Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.09.2009
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ
МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ЧИҚАРИШ, ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ ВА СЎНДИРИШ (БЕКОР ҚИЛИШ) ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 10 мартда 1216-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2009 йил 6 июндаги 17/2 ва 2009-31-сонли «Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш, давлат рўйхатига олиш ва сўндириш (бекор қилиш) тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 1216-6, 03.09.2009 й.) қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида» ва «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги «Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-56-сонли қарорини ва 2005 йил 14 июндаги «Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3618-сонли Фармонини ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банк Бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази қарор қиладилар:
1. Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш, давлат рўйхатига олиш ва сўндириш (бекор қилиш) тартиби тўғрисида низомга (2003 йил 12 февраль, рўйхат рақами 1216-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, февраль, 3-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 28 февраль,
228-В-3-сон
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва
назорат қилиш маркази бош директори М. ЮНУСМАТОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 28 февраль,
2006-02-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 10-сон, 79-модда)