Ҳужжат кучини йўқотган " " 29.11.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МУДДАТЛИ ХИЗМАТ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 680-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари соҳасидаги миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ватанни ҳимоя қилиш ишининг нуфузини ошириш, муддатли ҳарбий хизматни ўташ шароитларини яхшилаш, ҳарбий хизматчиларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, ҳарбий бурчни виждонан бажаришни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йилнинг 1 октябридан бошлаб муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий ва махсус ўқув юртлари курсантларининг ҳар ойлик пул таъминоти ўртача уч баравар оширилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 43-44-сон, 328-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 февралдаги 56-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 85-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 3 октябрь,
496-сон