Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.12.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида» ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Микромолиялаш тўғрисида», «Ипотека тўғрисида», «Истеъмол кредити тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон Фармонига мувофиқ, тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли шартлар асосида микрокредитлар, ипотека ва молиявий истеъмол кредитлари бериш тартибини белгилайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 8 октябрдаги 32/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1697-3, 19.10.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 42-сон, 494-модда)
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 22 июндаги 14/17-сонли қарори (рўйхат рақами 1697-5, 04.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2019 й., 10/19/1697-5/3378-сон — 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради)
11. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон «Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган «Ёшлар» уйларидаги квартираларни сотиб олишга ипотека кредитлари бериш бўйича муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 28 октябрдаги 29/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1697-4, 13.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 10/17/1697-4/0248-сон)
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 9 июндаги 17/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1697-1, 22.06.2012 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 284-модда)
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 9 июндаги 17/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1697-1, 22.06.2012 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 284-модда)
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 9 июндаги 17/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1697-1, 22.06.2012 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 284-модда)
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 9 июндаги 17/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1697-1, 22.06.2012 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 284-модда)
6. Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга микрокредитларнинг берилиши, мониторинги ва қайтарилиши Ўзбекистон Республикасининг «Микромолиялаш тўғрисида»ги Қонуни ва банкларнинг ички кредит сиёсатлари билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 28 октябрдаги 29/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 1697-4, 13.11.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 10/17/1697-4/0248-сон)
8. Давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан ёш оилаларга имтиёзли фоиз ставкалари бўйича микрокредитларнинг берилиши, мониторинги ва қайтарилиши «Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низом»га (рўйхат рақами 2527, 2013 йил 19 ноябрь)» асосан тартибга солинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 22 ноябрдаги 41/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1697-2, 02.12.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 585-модда)
10. Тижорат банклари ёки бошқа кредит ташкилотлари томонидан ёш оилаларга ипотека кредитлари бериш, мониторинг қилиш ва қайтариш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Ипотека тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган «Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисида низом» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 1-2-сон, 9-модда) асосида, мазкур Низомда белгиланган хусусиятларни инобатга олган ҳолда тартибга солинади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 22 июндаги 14/17-сонли қарори (рўйхат рақами 1697-5, 04.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2019 й., 10/19/1697-5/3378-сон — 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради)
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 22 июндаги 14/17-сонли қарори (рўйхат рақами 1697-5, 04.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2019 й., 10/19/1697-5/3378-сон — 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради)
14. Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга молиявий истеъмол кредитлари бериш, мониторинг қилиш ва қайтариш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Қонуни билан ушбу Низомда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда тартибга солинади.
(V боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 9 июндаги 17/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1697-1, 22.06.2012 й.) асосан киритилган —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 284-модда)