|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозими тугатилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппарати тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ташкилий тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2006 йил 1 декабрдаги ПҚ-520-сонли қарорининг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Шамшиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 13 апрель,
ПҚ-621-сон
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппарати тузилмаси
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 16-сон, 163-модда)