‎Тарих ‎

Биология‎

Биология
‎Кимё
‎Тожик тили ва адабиёти ‎

0199 (*) ‎

Миллий мактабларда рус тили‎

Тожик тили ва адабиёти
‎ Тарих ‎

Рус тили ва
‎адабиёти‎

3.1‎

0200 (*) ‎

Тожик тили ва адабиёти‎

Тожик тили ва адабиёти
‎Тарих ‎

Чет тили‎

1.1‎

‎‎Ўқитиш қозоқ тилида олиб борилади

0201 (*) ‎

Қозоқ тили ва адабиёти‎

Қозоқ тили ва адабиёти
‎Тарих ‎

Чет тили‎

1.1‎

Педагогика ва бошланғич
‎таълим услубиёти‎

Қозоқ тили ва адабиёти
‎ Математика
‎Тарих ‎

Математика‎

Математика
‎ Физика
‎Қозоқ тили ва адабиёти ‎

‎‎Ўқитиш туркман тилида олиб борилади

0202 (*)‎

Туркман тили ва адабиёти‎

Туркман тили ва адабиёти
‎Тарих ‎

Чет тили‎

1.1‎

Изоҳ:
(*) - муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар учун, мутахассисликлар кодидаги бошланғич рақам 0 ўрнига ўқиш олиб бориладиган тегишли тилнинг рақами кўрсатилади:
7 — тожик тили
8 — қозоқ тили
9 — туркман тили
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича профиль (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш
ТАРТИБИ
1. Республика олий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича профиль (ижодий) имтиҳонлар (кейинги ўринларда — имтиҳонлар деб аталади) тест синовлари бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси белгилаган муддатларда ўтказилади.
2. Тест синовларига қўшимча тарзда назарда тутилган ижодий ёки профиль имтиҳонлар Давлат комиссияси тасдиқлаган таълим йўналишлари (мутахассисликлар) рўйхати бўйича ўтказилади.
3. Профиль (ижодий) имтиҳонларнинг бош мақсади абитуриентларнинг танланган мутахассислик бўйича ўқиш ва кейинчалик ишлаб кетиш имкониятларини аниқлаш, уларнинг танланган фанлар бўйича билимлари ва малакалари даражаларини, ижодий ва жисмоний қобилиятларини баҳолашдир.
4. Имтиҳонлар саволлари ва топшириқларининг мазмуни умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари дастурларига қатъий мувофиқлаштирилган бўлиши лозим. Спорт фанлари бўйича имтиҳонлар топшириқлари абитуриентларнинг алоҳида тоифалари учун (жинси ва ёши бўйича) белгиланган меъёрий талабларга мувофиқ тузилади.
5. Абитуриентлардан профиль (ижодий) имтиҳонлар қабул қилиш учун олий таълим муассасасида фан бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади.
Олий таълим муассасасида имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин ректорнинг буйруғи билан олий таълим муассасасида тегишли фанлар бўйича имтиҳонларни ташкил этиш ва қабул қилиш масалалари бўйича тажрибали, малакали ва масъулиятли ўқитувчилар таркибидан фан имтиҳон комиссияси ташкил этилади;
айрим ҳолларда олий таълим муассасаси фан имтиҳон комиссияси таркибига бошқа таълим муассасалари ўқитувчилари ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг асосий иш жойи маъмуриятининг тавсияларига биноан киритилишига йўл қўйилади;
олий таълим муассасаси идоравий бўйсунишига қараб вазирлик (идора) билан келишилган ҳолда фан бўйича имтиҳон комиссиясининг раислигига номзодни ўз вақтида тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади;
имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади;
имтиҳонларга ажратиладиган вақт олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан белгиланади;
абитуриентларнинг ёзма шаклда бажарган имтиҳон ишларини текшириш ва баҳолаш кириш ёзма имтиҳонларини текшириш ва баҳолаш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
6. Имтиҳонлар тест синовлари мажмуаларидаги фаннинг эгаллаган ўрнига қараб (мувофиқ равишда 111,6 балл; 75,6 балл ёки 39,6 балл) белгиланган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиғида, ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.
Имтиҳонларни баҳолаш мезонлари ҳар бир фанга ажратилган умумий баллар доирасида, абитуриентларга қўйилган талабларнинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, олий таълим муассасаси фан имтиҳон комиссияси томонидан белгиланади.
Агар имтиҳон таълим йўналиши (мутахассислик) доирасидаги қатор мустақил фанлар бўйича ўтказиладиган бўлса, унда уни баҳолаш учун белгиланган балларнинг умумий миқдори, ҳар бир фаннинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, дифференциал тартибда, унинг таркибидаги фанларга бўлинади.
Қабул комиссияси имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин ўқишга кирувчиларга Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган имтиҳон олинадиган фанлар дастурини, уларни баҳолаш мезонларини, консультациялар ва имтиҳонлар жадвалини маълум қилади.
7. Имтиҳонлар якунлари баллар миқдори сифатида, танлов тартибида имтиҳон варақасига ва имтиҳон рўйхатига киритилади. Бу ҳужжатларнинг ҳар бири фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади.
Имтиҳон ведомостлари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан ўз вақтида Давлат тест марказига тақдим этилади.
8. Жадвал бўйича профиль (ижодий) имтиҳонларга келмаган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди.
9. Олий таълим муассасасида профиль (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (аппеляция) комиссиясининг иши ташкил этилади.
5-ИЛОВА
Ўқитиш тожик, қозоқ ва туркман тилларида олиб бориладиган айрим таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича кириш имтиҳонларини қабул қилиш
ТАРТИБИ
1. Айрим таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича ўқитиш тожик, қозоқ ва туркман тилларида олиб бориладиган олий таълим муассасаларида, Давлат комиссияси билан келишган ҳолда, қабул кўп балли тизим бўйича профиль имтиҳонлар ва тест синовлари асосида амалга оширилади.
Бу таълим йўналишлари (мутахассисликлар)га аризалар фақат ўрта мактабни кўрсатилган тилларда битирган абитуриентлардан қабул қилинади.
2. Кўп балли тизим бўйича профиль имтиҳонлар ва тест синовлари асосида қабулни амалга оширувчи олий таълим муассасалари кўрсатилган ҳолда ўқитиш тожик, қозоқ ва туркман тилларида олиб бориладиган таълим йўналишлари (мутахассисликлар)нинг рўйхатини ва профиль имтиҳонлар ва тест синовлари фанларини Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (Давлат комиссияси) белгилайди.
3. Саволлар мазмуни ва имтиҳонлар топшириқлари умумий ўрта таълим дастурларига қатъий мувофиқ бўлиши лозим.
4. Абитуриентлардан профиль имтиҳонларни қабул қилиш учун олий таълим муассасасида белгиланган тартибда фанлар бўйича имтиҳон комиссиялари ташкил этилади.
Олий таълим муассасаси идоравий бўйсунишига қараб вазирлик (идора) билан келишилган ҳолда фанлар бўйича имтиҳон комиссияларининг раислигига номзодларни ўз вақтида тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади.
Имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.
Имтиҳонларга ажратиладиган вақт олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан белгиланади.
5. Имтиҳонлар тест синовлари мажмуаларидаги фаннинг эгаллаган ўрнига қараб (мувофиқ равишда 111,6 балл; 75,6 балл ёки 39,6 балл) белгиланган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиғида, ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.
Имтиҳонларни баҳолаш меъзонлари, ҳар бир фанга ажратилган умумий баллар доирасида, олий таълим муассасасининг имтиҳон комиссияси томонидан белгиланади.
Қабул комиссияси имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин, ўқишга кирувчиларга Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган имтиҳон олинадиган фанлар дастури, уларни баҳолаш мезонлари, консультациялар ва имтиҳонлар жадвалини маълум қилади.
6. Имтиҳонлар якунлари баллар миқдори сифатида, танлов тартибида имтиҳон варақасига ва имтиҳон рўйхатига киритилади. Бу ҳужжатларнинг ҳар бири фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади.
Имтиҳонлар натижаларига кўра, олий таълим муассасаси қабул комиссияси муайян таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича Давлат комиссияси ажратган мувофиқ ўринларга танлов ўтказади.
7. Жадвал бўйича имтиҳонга келмаган абитуриентлар навбатдаги имтиҳонни топширишга киритилмайди.
8. Олий таълим муассасасида профиль имтиҳонлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (аппеляция) комиссиясининг иши ташкил этилади.
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш
ТАРТИБИ
1. Кўзи ожизлар тоифасига махсус мактаб-интернатлар томонидан кўзи ожизлар учун берилган етуклик аттестатига эга бўлган абитуриентлар киради.
2. Кўзи ожиз абитуриентлар республика олий таълим муассасаларига кириш чоғларида кириш имтиҳонларини таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш Давлат комиссияси (Давлат комиссияси) томонидан тест синовлари учун белгиланган фанлар мажмуаси бўйича, беш балли баҳолаш тизими бўйича, анъанавий услубда топширадилар.
3. Фанлар бўйича кириш имтиҳонларини ўтказиш шакли — ёзма ёки оғзаки — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан белгиланади.
4. Кўзи ожиз абитуриентлар билан тушунтириш ишларини олиб бориш учун олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан махсус масъул ходим ажратилади.
5. Олий таълим муассасаси қабул комиссияси кириш имтиҳонларини ўтказиш учун фанлар комиссияларини ташкил этади.
6. Фан бўйича кириш имтиҳонларининг саволлари фан комиссияси томонидан умумий ўрта таълим дастурларига тўла мувофиқ ҳолда тузилади, ҳамда у белгиланган тартибда муҳокамадан ўтказилади ва тасдиқланади.
7. Кириш имтиҳонларини ўтказувчи комиссия таркибига кўзи ожизлар ёки ногиронлар жамиятининг вакили киради.
8. Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари кўзи ожиз абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари фанлари бўйича махсус тузилган жадвалга биноан консультациялар ташкил этадилар.
9. Кўрсатилган абитуриентлар тоифаси учун кириш имтиҳонлари қабул комиссиялари томонидан 26 июлга қадар ўтказилади.
10. Мазкур тоифа абитуриентлари ва кириш имтиҳонлари натижалари ҳақидаги маълумотлар 27 июлга қадар Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига топширилади.
11. Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар, Давлат комиссияси билан келишилган ҳолда, қабул комиссияси мажлисининг баённомасига асосан, олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан, танловсиз таълим муассасасига қабул қилинадилар.
7-ИЛОВА
Республика мактаб олимпиадалари фани билан олий таълим йўналиши ўртасидаги профиль
МУВОФИҚЛИК

№‎

Олимпиада фани ‎

Олий таълим муассасаси таълим йўналишлари
‎(мутахассислик)нинг номи ‎

1.‎

Математика‎

- математика
‎- амалий математика ва информатика
‎- механика
‎- касбга ўқитиш
‎- спорт кибернетикаси
‎- менежмент
‎ - иқтисодиёт
‎- маркетинг
‎- агроиқтисодиёт
‎- статистика
‎ - иқтисодиётда ахборот тизими
‎- молия ва кредит
‎- автоматлаштириш ва бошқарув
‎- тўқимачилик ва енгил саноат
‎ маҳсулотлари технологияси
‎- транспорт воситаларидан фойдаланиш
‎- агромуҳандислик
‎- ўрмон иши
‎- ер тузилиши ва ер кадастри ‎

2.‎

Математика,
‎информатика ва ЭҲМ,
‎физика‎

- информатика ва ҳисоблаш техникаси
‎- иқтисодиётда ахборот тизими
‎(«Информатика ва ЭҲМ» олимпиада фани учун)
‎- электрон воситаларни лойиҳалаш
‎ва уларнинг технологияси
‎- электроника ва микроэлектроника
‎- электротехника, электромеханика
‎ ва электротехнологиялар
‎- асбобсозлик
‎- электроэнергетика
‎- гидроэнергетика
‎- радиотехника
‎- телекоммуникациялар
‎- метрология, стандартлаш ва
‎ сертификациялаш
‎- қурилиш
‎- физика
‎- астрономия
‎- техникавий физика
‎- геология
‎- тоғ-кон иши
‎- иссиқлик энергетикаси
‎- авиа ва ракетасозлик
‎- ер усти транспорт тизимлари
‎- технологик машиналар ва асбоб-ускуналар
‎- авиация ва космик техникадан фойдаланиш
‎- геодезия
‎- геология ва фойдали қазилмаларни қидириш
‎- нефть ва газ иши
‎- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ‎

3.‎

Кимё‎

- кимё
‎- кимёвий технология ва биотехнология
‎- металлургия
‎- полиграфия
‎ - озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси
‎ - даволаш иши
‎- педиатрия иши
‎- тиббий-профилактика иши
‎ - стоматология
‎- фармация
‎- агрокимё ва агротупроқшунослик
‎- агрономия
‎- мевасабзавотчилик, узумчилик
‎- ўсимликларни ҳимоя қилиш
‎- ипакчилик
‎- селекция ва генетика
‎- зоотехния
‎- қоракўлчилик
‎ - ветеринария ‎

4.‎

Биология‎

- биология
‎- даволаш иши
‎- педиатрия иши
‎- тиббий-профилактика иши
‎- стоматология
‎- фармация
‎- тупроқшунослик
‎- экология ва табиатдан фойдаланиш
‎- педагогика ва психология
‎- педагогика ва психология
‎(мактабгача тарбия)
‎- дефектология
‎ - агрокимё ва агротупроқшунослик
‎- агрономия
‎- мевасабзавотчилик, узумчилик
‎- ўсимликларни ҳимоя қилиш
‎- ипакчилик
‎- селекция ва генетика
‎- зоотехния
‎- қоракўлчилик
‎- ветеринария ‎

5.‎

Тарих‎

- тарих
‎- музей иши ва ёдгорликларни
‎муҳофаза қилиш
‎- туризм
‎- шарқшунослик. Африкашунослик
‎- Марказий Осиё халқлари тарихи
‎- Осиё ва Африка мамлакатлари халқаро
‎ муносабатлари тарихи
‎ - журналистика
‎- халқаро журналистика
‎- фалсафа
‎- фалсафа ва мантиқнинг умумжаҳон
‎тарихи
‎- сиёсатшунослик
‎- психология
‎- ижтимоий иш
‎- социология
‎- ҳуқуқшунос
‎- педагог
‎- кутубхонашунослик ва библиография
‎- маданият соҳаси менежери
‎- кино ташвиқоти услубчиси ва
‎ташкилотчиси
‎- маданий оқартув ишлари ташкилотчиси
‎-услубчиси
‎- маданият соҳаси социологи ‎

6.‎

География‎

- география
‎ - гидрометеорология ‎

7.‎

Ҳуқуқшунослик‎

- юриспруденция
‎‎- ҳуқуқшунос-педагог ‎

8.‎

Ўзбек тили ва адабиёти‎

- ўзбек тили ва адабиёти
‎- журналистика ‎

9.‎

Рус тили ва адабиёти‎

- рус тили ва адабиёти
‎- журналистика ‎

10.‎

Қорақалпоқ тили
‎ва адабиёти‎

- қорақалпоқ тили ва адабиёти
‎- журналистика ‎

11.‎

Тожик тили ва адабиёти‎

-тожик тили ва адабиёти ‎

12.‎

Қозоқ тили ва адабиёти‎

- қозоқ тили ва адабиёти ‎

13.‎

Инглиз тили,
‎немис тили,
‎француз тили‎

- инглиз тили
‎- немис тили
‎- француз тили
‎ - журналистика
‎- халқаро журналистика ‎

14.‎

Шарқ тиллари‎

- шарқ филологияси
‎- журналистика
‎- халқаро журналистика ‎

15.‎

Чизмачилик,
‎техник чизмачилик‎

- чизмачилик ва тасвирий санъат
‎- санъат
‎- дизайн
- архитектура
‎- архитектура безакларини таъмирлаш
‎- тарғибот ва ташвиқотнинг тасвирий
‎ воситалари
‎- графика
‎ - амалий графика
‎- интерьер ва жиҳозлаш ‎

16.‎

Математика
‎(кўзи ожизлар ўртасида)‎

- математика
‎- амалий математика ва информатика
‎- механика ‎

17.‎

Ўзбек тили ва адабиёти
‎(кўзи ожизлар ўртасида)‎

- ўзбек филологияси
‎- ўзбек тили ва адабиёти ‎
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 июлдаги 320-ф-сонли фармойишига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида
НИЗОМ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегашли фармойиши билан тасдиқланган белгиланган бепул ўқиш учун давлат грантларига мувофиқ ва тўлов-контракт асосида қўшимча ўринларга қабулни амалга оширадилар.
2. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вазирлик ва идораларнинг тақдимномаларига кўра Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси деб аталади) мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар) бўйича ўринлар сонини тасдиқлайди ва бу ҳақидаги маълумотларнинг эълон қилинишини таъминлайди.
3. Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш умумий ўрта таълим (11- синфлар) негизида — тест синовлари натижалари асосида йиғилган балларни ҳисобга олган ҳолда рейтинг тизими бўйича; базавий таълим асосида (9-синфлар) — кириш синовлари натижаларига кўра амалга оширилади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам контракт бўйича) тенг ҳуқуклилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, имтиҳонлар натижаларига кўра ва тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар имтиҳон натижалари ва тест баллари рейтинги асосида ўрнатилган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.
Танлов ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига, мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассислик), ўқитиш тиллари ва шакллари бўйича алоҳида ўтказилади.
Тест синовларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази амалга оширади. Тест синовларини ўтказишга масъул бўлган Давлат тест маркази вакиллари Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари жойларда тест ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайдилар.
Кўзи ожиз абитуриентларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда — Олий таълим вазирлиги деб аталади) томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган балларнинг камида 30 фоизини тўплаган I ва II гуруҳ ногиронлари, шу жумладан, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларини, етим болалар ҳамда «Меҳрибонлик уйлари» болалар интернат-уйлари тарбияланувчиларини қабул қилиш масаласи Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
4. Тест синовлари уч тилда — ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказилади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассислик) бўйича ўқитиш тили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан тасдиқланган қабул кўрсаткичлари доирасида ҳужжатларни қабул қилиш бошлангунга қадар вазирликлар ва идоралар томонидан аниқланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Абитуриент тест синовларини у ўрта махсус, касб-ҳунар таьлими муассасасида ўқийдиган тилда топширади.
Мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар) бўйича тест синовлари учун тегишли фанлар мажмуаси белгиланади (1-илова).
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг айрим мутахассисликлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча профиль (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади (2-илова).
5. Айрим мутахассисликлар бўйича ўқитиш тожик тилида (3-илова) ёки қозоқ тилида (4-илова) олиб бориладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тест синовлари ўрнига Олий таълим вазирлигининг алоҳида Низоми билан белгиланадиган мазкур мутахассислик учун мўлжалланган ўқитиш тилида кўп балли баҳолаш тизими бўйича имтиҳон синовлари ўтказилади.
Ушбу мутахассисликларга аризалар мактабни тегишлича фақат тожик ёки қозоқ тилларида битирган абитуриентлардан қабул қилинади.
6. Профиль (ижодий) ҳамда кўп балли имтиҳонлар, шунингдек, базавий маълумотли абитуриентлар учун имтиҳон синовлари Давлат комиссияси билан келишилган ҳолда Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб ва дастурларга мувофиқ ўтказилади.
ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
7. Хорижий фуқаролар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқитиш тўғрисида» 1994 йил 24 майдаги 266- сонли қарорига кўра ҳамда ҳукуматлараро битимларга мувофиқ таълим ёки Давлат комиссияси билан ёзма равишда келишилган шартларда таълим тўлов-контракт асосида қабул қилинадилар.
Хорижий фуқароларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқишлари учун тўлов микдори Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.
ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
8. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўз фаолиятини Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ амалга оширадиган қабул комиссиялари ташкил қилинади.
Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризалари қабул комиссиялари томонидан 20 июндан 25 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Абитуриент ўқишга кириш чоғида қуйидагиларни тақдим этади:
мутахассислик гуруҳи (мутахассислик), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;
маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
№ 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
3x4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;
I ва II гуруҳ ногиронлари, етим болалар ва «Меҳрибонлик уйлари» болалар интернат-уйларида тарбияланганлар асл нусхадаги тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.
Танловдан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмларнинг ўқишга юбориш ҳақидаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар ҳам уларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қабул комиссиясига тақдим этадилар.
Абитуриент томонидан паспорт (туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома) ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат ҳам шахсан кўрсатилади.
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугаганидан сўнг ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман қилинади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг қабул комиссиялари 27 июлга қадар Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига мутахассислик гуруҳи (мутахассислик), ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, абитуриентларнинг (шу жумладан, юқорида қайд этилган тоифалари) сони ҳақида белгиланган шаклдага маълумотни тақдим этадилар.
ПРОФИЛЬ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОНЛАР
9. Профиль (ижодий) имтиҳонлар тест синовларига қадар — 11 июлдан 27 июлгача, тест синовларида назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 50 фоизигача бўлган ораликда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади.
Профиль (ижодий) имтиҳонлар натижалари бўйича тушган норозилик (аппеляция) аризалари ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасасининг қабул комиссияси томонидан Олий таълим вазирлиги томонидан белгаланган тартибда, 28 июлга қадар кўриб чиқилади.
Профиль (ижодий) имтиҳонлар натижалари ҳақидаги маълумотлар Давлат тест марказига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари томонидан 29 июлга қадар тақдим этилади.
ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ
10. Ўқитиш шаклидан қатъи назар, барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун тест синовларини ўтказишнинг ягона таълим муддати — 11 август қилиб белгиланади.
11. Абитуриентлар мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассислик)га кўра 1-иловага мувофиқ икки фан мажмуаси бўйича тест синовларидан ўтадилар.
Тест топшириқлари ва имтиҳон саволлари ўрта ва базавий умумтаълим мактабининг ўқув дастурларга мувофиқ тузилади.
12. Мажмуанинг ҳар бир фани 36 топшириқни ўз ичига олади. Тест синовлари учун қуйидаги вақт меъёри белгиланади:
72 саволга 2 соат.
Мажмуалар қуйидаги фанлардан тузилади:
1. Математика;
2. Кимё;
3. Биология;
4. Тарих;
5. Она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти ёки қорақалпоқ тили ва адабиёти).
Тест синовлари бошланишига қадар, 30 дақиқагача тушунтириш ишлари ўтказилади, бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.
Тест синовларини ташкил этиш ва уларни ўтказиш, жойларда тест синовлари қоидаларига қатъий риоя этиш масъулияти Давлат тест маркази вакиллари, қабул комиссияларининг раислари ва ҳокимликлар томонидан тайинланадиган аудиторияларнинг раҳбарларига юкланади.
Барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тест синови эрталаб соат 8 дан 30 дақиқа ўтганда, тушунтириш ишлари билан бошланади. Жавоблар варақаси абитуриент томонидан ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдирилади.
Жавоблар варақасини тўлдиришга тест синови учун белгиланган вақт меъёридан ортиқча 20 дақиқа ажратилади.
Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Қабул қоидалари бўйича тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган абитуриентлар эътирози кўриб чиқилмайди.
Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.
АБИТУРИЕНТЛАРНИ ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ЎҚИШ УЧУН ТЎЛОВ ТАРТИБИ ВА МИҚДОРИ
13. Абитуриентларни тўлов-контракт асосида қўшимча қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси белгилаган грантларнинг умумий сонининг 50 фоизи доирасида ягона қабул қоидалари асосида имтиҳонлар натижалари ва тест синовларининг баллар рейтинги бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.
Давлат комиссияси томонидан абитуриентларни тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин уларни ўқишга қабул қиладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида улар ўқитишнинг тўлиқ қийматини тўлашлари тўғрисида контрактлар расмийлаштирилади.
Белгиланган намунадаги контракт бланклари ўрта махсус, касб-ҳунар муассасаси қабул комиссияси томонидан тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда, 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.
Тўлов-контракт асосида Давлат комиссияси томонидан ўқишга тавсия этилган абитуриентлар тўловни контрактда кўрсатилган ўқишга сарфланадиган харажатлар қийматини ҳар йили тўла қоплаган ҳолда амалга оширадилар.
Ўқиш учун тўлов-контракт асосида грантлар ажратиш тартиби, контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Давлат комиссиясида тасдиқланган тегишли Низом билан тартибга солинади.
ХАЛҚАРО ВА РЕСПУЛИКА ОЛИМПИАДАЛАРИ, ТАНЛОВЛАРИ ВА МУСОБАҚАЛАР ҒОЛИБЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сонли қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари бўлган мактаб ва билим юртлари ўқувчиларини рағбатлантириш Тартиби асосида Халқ таълими вазирлига, Маданият ишлари вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси томонидан ўтказилган халқаро ва республика олимпиадалари,танловлари ва мусобақалари ғолиблари ҳамда Халқ таълими вазирлигининг гувоҳномасини олганлар Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига танловдан ташқари, тест синовларисиз ва профиль ижодий имтиҳонларсиз қабул қилинадилар.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қабул комиссиялари олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар ғолибларининг аризалари ҳақидаги маълумотларни Мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар), ўқитиш шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, Давлат комиссияси ва Давлат тест марказига 27 июлгача бўлган муддатда тақдим этадилар
МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАГАН, АБИТУРИЕНТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар тўғрисида» 1994 йил 3 октябрдаги 496- сонли қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар тавсияномасига эга бўлган абитуриентларга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилинишида, тест синовларида улар тўплаган балларга эга кўп тўпланиши мумкин бўлган баллар миқдорининг 10 фоизини қўшган ҳолда имтиёзли шароитлар берилади.
Ҳарбий қисм тавсияномасини олиш тартиби ва унинг шакли Мудофаа вазирлиги ва Олий таълим вазирлигининг йўриқ хати билан белгиланади.
Қабул комиссиялари 27 июлгача ушбу тоифага кирувчи абитуриентлардан тушган аризаларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар), ўқитиш шакли ва тили кўрсатилган ҳолда Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига тақдим этадилар.
ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
16. Давлат комиссиясининг абитуриентларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш тўғрисидаги қарори 20 августдан кечикмай қабул қилинади ва у 25 августга қадар абитуриентларни давлат грантлари бўйича ўқувчилар сафига қабул қилиш ҳақидаги буйруқларнинг расмийлаштириши учун асос бўлади.
Тўлов-контракт асосида ўқишга кирувчи абитуриентларни қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун белгиланган маблағ миқдори, белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, 10 сентябрдан кечиктирилмай ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига кирувчилар учун тест синовлари бўйича мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар) (*) ҳамда уларга тегишли фанлар
РЎЙХАТИ

Код (**) ‎

Мутахассисликлар гуруҳлари ва
‎мутахассисликлар номи ‎

Тест синовлари ўтказиладиган фанлар номи ‎

Бир тўғри жавоб учун бериладига балл миқдори ‎

Х301‎ — мутахассисиклар гуруҳлари:
‎иқтисодиёт; экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш; гидрология ва метеорология геология ва фойдали қазилмали конларни қидириш; фойдали қазилмали конлар очиш; энергетика; машинасозлик ва металларга ишлов бериш; авиация техникаси; автомобиллар ва тракторлар; энергетика машинасозлиги; машиналар ва ускуналарни ишлатиш, созлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш; электротехника; асбобсозлик ва асбоб- ускуна ҳамда аппаратлардан фойдаланиш; электрон техника; автоматика ва автоматлаштириш воситаларидан фойдаланиш; ҳисоблаш техникаси ва автоматлаштирилган тизимлар; радиотехника ва алоқа; транспортдан фойдаланиш; ёғоч тайёрлаш ва ёғочни қайта ишлаш; архитектура ва қурилиш; геодезия ва картография.
‎— мутахассисликлар:
‎касб таълими; металларга босим билан ишлов бериш; қора ва рангли металларни қуйиш; металларга иссиқлик билан ишлов бериш; тиббий оптика толали материалларга дастлабки ишлов бериш; табиий ипакка дастлабки ишлов бериш; ип-йигирув ишлаб чиқариши; газламалар ва трикотаж технологияси; халқ истеъмоли буюмларини андозалаш ва конструкциялаш; тикувчилик ишлари; босма қолипларни тайёрлаш; чоп этиш ишлари; рисола ва муқова ишлаб чиқариш; чармдан буюмлар ишлаб чиқариш; китоб ва журналларни техник таҳрир қилиш; ер тузилиши; гидромелиорация; гидромелиорация ишларини механизациялаш; кўкаламзорлаштириш ва боғ - хиёбон хўжалиги; қишлоқ хўжалигини механизациялаш; қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва унинг технологияси; фермер (деҳқон) хўжалигини ташкил қилиш; ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш ва унинг товаршунослиги; товаршунослик, моддий-техник таъминотни ва сотишни ташкил қилиш; китоб товаршунослиги; аҳолига маиший хизмат кўрсатишни ташкил қилиш; кооператив савдони ташкил қилиш ва халқ истеъмоли молларининг товаршунослиги; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлашни ташкил қилиш ва уларнинг товаршунослиги; радиотехника ўлчовлари; электр ўлчовлар; стандартлаш ва маҳсулот техникаси ўлчовлари; механик ўлчовлар; стандартлаш ва маҳсулот сифатини назорат қилиш; меҳнат таълими; тасвирий санъат ва чизмачиликни ўқитиш; бошланғич синфларда ўқитиш. ‎

Математика
‎Она тили ва адабиёти‎

3.1
‎2.1 ‎

Х302‎ — мутахассисликлар гуруҳлари:
кимёвий технология; озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси
‎— мутахассисликлар:
гигиена, санитария ва эпидемиологая; фармация; лаборатория диагностикаси; рангли металлар ишлаб чиқариш; нотўқима ва тўқимачилик материаллари технологияси; пардозлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кимёвий технологияси; чарм ва мўйна технологияси; ўрмон хўжалиги; агрономлик; ўсимликларни ҳимоя қилиш; ипакчилик; озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш ва уларнинг товаршунослиги; таом тайёрлаш технологияси ва умумий овқатланишни ташкил қилиш; буюмларни кимёвий тозалаш ва бўяш; сартарошлик санъати ва декоратив косметика; кимёвий бирикмалар сифатини аналитик усулда назорат қилиш; металлар ва пайвандланган бирикмалар сифатини назорат қилиш.‎

Кимё
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1 ‎

Х303‎ — мутахассисликлар:
‎жисмоний тарбия; даволаш иши; акушерлик иши; протез ишлаб чиқариш; ортопедик стоматология; адабиёти стоматология; ҳамширалик иши; асаларичилик; зоотехник; ветеринария; зооветеринария; мактабгача тарбия.‎

Биологая
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1 ‎

Х304‎ — мутахассисликлар гуруҳлари:
‎Ҳуқуқ ва ҳужжатларни юритиш
— мутахассисликлар:
‎Китоб ва журналлар мусаҳҳиҳлиги; меҳмонхоналарда ва сайёҳлик комплексларида хизмат кўрсатишни ташкил қилиш. ‎

Тарих
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1 ‎

Изоҳ:
*) «Маданият ва санъат» мутахассисликлари гуруҳидан ташқари
**) Мутахассислик кодидаги «X» белгиси ўрнига ўқиш олиб бориладиган тегишли тилнинг рақами кўрсатилади:
Умумий асосларда ўқишга кирувчи абитуриентлар учун:
1 ўзбек тили
2 рус тили
3 қорақалпоқ тили
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентлар учун:
4 ўзбек тили
5 рус тили
6 қорақалпоқ тили
2-ИЛОВА
Тест синовига қўшимча равишда профиль (ижодий) имтиҳон (*) ўтказиладиган мутахассисликлар
РЎЙXАТИ

Код (**) ‎

Мутахассисликлар
‎номи‎

Ижодий ёки профиль
‎имтиҳон (баҳо 0 дан 80 баллгача)‎

Тест синовлари
‎ўтказиладиган фанлар‎

Бир тўғри
‎жавоб учун
‎бериладиган балл
‎ миқдори‎

Х534‎

Касб таълими‎

Мутахассислик буйича‎

Математика
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1 ‎

Х535‎

Тасвирий санъат ва
‎ чизмачиликни ўқитиш ‎

Расм‎

Математика
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1 ‎

Х536‎

Жисмоний тарбия‎

Жисмоний тарбия‎

Биологая
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1 ‎‎

Х537‎

Мусиқий тарбия‎

Мусиқа ва ашула‎

Она тили ва адабиёти
‎ Тарих ‎

3.1
‎ 2.1 ‎‎‎

Х538‎

Халқ истеъмол буюмларини
‎андозалаш ва конструкциялаш‎

Расм‎

Математика
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1 ‎‎‎

Х359‎

Архитектура‎

Расм‎

Математика
‎Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎ 2.1 ‎‎‎

Х540‎

Сартарошлик санъати ва
‎декоратив косметика‎

Расм‎

Математика
‎ Она тили ва адабиёти ‎

3.1
‎2.1 ‎‎‎‎

Изох:
(*) «Маданият ва санъат» мутахассисликлари гуруҳидан ташқари
(**) Абитуриентлар тест синовлари усулида танланадиган, қабул ва ўқитиш ўзбек ва рус тилларида ҳам олиб бориладиган мутахассисликлар
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг қабул ва ўқитиш тожик тилида олиб бориладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари мутахассисликлари (*)
РЎЙХАТИ

№‎

Ўқитиш тили‎

(**) Мутахассисликлар номи‎

Ўрта махсус, касб-ҳунар
‎таълими муассасалари‎

1.‎ Тожик тили‎ (**)Бухгалтерлик ҳисоби‎ Бухоро кооператив техникуми
‎Самарқанд кооператив коллежи
‎Самарқанд саноат- иқтисодиёт коллежи ‎
2.‎ Тожик тили‎ (**)Тижоратчилик фаолияти‎ Самарқанд кооператив коллежи‎
3.‎ Тожик тили‎ (**)Автомобиль ва двигателларга техник
‎ хизмат кўрсатиш ва уларни тузатиш ‎
Самарқанд саноат- иқтисодиёт коллежи ‎
4.‎ Тожик тили‎ (**)Бошланғич синфларда ўқитиш‎ Самарқанд 2-педагогика билим юрти‎
5.‎ Тожик тили‎ (**)Мактабгача тарбия ‎ Беруний номидага Самарқанд педагогика билим юрти‎
6.‎ Тожик тили‎ (**)Мактабгача тарбия‎ Косонсой педагогика билим юрти‎
ИЗОҲ:
(*) «Маданият ва санъат» мутахассисликлари гуруҳидан ташқари
(**) Абитуриентлар тест синовлари усулида танланадиган, қабул ва ўқитиш ўзбек ва рус тилларида ҳам олиб бориладиган мутахассисликлар
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг қабул ва ўқитиш қозоқ тилида олиб бориладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари мутахассисликлари
РЎЙХАТИ

№‎

Ўқитиш тили‎

Мутахассисликлар номи‎

Ўрта махсус, касб-ҳунар
‎таълими муассасалари‎

1.‎ Қозоқ тили ‎ (*) Қишлоқ хўжалигини механизациялаш‎ Мирзачўл агро-иқтисодиёт коллежи‎
2.‎ Қозоқ тили ‎ (*) Фермер (деҳкон) хўжалиги ташкил қилиш‎ Мирзачўл агро-иқтисодиёт коллежи‎
3.‎ Қозоқ тили ‎ (*) Бухгалтерлик ҳисоби‎ Мирзачўл агро-иқтисодиёт коллежи‎
4.‎ Қозоқ тили ‎ (*) Бошланғич синфларда ўқитиш‎ Сирдарё педагогика билим юрти‎
Қозоқ тили ‎ (*) Бошланғич синфларда ўқитиш ‎ Навоий педагогика билим юрти‎
Қозоқ тили ‎ (*) Бошланғич синфларда ўқитиш ‎ Хўжайли педагогика билим юрти‎
Қозоқ тили ‎ (*) Бошланғич синфларда ўқитиш ‎ Беруний педагогика билим юрти‎
Қозоқ тили ‎ (*) Бошланғич синфларда ўқитиш ‎Тошкент вилоят педагогика билим юрти‎‎
5.‎ Қозоқ тили ‎ (*) Мактабгача тарбия‎ Жиззах педагогика билим юрти ‎
6.‎ Қозоқ тили ‎ (*) Мактабгача тарбия‎ Навоий педагогика билим юрти ‎
7.‎ Қозоқ тили ‎ (*) Мактабгача тарбия‎ Тошкент вилоят педагогика билим юрти‎
ИЗОҲ:
(*) Абитуриентлар тест синовлари усулида танланадиган, қабул ва ўқитиш ўзбек ва рус тилларида ҳам олиб бориладиган мутахассисликлар