Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 16 февралдаги ПП-11с-сонли Қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасига вазирнинг Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппарати тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
3. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 16 февралдаги ПП-11с-сонли Қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 29 сентябрдаги ПҚ-192-сонли Қарорининг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р. С. Шамсиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 1 декабрь,
ПҚ-520-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 12-сон, 708-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 16-сон, 163-модда)