|
Ҳужжат 28.09.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИ
Биринчи қисм
I БЎЛИМ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-Кичик бўлим
АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
1-БОБ.
ФУҚАРОЛИК ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ
ФУҚАРОЛИК ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-модда. Фуқаролик қонун ҳужжатларининг асосий негизлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик қонун ҳужжатлари улар томонидан тартибга солинадиган муносабатлар иштирокчиларининг тенглигини эътироф этишга, мулкнинг дахлсизлигига, шартноманинг эркинлигига, хусусий ишларга бирон-бир кишининг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўйилмаслигига, фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилишини, бузилган ҳуқуқлар тикланишини, уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш зарурлигига асосланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар ўз фуқаролик ҳуқуқларига ўз эркларига мувофиқ эга бўладилар ва бу ҳуқуқларини ўз манфаатларини кўзлаб амалга оширадилар. Улар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Товарлар, хизматлар ва молиявий маблағлар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида эркин ҳаракатда бўлади.
Хавфсизликни таъминлаш, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, табиатни ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш учун зарур бўлса, товарлар ва хизматлар ҳаракатда бўлишини чеклаш қонун ҳужжатларига мувофиқ жорий этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатлар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик қонун ҳужжатлари фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг, интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиш асосларини ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди, шартнома мажбуриятлари ва ўзга мажбуриятларни, шунингдек бошқа мулкий ҳамда у билан боғлиқ шахсий номулкий муносабатларни тартибга солади.
Фуқаролар, юридик шахслар ва давлат фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатларнинг иштирокчилари бўладилар.
Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, фуқаролик қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган қоидалар чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда чет эллик юридик шахслар иштирокидаги муносабатларга қўлланилади.
Шахсий номулкий муносабатлар ва мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий муносабатлар, агар қонунларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки бу муносабатларнинг моҳиятидан ўзгача ҳол англашилмаса, фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган белгиларга жавоб берадиган оилавий муносабатларга, меҳнат муносабатларига ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш муносабатларига нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатлари бу муносабатлар махсус қонунлар билан тартибга солинмайдиган ҳолларда қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бир тарафнинг иккинчи тарафга маъмурий бўйсунишига асосланган мулкий муносабатларга, шу жумладан солиқ, молиявий ва бошқа маъмурий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатлари қўлланилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 — 35-моддалари, мазкур Кодекснинг 1, 3 — 7, 24 — 31-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 6 —7-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси 25, 35-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси 112-113-моддалари.
Бошқа қонунлар ва қонун ҳужжатларидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормалари ушбу Кодексга мос бўлиши шарт.
Вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат органлари ушбу Кодексда, бошқа қонунлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва доирада фуқаролик муносабатларини тартибга солувчи ҳужжатлар чиқаришлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилади.
Қонун у амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатларга қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади.
Фуқаролик қонун ҳужжати амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатлар бўйича бу қонун ҳужжати у амалга киритилганидан кейин вужудга келган ҳуқуқ ва бурчларга нисбатан қўлланилади.
Агар шартнома тузилганидан кейин тарафлар учун мажбурий бўлган, шартнома тузилаётган пайтдагидан бошқача қоидаларни белгилайдиган қонун қабул қилинган бўлса, тузилган шартноманинг шартлари ўз кучини сақлаб қолади, қонуннинг аввал тузилган шартномалардан келиб чиққан муносабатларга татбиқ этилиши кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўрсатиб ўтилган ҳолларда қонун ўхшашлигидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмуни (ҳуқуқ ўхшашлиги)га ҳамда ҳалоллик, оқиллик ва адолат талабларига амал қилган ҳолда белгиланади.
Фуқаролик ҳуқуқларини чеклайдиган ва жавобгарлик белгилайдиган нормаларни ўхшашлик бўйича қўлланишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-модда. Иш муомаласи одатлари. Маҳаллий одат ва анъаналар
Тадбиркорлик фаолиятининг бирон-бир соҳасида вужудга келган ва кенг қўлланиладиган, қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган хулқ-атвор қоидаси, бирон-бир ҳужжатда ёзилганлиги ёки ёзилмаганлигидан қатъи назар, иш муомаласи одати деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик қонун ҳужжатларида тегишли нормалар бўлмаган тақдирда, бу муносабатларни тартибга солишда маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тегишли муносабат иштирокчилари учун мажбурий бўлган қонун ҳужжатлари нормаларига ёки шартномага зид бўлган иш муомаласи одатлари, маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 1 — 5, 7-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 2, 3-бандлари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 14-моддаси иккинчи қисми.
7-модда. Фуқаролик қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалар ҳамда битимлар
Агар халқаро шартномада ёки битимда фуқаролик қонун ҳужжатларидагига қараганда бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-БОБ.
ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШ
ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШ
8-модда. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиш асослари
Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қуйидагилардан вужудга келади:
1) қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 353 — 355, 357, 364 — 366-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пелнумининг 22.12.2006 йилдаги «Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 1-2-бандлари.
2) қонунда фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асоси сифатида назарда тутилган давлат органларининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳужжатларидан;
3) суднинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаган қароридан;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 9 — 11-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 249 — 251, 257 — 259-моддалари.
4) қонун йўл қўядиган асосларда мол-мулк олиш натижасида;
5) фан, адабиёт, санъат асарларини яратиш, ихтиролар ва бошқа интеллектуал фаолият натижасида;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 81, 182, 1041 — 1048, 1056-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 31.10.1990 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси.
6) бошқа шахсга зарар етказиш натижасида;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 57-боби (985 — 1004-моддалар).
7) асоссиз бойиб кетиш натижасида;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 58-боби (1023 — 1030-моддалар), Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 339–моддаси.
8) фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа ҳаракатлари натижасида;
9) қонун ҳужжатлари фуқаролик-ҳуқуқий оқибатларнинг келиб чиқиши билан боғлайдиган ҳодисалар натижасида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, унга бўлган тегишли ҳуқуқлар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
9-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш
Фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар.
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишдан воз кечиши бу ҳуқуқларнинг бекор қилинишига олиб келмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади.
Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари, тадбиркорлар эса — иш одоби қоидаларига ҳам риоя этишлари керак.
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга, бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйилмайди.
10-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш
Фуқаролик ҳуқуқлари процессуал қонунлар ёки шартномада белгилаб қўйилганидек, ишлар қайси судга тааллуқли бўлишига қараб, суд, хўжалик суди ёки холислар суди (бундан кейин — суд) томонидан ҳимоя қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонунда назарда тутилган ҳоллардагина фуқаролик ҳуқуқлари маъмурий тартибда ҳимоя қилинади. Маъмурий тартибда қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилиш мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, мазкур Кодекснинг 9, 11 — 15-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 3, 4, 26, 27-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 25 — 31-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 16.10.2006 йилдаги «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонунининг 9, 11-моддалари.
11-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари
Фуқаролик ҳуқуқлари қуйидаги йўллар билан ҳимоя қилинади:
ҳуқуқни тан олиш;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 9, 10-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 19.11.2010 йилдаги «Мулк ҳуқуқини тан олишга оид ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан қонун ҳужжатлари қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 4-банди.
ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш;
битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 113, 114, 120, 121-моддалари, Уй-жой кодексининг 114-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 3, 5 — 7, 11-12, 29, 31-32-бандлари.
давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 9, 10, 12, 15, 78-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 27, 184 — 189-моддалари.
шахснинг ўз ҳуқуқини ўзи ҳимоя қилиши;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 9, 13-моддалари.
бурчни аслича (натура) бажаришга мажбур қилиш;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 9, 10, 12, 734-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 258-моддаси.
зарарни тўлаш;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 14-моддаси, 117-моддаси иккинчи қисми, 122-моддаси тўртинчи қисми, 163-моддаси, 256-моддаси иккинчи қисми, 385-моддаси тўртинчи қисми, 721-моддаси олтинчи қисми, 766-моддаси, 892, 985, 993, 998, 999, 1003, 1009, 1012, 1026, 1107-моддалари.
неустойка ундириш;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 162, 260 — 263, 325 — 326, 330, 436, 454-моддалари, 720-моддаси биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 160-модда, 159-моддаси.
маънавий зиённи қоплаш;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 1021 — 1022-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 564-моддаси, 333-моддаси.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 28.04.2000 йилдаги «Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори.
ҳуқуқий муносабатни бекор қилиш ёки ўзгартириш;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 455-моддаси, 495-моддаси бешинчи қисми.
давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонунга зид ҳужжатини суднинг қўлламаслиги.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 9, 10, 12, 15, 78-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 27, 184 — 189-моддалари.
Фуқаролик ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган бошқача усуллар билан ҳам ҳимоя қилиниши мумкин.
12-модда. Давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш
Давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқароларнинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топган тақдирда, бузилган ҳуқуқ ушбу Кодекснинг 11-моддасида назарда тутилган усулларда ҳимоя қилиниши керак.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 9, 10, 11, 15, 78-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 27, 184 — 189-моддалари.
13-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилиши
Фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилишига йўл қўйилади.
Фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилиш усуллари ҳуқуқни бузишга мутаносиб бўлиши ҳамда ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасидан чиқиб кетмаслиги керак.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 9 — 11-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 24.09.2012 йилдаги «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 8, 10-моддалари.
14-модда. Зарарни қоплаш
Агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 11-моддаси, 117-моддаси иккинчи қисми, 122-моддаси тўртинчи қисми, 163-моддаси, 256-моддаси иккинчи қисми, 385-моддаси тўртинчи қисми, 721-моддаси олтинчи қисми, 766, 892, 985, 993, 998, 999, 1003, 1009, 1012, 1026, 1107-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 24.12.1998 йилдаги «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддаси учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг 02.05.2012 йилдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 38-моддаси.
15-модда. Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан етказилган зарарни тўлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши керак. Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 9, 10, 11, 12, 78-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексининг 27, 184 — 189-моддалари, Ўзбекистон Республикаси 24.09.2012 йилдаги «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси.
2-кичик бўлим
ШАХСЛАР
ШАХСЛАР
3-БОБ
ФУҚАРОЛАР (ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР)
ФУҚАРОЛАР (ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР)
16-модда. Фуқаро (жисмоний шахс) тушунчаси
Фуқаролар (жисмоний шахслар) деганда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилади.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Кодекснинг қоидалари барча фуқароларга нисбатан қўлланилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 8, 24-моддалари, мазкур Кодекснинг 17, 1168, 1169-моддалари.
17-модда. Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати
Барча фуқароларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларига эга бўлиш лаёқати (ҳуқуқ лаёқати) тенг равишда эътироф этилади.
Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати у туғилган пайтдан эътиборан вужудга келади ва вафот этиши билан тугайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 18, 41, 1169 ва 1176-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 41-моддаси.
18-модда. Фуқаролар ҳуқуқ лаёқатининг мазмуни
Фуқаролар:
мулк ҳуқуқи асосида мол-мулкка эга бўлишлари; мол-мулкни мерос қилиб олишлари ва васият қилиб қолдиришлари; банкда жамғармаларга эга бўлишлари; тадбиркорлик, деҳқон (фермер) хўжалиги билан ҳамда қонунда тақиқлаб қўйилмаган бошқа фаолият билан шуғулланишлари; ёлланма меҳнатдан фойдаланишлари; юридик шахслар ташкил этишлари; битимлар тузишлари ва мажбуриятларда иштирок этишлари; етказилган зарарнинг тўланишини талаб қилишлари; машғулот турини ва яшаш жойини танлашлари; фан, адабиёт ва санъат асарларининг, ихтиронинг, қонун билан қўриқланадиган бошқа интеллектуал фаолият натижаларининг муаллифи ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин.
Фуқаролар бошқа мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53 — 61-моддалари, мазкур Кодекснинг 17, 99, 164, 1033 ва 1051-моддалари.
19-модда. Фуқаронинг исми
Агар қонундан ёки миллий одатдан бошқача тартиб келиб чиқмаса, фуқаро ўз фамилияси ва номидан, шунингдек отасининг исми билан ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлади ҳамда уларни амалга оширади.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда фуқаро тахаллусдан (тўқилган исмдан) фойдаланиши мумкин.
Фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.
Фуқаро ўз исмини ўзгартирганлиги ҳақида қарздорлари ва кредиторларига хабар бериш учун зарур чораларни кўриши шарт ва у мазкур шахсларда фуқаронинг исми ўзгарганлиги ҳақида маълумот йўқлиги туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади.
Исмини ўзгартирган фуқаро ўзининг аввалги исмига расмийлаштирилган ҳужжатларга ўз ҳисобидан тегишли ўзгартиришлар киритилишини талаб қилишга ҳақли.
Фуқаро туғилган вақтида олган исмини, шунингдек ўзгартирилган исмини фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши керак.
Бошқа шахс исмидан фойдаланиб ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлишга йўл қўйилмайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 17, 18, 20, 99, 1171-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 69, 70-моддалари.
20-модда. Исмни ҳимоя қилиш
Ўз исми билан яшаш ҳуқуқига эътироз билдирилаётган ёки исмидан қонунсиз фойдаланилаётганлиги муносабати билан манфаатлари бузилаётган шахс манфаатларини бузувчидан бундай ҳаракатларга чек қўйишни ва раддия беришни талаб қилиши мумкин. Агар манфаатлар қасддан бузилаётган бўлса, жабрланган шахс қўшимча суратда зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин. Зарарни қоплаш учун манфаатни бузган шахснинг даромадини бериш талаб қилиниши мумкин. Манфаат қасддан бузилганида жабрланувчи маънавий зиённинг қопланишини ҳам талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Исм ёки шахсий шаън эгаси бўлмаган, лекин оилавий мавқеига кўра бундан манфаатдор бўлган шахс ҳам ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳаракатларга чек қўйиш ёки раддия бериш ҳақидаги талабларни қўйиши мумкин. Бу шахс бошқа шахснинг ўлимидан кейин ҳам унинг исмини ва шаънини ҳимоя қилишга қаратилган талабларнинг бажарилишига ҳаракат қилиши мумкин. Исмни ва шаънни бузиш туфайли келтирилган зарарни қоплаш талаби ўлимдан кейин тан олинмайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 17 — 19, 99-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 69, 70-моддалари.
21-модда. Фуқаронинг яшаш жойи
Фуқаронинг доимий ёки асосан яшаб турган жойи унинг яшаш жойи ҳисобланади.
Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг (кичик ёшдаги болаларнинг) ёки васийликда бўлган фуқароларнинг қонуний вакиллари — ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки васийлари яшайдиган жой вояга етмаганлар ёки васийликда бўлган фуқароларнинг яшаш жойи ҳисобланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 ва 32-моддалари, мазкур Кодекснинг 18, 33-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 164-моддаси.
22-модда. Фуқаронинг муомала лаёқати
Фуқаронинг ўз ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш ва уларни амалга ошириш, ўзи учун фуқаролик бурчларини вужудга келтириш ва уларни бажариш лаёқати (муомала лаёқати) у вояга етгач, яъни ўн саккиз ёшга тўлгач тўла ҳажмда вужудга келади.
Вояга етгунга қадар қонуний асосда никоҳдан ўтган фуқаро никоҳдан ўтган вақтдан эътиборан тўла ҳажмда муомала лаёқатига эга бўлади.
Никоҳ тузиш натижасида эга бўлинган муомала лаёқати ўн саккиз ёшга тўлмасдан туриб никоҳ бекор қилинган тақдирда ҳам тўла сақланиб қолади.
Никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганида суд вояга етмаган эр (хотин) суд белгилаган пайтдан бошлаб тўла муомала лаёқатини йўқотганлиги ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 16, 17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 42-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексининг 39-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 15-моддаси иккинчи қисми.
23-модда. Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқатини чеклашга йўл қўйилмаслиги
Қонунда белгиланган ҳоллар ва тартибдан ташқари, ҳеч кимнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати чекланиши мумкин эмас.
Фуқароларнинг муомала лаёқатини чеклашнинг қонунда белгилаб қўйилган шартлари ва тартибига риоя қилмаслик давлат органининг тегишли чеклашни белгилайдиган ҳужжати ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.
Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқатидан ёки муомала лаёқатидан тўла ёки қисман воз кечиши ва ҳуқуқ лаёқати ёки муомала лаёқатини чеклашга қаратилган бошқа битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир, бундай битимларга қонун томонидан йўл қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 17, 18, 22, 997, 1169-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 42, 310 — 316-моддалари.
24-модда. Фуқаронинг тадбиркорлик фаолияти
Фуқаро якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир.
Фуқароларнинг юридик шахс ташкил этмасдан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятига нисбатан, агар қонун ҳужжатларидан ёки ҳуқуқий муносабат моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, ушбу Кодекснинг қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс ташкил этмасдан ушбу модданинг биринчи қисми талабларини бузган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқаро тузган битимлар хусусида ўзининг тадбиркор эмаслигини важ қилиб кўрсатишга ҳақли эмас. Суд бундай битимларга ушбу Кодекснинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятлар тўғрисидаги қоидаларини қўллаши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 26-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 25.05.2000 йилдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 5, 6, 22, 26-моддалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25-модда. Фуқаронинг мулкий жавобгарлиги
Фуқаро ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига қарашли бутун мол-мулки билан жавоб беради, қонунга мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк бундан мустасно.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси еттинчи хатбошиси, 29-моддаси олтинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикасининг 26.04.1996 йилдаги «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддаси.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори.
26-модда. Якка тадбиркорнинг ночорлиги (банкрот бўлиши)
Якка тадбиркор кредиторларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ бўлган талабларини қаноатлантиришга қодир бўлмаса, бундай тадбиркор белгиланган тартибда банкрот деб топилиши мумкин.
Якка тадбиркорни банкрот деб топиш расм-русмларини амалга ошириш жараёнида унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлари бўйича кредиторлари ҳам ўз талабларини қўйишга ҳақли. Мазкур кредиторларнинг ушбу тартибда қўйилмаган талаблари якка тадбиркорни банкрот деб топиш расм-русмлари тамом бўлганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолади.
Якка тадбиркор банкрот деб топилган тақдирда унинг, кредиторларининг талаблари ушбу Кодекснинг 56-моддасида назарда тутилган тартибда қондирилади.
Суд томонидан якка тадбиркорни банкрот деб топишнинг ёки якка тадбиркор ўзини банкрот деб эълон қилишининг асослари ва тартиби қонун билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27-модда. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг муомала лаёқати
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, ушбу модданинг иккинчи қисмида санаб ўтилганлардан ташқари, битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Бундай вояга етмаган шахс томонидан тузилган битим кейинчалик шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийси ёзма равишда маъқуллаганидан сўнг, у ҳам ҳақиқий ҳисобланади.
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар ота-оналари, фарзандликка олувчилар ва ҳомийларининг розилигисиз қуйидагиларни мустақил равишда амалга оширишга ҳақли:
1) ўз иш ҳақи, стипендияси ва бошқа даромадларини тасарруф этиш;
2) фан, адабиёт ёки санъат асарининг, ихтиронинг ёхуд ўз интеллектуал фаолиятининг қонун билан қўриқланадиган бошқа натижаси муаллифи ҳуқуқини амалга ошириш;
3) қонунга мувофиқ кредит муассасаларига омонатлар қўйиш ва уларни тасарруф этиш;
4) ушбу Кодекс 29-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган майда маиший битимларни ҳамда бошқа битимларни тузиш.
Етарли асослар мавжуд бўлганида суд ота-оналар, фарзандликка олувчилар ёки ҳомийнинг ёхуд васийлик ва ҳомийлик органининг илтимосномасига мувофиқ ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганнинг ўз иш ҳақи, стипендияси ёки бошқа даромадларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқини чеклаб қўйиши ёки бу ҳуқуқдан маҳрум қилиши мумкин, бундай вояга етмаган шахс ушбу Кодекс 22-моддасининг иккинчи қисмига ёки 28-моддасига мувофиқ тўла ҳажмда муомала лаёқатига эга бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 22, 28, 29, 117, 118, 993, 994-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 324 — 326-моддалари.
28-модда. Эмансипация
Ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин.
Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) ота-онанинг, фарзандликка олувчиларнинг ёки ҳомийнинг розилиги билан васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига мувофиқ ёхуд, бундай розилик бўлмаган тақдирда, суднинг қарори билан амалга оширилади.
Ота-она, фарзандликка олувчилар ва ҳомий эмансипация қилинган вояга етмаганнинг мажбуриятлари бўйича, хусусан, у етказган зарар оқибатида келиб чиққан мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлмайдилар.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 22, 27, 29, 42-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 324 — 326-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 02.01.2014 йилдаги «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси биринчи қисмининг ўн бешинчи хатбошиси.
29-модда. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг муомала лаёқати
Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун битимларни, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилганлардан ташқари, уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин.
Олти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган кичик ёшдаги болалар қуйидагиларни мустақил равишда амалга оширишга ҳақлидирлар:
1) майда маиший битимлар;
2) текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал тасдиқлашни ёки давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилмайдиган битимлар;
3) қонуний вакил ёки унинг розилиги билан учинчи шахс томонидан муайян мақсад ёки эркин тасарруф этиш учун берилган маблағларни тасарруф этиш борасидаги битимлар.
Кичик ёшдаги боланинг битимлари бўйича, шу жумладан ўзи мустақил тузган битимлар бўйича унинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийи, агар улар мажбуриятнинг бузилишида ўзларининг айблари йўқлигини исботлай олмасалар, мулкий жавобгар бўладилар. Ушбу шахслар қонунга мувофиқ кичик ёшдаги болалар етказган зарар учун ҳам жавобгар бўладилар.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 21, 27, 28, 117-моддалари,Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 173-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 07.01.2008 йилдаги «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси.
30-модда. Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш
Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқарони суд қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топиши мумкин ва бундай фуқарога васийлик белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан битимларни уни васийи амалга оширади.
Фуқаронинг муомалага лаёқатсиз деб топилишига сабаб бўлган асослар бекор бўлса, суд уни муомалага лаёқатли деб топади ва унга белгиланган васийликни бекор қилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддаси бешинчи қисми, мазкур Кодекснинг 32, 119, 996-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 34-моддаси биринчи қисми, 42-моддаси бешинчи қисми, 66-моддаси биринчи қисми, 310 — 316-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 16-моддаси тўртинчи хатбошсиси, 37-моддаси иккинчи қисми, 43-моддаси биринчи қисмининг биринчи, учинчи хатбошилари, 173-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 02.01.2014 йилдаги «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси, 32-моддаси биринчи қисмининг биринчи, ўн иккинчи хатбошилари.
31-модда. Фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш
Спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиш натижасида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяётган фуқаронинг муомала лаёқати суд томонидан фуқаролик процессуал қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чеклаб қўйилиши мумкин. Унга ҳомийлик белгиланади. Бундай фуқаро майда маиший битимларни мустақил тузиш ҳуқуқига эга. У бошқа битимларни ҳомийнинг розилиги билангина тузиши, шунингдек иш ҳақи, пенсия ва бошқа даромадлар олиши ҳамда уларни тасарруф этиши мумкин. Бироқ бундай фуқаро ўзи тузган битимлар бўйича ва етказган зарари учун мустақил равишда мулкий жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаронинг муомала лаёқати чекланишига сабаб бўлган асослар бекор бўлса, суд унинг муомала лаёқатини чеклашни бекор қилади. Фуқарога белгиланган ҳомийлик суд қарори асосида бекор қилинади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 23, 32, 997, 1174-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 42-моддаси иккинчи қисми, 66-моддаси биринчи қисми, 310, 311, 313 — 315-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 02.01.2014 йилдаги «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси, 32-моддаси биринчи қисмининг биринчи, ўн иккинчи хатбошилари.
32-модда. Васийлик ва ҳомийлик
Васийлик ва ҳомийлик муомалага лаёқатсиз ёки муомалага тўлиқ лаёқатли бўлмаган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун белгиланади. Вояга етмаганларга васийлик ва ҳомийлик уларни тарбиялаш мақсадида ҳам белгиланади. Васийлар ва ҳомийларнинг бунга тегишли ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Васийлар ва ҳомийлар ўз ҳимояларидаги шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар қандай шахслар билан муносабатларда, шу жумладан, судларда ҳам махсус ваколатсиз ҳимоя қиладилар.
Вояга етмаганларга васийлик ва ҳомийлик уларнинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари бўлмаган, ота-онаси суд томонидан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган тақдирда, шунингдек бундай фуқаролар бошқа сабабларга кўра ота-она ҳимоясидан маҳрум бўлиб қолган, хусусан, ота-она уларни тарбиялашдан ёхуд уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган ҳолларда белгиланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 34, 1174-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 302, 306-моддалари, 310-моддаси биринчи қисми, 313-моддаси, 324-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 11, 51, 52, 67-моддалари, 72-моддаси иккинчи қисми, 81-моддаси бешинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг 02.01.2014 йилдаги «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 07.01.2008 йилдаги «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси, 11-моддаси иккинчи, олтинчи қисмлари, 13-моддаси иккинчи қисми.
33-модда. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш
Агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин.
Йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган кунни аниқлаш мумкин бўлмаса, бедарак йўқолган деб ҳисоблаш муддати йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан, бу ойни белгилаш мумкин бўлмаган тақдирда эса —кейинги йилнинг биринчи январидан бошланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 34 — 36, 1170-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 34-моддаси ўн биринчи қисми, 305 — 308-моддалари.
34-модда. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш оқибатлари
Бедарак йўқолган деб топилган фуқаронинг мол-мулкини доимий суратда бошқариб туриш зарур бўлса, бу мол-мулк суднинг қарорига мувофиқ васийлик ва ҳомийлик органи томонидан белгиланадиган ва ушбу орган билан тузиладиган ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида иш олиб борадиган шахсга топширилади.
Ушбу мол-мулкдан бедарак йўқолган шахс қонунга мувофиқ боқиши керак бўлган фуқароларга таъминот берилади ва унинг солиқлар ва бошқа мажбуриятлар бўйича қарзлари тўланади.
Васийлик ва ҳомийлик органи йўқолган фуқаронинг қаердалиги тўғрисида маълумот олинган кундан бошлаб бир йил ўтганга қадар ҳам унинг мол-мулкини муҳофаза қилувчи шахсни белгилаши мумкин.
Шахсни бедарак йўқолган деб топишнинг ушбу моддада назарда тутилмаган оқибатлари қонун билан белгиланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 141-моддаси 6, 7-бандлари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 66-моддаси иккинчи, бешинчи қисмлари, 309-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 43-моддаси биринчи қисмининг биринчи, иккинчи хатбошилари, 160-моддаси биринчи, тўртинчи хатбошилари, 219-моддаси биринчи, иккинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 13.11.1992 йилдаги «Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилашни тартибга солувчи қонунчиликни судлар томонидан қўлланиши ҳақида»ги 5а-сонли қарорининг 11-банди.
35-модда. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарорнинг бекор қилиниши
Бедарак йўқолган деб топилган фуқаро қайтиб келган ёки унинг турар жойи аниқланган тақдирда, суд уни бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарорни бекор қилади. Суднинг қарори асосида фуқаронинг мол-мулкини бошқариш бекор қилинади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 33, 34-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 309-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 48-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 02.01.2014 йилдаги «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддаси.
36-модда. Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш
Агар фуқаронинг қаерда турганлиги ҳақида унинг яшаш жойида уч йил мобайнида маълумот бўлмаса, башарти у ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган бўлиб, унинг қаердалиги ҳақида олти ой мобайнида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд уни вафот этган деб эълон қилиши мумкин.
Ҳарбий ҳаракатлар муносабати билан бедарак йўқолган ҳарбий хизматчи ёки бошқа фуқаро ҳарбий ҳаракатлар тамом бўлган кундан эътиборан камида икки йил ўтгандан кейин суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши мумкин.
Суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган кун вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг ўлган куни деб ҳисобланади. Ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган фуқаро вафот этган деб эълон қилинган тақдирда, суд унинг тахмин қилинган ҳалокат кунини ушбу фуқаронинг ўлган куни деб топиши мумкин.
Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш бундай фуқаронинг ҳуқуқ ва бурчлари борасида унинг ўлими олиб келиши мумкин бўлган оқибатларни вужудга келтиради.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 37, 848, 1170-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 66-моддаси учинчи қисми, 305 — 308-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 223-моддаси иккинчи қисми.
37-модда. Вафот этган деб эълон қилинган фуқаро қайтиб келишининг оқибатлари
Вафот этган деб эълон қилинган фуқаро қайтиб келган ёки унинг қаерда турганлиги маълум бўлган тақдирда, уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарор суд томонидан бекор қилинади.
Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарор бекор қилинганидан кейин у ҳар қандай шахсдан бу шахсга бепул ўтиб қолган мавжуд мол-мулкини ўзига қайтариб беришни уч йил мобайнида суд орқали талаб қилишга ҳақли, ушбу Кодекснинг 229-моддаси иккинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг мол-мулки унинг ворислари томонидан учинчи шахсларга сотилган бўлиб, бу шахслар харид нархини фуқаро қайтиб келган пайтгача батамом тўламаган бўлсалар, бу ҳолда тўланмаган суммани талаб қилиш ҳуқуқи қайтиб келган фуқарога ўтади.
Вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг мол-мулкини ҳақ тўлашни назарда тутадиган битимлар асосида олган шахслар мол-мулкни вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг тириклигини била туриб сотиб олганликлари исботланса, улар фуқарога бу мол-мулкни қайтариб беришлари шарт. Бундай мол-мулкни асли ҳолида қайтариб беришнинг имкони бўлмаса, унинг қиймати тўланади.
Агар вафот этган деб эълон қилинган шахснинг мол-мулки мерос ҳуқуқи бўйича давлатга ўтган ва сотиб юборилган бўлса, фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарор бекор қилинганидан кейин унга мол-мулкни сотишдан тушган пул қайтариб берилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 36, 99, 1009-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 309-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 37, 48-моддалари, 160-моддаси биринчи, тўртинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикасининг 02.01.2014 йилдаги «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддаси.
38-модда. Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қуйидаги фуқаролик ҳолати ҳужжатлари давлат томонидан қайд этилиши керак:
1) туғилиш;
2) ўлим;
3) никоҳ тузилганлиги;
4) никоҳдан ажралиш.
(38-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органлари томонидан фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш дафтарига (ҳужжатлар дафтарига) тегишли ёзувларни киритиш ҳамда шу ёзувлар асосида фуқароларга гувоҳномалар бериш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинснинг ўзгартирилиши каби воқеа ва фактлар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган фуқаролик ҳолати ҳужжатларида уларга тегишли ўзгартишлар киритиш йўли билан ифодаланади.
(38-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Фуқаролик ҳолати ҳужжатлари ёзувларини тузатиш ва ўзгартириш етарли асослар бўлса ҳамда манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаса, фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади.
Манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлса ёки фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи ёзувни тузатиш ёки ўзгартиришни рад этса, низо суд томонидан ҳал қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик ҳолати ҳужжатлари ёзувларини бекор қилиш ва тиклаш фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи томонидан, манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлса ёки фуқаролик ҳолати ҳужжатларидаги ёзувларда жиддий тафовутлар бўлса — суд қарори асосида амалга оширилади.
(38-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этувчи органлар, бу ҳужжатларни қайд этиш тартиби, фуқаролик ҳолати ҳужжатлари ёзувларини ўзгартириш, тиклаш ва бекор қилиш тартиби, ҳужжат дафтарлари ва гувоҳномаларнинг шакллари, шунингдек ҳужжатлар дафтарларини сақлаш тартиби ва муддатларини белгиловчи органлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 1172, 1173-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 13, 18, 38, 42, 43, 47, 48, 201 — 232-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 316-моддаси, 338, 3 39-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 14.04.1999 йилдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.2018 йилдаги «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3785-сонли қарори, збекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 13.11.1992 йилдаги «Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилашни тартибга солувчи қонунчиликни судлар томонидан қўлланиши ҳақида»ги 5а-сонли қарори.
4-БОБ
ЮРИДИК ШАХСЛАР
ЮРИДИК ШАХСЛАР
1-§. Умумий қоидалар
39-модда. Юридик шахс тушунчаси
Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 1-2, 9, 39 — 57, 77, 80, 125, 138, 352, 848, 1015, 1175, 1176-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 34-моддаси олтинчи қисми, 67-моддаси биринчи қисми, иккинчи қисми 3-банди, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 25, 30-моддалари.
40-модда. Юридик шахсларнинг турлари
Фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган (тижоратчи ташкилот) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилот) юридик шахс бўлиши мумкин.
Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс хўжалик ширкати ва жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи, унитар корхона ва қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда тузилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса шаклида, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда ташкил этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тижоратчи бўлмаган ташкилот ўзининг уставда белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахслар уюшмалар (иттифоқлар)га ва бошқа бирлашмаларга Қонунга мувофиқ бирлашишлари мумкин.
(40-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
Юридик шахс ушбу Кодекс, бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек устав ва бошқа таъсис ҳужжатлари асосида иш олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41-модда. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати
Юридик шахс ўзининг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган фаолияти мақсадларига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ лаёқатига эга бўлади.
Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати у тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади (ушбу Кодекс 44-моддасининг тўртинчи қисми) ва уни тугатиш якунланган пайтдан эътиборан тугатилади (ушбу Кодекс 55-моддасининг ўнинчи қисми).
Юридик шахснинг махсус ҳуқуқ лаёқати унинг устави, низоми ёки қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс қонунда рўйхати белгилаб қўйилган айрим фаолият турлари билан фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахснинг ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина чекланиши мумкин. Юридик шахснинг ҳуқуқларини чеклаш ҳақидаги қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 125, 1176-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 41-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 26.12.1996 йилдаги «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 33-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 35-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 269-сонли қарорининг 16-банди.
42-модда. Юридик шахсларнинг вужудга келиши
Юридик шахслар мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мулкдорлар, хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи субъектлари ёхуд улар вакил қилган шахслар юридик шахсларнинг муассислари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 43-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 06.12.2001 йилдаги «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 10 — 13-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 11.12.2003 йилдаги «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонунининг 9 — 11-моддалари.
43-модда. Юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари
Юридик шахс устав асосида ёки таъсис шартномаси ва устав асосида ёхуд фақат таъсис шартномаси асосида иш олиб боради. Қонунда назарда тутилган ҳолларда тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс шу турдаги ташкилотлар ҳақидаги низом асосида иш олиб бориши мумкин.
Юридик шахснинг таъсис шартномаси унинг муассислари томонидан тузилади, устави эса — тасдиқланади.
Ушбу Кодексга мувофиқ бир муассис томонидан ташкил этилган юридик шахс шу муассис тасдиқлаган устав асосида иш олиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахснинг устави ва бошқа таъсис ҳужжатларида юридик шахснинг номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), юридик шахс фаолиятини бошқариш тартиби белгилаб қўйилиши, шунингдек уларда тегишли турдаги юридик шахслар тўғрисида қонунда назарда тутилган бошқа маълумотлар бўлиши керак. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар ва унитар корхоналарнинг, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, бошқа тижоратчи ташкилотларнинг ҳам таъсис ҳужжатларида юридик шахс фаолиятининг соҳаси ва мақсадлари белгилаб қўйилган бўлиши керак.
(43-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 август 832-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Таъсис шартномасида тарафлар (муассислар) юридик шахс ташкил этиш мажбуриятини оладилар, уни ташкил этиш соҳасида биргаликда фаолият кўрсатиш тартибини, унга ўз мол-мулкларини бериш ҳамда унинг фаолиятида иштирок этиш шартларини белгилайдилар. Шартномада фойда ва зарарларни иштирокчилар ўртасида тақсимлаш, юридик шахс фаолиятини бошқариш, муассисларнинг унинг таркибидан чиқиш шартлари ва тартиби ҳам белгилаб қўйилади. Таъсис шартномасига муассисларнинг келишувига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.
Таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб, қонунда белгиланган ҳолларда эса — давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган ана шундай ўзгартишлар ҳақида хабардор қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга эга бўлади. Юридик шахслар ва уларнинг муассислари мазкур ўзгартишларни ҳисобга олиб иш юритган учинчи шахслар билан муносабатларда ана шундай ўзгартишлар рўйхатга олинмаганлигини важ қилиб кўрсатишга ҳақли эмаслар.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39 — 42, 44-моддалари, 922-моддаси олтиинчи қисми, 1098-модда иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг 06.12.2001 йилдаги «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 10 — 13-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 11.12.2003 йилдаги «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонунининг 8 — 11-моддалари.
44-модда. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш
Юридик шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги маълумотлар барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ бўлган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсни ташкил этишнинг қонунда белгилаб қўйилган тартибини бузиш ёки унинг таъсис ҳужжатлари қонунга мос келмаслиги юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига сабаб бўлади. Юридик шахсни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатини бузиш устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.
Юридик шахс қонунда белгиланган ҳоллардагина қайта рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39 — 43, 44-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 06.12.2001 йилдаги «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14, 49-мддалари, Ўзбекистон Республикасининг 11.12.2003 йилдаги «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддалари.
45-модда. Юридик шахснинг органлари
Юридик шахс қонунларга ва таъсис ҳужжатларига мувофиқ иш олиб борадиган ўз органлари орқали фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлади ва ўз зиммасига фуқаролик бурчларини олади. Юридик шахс органларини тайинлаш ёки сайлаш тартиби қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 7-боби, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг IV боби, «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 18, 29-моддалари, «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг III боби, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 4-моддаси.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик шахс ўз иштирокчилари орқали фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиши ва фуқаролик бурчларини ўз зиммасига олиши мумкин.
Қонунга ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс номидан иш олиб борадиган шахс ўзи вакили бўлган юридик шахс манфаатлари йўлида ҳалол ва оқилона иш олиб бориши керак. У юридик шахс муассислари (иштирокчилари, аъзолари) талаби билан, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, юридик шахсга етказган зарарини тўлаши шарт.
Қаранг: «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 81-моддаси, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 42-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2006 йилдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат корхоналари тўғрисида»ги низомнинг 20-банди.
46-модда. Юридик шахснинг номи ва жойлашган ери
Юридик шахс ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини билдирадиган номига эга бўлади. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар, унитар корхоналарнинг номлари, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса — бошқа тижоратчи ташкилотларнинг ҳам номлари юридик шахс фаолиятининг хусусиятини кўрсатиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахснинг номига тўла ёки қисқартирилган расмий номни (давлатнинг номини) киритишга, юридик шахс ҳужжатларининг реквизитларига ёки реклама материалларига ана шундай номни ёхуд давлат рамзлари элементларини қўшишга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайдиган тартибда йўл қўйилади.
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 февралдаги 65-сонли «Фирма номларини бериш ва улардан фойдаланиш тартибларини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Юридик шахснинг жойлашган ери, агар қонунга мувофиқ юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, у давлат рўйхатидан ўтказилган жой билан белгиланади.
Қаранг: «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 6-моддасининг олтинчи қисми, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун 3-моддасининг саккизинчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс ўзи билан бўладиган алоқа амалга ошириладиган почта манзилига эга бўлиши лозим ҳамда ўзининг почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида ваколатли давлат органларини хабардор этиши шарт.
(46-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 август 832-I-сонли Қонуни билан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Қаранг: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1762-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахснинг номи ва жойлашган ери (почта манзили) унинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади.
(46-модда бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 август 832-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс ўз фирма номига эга бўлиши лозим.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 65-бобининг 1-парагрифи, «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонун, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 33-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун 3-моддасининг бешинчи қисми, «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Қонун 8-моддасининг учинчи қисми, 28-моддасининг бешинчи қисми, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси, «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси.
Юридик шахс ўз фирмасининг номидан фойдаланиш мутлақ ҳуқуқига эгадир.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 65-боби 1-парагрифи, «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 33-моддаси.
Ўзга фирма номидан ғайриқонуний суратда фойдаланаётган шахс фирма номига эгалик қилиш ҳуқуқи бўлган шахснинг талаби билан ундан фойдаланишни тўхтатиши ҳамда етказилган зарарларни тўлаши лозим.
Қаранг: «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси.
47-модда. Ваколатхоналар ва филиаллар
Ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир.
Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.
Қаранг: «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 5-моддаси иккинчи қисми, «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси еттинчи қисми, «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси.
48-модда. Юридик шахснинг жавобгарлиги
Юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.
Давлат корхонаси ва мулкдор томонидан молиявий таъминланадиган муассаса ўз мажбуриятлари бўйича ушбу Кодекс 72-моддаси бешинчи қисмида ҳамда 76-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс муассиси (иштирокчиси) ёки унинг мол-мулкининг эгаси юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, юридик шахс эса муассис (иштирокчи) ёки мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, ушбу Кодексда ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки мулкдорининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Муассис (иштирокчи) ёки юридик шахс мол-мулкининг мулкдори шу юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тақдирдагина мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга.
Юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) ёки мулкдор юридик шахснинг муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг ана шундай ҳаракатни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) уларнинг томонидан вужудга келтирилган деб ҳисобланади.
(48-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 60-моддаси биринчи қисми, 61-моддаси биринчи қисми, 63-моддаси биринчи қисми, 69-моддаси иккинчи қисми, 70-моддаси ўнинчи қисми, 76-моддаси учинчи қисми.
49-модда. Юридик шахсни қайта ташкил этиш
Юридик шахсни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) унинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.
Қаранг: «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 92 — 97-моддалари, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 49 — 54-моддалари, «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 56-моддаси.
Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсни бўлиш ёки унинг таркибидан бир ёхуд бир неча юридик шахсни ажратиб чиқариш шаклида уни қайта ташкил этиш вакил қилинган давлат органларининг қарори билан ёхуд суд қарори билан амалга оширилади.
Қаранг: «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддаси.
Агар юридик шахс муассислари (иштирокчилари), улар вакил қилган орган ёки юридик шахснинг ўз таъсис ҳужжатлари билан қайта ташкил этишга вакил қилинган органи юридик шахсни ваколатли давлат органининг қарорида белгиланган муддатда қайта ташкил этмаётган бўлса, суд мазкур давлат органининг даъвоси бўйича юридик шахснинг бошқарувчисини тайинлайди ва унга ушбу юридик шахсни қайта ташкил этишни топширади. Бошқарувчи тайинланган пайтдан бошлаб унга юридик шахснинг ишларини бошқариш ваколатлари ўтади. Бошқарувчи судда юридик шахс номидан ҳаракат қилади, тақсимлаш балансини тузади ва уни юридик шахсларни қайта ташкил этиш натижасида вужудга келадиган таъсис ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиш учун судга топширади. Суднинг ушбу ҳужжатларни тасдиқлаши янгидан вужудга келаётган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.
Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки ўзгартириш шаклида қайтадан ташкил этиш ваколатли давлат органларининг розилиги билангина амалга оширилиши мумкин.
Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш ҳолларини истисно қилганда, янгидан вужудга келган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади.
Юридик шахс унга бошқа юридик шахсни қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилганида қўшиб олинган юридик шахснинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади.
Қаранг: «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун 92-моддаси иккинчи қисми, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 45-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 07.11.2019 йилдаги «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуни 48-моддасининг биринчи — тўртинчи қисмлари.
50-модда. Юридик шахсларни қайта ташкил этишда ҳуқуқий ворислик
Юридик шахслар қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 51-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун 93-моддаси тўртинчи қисми, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 50-моддаси бешинчи қисми.
Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 51-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун 94-моддаси тўртинчи қисми, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 51-моддаси тўртинчи қисми.
Юридик шахс бўлинган тақдирда унинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсларга ўтади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 51-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун 95-моддаси тўртинчи қисми, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 52-моддаси бешинчи қисми.
Юридик шахс таркибидан бир ёки бир неча юридик шахс ажралиб чиққанида қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 51-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун 96-моддаси тўртинчи қисми, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 53-моддаси бешинчи-олтинчи қисмлари.
Бир турдаги юридик шахс бошқа турдаги юридик шахсга айлантирилганида (ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганида), қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг:мазкур Кодекснинг 51-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун 97-моддаси тўртинчи қисми, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 54-моддаси тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексининг 12-моддаси.
51-модда. Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси
Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича ҳам, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак.
Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси юридик шахс муассислари (иштирокчилари) томонидан ёки юридик шахсларни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан тасдиқланади ҳамда таъсис ҳужжатлари билан бирга янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки мавжуд юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш учун тақдим этилади.
Таъсис ҳужжатлари билан бирга тегишинча топшириш ҳужжатини ёки тақсимлаш балансини тақдим этмаслик, шунингдек уларда қайта ташкил этилган юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларнинг йўқлиги янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига олиб келади.
52-модда. Юридик шахс қайта ташкил этилганида кредиторлар ҳуқуқларининг кафолатлари
Юридик шахсни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг кредиторларини бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
Қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг кредитори шу юридик шахснинг қарздор бўлишига олиб келган мажбуриятларни бекор қилишни ёки муддатидан олдин бажаришни ҳамда зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, янгидан вужудга келган юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахснинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар бўладилар.
Қаранг: «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 92-моддаси олтинчи қисми, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 49-моддаси олтинчи қисми.
53-модда. Юридик шахсни тугатиш
Юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 54 — 56-моддалари, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 49-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 98-моддаси, «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 56-моддаси, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 55-моддаси, «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Қонун 27-моддаси иккинчи — учинчи қисмлари, 31-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмлари.
Юридик шахс қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
унинг муассислари (иштирокчилари)нинг ёки таъсис ҳужжатлари билан тугатишга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига мувофиқ, шу жумладан юридик шахснинг амал қилиш муддати тугаши, уни ташкил этишдан кўзланган мақсадга эришилганлиги муносабати билан ёки юридик шахсни ташкил қилиш чоғида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилганлиги сабабли, агар бу бузилишларни бартараф этиб бўлмаса, суд юридик шахсни рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб топганида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
фаолият рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки қонун томонидан тақиқланган фаолият амалга оширилган ёхуд олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса –– уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган, деҳқон ва фермер хўжаликлари бундан мустасно, ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида устав фонди таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда суднинг қарорига мувофиқ.
(53-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 август 832-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суднинг юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарорида унинг муассислари (иштирокчилари) ёхуд юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан уни тугатишга вакил қилинган орган зиммасига юридик шахсни тугатишни амалга ошириш вазифаси юклатилиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 54 — 56-моддалари, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 36-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2013 йилдаги «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг 2-банди иккинчи хатбошиси, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисида низом, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 32-моддаси.
54-модда. Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган шахснинг бурчлари
Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган бу ҳақда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга дарҳол ёзма хабар беришлари керак, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган юридик шахс тугатиш жараёнида эканлиги ҳақидаги маълумотларни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўяди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тугатиш комиссиясини (тугатувчини) тайинлайдилар ҳамда ушбу Кодексга мувофиқ тугатиш тартиби ва муддатларини белгилайдилар. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, тугатиш комиссияси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тайинланади.
(54-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-28-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 14-сон, 110-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тугатиш комиссияси тайинланган пайтдан бошлаб юридик шахснинг ишларини бошқариш соҳасидаги ваколатлар унинг ихтиёрига ўтади. Тугатиш комиссияси тугатилаётган юридик шахс номидан судда иштирок этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
55-модда. Юридик шахсни тугатиш тартиби
Тугатиш комиссияси юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги маълумотлар босиб чиқариладиган матбуот органларида юридик шахснинг тугатилиши ҳамда унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддати ҳақида хабар эълон қилади. Бу муддат тугатиш ҳақида хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб икки ойдан кам бўлиши мумкин эмас.
Тугатиш комиссияси кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзини олиш чораларини кўради, шунингдек кредиторларни юридик шахс тугатилиши ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.
Кредиторлар томонидан талабларни қўйиш учун белгиланган муддат тамом бўлганидан кейин тугатиш комиссияси оралиқ тугатиш балансини тузади, бу баланс тугатилаётган юридик шахс мол-мулкининг таркиби, кредиторлар қўйган талаблар рўйхати, шунингдек уларникўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оралиқ тугатиш баланси юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган томонидан тасдиқланади. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, оралиқ тугатиш баланси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
(55-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-28-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 14-сон, 110-модда)
Агар тугатилаётган юридик шахс (муассасалардан ташқари) ихтиёридаги пул маблағлари кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, тугатиш комиссияси юридик шахснинг мол-мулкини кимошди савдоси орқали суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда сотади.
Тугатилаётган юридик шахс кредиторларига пул суммаларини тўлаш тугатиш комиссияси томонидан ушбу Кодекснинг 56-моддасида белгилаб қўйилган навбат тартибида, оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан бошлаб амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин тугатиш комиссияси тугатиш балансини тузади, уни юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тасдиқлайди. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, тугатиш баланси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
(55-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-28-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 14-сон, 110-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тугатилаётган давлат корхонасининг мол-мулки, тугатилаётган муассасанинг эса — пул маблағлари кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, кредиторлар ўз талабларининг қолган қисмини ушбу корхона ёки муассаса мулкдори ҳисобидан қондириш тўғрисида судга даъво билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахснинг кредиторлар талаблари қондирилганидан кейин қолган мол-мулки унинг шу мол-мулкка ашёвий ҳуқуқларга ёки ушбу юридик шахсга нисбатан мажбурий ҳуқуқларга эга бўлган муассисларига (иштирокчиларига), агар қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш, шунингдек уларни муассислари йўқлигида тугатиш таомили ва хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
(55-модда ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 август 832-I-сонли Қонуни билан тўлдирилган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг юридик шахсни тугатиш тамомланган, юридик шахснинг фаолияти эса тугаган ҳисобланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 55 — 56-моддалари, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 99 — 101-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПФ-5739-сонли «Тадбиркорлик субъектларни тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2015 йилдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 14 — 32, 37 — 41-бандлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкнинг 22.05.2008 йилдаги Қарори билан тасдиқланган «Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисида»ги Низом, Ўзбекистон Республикасининг 07.11.2019 йилдаги «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуни 48-моддасининг бешинчи — олтинчи қисмлари.
56-модда. Кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш
Юридик шахс тугатилаётганида биринчи навбатда фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган, алиментларни ундиришдан ва муаллифлик шартномалари бўйича мукофот тўлаш ҳақидаги талаблари, шунингдек ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказганлиги учун тугатилаётган юридик шахс жавобгар бўлган фуқароларнинг талаблари ҳам тегишли вақтбай тўловларни капиталлаштириш йўли билан қаноатлантирилади.
Бошқа кредиторларнинг талаблари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда қаноатлантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 784-моддаси.
57-модда. Юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги)
Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, давлат корхонасидан ташқари, шунингдек матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш олиб бораётган юридик шахснинг кредиторлар талабларини қондиришга қурби етмаса, суднинг қарорига мувофиқ у ночор (банкрот) деб ҳисобланиши мумкин.
Юридик шахснинг банкрот деб ҳисобланиши унинг тугатилишига олиб келади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, шунингдек матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш олиб бораётган юридик шахс банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этади.
(57-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суднинг юридик шахсни банкрот деб ҳисоблаши асослари, шунингдек бундай юридик шахсни тугатиш тартиби қонунда белгиланади.
(57-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-§. Тижорат ташкилотлари
58-модда. Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари тўғрисидаги асосий қоидалар
Улушларга (қўшилган ҳиссаларга) ёки муассисларнинг (иштирокчиларнинг) акцияларига бўлинган устав фонди (устав капитали)га эга бўлган тижоратчи ташкилотлар хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ҳисобланади. Муассислар (иштирокчилар) қўшган ҳиссалар ёки улар сотиб олган акциялар ҳисобига вужудга келтирилган, шунингдек хўжалик ширкати ёки жамияти ўз фаолияти жараёнида ишлаб чиқарган ва сотиб олган мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида унга тегишлидир.
Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари тўлиқ ширкат, коммандит ширкат, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият, акциядорлар жамияти шаклида тузилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Якка тадбиркорлар ва (ёки) тижоратчи ташкилотлар тўлиқ ширкатларнинг иштирокчилари ҳамда коммандит ширкатларда тўлиқ шериклар бўлишлари мумкин.
Фуқаролар ва юридик шахслар хўжалик жамиятларида иштирокчилар ва коммандит ширкатларда ҳисса қўшувчилар бўлишлари мумкин.
Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, давлат ҳокимияти органлари хўжалик жамиятларининг иштирокчилари ҳамда коммандит ширкатларга ҳисса қўшувчилар бўлишга ҳақли эмаслар.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддаси учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддаси учинчи қисми.
Мулкдорлар томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассасалар, қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, мулкдорнинг розилиги билан хўжалик жамиятларининг иштирокчилари ва коммандит ширкатларга ҳисса қўшувчилар бўлишлари мумкин.
Қонун айрим тоифадаги фуқароларнинг хўжалик ширкатларида ва жамиятларида иштирок этишини тақиқлаб ёки чеклаб қўйиши мумкин, очиқ акциядорлар жамиятлари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари бошқа хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг муассислари (иштирокчилари) бўлишлари мумкин, ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасининг еттинчи қисми; Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуни 5-моддасининг иккинчи қисми.
Хўжалик ширкати ёки жамиятининг мол-мулкига пул, қимматли қоғозлар, пул билан баҳоланадиган бошқа буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар ҳисса сифатида қўшилиши мумкин.
Хўжалик жамияти иштирокчисининг қўшган ҳиссасини пул билан баҳолаш жамиятнинг муассислари (иштирокчилари) ўртасидаги келишувга мувофиқ амалга оширилади, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса — мустақил эксперт текширувидан ўтказилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари (акциядорлар жамиятидан ташқари) акциялар чиқаришга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
59-модда. Хўжалик ширкати ёки жамияти иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари
Хўжалик ширкати ёки жамиятининг иштирокчилари қуйидагиларга ҳақлидирлар:
ширкатнинг ёки жамиятнинг ишларини бошқаришда қатнашиш, бошқа қонунларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги Қонуни 29-моддасининг иккинчи қисми.
таъсис ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ширкатнинг ёки жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш;
фойдани тақсимлашда қатнашиш;
ширкат ёки жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олиш.
Хўжалик ширкати ёки жамиятининг иштирокчилари ушбу Кодексда, бошқа қонун ҳужжатларида, ширкат ёки жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси, 30-моддасининг биринчи-иккинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 26 — 28-моддалари.
Хўжалик ширкати ёки жамиятининг иштирокчилари:
таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;
ширкат ёки жамиятнинг фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор қилмасликлари шарт.
Хўжалик ширкати ёки жамияти иштирокчиларининг ширкат ёки жамият таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа бурчлари ҳам бўлиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 40, 59-моддалари, “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси, 9-моддасининг бешинчи қисми, 30-моддасининг учинчи қисми, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси.
60-модда. Тўлиқ ширкат
Иштирокчилари ўз ўрталарида тузилган шартномага мувофиқ ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ҳамда унинг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб берадиган ширкат тўлиқ ширкат ҳисобланади.
Шахс фақат битта тўлиқ ширкатнинг иштирокчиси бўлиши мумкин.
Тўлиқ ширкатнинг фирма номи унинг барча иштирокчиларининг номлари (номланиши)ни, шунингдек «тўлиқ ширкат» деган сўзларни, ёхуд бир ёки бир неча иштирокчининг «ва компания» деган сўзлар қўшилган номи (номланиши)ни, шунингдек «тўлиқ ширкат» деган сўзларни ўз ичига олиши керак.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 40, 58, 59-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги Қонуни 8 — 27-моддалари.
61-модда. Коммандит ширкат
Ширкат номидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган ҳамда ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзларининг бутун мол-мулклари билан жавоб берадиган иштирокчилар (тўлиқ шериклар) билан бир қаторда ширкат фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар доирасида жавобгар бўладиган ҳамда ширкат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қатнашмайдиган бир ёки бир неча иштирокчи (ҳисса қўшувчи, коммандитчи) мавжуд бўлса, бундай ширкат коммандит ширкат ҳисобланади.
Коммандит ширкатда қатнашаётган тўлиқ шерикларнинг ҳуқуқлари ва уларнинг ширкат мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги ушбу Кодекснинг қоидалари билан белгиланади.
Шахс фақат битта коммандит ширкатда тўлиқ шерик бўлиши мумкин.
Тўлиқ ширкат иштирокчиси коммандит ширкатда тўлиқ шерик бўла олмайди.
Коммандит ширкатдаги тўлиқ шерик ўша ширкатнинг ўзида ҳисса қўшувчи ва бошқа тўлиқ ширкатда иштирокчи бўлиши мумкин эмас.
Коммандит ширкатнинг фирма номи барча тўлиқ шерикларнинг номлари (номланиши)ни, шунингдек «коммандит ширкат» деган сўзларни ёки камида битта тўлиқ шерикнинг «ва компания» деган сўзлар қўшилган номи (номланиши)ни, шунингдек «коммандит ширкат» деган сўзларни ўз ичига олиши керак.
Агар коммандит ширкатнинг фирма номига ҳисса қўшувчининг номи киритилган бўлса, бундай ҳисса қўшувчи тўлиқ шерикка айланади.
Коммандит ширкатга тўлиқ ширкат ҳақидаги қоидалар қўлланилади, агар бу ҳол ушбу Кодекснинг қоидаларига зид бўлмаса.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 40, 58, 59-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги Қонуни 28 — 31-моддалари.
62-модда. Масъулияти чекланган жамият
Масъулияти чекланган жамият деб бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган миқдорлардаги улушларга бўлинган жамият тан олинади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар.
Жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар.
Масъулияти чекланган жамиятнинг фирма номи жамиятнинг номини, шунингдек «масъулияти чекланган» деган сўзларни ўз ичига олиши керак.
Масъулияти чекланган жамиятнинг ҳуқуқий мавқеи, унинг иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонунлар билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 40, 58, 59-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 49-моддаси учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуни.
63-модда. Қўшимча масъулиятли жамият
Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдорлардаги улушларга бўлинган жамият қўшимча масъулиятли жамият ҳисобланади. Бундай жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича ўз мол-мулклари билан қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан ҳамма учун бир хил бўлган, жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда солидар тарзда субсидиар жавобгар бўладилар. Иштирокчилардан бири ночор (банкрот) бўлиб қолганида унинг жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги, агар жамиятнинг таъсис ҳужжатларида жавобгарликни тақсимлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, бошқа иштирокчилар ўртасида уларнинг қўшган ҳиссаларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча масъулиятли жамиятнинг фирма номи жамиятнинг номини, шунингдек «қўшимча масъулиятли» деган сўзларни ўз ичига олиши керак.
Ушбу Кодекснинг масъулияти чекланган жамият ҳақидаги қоидалари, агар ушбу моддада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қўшимча масъулиятли жамиятга нисбатан қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
64-модда. Акциядорлар жамияти
Устав фонди муайян акциялар сонига бўлинган жамият акциядорлар жамияти ҳисобланади; акциядорлар жамиятининг иштирокчилари (акциядорлар) унинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзларига қарашли акциялар қиймати доирасида жавобгар бўладилар.
Акциялар ҳақини батамом тўламаган акциядорлар акциядорлар жамиятининг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўладилар.
Акциядорлар жамиятининг фирма номида жамиятнинг номи ҳамда бу жамият акциядорлик жамияти эканлиги ўз ифодасини топиши керак.
Акциядорлар жамиятининг ҳуқуқий мавқеи ҳамда акциядорларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
65-модда. Очиқ акциядорлар жамияти
Иштирокчилари ўзларига қарашли акцияларни бошқа акциядорларнинг розилигисиз ўзга шахсларга беришлари мумкин бўлган акциядорлар жамияти очиқ акциядорлар жамияти ҳисобланади. Бундай акциядорлар жамияти ўзи чиқарадиган акцияларга қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган шартлар асосида очиқ обуна ўтказишга ва уларни эркин сотишга ҳақли.
Очиқ акциядорлар жамияти ҳар йили йиллик ҳисобот, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисобварағини барчанинг танишиб чиқиши учун эълон қилиши шарт.
66-модда. Ёпиқ акциядорлар жамияти
Акциялари фақат ўзининг муассислари орасида ёки олдиндан белгилаб қўйиладиган бошқа шахслар доирасида тақсимланадиган акциядорлар жамияти ёпиқ акциядорлар жамияти ҳисобланади. Бундай жамият ўзи чиқарадиган акцияларга очиқ обуна ўтказишга ёки уларни сотиб олиш учун чекланмаган доирадаги шахсларга бошқача тарзда тавсия этишга ҳақли эмас.
Ёпиқ акциядорлар жамияти иштирокчиларининг сони қонун билан белгилаб қўйилган миқдордан ошмаслиги керак. Бу сон белгиланган миқдордан ошиб кетган ҳолда у бир йил ичида очиқ акциядорлар жамиятига айлантирилиши, ушбу муддат тамом бўлганидан кейин эса, агар акциядорлар сони белгиланган даражагача камаймаса, суд тартибида тугатилиши лозим.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда ёпиқ акциядорлар жамияти ушбу Кодекс 65-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларни барчанинг танишиб чиқиши учун эълон қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
67-модда. Шуъба хўжалик жамияти
Агар бир (асосий) хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бериш имконига эга бўлса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шуъба хўжалик жамияти ҳисобланади.
Шуъба хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шуъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти (ширкати)нинг қарзлари бўйича жавоб бермайди.
Асосий жамият (ширкат) айби билан шуъба хўжалик жамияти ночор (банкрот) бўлиб қолган тақдирда, асосий жамият (ширкат) унинг қарзлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шуъба хўжалик жамияти иштирокчилари (акциядорлари) асосий жамиятдан (ширкатдан) унинг айби билан шуъба жамиятга етказилган зарарни тўлашни, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, талаб қилишга ҳақли.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 40, 58-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 8-моддасининг биринчи — олтинчи қисмлари.
68-модда. Қарам хўжалик жамияти
Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият хўжалик жамиятига қарашли овоз берадиган акцияларнинг йигирма фоизидан кўпроғига эга бўлса, бундай хўжалик жамияти қарам жамият деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қарам хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият қарам жамият устав фондининг тегишли қисмини қўлга киритиб олганлиги ҳақидаги маълумотларни қонунда назарда тутилган тартибда дарҳол эълон қилиши шарт.
Хўжалик жамиятлари бир-бирларининг устав фондларида ўзаро қатнашишининг чегараси ва бундай жамиятлардан бири бошқа жамият иштирокчилари ёки акциядорларининг умумий йиғилишида фойдаланиши мумкин бўлган овозлар сони қонунда белгилаб қўйилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 40, 58-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 8-моддасининг еттинчи қисми.
69-модда. Ишлаб чиқариш кооперативлари
Фуқароларнинг шахсий иштирок этиш ҳамда аъзоларнинг (иштирокчиларнинг) мулк билан қўшиладиган пай бадалларини бирлаштириш асосида биргаликда ишлаб чиқариш ёки бошқа хўжалик фаолиятини олиб бориш учун аъзолик негизидаги ихтиёрий бирлашмаси ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобланади. Қонунда ва ишлаб чиқариш кооперативининг таъсис ҳужжатларида унинг фаолиятида аъзолик асосида юридик шахслар ҳам иштирок этиши назарда тутилиши мумкин.
Ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари кооперативнинг мажбуриятлари бўйича қонунда ва кооператив уставида назарда тутилган миқдорларда ва тартибда субсидиар жавобгар бўладилар.
Кооперативнинг фирма номи кооперативнинг номини, шунингдек «ишлаб чиқариш кооперативи» деган сўзларни ўз ичига олган бўлиши лозим.
Ишлаб чиқариш кооперативларининг ҳуқуқий мавқеи ва улар аъзоларининг ҳуқуқ ҳамда бурчлари ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 40, 58-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Кооперация тўғрисида”ги Қонуни.
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Мустақил Давлатлар ҳамдўстлигига аъзо бўлган давлатлар корхоналари ва тармоқларининг ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг умумий шарт-шароитлари ва тартиби тўғрисида»ги 23.12.1993 йилдаги Битим.
70-модда. Унитар корхона
Ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланади.
Унитар корхонанинг мол-мулки бўлинмасдир ва у қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан корхона ходимлари ўртасида ҳам, тақсимланиши мумкин эмас.
Унитар корхонанинг мол-мулки унга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида тегишлидир.
Унитар корхонанинг фирма номида унинг мол-мулкининг эгаси кўрсатилган бўлиши керак.
Унитар корхонани бошқариш органи унинг раҳбари бўлиб, бу раҳбар мулкдор томонидан ёки мулкдор вакил қилган орган томонидан тайинланади ҳамда уларга ҳисоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Унитар корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.
Унитар корхона ўз мол-мулки эгасининг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Унитар корхоналарнинг ҳуқуқий мавқеи ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонунлар билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Унитар корхона мол-мулкининг эгаси корхона мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, ушбу Кодекс 48-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бу қоида шуъба корхона таъсис этган унитар корхонанинг шуъба корхона мажбуриятлари бўйича жавобгарлигига нисбатан ҳам қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
71-модда. Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона
Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона мулкдорнинг ёки у вакил қилган органнинг қарорига мувофиқ ташкил этилади.
Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган корхонанинг таъсис ҳужжати унинг белгиланган тартибда тасдиқланган уставидан иборатдир.
Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона ўз мол-мулкининг бир қисмини хўжалик юритиш учун белгиланган тартибда топшириш йўли билан юридик шахс бўлган бошқа унитар корхона (шуъба корхона) ташкил этиши мумкин.
Муассис шуъба корхонанинг уставини тасдиқлайди ва унинг раҳбарини тайинлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
72-модда. Оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат унитар корхонаси
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, давлат органининг қарорига мувофиқ давлат мулки бўлган мол-мулк негизида оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат унитар корхонаси (давлат корхонаси) ташкил этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат корхонасининг таъсис ҳужжати унинг уставидир.
Оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат корхонасининг фирма номи унинг давлат корхонаси эканлигини кўрсатиши керак.
Давлат корхонасининг мол-мулки етарли бўлмаганида давлат унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади.
Давлат корхонаси уни тузган давлат органининг қарорига мувофиқ қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-§. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар
73-модда. Матлубот кооперативи
Иштирокчиларнинг моддий (мулкий) эҳтиёжларини қондириш мақсадида фуқароларнинг аъзоликка асосланган ихтиёрий бирлашмаси матлубот кооперативи ҳисобланиб, бу бирлашув унинг аъзолари томонидан ўз мулкий (пай) бадалларини қўшиш йўли билан амалга оширилади.
Матлубот кооперативининг уставида ушбу Кодекс 43-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган маълумотлардан ташқари қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: кооператив аъзолари қўшадиган пай бадалларининг миқдори тўғрисидаги; кооператив аъзолари пай бадалларининг таркиби ва уларни қўшиш тартиби ҳамда уларнинг бадални қўшиш мажбуриятини бузганлик учун жавобгарлиги тўғрисидаги; кооперативни бошқариш органларининг таркиби ҳамда ваколатлари ва улар томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби, шу жумладан қарорлар бир овоздан ёки овозларнинг малакали кўпчилиги билан қабул қилинадиган масалалар тўғрисидаги; кооператив кўрган зарарларни кооператив аъзолари томонидан тўлаш тартиби тўғрисидаги.
Матлубот кооперативининг номида унинг фаолиятининг асосий мақсади кўрсатилиши, шунингдек «кооперативи» сўзи ёки «матлубот уюшмаси» ёхуд «матлубот жамияти» деган сўзлар бўлиши керак.
Матлубот кооперативининг аъзолари кўрилган зарарни йиллик баланс тасдиқланганидан кейин уч ой мобайнида қўшимча бадаллар тўлаш йўли билан қоплашлари шарт. Ушбу бурч бажарилмаган тақдирда кооператив кредиторларнинг талабларига мувофиқ суд томонидан тугатилиши мумкин.
Матлубот кооперативининг аъзолари унинг мажбуриятлари бўйича ҳар бир кооператив аъзоси тўлайдиган қўшимча бадалнинг тўланмаган қисми доирасида субсидиар жавобгар бўладилар. Бу ҳолда кооператив аъзолари солидар жавоб берадилар.
Матлубот кооперативининг тижорат фаолиятига нисбатан ушбу Кодекснинг тижоратчи ташкилотлар тўғрисидаги қоидалари қўлланилади.
Матлубот кооперативларининг ҳуқуқий мавқеи, шунингдек улар аъзоларининг ҳуқуқ ва бурчлари ушбу Кодексга ва бошқа қонунларга мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 40, 74 — 78-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 14.06.1991 йилдаги “Кооперация тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддаси биринчи қисми, 8-моддаси иккинчи қисми, 12-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси.
74-модда. Жамоат бирлашмалари
Маънавий ёки ўзга номоддий эҳтиёжларни қаноатлантириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида қонунда белгиланган тартибда бирлашган фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмалари жамоат бирлашмалари ҳисобланади.
Жамоат бирлашмалари ўз уставларида назарда тутилган ишлаб чиқариш ёки ўзга тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидирлар.
Жамоат бирлашмаларининг иштирокчилари (аъзолари) ушбу бирлашмаларга мулк қилиб берган мол-мулкларига, шу жумладан аъзолик бадалларига бўлган ҳуқуқларини сақлаб қолмайдилар. Улар аъзо сифатида иштирок этаётган жамоат бирлашмаларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, мазкур бирлашмалар эса — ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар.
Жамоат бирлашмалари ҳуқуқий мавқеининг хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 40, 73, 75 — 78-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддаси.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 03.04.1992 йилдаги “Ўзбекистон республикаси жамоат бирлашмалари қонунга хилоф равишда маблағ билан таъминланишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
75-модда. Жамоат фондлари
Фуқаролар ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жамоат фонди деб эътироф этилади.
Жамоат фондига унинг муассислари (муассиси) ёки васият қилувчи томонидан ўтказилган мол-мулк фонднинг мулкидир. Фонд муассислари (муассиси) ёки фонд васиятнома бўйича ташкил этилганида васиятномани ижро этувчи фонднинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, фонд эса муассисларнинг (муассиснинг) ёки васиятномани ижро этувчининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Жамоат фондининг мол-мулкидан фонд уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ҳамда маъмурий харажатларни қоплаш учун фойдаланилади. Фонд қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан ўз уставида белгиланган мақсадларга тўғри келадиган доирада шуғулланиши мумкин. Фонднинг тижорат ташкилотлари устав фондидаги (устав капиталидаги) иштироки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамоат фонди ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот эълон қилиб бориши шарт.
Жамоат фондини бошқариш тартиби ва унинг органларини шакллантириш тартиби унинг уставида белгиланади.
Жамоат фондининг уставида ушбу Кодекс 43-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилганидан ташқари қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: фонд органларининг тузилиши, ваколатлари ва шакллантирилиш тартиби; фонд органларининг мансабдор шахсларини тайинлаш (сайлаш) ва лавозимидан озод қилиш тартиби; фонднинг мол-мулкини шакллантириш манбалари; фонднинг, унинг ваколатхоналари ҳамда филиалларининг мол-мулкни бошқариш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари; фонд ваколатхоналарини очиш ва филиалларини ташкил этиш тартиби; фондни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби; фонд тугатилган тақдирда унинг мол-мулкидан фойдаланиш тартиби; фонд уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тартиби.
Жамоат фондининг уставида фонднинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган рамзий белгисининг тавсифи, шунингдек қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамоат фондлари ҳуқуқий ҳолатининг хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 40, 73, 74, 76 — 78-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат фондлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 11 — 13-моддалари.
(75-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
76-модда. Муассасалар
Бошқарув, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки тижоратчиликдан иборат бўлмаган бошқа вазифаларни амалга ошириш учун мулкдор томонидан ташкил этилган ва тўла ёки қисман молиявий таъминлаб туриладиган ташкилот муассаса ҳисобланади.
Муассаса ўз мажбуриятлари бўйича ихтиёридаги пул маблағлари билан жавоб беради. Бу маблағлар етарли бўлмаса, тегишли мол-мулкнинг эгаси унинг мажбуриятлари юзасидан субсидиар жавобгар бўлади.
Айрим турдаги давлат муассасалари ва бошқа муассасалар ҳуқуқий мавқеининг хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 40, 73 — 75, 77, 78, 329-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунининг 10, 13-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
77-модда. Юридик шахслар бирлашмалари
Тижорат ташкилотлари ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак мулкий манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар ҳисобланувчи уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларига бирлашишлари мумкин. Агар иштирокчиларнинг қарорига мувофиқ уюшмага (иттифоққа) ва ўзга бирлашмага тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш вазифаси юклатилса, бундай уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашма ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда хўжалик ширкати ёки жамиятига айлантирилиши керак ёхуд тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хўжалик жамиятлари тузиши ёки уларда иштирок этиши мумкин.
Нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузишлари мумкин.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар юридик шахс ҳисобланади.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари ўз мустақилликларини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари уларнинг мажбуриятлари бўйича уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда субсидиар жавобгар бўладилар.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг номи уларнинг асосий фаолиятини кўрсатиши, унга «уюшмаси», «иттифоқи» сўзлари ёки бирлашма турини кўрсатадиган бошқа сўз киритилган бўлиши керак.
Қонун ҳужжатларида юридик шахслар бирлашмалари ҳуқуқий мавқеининг хусусиятлари белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 40, 73 — 76, 78, 329-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Кооперация тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасининг 2-банди, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни 10-моддасининг иккинчи қисми, 15-моддасининг иккинчи қисми.
(77-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
78-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс сифатида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг қатнашчиларидир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари яратган ёки сотиб олган мол-мулк уларнинг мулкидир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий мавқеи қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 8-моддаси иккинчи қисми иккинчи хатбошиси, 11-моддаси тўртинчи, ўн биринчи хатбошилари, 12, 15, 39, 40, 73 — 77, 329-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 27, 184 — 189-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуни.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2013 йилдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
5-БОБ
ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР ИШТИРОКЧИСИ СИФАТИДА
ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР ИШТИРОКЧИСИ СИФАТИДА
79-модда. Давлатнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этиши
Давлат фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатларда уларнинг бошқа иштирокчилари билан баравар асосларда иштирок этади.
Фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатларда давлат номидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда улар махсус вакил қилган бошқа органлар иштирок этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат ўзининг фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлари бўйича ўз мулки бўлган маблағлари билан жавоб беради.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 2-моддаси иккинчи қисми, 3-моддаси учинчи қисми, 12, 15, 80-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2006 йилдаги 215-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат корхоналари тўғрисида”ги Низом.
80-модда. Давлат ва юридик шахслар жавобгарлигининг фарқлаб қўйилиши
Давлат томонидан тузилган юридик шахс давлатнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари давлат ўзи тузган юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Ушбу модданинг қоидалари давлат тузган шартнома асосида юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича ўз зиммасига кафиллик олган (кафолат берган) ёки мазкур юридик шахс давлатнинг мажбуриятлари бўйича ўз зиммасига кафиллик олган (кафолат берган) ҳолларга тааллуқли эмас.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 2-моддаси иккинчи қисми, 3-моддаси учинчи қисми, 12, 15, 70 — 72, 80-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 31.10.1990 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2006 йилдаги 215-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат корхоналари тўғрисида”ги Низом.
3-кичик бўлим
ОБЪЕКТЛАР
ОБЪЕКТЛАР
6-БОБ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
81-модда. Фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг турлари
Фуқаролик ҳуқуқларининг объектларига ашёлар, шу жумладан пул ва қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар, мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар, ихтиролар, саноат намуналари, фан, адабиёт, санъат асарлари ва интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари, шунингдек шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа моддий ҳамда номоддий бойликлар киради.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 82 — 96, 182, 1041 — 1048, 1056-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 31.10.1990 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 20.07.2006 йилдаги “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунининг 5 — 8-моддалари.
82-модда. Фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг муомалада бўлиши
Фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари эркин суратда бошқа шахсларга берилиши ёки универсал ҳуқуқий ворислик (мерос қилиб олиш, юридик шахсни қайта ташкил этиш) тартибида ёхуд бошқа усул билан, агар улар муомаладан чиқарилмаган ёки уларнинг муомалада бўлиши чеклаб қўйилмаган бўлса, бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши мумкин.
Муомалада бўлишига йўл қўйилмайдиган фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг турлари (муомаладан чиқарилган объектлар) қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлиши керак.
Муайян муомала иштирокчиларигагина қарашли бўла оладиган ёки муомалада бўлишига махсус рухсатнома билан йўл қўйиладиган фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг (муомалада бўлиши чекланган объектларнинг) турлари қонунда кўрсатилган тартибда белгиланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 81, 83 — 96, 182, 1041 — 1048, 1056-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 31.10.1990 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 20.07.2006 йилдаги “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунининг 5 — 8-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонунининг 7 — 12-моддалари.
7-БОБ
МОДДИЙ НЕЪМАТЛАР
МОДДИЙ НЕЪМАТЛАР
83-модда. Мол-мулкнинг турлари
Мол-мулк фуқаролик ҳуқуқлари объекти сифатида кўчмас мулкка ва кўчар мулкка бўлинади.
Кўчмас мулк ер участкалари ва ер ости бойликлари, кўп йиллик дов-дарахтлар, шунингдек бинолар ва иншоотлардан иборатдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонунда бошқа мол-мулк ҳам кўчмас мол-мулк қаторига киритилиши мумкин.
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни қўлга киритиш ва улар бекор бўлишининг хусусиятлари қонунлар билан белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулк жумласига кирмайдиган мол-мулк кўчар мулк ҳисобланади. Кўчар мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 81, 82, 84 — 96-моддалари, 111-моддасининг учинчи қисми, 210-моддаси, 386-моддасининг тўртинчи қисми, 497-моддасининг учинчи қисми, 504-моддасининг олтинчи қисми, 565-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг 31.10.1990 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддаси.
84-модда. Кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш
Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 81, 83 — 96-моддалари, 111-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари, 182, 481-моддалари, 488-моддасининг иккинчи қисми, 490-моддаси, 497-моддасининг иккинчи қисми, 504-моддасининг бешинчи қисми, 513-моддаси, 539-моддасининг иккинчи қисми, 574-моддасининг учинчи қисми, 580-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддаси.
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқ эгасининг илтимосига кўра амалга оширилган рўйхатдан ўтказишни рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ ёки битим тўғрисида ҳужжат бериш ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқлаши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Қонуни 13-моддасининг олтинчи қисми.
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқлар ҳақидаги ахборотни ҳар қандай шахсга бериши шарт.
Ахборот, рўйхатдан ўтказиш қаерда амалга оширилганидан қатъи назар, кўчмас мол-мулкни рўйхатдан ўтказувчи ҳар қандай орган томонидан берилади.
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқни ёки у ҳақда тузилган битимни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд рўйхатдан ўтказиш муддатларининг бузилиши устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси II бўлими 2-кичик бўлими, III бўлими.
Давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
85-модда. Корхона
Бутун корхона мулкий комплекс сифатида кўчмас мулк ҳисобланади.
Бутун корхона ёки унинг қисми олиш-сотиш, гаровга қўйиш, ижара ҳамда ашёвий ҳуқуқларни белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бошқа битимларнинг объекти бўлиши мумкин.
Мулкий комплекс бўлган корхона таркибига унинг фаолияти учун мўлжалланган ҳамма мулк турлари, шу жумладан ер участкалари, бинолар, иншоотлар, ускуна, инвентар, хом ашё, маҳсулот, талаб қилиш ҳуқуқи, қарзлар, шунингдек корхонани, унинг маҳсулоти, ишлари ва хизматларини акс эттирувчи хусусий аломатларга (фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари) бўлган ҳуқуқлар ва бошқа мутлақ ҳуқуқлар, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, киради.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 81 — 83, 489 — 496, 497 — 525, 579 — 586-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонунининг 58-моддаси.
86-модда. Ашёларнинг таснифи
Ашёлар фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари сифатида қуйидагиларга бўлинади:
хусусий ва турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 87-моддаси.
бўлинадиган ва бўлинмайдиган ашёлар;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 88-моддаси.
истеъмол қилинадиган ва истеъмол қилинмайдиган ашёлар;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 89-моддаси.
асосий ва мансуб ашёлар;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 90-моддаси.
мураккаб ашёлар.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 91-моддаси.
87-модда. Хусусий ва турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар
Алоҳида, фақат ўзигагина хос, уни бир хил ашёлар орасидан ажратиб турадиган ва шу тариқа хусусий аломатларга эга бўлган ашё хусусий аломатлари билан белгиланган ашё ҳисобланади. Хусусий аломатлари билан белгиланган ашёлар жумласига ноёб, яъни ўзи бир дона бўлган ашёлар, шунингдек муайян усул билан ажратиб қўйилган ашёлар (муҳр босиш, алоҳида белгилар тушириш, номер, рақам бериш ва шу кабилар) киради.
Хусусий аломатлари билан белгиланган ашёлар бошқаси билан алмаштириб бўлмайдиган ашёлардир.
Бир турдаги ҳамма ашёларга хос аломатларга эга бўлган ҳамда сони, оғирлиги, ўлчови ва шу кабилар билан белгиланадиган ашёлар турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар ҳисобланади.
Турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар бошқаси билан алмаштирса бўладиган ашёлардир.
88-модда. Бўлинадиган ва бўлинмайдиган ашёлар
Бўлиш натижасида ҳар қайси қисми бутуннинг хоссаларини ўзида сақлаб қоладиган ва шу билан бирга ўзининг хўжалик (мақсадли) аҳамиятини йўқотмайдиган ашё бўлинадиган ашё ҳисобланади.
Бўлиш натижасида қисмлари дастлабки ашёнинг хоссаларини йўқотадиган, унинг хўжалик (мақсадли) аҳамиятини ўзгартирадиган ашё бўлинмайдиган ашё ҳисобланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 86-моддаси, 216-моддаси тўртинчи қисми.
89-модда. Истеъмол қилинадиган ва истеъмол қилинмайдиган ашёлар
Бир карра фойдаланиш натижасида йўқолиб кетадиган ёки дастлабки ҳолатида мавжуд бўлмай қоладиган ашёлар (хом ашё, ёқилғи, озиқ-овқат маҳсулотлари ва шу кабилар) истеъмол қилинадиган ашёлар ҳисобланади.
Қайта-қайта фойдаланишга мўлжалланган, бунда ўзининг дастлабки ҳолатини узоқ вақт давомида сақлаб қоладиган ҳамда аста-секин емирилиб борадиган ашёлар (бинолар, ускуналар, транспорт воситалари) истеъмол қилинмайдиган ашёлар ҳисобланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 86-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 14.04.1999 йилдаги “Лизинг тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддаси.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 01.12.2011 йилдаги «Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
90-модда. Асосий ва мансуб ашёлар
Фойдаланиш туфайли вужудга келадиган муносабатларнинг моҳияти билан бошқа ашё (мансуб ашё)га боғлиқ мустақил ашё асосий ашё ҳисобланади.
Асосий ашёга хизмат қилиши керак бўлган ва у билан умумий хўжалик вазифаси орқали боғлиқ ашё мансуб ашё ҳисобланади.
Мансуб ашё, агар қонунлар ёки шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, асосий ашёнинг тақдирига боғлиқ бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
91-модда. Мураккаб ашёлар
Агар турли хил ашёлар бирикманинг моҳияти билан белгиланадиган вазифаси бўйича фойдаланиш имконини берадиган яхлит бир бутунни ташкил этса, улар битта ашё (мураккаб ашё) ҳисобланади.
Мураккаб ашё хусусида тузилган битим, агар шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, унинг барча таркибий қисмларига тааллуқли бўлади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 86-моддаси.
92-модда. Ҳосил ва даромадларга бўлган ҳуқуқ
Ашёдан келадиган ҳосил ва даромадлар, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ашё эгасига тегишлидир.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 86, 536-моддалари.
93-модда. Ҳайвонлар
Қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, мол-мулк тўғрисидаги умумий қоидалар ҳайвонларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқларни амалга ошириш чоғида ҳайвонлар билан шафқатсиз муносабатда бўлишга йўл қўйилмайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 86-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси.
94-модда. Пул (валюта)
Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўмдир.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги (янги таҳрири)Қонуни 39-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 16.07.1994 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида»ги ПФ-870-сон Фармони.
Сўм ёзиб қўйилган қиймати бўйича қабул қилиниши шарт бўлган қонуний тўлов воситасидир.
Тўловлар нақд пул билан ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тарзида амалга оширилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 45-боби, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуннинг 45-моддаси.
Ҳисоб-китобларни чет эл валютасида амалга ошириш ҳоллари, тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
95-модда. Валюта қимматликлари
Валюта қимматликлари деб ҳисобланадиган мол-мулк турлари ва улар хусусида битимлар тузиш тартиби қонун билан белгилаб қўйилади.
Валюта қимматликларига мулк ҳуқуқи умумий асосларда ҳимоя қилинади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 86, 228 — 233-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуни.
96-модда. Қимматли қоғозлар
Мулкий ҳуқуқларни белгиланган шаклга ва мажбурий реквизитларга амал қилган ҳолда тасдиқловчи ҳужжатлар қимматли қоғозлар ҳисобланиб, уларни тақдим этган тақдирдагина мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш ёки бошқа шахсларга бериш мумкин бўлади.
Қимматли қоғозлар бошқа шахсга берилиши билан улар томонидан тасдиқланадиган ҳамма ҳуқуқлар ҳам ўша шахсга ўтади.
Қимматли қоғозлар жумласига қуйидагилар киради: облигация, вексель, чек, депозит ва жамғарма сертификатлари, банкнинг тақдим қилувчига пул бериладиган жамғарма дафтарчаси, коносамент, акция ҳамда қонун ҳужжатлари билан қимматли қоғозлар жумласига киритилган бошқа ҳужжатлар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8-БОБ
НОМОДДИЙ НЕЪМАТЛАР
НОМОДДИЙ НЕЪМАТЛАР
97-модда. Интеллектуал фаолият натижалари
Ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда белгиланган ҳолларда ва тартибда интеллектуал фаолиятнинг аниқ ифода этилган натижалари ҳамда юридик шахснинг бу натижаларга тенглаштирилган ўзига хос воситалари, ана шу ишлар ёки хизматларни адо этаётган жисмоний ёки юридик шахснинг маҳсулотлари (фирма номи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ҳ.к.)га нисбатан фуқаронинг ёки юридик шахснинг мутлақ ҳуқуқи эътироф этилади.
Мутлақ ҳуқуқ объекти бўлган интеллектуал фаолият натижалари ва ўзига хос воситаларидан учинчи шахслар ҳуқуқ эгасининг розилиги билангина фойдаланишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
98-модда. Хизмат ва тижорат сири
Фуқаролик қонун ҳужжатлари хизмат ёки тижорат сири бўлган ахборотни, башарти бу ахборот учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли ҳақиқий ёки нисбий тижорат қимматига эга бўлган, қонун йўли билан ундан эркин баҳраманд бўлиш мумкин бўлмаган ҳамда ахборот эгаси унинг махфийлигини сақлашга доир чоралар кўрган ҳолларда ҳимоя этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
99-модда. Шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматлар
Шахснинг ҳаёти ва соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати, шахсий дахлсизлиги, ишчанлик обрўси, шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, хусусий ва оилавий сири, номга бўлган ҳуқуқи, тасвирга бўлган ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи, бошқа шахсий номулкий ҳуқуқлар ҳамда туғилганидан бошлаб ёки қонунга мувофиқ фуқарога тегишли бўлган бошқа номоддий неъматлар тортиб олинмайди ва ўзга усул билан бошқа шахсга берилмайди. Вафот этган кишига тегишли бўлган шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматлар қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бошқа шахслар, шу жумладан ҳуқуқ эгасининг ворислари томонидан амалга оширилиши ва ҳимоя этилиши мумкин.
100-модда. Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш
Фуқаро ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан, башарти бундай маълумотларни тарқатган шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли.
Манфаатдор шахсларнинг талабига кўра фуқаронинг шаъни ва қадр-қимматини унинг вафотидан кейин ҳам ҳимоя қилишга йўл қўйилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 24 ноябрдаги 21-сон «Судлар томонидан шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш амалиёти ҳақида»ги қарори.
Башарти, фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар оммавий-ахборот воситаларида тарқатилган бўлса, айни шу оммавий-ахборот воситаларида раддия берилиши лозим.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни 34-моддаси.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 24 ноябрдаги 21-сон «Судлар томонидан шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш амалиёти ҳақида»ги қарори.
Башарти, бундай маълумотлар ташкилотдан олинган ҳужжатда учраса, бундай ҳужжат алмаштирилиши ёки чақириб олиниши керак.
Бошқа ҳолларда раддия бериш тартиби суд томонидан белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 24 ноябрдаги 21-сон «Судлар томонидан шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш амалиёти ҳақида»ги қарори.
Фуқаро оммавий ахборот воситаларида унинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситувчи маълумотлар эълон қилинганда у айни ўша оммавий ахборот воситалари орқали чиқиб, ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Башарти, суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаса, суд қоидабузарга қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда ундириладиган жарима солишга ҳақлидир. Жаримани тўлаш қоидабузарни суднинг ҳал қилув қарорида назарда тутилган ҳаракатларни бажариш вазифасидан озод этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилган фуқаро бундай маълумотлар рад этилиши билан бир қаторда уларни тарқатиш оқибатида етказилган зарарлар ва маънавий зиённинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 81, 1021, 1022-моддалари
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 24 ноябрдаги 21-сон «Судлар томонидан шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш амалиёти ҳақида»ги қарори.
Ушбу моддадаги фуқаронинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қоидаси юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя этишга нисбатан ҳам тегишли йўсинда татбиқ этилади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 02.05.2012 йилдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддаси.
4-кичик бўлим
БИТИМЛАР ВА ВАКИЛЛИК
БИТИМЛАР ВА ВАКИЛЛИК
9-БОБ
БИТИМЛАР
БИТИМЛАР
1-§. Битимлар тушунчаси. Турлари ва шакли
101-модда. Битимлар тушунчаси
Битимлар деб фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига айтилади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 3-банди.
102-модда. Битим турлари
Битимлар бир тарафлама, икки тарафлама ёки кўп тарафлама (шартномалар) бўлиши мумкин.
Битим тузиш учун қонун ҳужжатларига ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ бир тарафнинг хоҳиши зарур ва етарли бўлса, бундай битим бир тарафлама битим ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шартнома тузиш учун икки тараф (икки тарафлама битим) ёки уч ёхуд ундан кўп тараф (кўп тарафлама битим) келишиб хоҳиш билдирган бўлиши керак.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 2-банди.
103-модда. Бир тарафлама битимларни ҳуқуқий тартибга солиш
Бир тарафлама битим уни тузган шахс учун бурчлар келтириб чиқаради. У бошқа шахслар учун қонунларда ёки бу шахслар билан келишувда белгиланган ҳоллардагина бурчлар келтириб чиқариши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бир тарафлама битимларга нисбатан, башарти қонун ҳужжатларига, битимнинг табиати ва моҳиятига зид бўлмаса, мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалар (ушбу Кодекснинг III бўлими) тегишинча қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 2-банди «а» кичик банди.
104-модда. Шартли битимлар
Агар тарафлар ҳуқуқ ва бурчларнинг келиб чиқишини юз бериши ёки бермаслиги номаълум бўлган ҳолатга боғлиқ қилиб қўйсалар, битим кечиктириш шарти билан тузилган ҳисобланади.
Агар тарафлар ҳуқуқ ва бурчларнинг бекор бўлишини юз бериши ёки бермаслиги номаълум ҳолатга боғлиқ қилиб қўйсалар, бундай битим бекор бўлиш шарти билан тузилган битим ҳисобланади.
Агар шартнинг юз беришига унинг юз беришидан манфаатдор бўлмаган тараф инсофсизлик билан қаршилик кўрсатган бўлса, бу шарт юз берган деб ҳисобланади.
Агар шартнинг юз беришига ушбу шартнинг юз беришидан манфаатдор бўлган тараф инсофсизлик билан ёрдамлашган бўлса, бу шарт содир бўлмаган ҳисобланади.
105-модда. Битимларнинг шакли
Битимлар оғзаки ёки ёзма (оддий ёки нотариал тасдиқланган) шаклда тузилади.
Сукут сақлаш қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида назарда тутилган ҳолларда битим тузишга бўлган хоҳиш-ироданинг ифодаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 101, 102-моддалари, 370-моддасининг учинчи қисми.
106-модда. Битимнинг оғзаки шакли
Қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида ёзма шакл белгилаб қўйилмаган, жумладан у тузилаётган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган битим оғзаки тузилиши мумкин. Шахснинг хатти-ҳаракатидан унинг битим тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган ҳолда ҳам бундай битим тузилган ҳисобланади.
Жетон, патта ёки одатда қабул қилинган бошқа белги бериш йўли билан тасдиқланган битим, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, оғзаки шаклда тузилган битим ҳисобланади.
Ёзма шаклда тузилган шартномани бажаришга қаратилган битимлар, агар қонун ҳужжатлари ва шартномага зид бўлмаса, тарафларнинг келишувига мувофиқ оғзаки тузилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
107-модда. Битимнинг ёзма шакли
Ёзма шаклда тузилган битимни, агар иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ёки уларнинг вакиллари имзолаши керак.
Агар қонун ҳужжатларига ёки иштирокчилардан бирининг талабларига зид бўлмаса, битим тузиш чоғида имзодан факсимиле усулида нусха кўчириш воситаларидан фойдаланилишига йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Икки тарафлама битимлар ҳар бирини бераётган тараф имзолайдиган ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш йўли билан тузилиши мумкин.
Хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайпограммалар, факслар ёки субъектларни ва улар хоҳиш-иродасининг мазмунини ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 101, 102-моддалари, 366-моддасининг тўртинчи, бешинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддаси.
Қонун ҳужжатларида ва тарафларнинг келишувида битим шакли мос келиши шарт бўлган қўшимча талаблар (муайян шаклдаги бланкада тузилиши, муҳр босиб тасдиқланиши ва бошқалар) белгилаб қўйилиши ва бу талабларга риоя этмаслик оқибатлари назарда тутилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар фуқаро жисмоний камчилиги, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли битимни шахсан ўзи имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан битимни бошқа фуқаро имзолаши мумкин. Бошқа фуқаронинг имзоси нотариус ёки бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан гувоҳлантирилиб, битим тузувчи уни шахсан ўзи имзолай олмаслигининг сабаблари кўрсатилиши шарт.
Ёзма шаклда тузилган битимни бажарган тараф иккинчи тарафдан ижрони тасдиқловчи ҳужжат талаб қилишга ҳақли. Оғзаки тадбиркорлик битимини бажарган тараф ҳам ана шундай ҳуқуққа эга, тузилган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган битимлар бундан мустасно.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 101 - 105-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни 23-моддаси биринчи қисмининг 9-банди, 28-моддаси биринчи қисмининг 10-банди, 34-моддасининг иккинчи қисми.
108-модда. Битимнинг оддий ёзма шакли
Нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари, қуйидаги битимлар оддий ёзма шаклда тузилади:
1) юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 16, 39-моддалари.
2) фуқаролар ўртасидаги белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда эса — битим суммасидан қатъи назар, бошқа битимлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 106-моддасига мувофиқ оғзаки тузилиши мумкин бўлган битимлар учун оддий ёзма шаклга риоя этиш талаб қилинмайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 101, 105-моддалари, 271-моддасининг иккинчи қисми, 292-моддасининг учинчи қисми, 480-моддаси, 504-моддасининг учинчи қисми, 539-моддасининг биринчи қисми, 574-моддасининг биринчи қисми, 603-моддаси.
109-модда. Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик оқибатлари
Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар.
Қонунда ёки тарафларнинг келишувида тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолларда битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 101, 105, 108, 114, 115-моддалари, 271-моддасининг бешинчи қисми, 292-моддаси, 504-моддасининг учинчи, тўртинчи қисмлари, 574-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари, 733-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари, 745-моддаси, 761-моддасининг учинчи қисми, 774-моддаси, 854-моддасининг биринчи, учинчи қисмлари, 927-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги «Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги 16-сон қарорининг 21-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг Пленумининг 04.03.2002 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 103-сон қарорининг 3-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 269-сон қарорининг 10-банди.
110-модда. Битимларни нотариал тасдиқлаш
Битимни нотариал тасдиқлаш ушбу Кодекснинг 107-моддаси талабларига мос келадиган ҳужжатда нотариус ёки бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан тасдиқловчи устхат ёзиб қўйиш йўли билан амалга оширилади.
Қуйидаги ҳолларда битимларни нотариал тасдиқлаш шарт:
1) қонунда кўрсатилган ҳолларда;
2) тарафлардан бирининг талаби бўйича.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 101, 105, 108-моддалари, 271-моддасининг учинчи қисми, 386-моддасининг тўртинчи қисми, 488-моддасининг иккинчи қисми, 490-моддасининг биринчи қисми, 497-моддасининг иккинчи, учинчи қисмлари, 504-моддасининг бешинчи, олтинчи қисмлари, 513-моддаси, 531-моддасининг учинчи қисми, 565-моддасининг иккинчи қисми, 574-модданинг учинчи қисми, 580-моддасининг биринчи қисми, 603-модданинг иккинчи қисми, 6261-моддасининг иккинчи қисми, 1124-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексининг 14-моддасининг иккинчи, тўртинчи, олтинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 7-боби, Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги Қонуни 11-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Ипотека тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасининг биринчи қисми.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги “Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 16-сон қарорининг 3-банди.
111-модда. Битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш
Ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 101, 105-моддалари, 271-моддасининг тўртинчи қисми, 481-моддасининг биринчи қисми, 488-моддасининг иккинчи қисми, 490-моддасининг биринчи қисми, 494-моддасининг биринчи қисми, 504-моддасининг бешинчи қисми, 513-моддаси, 539-моддасининг иккинчи қисми, 574-моддасининг учинчи қисми, 580-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 22-моддасининг учинчи, тўртинчи қисмлари, 35-моддаси, «Гаров тўғрисида»ги Қонун 11-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Ипотека тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасининг биринчи қисми.
Кўчмас мол-мулк хусусида тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш ва тегишли реестрларни юритиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2021 йилдаги 389-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом, Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2021 йилдаги 389-сонли қарори билан тасдиқланган “Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом.
Қонун ҳужжатларида муайян турдаги кўчар мол-мулк хусусида тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш белгилаб қўйилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 101, 105-моддалари, 1088, 1089-моддалари, 1106-моддасининг биринчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2006 йилдаги 38-сон Қарори билан тасдиқланган “Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом 2-бандининг учинчи хатбошиси.
112-модда. Битимнинг нотариал шаклига ва уни рўйхатдан ўтказиш талабига риоя қилмасликнинг оқибатлари
Битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сонли «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 11-банди биринчи хатбошиси.
Агар тарафлардан бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса — битимни нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, суд битимни бажарган тарафнинг талаби бўйича уни ҳақиқий деб ҳисоблашга ҳақлидир. Бу ҳолда битимни кейинчалик нотариал расмийлаштириш талаб қилинмайди.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сонли «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 11.1-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги «Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги 17-сон қарорининг 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги «Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 4-банди иккинчи хатбошиси.
Агар давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинадиган битим керакли шаклда тузилган бўлиб, аммо тарафлардан бири уни рўйхатдан ўтказишдан бош тортса, суд бошқа тарафнинг талаби билан битимни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли. Бундай ҳолда битим суд қарорига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сонли «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 11.2-банди.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 17-сон қарорининг 4-банди.
2-§. Битимларнинг ҳақиқий эмаслиги
113-модда. Низоли ва ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлар
Битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сонли «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 6-банди.
Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги «Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги 17-сон қарорининг 17-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сонли «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 7-бандининг биринчи хатбоши.
Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги «Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги 17-сон қарорининг 6-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сонли «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 4-банди биринчи хатбошиси, 7-бандининг иккинчи хатбошиси, 21 — 23, 30, 31-бандлари.
114-модда. Битимлар ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари тўғрисидаги умумий қоидалар
Ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.2004 йилдаги “Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 14-сон қарорининг 20-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 17-сон қарорининг 7, 9-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 3, 9, 20, 22 — 25-бандлари, 27-бандининг биринчи хатбошиси, 28-банди, Ўзбекистон Республикасининг 02.01.2014 йилдаги «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 38-моддаси иккинчи қисми.
Кейинги таҳрирга қаранг.
115-модда. Битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик
Битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади.
Қаранг: мазкур Кодексининг 101, 105-моддалари, 112-моддасининг биринчи қисми, 271-моддасининг бешинчи қисми, 292-моддасининг учинчи қисми, 361-моддасининг иккинчи қисми, 480-моддасининг иккинчи қисми, 490-моддасининг иккинчи қисми, 574-моддасининг иккинчи қисми, 580-моддасининг учинчи қисми, 745-моддасининг иккинчи қисми, 761-моддасининг учинчи қисми, 774-моддасининг иккинчи қисми, 863-моддаси, 927-моддасининг иккинчи қисми, 1088, 1089-моддалари, 1106-моддасининг иккинчи қисми, 1130-моддасининг биринчи қисми.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 11-банди.
116-модда. Қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслиги
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодексининг 101, 105-моддалари, 277-моддасининг учинчи қисми, 289-моддасининг тўққизинчи қисми, 490-моддасининг иккинчи қисми, 502-моддасининг тўртинчи қисми, 745-моддасининг иккинчи қисми, 761-моддасининг учинчи қисми, 774-моддасининг иккинчи қисми, 916-моддасининг тўртинчи қисми, 938-моддасининг биринчи қисми, 943-моддаси, 957-моддасининг биринчи қисми, 966-моддаси, 967-моддасининг иккинчи қисми, 968-моддаси, 972-моддасининг иккинчи қисми, 1035-моддасининг иккинчи қисми, 1037-моддасининг учинчи, тўртинчи қисмлари, 1051-моддасининг олтинчи қисми, 1068-моддасининг ўнинчи қисми.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги “Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 16-сон қарори 17-бандининг биринчи-иккинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 17-сон қарорининг 12, 20-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Олий хўжалик суди Пленумининг 21.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 13/150-сон қўшма қарорининг 21-банди иккинчи хатбоши, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 12-12.1-бандлари, 12.2-бандининг иккинчи хатбошиси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
117-модда. Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахс томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги
Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахс томонидан тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас, ушбу Кодекс 29-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган битимлар бундан мустасно.
Бундай битимдаги тарафларнинг ҳар бири битим бўйича олган ҳамма нарсани иккинчи тарафга қайтариб бериши, олинган нарсани асл ҳолида қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса — унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Бундан ташқари, муомалага лаёқатли тараф, агар иккинчи тарафнинг муомалага лаёқатсизлигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, иккинчи тарафга у кўрган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 22, 27 — 29, 118, 993, 994-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 324 — 326-моддалари.
118-модда. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахс томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахс томонидан ушбу Кодекснинг 27-моддасига мувофиқ унинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг розилиги талаб қилинадиган ҳолларда уларнинг розилигисиз тузилган битим ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Агар бундай битим ҳақиқий эмас деб топилса, ушбу Кодекс 117-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Бу модданинг қоидалари ушбу Кодекс 22-моддасининг иккинчи қисми ва 28-моддасида назарда тутилган ҳолларда тўла муомала лаёқатига эга бўлган вояга етмаганларга нисбатан тадбиқ этилмайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 22, 27 — 29, 117, 993, 994-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 324 — 326-моддалари.
119-модда. Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги
Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро томонидан тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 117-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддаси бешинчи қисми, мазкур Кодекснинг 30, 32, 119, 996-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 34-моддаси биринчи қисми, 42-моддаси бешинчи қисми, 66-моддаси биринчи қисми, 310 — 316-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 16-моддаси тўртинчи хатбошиси, 37-моддаси иккинчи қисми, 43-моддаси биринчи, учинчи хатбошилари, 173-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 02.01.2014 йилдаги “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддаси, 32-моддаси биринчи, ўн иккинчи қисмлари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 12.12.2008 йилдаги “Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида”ги 24-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбошиси.
120-модда. Муомала лаёқати чекланган фуқаро томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги
Спиртли ичимликларни ёки гиёҳванд воситаларни суиистеъмол қилиш оқибатида муомала лаёқати чекланган фуқаро томонидан ҳомийсининг розилигисиз тузилган битимни суд ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Агар бундай битим ҳақиқий эмас деб топилса, ушбу Кодекс 117-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Бу модданинг қоидалари ушбу Кодекс 29-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тузилган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган майда маиший битимларга тааллуқли бўлмайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 23, 31, 32, 997, 1174-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 42-моддаси иккинчи қисми, 66-моддаси биринчи қисми, 310, 311, 313 — 315-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 02.01.2014 йилдаги “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддаси, 32-моддаси биринчи, ўн иккинчи хатбошилари.
121-модда. Ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқаро томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги
Гарчи муомалага лаёқатли бўлса-да, бироқ битим тузиш вақтида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган ҳолатда бўлган фуқаро томонидан тузилган битим шу фуқаронинг ёки ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бундай битимни тузиш натижасида бузилган бошқа шахсларнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Кейинчалик муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро томонидан тузилган битимни, агар битимни тузиш пайтида фуқаро ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмаганлиги ёки уларни бошқара олмаганлиги исботланган бўлса, унинг васийси қилган даъвога мувофиқ суд ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.
Агар битим ушбу модда асосида ҳақиқий эмас деб топилган бўлса, ушбу Кодекс 117-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Бундан ташқари, битим тузиш пайтида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмаган ёки уларни бошқара олмаган тарафга иккинчи тараф, агар у ўзи билан битим тузган фуқаронинг бундай ҳолатда эканлигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, қилинган харажатларни, йўқотилган мол-мулкнинг ёки унга етказилган шикастнинг ҳақини тўлаши керак.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 17-сон қарорининг 11-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 12.12.2008 йилдаги “Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида”ги 24-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбоши.
122-модда. Янглишиш таъсирида тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги
Жиддий аҳамиятга эга бўлган янглишиш таъсирида тузилган битим янглишиш таъсирида ҳаракат қилган тарафнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Битимнинг табиати, унинг нарсасининг ўз вазифаси бўйича фойдаланиш имкониятини анча пасайтирадиган ўхшашлиги ёки сифати ҳақида янглишиш жиддий аҳамиятга эгадир. Битимнинг сабаблари хусусида янглишиш жиддий аҳамиятга эга эмас.
Агар битим янглишиш таъсирида тузилганлиги туфайли ҳақиқий эмас деб топилса, ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Бундан ташқари, ўз даъвосига кўра битим ҳақиқий эмас деб топилган тараф янглишиш иккинчи тарафнинг айби билан юз берганлигини исботлай олса, иккинчи тарафдан ўзига етказилган ҳақиқий зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар бу ҳол исботланмаса, ўз даъвосига кўра битим ҳақиқий эмас деб топилган тараф иккинчи тарафнинг талаби билан, башарти ҳатто янглишиш янглишган тарафга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра юз берган бўлса ҳам, етказилган ҳақиқий зарарни унга тўлаши шарт.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 14, 30, 31, 101, 105, 119 — 121-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 17-сон қарорининг 10-банди иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сон “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 13-банди.
123-модда. Алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги
Алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Агар битим юқорида кўрсатилган асослардан бирига кўра ҳақиқий эмас деб топилса, иккинчи тараф жабрланувчига унинг битим бўйича бажарган ҳамма нарсасини қайтариб бериши керак, олинган нарсани асл ҳолида қайтаришнинг иложи бўлмаганида эса — унинг қийматини пул билан тўлаши керак. Жабрланувчи битим бўйича иккинчи тарафдан олган мол-мулк, шунингдек иккинчи тарафга топширилган нарса эвазига ўзига тегишли бўлган мол-мулк давлат даромадига ўтказилади. Мол-мулкни асл ҳолида давлат даромадига ўтказиш мумкин бўлмаса, унинг қиймати пул билан ундириб олинади. Бундан ташқари, жабрланувчига иккинчи тараф унинг қилган харажатларини, унинг мол-мулки йўқотилиши ёки бузилиши натижасида етказилган зарарни тўлайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 14, 119 — 122-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 04.03.2002 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 103-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги «Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги 17-сон қарорининг 10-банди учинчи — еттинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сон «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 14 — 14.5, 28-бандлари.
124-модда. Қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги
Юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса (кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидалар қўлланилади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суд Пленумининг 04.03.2002 йилдаги «Ўзбекистон республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.02.2003 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 110-сон қарорининг 6-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сон «Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 15-банди.
125-модда. Юридик шахс ҳуқуқий лаёқатидан ташқарига чиқадиган битимнинг ҳақиқий эмаслиги
Юридик шахс томонидан унинг устав мақсадларига зид ҳолда тузилган ёки тегишли фаолият билан шуғулланишга лицензияси бўлмаган юридик шахс томонидан тузилган битим унинг муассиси (иштирокчиси) ёки ваколатли давлат органининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 14, 41, 101, 105, 116-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сон “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 16 — 16.3-бандлари.
126-модда. Битим тузиш ваколатларини чеклаш оқибатлари
Агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 14, 41, 101, 105, 116 — 132, 134-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сон “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 17-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 17-сон қарорининг 13-банди.
127-модда. Битимнинг ҳақиқий эмас деб ҳисобланиш пайти
Ҳақиқий эмас деб топилган битим у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас ҳисобланади. Битимнинг мазмунидан унинг фақат келажак вақт учун бекор қилиниши мумкинлиги англашилса, ҳақиқий эмас деб топилган битим келажак вақт учун ҳаракатдан тўхтайди.
128-модда. Битимнинг бир қисми ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари
Битимнинг бир қисми ҳақиқий саналмаслиги битимга ҳақиқий саналмаган қисм қўшилмаса ҳам у тузилган бўлар эди, деб тахмин қилиш мумкин бўлса, унинг бошқа қисмларининг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлмайди.
10-БОБ
ВАКИЛЛИК ВА ИШОНЧНОМА
ВАКИЛЛИК ВА ИШОНЧНОМА
129-модда. Вакиллик
Ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 130 — 134-моддалари.
Ўз характерига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган битимни, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа битимларни вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вакил ўзига ваколат берган шахс номидан шахсан ўзига нисбатан ҳам, у айни бир вақтда вакили бўлган бошқа шахсга нисбатан ҳам битимлар тузиши мумкин эмас, тижорат вакиллиги бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 133-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 39-моддаси, 42-моддаси бешинчи қисми, 47-моддаси тўртинчи қисми, 66 — 70 моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 14.05.2010 йилдаги «Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сон “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 12.2-банди.
130-модда. Муомалага лаёқатли шахслар номидан вакиллик қилиш
Муомалага лаёқатли шахслар ўзлари танлаган вакиллар орқали битимлар тузишлари мумкин, битим ўз характерига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган ҳоллар, шунингдек қонунда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
131-модда. Муомалага лаёқатсиз шахслар номидан вакиллик қилиш
Муомалага лаёқатсиз фуқаролар номидан битимларни уларнинг ота-оналари, фарзандликка олувчилари ва васийлари тузадилар.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 129, 130, 133-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 39-моддаси, 42-моддаси бешинчи қисми, 47-моддаси, 66 — 70-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 14.05.2010 йилдаги «Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сон “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 12.2-банди.
132-модда. Ваколатсиз вакиллик
Вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс ушбу битимни кейинчалик маъқуллаган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай битим маъқулланган ҳисобланади.
Битим тузишга ваколат берган шахс томонидан битимнинг кейинчалик маъқулланиши уни тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий битимга айлантиради.
133-модда. Тижорат вакиллиги
Тадбиркорлар шартномалар тузаётганида улар номидан доимо ва мустақил суратда вакиллик қилувчи шахс (тижорат вакили) вакилнинг ваколатлари кўрсатилган ёзма шартнома асосида, бундай ваколатлар кўрсатилмаган тақдирда эса — ишончнома асосида ҳам иш олиб боради.
Тижорат вакили ўзининг иштирокида тузилган шартномадаги турли тарафларнинг манфаатларини фақат бу тарафларнинг розилиги билан ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллардагина айни бир вақтда ифодалаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар тарафлар билан тузилган битимда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тижорат вакили шартлашилган ҳақни ва топшириқни бажариш вақтида қилган чиқимларини тенг улушларда тўлашни шартномадаги тарафлардан талаб қилишга ҳақли.
Тижорат вакили ўзига берилган топшириқни бажариб бўлганидан кейин ҳам савдо битимлари тўғрисида ўзига маълум бўлган маълумотларни сир сақлаши шарт.
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим соҳаларидаги тижорат вакиллигининг хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 129 — 132, 817, 818-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.1994 йилдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом 10-бандининг биринчи хатбоши.
134-модда. Ишончнома
Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишончнома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 135 — 144, 1182-моддалари.
135-модда. Ишончноманинг шакли
Ишончнома оддий ёзма шаклда ёки нотариал шаклда расмийлаштирилади.
Нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юридик шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак, ушбу Кодекснинг 136, 137, 138-моддаларида назарда тутилган ҳоллар ва қонун ҳужжатлари билан ишончноманинг ўзгача шакли белгилаб қўйилган бошқа ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 110, 129, 134-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонуни 28-моддаси биринчи қисмининг 1-банди, 47-моддаси.
136-модда. Нотариал тасдиқланган ишончномаларга тенглаштирилган ишончномалар
Қуйидагилар нотариал тасдиқланган ишончномаларга тенглаштирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
госпиталларда, санаторийларда ва бошқа ҳарбий-даволаш муассасаларида даволанаётган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг шу муассасаларнинг бошлиқлари, уларнинг тиббий қисм бўйича ўринбосарлари, катта ва навбатчи шифокорлари томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно;
ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий қисмлар, қўшилмалар, муассасалар ҳамда ҳарбий ўқув юртлари жойлашган, нотариал идоралар ва нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа органлар бўлмаган пунктларда эса — ишчи ва хизматчиларнинг, улар оилаларининг ва ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг шу қисм, қўшилма, муассаса ва ўқув юртларининг командирлари (бошлиқлари) томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно;
озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлган ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг тегишли муассасалар бошлиқлари томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонуни 26-моддаси биринчи қисмининг бешинчи, олтинчи хатбошилари, Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2006 йилдаги 38-сон “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори.
(136-модданинг иккинчи, учинчи, тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-56-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 39-сон, 385-модда)
137-модда. Ишончноманинг бошқа шакллари
Хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва кашфиётчиларга тўланадиган ҳақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек банк муассасаларидан суммаларни олиш ҳақидаги ишончнома ваколат берувчи ишлайдиган ёки ўқийдиган ташкилот, у яшайдиган уйга хизмат кўрсатувчи уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти, ўзининг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёхуд фуқаро даволанишда бўлган даволаш муассасасининг маъмурияти томонидан тасдиқланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
138-модда. Юридик шахснинг ишончномаси
Юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри босилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат мулкига асосланган юридик шахс номидан пул ва бошқа мулкий бойликларни олиш ёки топшириш учун бериладиган ишончнома шу юридик шахснинг бош (катта) бухгалтери томонидан ҳам имзоланиши керак. Банкда операцияларни амалга оширишга ишончнома бериш тартиби ва унинг шакли қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 110, 129, 134, 135, 137-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 07.11.2019 йилдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуни 39-моддаси.
139-модда. Ишончноманинг муддати
Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди.
Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас.
Нотариус томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ҳаракатларни амалга оширишга мўлжалланган, амал қилиш муддати кўрсатилмаган ишончнома уни берган шахс томонидан бекор қилингунича ўз кучини сақлайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 110, 129, 134, 135, 137, 145 — 148-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 90-моддаси.
140-модда. Ишончнома бўйича ваколатларни бошқа шахсга бериш (бошқа шахсга ўтказиш)
Ишончнома берилган шахс ўз ваколатидаги ҳаракатларни шахсан амалга ошириши шарт. Башарти, унга ишончнома билан ваколат берилган бўлса ёки уни ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилишга шароит мажбур қилса, у ҳаракатларни амалга оширишни бошқа шахсга ўтказиши мумкин.
Бошқа шахсга ўтказиш бўйича берилган ишончноманинг амал қилиш муддати унинг берилишига асос бўлган асосий ишончноманинг амал қилиш муддатидан ошиб кетиши мумкин эмас.
Ваколатларини бошқага берган шахс ишончнома берган шахсга буни маълум қилиши ҳамда мазкур шахс ва унинг яшаш жойи тўғрисидаги зарур маълумотларни хабар қилиши керак. Мазкур бурчлар бажарилмаса, ўз ваколатларини бошқага берган шахс ундан ваколат олган шахснинг ҳаракатлари учун худди ўзининг ҳаракатлари каби жавобгар бўлади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 110, 129, 134, 135, 137, 139-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонун 47-моддасининг иккинчи қисми
141-модда. Ишончноманинг бекор бўлиши
Ишончноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:
1) ишончнома муддатининг тамом бўлиши;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 139-моддаси.
2) ишончнома берган шахснинг уни бекор қилиши;
3) ишончнома берилган шахснинг бош тортиши;
Қаранг: мазкур Кодекснинг 141-моддасининг иккинчи қисми.
4) номидан ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши;
5) номига ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши;
6) ишончнома берган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши;
7) ишончнома олган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши.
Ишончнома берган шахс истаган вақтда ишончномани бекор қилиши, ишончнома берилган шахс эса — ундан воз кечиши мумкин. Бу ҳуқуқдан воз кечиш ҳақидаги битим ҳақиқий эмас.
Ишончноманинг амал қилиши бекор бўлиши билан уни бошқа шахсга ўтказиш ҳам ўз кучини йўқотади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 30-моддаси биринчи қисми, 31-моддасининг биринчи қисми, 33-моддасининг биринчи қисми, 36-моддасининг биринчи, тўртинчи қисмлари.
142-модда. Ишончноманинг бекор бўлганлиги ҳақида шахсларга хабар бериш
Ишончнома берган шахс унинг бекор бўлганлиги ҳақида ишончнома олган шахсни, шунингдек ишончнома қаратилган ўзига маълум учинчи шахсларни ҳам хабардор қилиши шарт. Ишончнома ушбу Кодекс 141-моддаси биринчи қисмининг 4-7-бандларида назарда тутилган асослар бўйича бекор қилинган ҳолларда ишончнома берган шахснинг ҳуқуқий ворислари зиммасига ҳам шундай вазифа юклатилади.
143-модда. Ишончнома олган шахснинг ишончнома бекор бўлганидан кейин қилган ҳаракатлари
Ишончнома олган шахснинг ишончнома бекор бўлганлигини билгунча ёки билиши лозим бўлгунича қилган ҳаракатлари ишончнома берган шахс ёки унинг ҳуқуқий ворислари учун учинчи шахсларга нисбатан ўз кучини сақлаб қолади.
Ишончнома олган шахснинг ишончнома бекор бўлганлигини билган ёки билиши лозим бўлганидан кейин қилган ҳаракатлари ишончнома берган шахс учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтирмайди.
Агар учинчи шахс ишончноманинг амал қилиши бекор бўлганлигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, ушбу модданинг қоидалари қўлланилмайди.
144-модда. Ишончномани қайтариш мажбурияти
Ишончноманинг амал қилиши бекор бўлганидан кейин ишончнома олган шахс ёки унинг меросхўрлари (ҳуқуқий ворислари) дарҳол ишончномани қайтариб беришлари шарт.
5-кичик бўлим
МУДДАТЛАР. ДАЪВО МУДДАТИ
МУДДАТЛАР. ДАЪВО МУДДАТИ
11-БОБ
МУДДАТЛАРНИ ҲИСОБЛАШ
МУДДАТЛАРНИ ҲИСОБЛАШ
145-модда. Муддат белгилаш
Қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган, шунингдек суд томонидан тайинланадиган муддат календарь сана билан ёхуд йиллар, ойлар, ҳафталар, кунлар ёки соатлар билан ўлчанадиган вақт даврининг ўтиши билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Муддат муқаррар юз бериши керак бўлган воқеани кўрсатиш билан ҳам белгиланиши мумкин.
146-модда. Вақт даври билан белгиланган муддатнинг бошланиши
Вақт даври билан белгиланган муддат календарь санадан кейинги ёки унинг бошланиш куни деб белгиланган воқеа юз берганидан кейинги кундан ўта бошлайди.
147-модда. Вақт даври билан белгиланган муддатнинг тамом бўлиши
Йиллар билан ҳисобланадиган муддат унинг охирги йилидаги тегишли ой ва кунда тамом бўлади.
Ярим йил деб белгиланган муддатга нисбатан ойлар билан ҳисобланадиган муддатлар учун белгиланган қоидалар қўлланилади.
Йил чораклари билан ҳисобланадиган муддатга нисбатан ойлар билан ҳисобланадиган муддатлар учун белгиланган қоидалар қўлланилади. Бунда йил чораги уч ойга тенг деб ҳисобланади, йил чоракларининг ҳисоби эса — йил бошидан юритилади.
Ойлар билан ҳисобланадиган муддат шу муддатнинг охирги ойидаги тегишли кунда тугайди.
Ярим ой деб белгиланган муддатга кунлар билан ҳисобланадиган муддат деб қаралади ва у ўн беш кунга тенг бўлади.
Агар ойлар билан ҳисобланадиган муддатнинг тамом бўлиши тегишли рақам бўлмаган ойга тўғри келса, у ҳолда муддат шу ойнинг охирги кунида тугайди.
Ҳафталар билан ўлчанадиган муддат шу муддатнинг охирги ҳафтасидаги тегишли кунда тугайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 145, 147 — 163, 649, 651, 652, 797, 878, 1065, 1183-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 152-моддаси.
148-модда. Муддатнинг охирги кунида ҳаракатни амалга ошириш тартиби
Агар муддат бирон-бир ҳаракатни амалга ошириш учун тайинланган бўлса, бу ҳаракат муддатнинг охирги кунидаги соат йигирма тўртга қадар бажарилиши мумкин.
Агар, бу ҳаракат ташкилотда амалга оширилиши керак бўлса, у ҳолда муддат белгиланган қоидаларга мувофиқ ушбу ташкилотда тегишли операциялар тўхтатиладиган соатда тамом бўлади.
Муддатнинг охирги кунида соат йигирма тўртга қадар алоқа ташкилотига топширилган ёки бошқа алоқа воситалари билан юборилган барча ёзма баёнотлар ва хабарлар, пул ўтказмалари муддатида қилинган ҳисобланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 145 — 147, 149 — 163-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 152-моддаси.
12-БОБ
ДАЪВО МУДДАТИ
ДАЪВО МУДДАТИ
149-модда. Даъво муддати тушунчаси
Даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 145 — 148, 150 — 163-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарорининг 3-банди.
150-модда. Умумий даъво муддати
Умумий даъво муддати — уч йил.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 145 — 149, 151 — 163-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарорининг 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги 269-сон “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 31-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 17-сон қарорининг 5-банди.
151-модда. Махсус даъво муддатлари
Айрим турдаги талаблар учун қонунларда умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Кодекс 152-162-моддаларининг қоидалари махсус даъво муддатларига ҳам жорий қилинади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 145 — 150, 152 — 163-моддалари, 724-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 24-моддасининг иккинчи қисми, 63-моддасининг иккинчи қисми, 117, 118-моддалари, Уу-жой кодекси 114-моддасининг иккинчи қисми, Меҳнат кодекси 576-модда, Солиқ кодексининг (янги таҳрири) 88-моддаси, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 41-моддаси, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуннинг 62-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2008 йилдаги 232-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл Устави.
152-модда. Даъво муддатларини ўзгартириш тўғрисидаги битимнинг ҳақиқий саналмаслиги
Даъво муддатлари ва уларни ҳисоблаш тартиби тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас.
Даъво муддатлари ўтишини тўхтатиш ва унинг узилиш асослари ушбу Кодекс билан белгиланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 145 — 150, 156, 157-моддалари, 158-моддасининг иккинчи қисми, 160-моддаси.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарорининг 6-банди.
153-модда. Даъво муддатини қўллаш
Бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 145 — 152, 154 — 163-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарорининг 7 — 10-бандлари, Олий Суд Пленумининг 24.09.2004 йилдаги “Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 14-сон қарори 22-бандининг иккинчи хатбошиси.
154-модда. Даъво муддатининг ўта бошлаши
Даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади.
Муайян ижро муддатига эга бўлган мажбуриятлар бўйича даъво муддати ижро муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.
Ижро этиш муддати белгиланмаган ёки талаб қилиш пайти ижро этиш муддати билан белгиланган мажбуриятлар бўйича даъво муддати кредиторда мажбуриятни бажариш тўғрисида талаб қўйиш ҳуқуқи пайдо бўлган вақтдан ўта бошлайди, борди-ю, қарздорга бундай талабни бажариш учун имтиёзли муддат берилса, даъво муддати имтиёзли муддат тамом бўлганидан кейин ҳисоблана бошлайди.
Регресс мажбуриятлар бўйича даъво муддати асосий мажбурият бажарилган пайтдан ўта бошлайди.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 16.04.1993 йилдаги «Судлар томонидан мулкни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида»ги 5-13-сон қарорининг 17-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 20.07.2011 йилдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 282-сонли қарорининг 11-банди.
155-модда. Мажбуриятдаги шахслар алмашинганида даъво муддати
Мажбуриятдаги шахсларнинг алмашиниши даъво муддати ва уни ҳисоблаш тартибининг ўзгаришига олиб келмайди.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли Қарорининг 11.2-банди.
156-модда. Даъво муддати ўтишининг тўхтатилиши
Даъво муддатининг ўтиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
1) агар даъво қўзғатилиши учун муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган фавқулодда ҳодиса (енгиб бўлмас куч) тўсқинлик қилган бўлса;
2) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мажбуриятларни бажаришни кечиктирганлиги (мораторий) туфайли;
3) агар даъвогар ёки жавобгар ҳарбий ҳолатга ўтказилган Қуролли Кучлар, чегара қўшинлари ва ички қўшинлар таркибида бўлса;
4) агар муомалага лаёқатсиз шахснинг қонуний вакиллари бўлмаса;
5) тегишли муносабатни тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг амал қилиши тўхтатилган бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар ушбу моддада кўрсатилган ҳолатлар даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида вужудга келган ёки давом этиб турган бўлса, даъво муддатининг ўтиши тўхтатилади.
Муддатнинг тўхтатиб турилишига асос бўлган ҳолат барҳам топган кундан бошлаб даъво муддатининг ўтиши давом этади, бунда муддатнинг қолган қисми олти ойгача, даъво муддати олти ойдан кам бўлса, даъво муддатига қадар узайтирилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 131, 145 — 148-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2022 йилдаги 625-сон қарори билан тасдиқланган “Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг”ги Маъмурий регламенти.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарорининг 12-банди.
157-модда. Даъво муддати ўтишининг узилиши
Даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади.
Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса — янги муддатга қўшилмайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 131, 145 — 148-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарорининг 11.1, 13 — 15-бандлари.
158-модда. Даъво кўрилмасдан қолдирилган тақдирда даъво муддатининг ўтиши
Агар даъво суд томонидан кўрилмасдан қолдирилган бўлса, даъво қўзғатилганга қадар ўта бошлаган даъво муддати умумий тартибда давом этади.
Агар жиноят иши бўйича қўзғатилган даъво суд томонидан кўрилмасдан қолдирилган бўлса, даъво қўзғатилгунга қадар ўта бошлаган даъво муддати даъвони кўрмасдан қолдирган ҳукм қонуний кучга киргунича тўхтатиб турилади, даъво муддати тўхтатиб турилган вақт даъво муддатига қўшилмайди. Бунда муддатнинг қолган қисми олти ойдан кам бўлса, у олти ойгача узайтирилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 131, 145 — 148-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 8-боби.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарорининг 15, 15.1-бандлари.
159-модда. Даъво муддатини тиклаш
Башарти, суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши керак. Даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 150 — 158-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарорининг 16, 16.3-бандлари.
160-модда. Махсус даъво муддатининг тўхтатилиши, узилиши ва тикланиши
Қаранг: мазкур Кодекснинг 145 — 150, 156 — 159-моддалари, 724-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 24-моддасининг иккинчи қисми, 63-моддасининг иккинчи қисми, 117, 118-моддалари, Уй-жой кодекси 114-моддасининг иккинчи қисми, Меҳнат кодекси 576-моддасининг тўртинчи қисми, Солиқ кодексининг 88-моддаси, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 41-моддаси, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуннинг 62-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2008 йилдаги 232-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл Устави.
161-модда. Даъво муддати ўтганидан кейин мажбуриятни бажариш
Даъво муддати ўтганидан кейин мажбуриятини бажарган шахс ижро этиш пайтида даъво муддатининг ўтиб кетганлигини билган ёки билиши лозим бўлганлигидан қатъи назар, бажарган нарсасини қайтаришни талаб қилишга ҳақли эмас.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 145 — 148, 150 — 160-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарорининг 17-банди.
162-модда. Қўшимча талабларга нисбатан даъво муддатини қўллаш
Асосий талаб бўйича даъво муддати ўтиши билан қўшимча талаблар (неустойка, гаров, кафолат ва шу кабилар) бўйича даъво муддати ҳам ўтган ҳисобланади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли Қарорининг 17.1-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий Хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қўшма Қарори 36-бандининг иккинчи хатбошиси.
163-модда. Даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар
Даъво муддати қуйидагиларга жорий қилинмайди:
шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талабларга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 150 — 162-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 28.04.2000 йилдаги “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 7-сон қарорининг 15-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.06.992 йилдаги “Суд амалиётида фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида”ги 5-ПЛ-92-сон қарорининг 12-банди.
омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка қўядиган талабларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга. Даъво муддати ўтганидан кейин қўзғатилган талаблар даъво қўзғатилишидан олдинги кўпи билан уч йил бўйича қондирилади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 576-моддаси тўртинчи қисми.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.12.2003 “Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашга оид низолар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 18-сон қарори 6-бандининг биринчи, учинчи хатбошилари.
жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 276-моддаси, 281-моддасининг иккинчи қисми.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори.
мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, шу жумладан, эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бузишларни (ушбу Кодекснинг 231-моддаси), бартараф этиш ҳақидаги талабларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сон қарорининг 18.1-банди.
мамлакат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин унинг чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетилган тарихий, маданий ва илмий-бадиий қийматга эга бўлган мол-мулкни ҳамда бошқа қимматбаҳо объектларни қайтариб бериш ҳақидаги талабларга;
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонуни 20-моддасининг иккинчи қисми.
қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга.
Қўшимча маълумот учун Оила кодексининг 12-моддасига қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 1183-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 12-моддасининг биринчи қисми.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сон қарори 18-бандининг биринчи, иккинчи хатбошилари, 18.2-банди.
II БЎЛИМ
МУЛК ҲУҚУҚИ ВА БОШҚА АШЁВИЙ ҲУҚУҚЛАР
МУЛК ҲУҚУҚИ ВА БОШҚА АШЁВИЙ ҲУҚУҚЛАР
13-БОБ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
164-модда. Мулк ҳуқуқи тушунчаси
Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддаси биринчи қисми, 66-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексининг 11-моддасининг учинчи қисми.
165-модда. Мулкдор бўлмаган шахсларнинг ашёвий ҳуқуқларининг мазмуни
Мулк ҳуқуқи билан бир қаторда хусусан қуйидагилар ашёвий ҳуқуқлар ҳисобланади:
хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 14-боби.
мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;
ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 20-моддаси.
сервитутлар.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 173-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 30-моддаси.
Мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши, агар қонун ҳужжатларида ўзга тартиб назарда тутилган бўлмаса, бу мол-мулкка нисбатан ўзга ашёвий ҳуқуқларнинг бекор бўлиши учун асос бўлмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 482-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 32-моддаси.
Мулкдор бўлмаган шахснинг ашёвий ҳуқуқларининг бузилиши ушбу Кодекснинг 232-моддасида назарда тутилган тартибда ҳимоя қилинади.
166-модда. Мулкнинг дахлсизлиги
Мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60, 61-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг 10-боби, 172, 173, 295, 296-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 31.10.1990 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонунининг 32, 33-моддалари.
Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир.
Мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг ҳуқуқларини чеклашга фақат қонунларда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси учинчи қисми, мазкур Кодекснинг 199, 203, 204-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 29-моддаси, 36-моддасининг учинчи қисми, 42-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 211, 289-моддалари, “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддаси 2-банди, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 16, 17-моддалари.
167-модда. Мулк шакллари
Ўзбекистон Республикасида мулк хусусий мулк ва оммавий мулк шаклларида бўлади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 6 — 17-боблари.
168-модда. Мулк ҳуқуқининг субъектлари
Фуқаролар, юридик шахслар ва давлат мулк ҳуқуқининг субъектларидир.
Мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида бир шахсга ёки икки ва ундан ортиқ шахсларга қарашли бўлиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 18-боби.
Мол-мулк фуқаро, юридик шахс ёки давлатнинг мулки бўлишига қараб мулк ҳуқуқини, мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини вужудга келтириш ва бекор қилиш хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 210-моддаси, “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун, “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 83, 84-моддалари, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 43, 44-моддалари.
169-модда. Мулк ҳуқуқининг объектлари
Ер, ер ости бойликлари, сувлар, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар, корхоналар, ашёлар, шу жумладан бинолар, квартиралар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, хом ашё ва маҳсулот, пул, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк, шунингдек интеллектуал мулк объектлари мулк бўлиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 170, 171, 1031-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонуни 3-моддаси.
170-модда. Ерга ва бошқа табиий ресурсларга бўлган мулк ҳуқуқи ва ўзга ашёвий ҳуқуқлар
Ерга ва бошқа табиий ресурсларга бўлган мулк ҳуқуқи ва ўзга ашёвий ҳуқуқлар ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонунлар билан тартибга солинади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 68-моддаси, мазкур Кодекснинг 214-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг 11–14-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексининг 4-боби, Ўзбекистон Республикаси “Ер қаъри тўғрисида”ги Қонунининг 6, 8-моддалари, Ўзбекистон Республикаси “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Ўрмон тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддаси.
171-модда. Уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни амалга ошириш хусусиятлари
Уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини амалга ошириш хусусиятлари ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 210, 212, 215-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 11 — 14, 22-моддалари.
172-модда. Мулк ҳуқуқини амалга ошириш шартлари
Мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.
Қаранг: Конституциянинг 66-моддаси, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси.
Қонунларда назарда тутилган ҳолларда, шартларда ва доирада мулкдор бошқа шахслар унинг мол-мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйишга мажбур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 173-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 30-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 02.05.2012 йилдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси иккинчи қисми.
Мулкдор ўзининг устунлик мавқеини суиистеъмол қилишга, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситадиган ўзга ҳаракатларни қилишга ҳақли эмас.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси.
Мулкдор ўз ҳуқуқини амалга оширганида фуқароларнинг соғлиғига ва атроф муҳитга зарар етказишининг олдини олиш чораларини кўришга мажбур.
Қаранг: “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонун 1-моддасининг 5-банди.
173-модда. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқи
Кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса — бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақлидир.
Ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин.
Ер участкасида сервитут белгиланиши ер участкаси эгасининг ушбу участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этмайди.
Сервитут белгилашни талаб қилаётган шахс билан ўзга ер участкасининг эгаси ўртасидаги битимга мувофиқ сервитут белгиланади ва у кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Сервитутни белгилаш хусусида келиша олинмаса ёки унинг шартларида муросага келинмаса, баҳс сервитут белгилашни талаб қилаётган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Участка мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан берилган ёки доимий эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган шахснинг манфаатлари ва талаби бўйича ҳам ушбу модданинг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган шартларда ва тартибда сервитут белгиланиши мумкин.
Сервитут белгиланган участканинг эгаси, агар қонунда бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, сервитут кимнинг фойдасини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахсдан участкадан фойдаланганлик учун мутаносиб ҳақ талаб қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
174-модда. Мол-мулкни сақлаш вазифаси
Ўзига қарашли мол-мулкни сақлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулкдор зиммасидадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 195-моддасининг учинчи қисми, 391-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида”ги Қонун 17-моддасининг иккинчи қисми.
175-модда. Мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиш хавфи
Мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиш хавфи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулк эгасининг зиммасидадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14-БОБ
ХЎЖАЛИК ЮРИТИШ ҲУҚУҚИ. ОПЕРАТИВ БОШҚАРИШ ҲУҚУҚИ
ХЎЖАЛИК ЮРИТИШ ҲУҚУҚИ. ОПЕРАТИВ БОШҚАРИШ ҲУҚУҚИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
176-модда. Хўжалик юритиш ҳуқуқи
Хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида ихтиёрида мол-мулк бўлган унитар корхона бу мол-мулкка ушбу Кодексда белгиланадиган доирада эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
177-модда. Хўжалик юритишида бўлган мол-мулкка нисбатан мулкдорнинг ҳуқуқлари
Хўжалик юритишида бўлган мол-мулкнинг эгаси қонунга мувофиқ корхона ташкил этиш, унинг фаолият соҳасини ва мақсадларини аниқлаш, уни қайта ташкил этиш ва тугатиш масаласини ҳал қилади, корхона директорини (раҳбарини) тайинлайди, корхонага қарашли мол-мулкдан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши ва унинг сақланишини назорат қилади.
Мулкдор корхонанинг хўжалик юритишида бўлган мол-мулкни ишлатишдан келган фойданинг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга.
Унитар корхона хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида ўзига қарашли бўлган кўчмас мулкни мулкдорнинг розилигисиз сотишга, ижарага беришга, гаровга қўйишга, хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг устав фондига ҳисса сифатида топширишга ёки бу мол-мулкни бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли эмас.
Корхонага қарашли бошқа мол-мулкни у мустақил тасарруф этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
178-модда. Оператив бошқариш ҳуқуқи
Давлат корхонаси, шунингдек муассасаси ўзларига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан қонунда белгилаб қўйилган доирада, ўз фаолиятининг мақсадларига, мулкдорнинг топшириқларига ҳамда мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларини амалга оширадилар.
Давлат корхонаси ёки муассасасига бириктириб қўйилган мол-мулкнинг эгаси ортиқча, фойдаланилмаётган ёки ноўрин фойдаланилаётган мол-мулкни олиб қўйиш ҳамда уни ўзи хоҳлаган тарзда тасарруф этишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
179-модда. Давлат корхонасининг мол-мулкини тасарруф этиш
Давлат корхонаси ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкни унинг мулкдорининг розилиги билангина бошқа шахсга беришга ёки уни бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли.
Давлат корхонаси ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотни, агар қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ўзи мустақил тасарруф этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат корхонасининг даромадларини тақсимлаш тартиби унинг мулкдори томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
180-модда. Муассаса мол-мулкини тасарруф этиш
Муассаса ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкни ва смета бўйича унга ажратилган маблағларга сотиб олинган мол-мулкни бошқа шахсга беришга ёки ўзгача усул билан тасарруф этишга ҳақли эмас.
Агар таъсис ҳужжатларига мувофиқ муассасага даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилган бўлса, бундай фаолиятдан олинган даромад ва бу даромад ҳисобидан сотиб олинган мол-мулк муассасанинг мустақил тасарруфига ўтади ва алоҳида балансда ҳисобга олинади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 39, 40, 76, 329-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунининг 10, 13-моддаси.
181-модда. Хўжалик юритиш ва оператив бошқариш ҳуқуқларининг вужудга келиши ва бекор бўлиши
Мулкдорнинг қарори билан унитар корхонага ёки муассасага бириктириб қўйилган мол-мулкни хўжалик усулида юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқи ушбу корхона ёки муассасада унга мол-мулк топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади, башарти қонун ҳужжатларида ёки мулкдорнинг қарори билан бошқача тартиб белгиланган бўлмаса.
Хўжалик юритишида ёки оператив бошқаришида бўлган мол-мулкдан фойдаланишдан олинган ҳосил, маҳсулот ва даромадлар, шунингдек унитар корхона ёки муассаса шартнома бўйича ёхуд бошқа асосларда вужудга келган мол-мулк ҳам ушбу Кодексда, бошқа қонун ҳужжатларида мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун белгилаб қўйилган тартибда корхона ёки муассасанинг хўжалик юритишига ёки оператив бошқаришига ўтади.
Мол-мулкни хўжалик усулида юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи мулкдорнинг қарори билан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15-БОБ
МУЛК ҲУҚУҚИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА УНИНГ БЕКОР БЎЛИШИ
МУЛК ҲУҚУҚИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА УНИНГ БЕКОР БЎЛИШИ
182-модда. Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари
Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари қуйидагилардан иборат: меҳнат фаолияти; мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш; давлат мол-мулкини хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш; эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат; қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
183-модда. Мулкни яратиш ва кўпайтириш
Мулк ҳуқуқи янги мол-мулкни яратиш ҳамда мулкдор ихтиёридаги мол-мулкни кўпайтириш натижасида вужудга келиши мумкин.
Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулкдан хўжалик усулида ва ўзгача усулда фойдаланиш натижалари, шу жумладан маҳсулот, ҳосил ва бошқа даромадлар мулкдорга тегишли бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 272-моддасининг иккинчи қисми, 536-моддаси, 964-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонуни 5-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни 22-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси.
184-модда. Битим бўйича мол-мулкни олиш
Мол-мулк олиш-сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномалари, ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олиниши мумкин.
Башарти, қонунларда бошқача кўрсатилмаган бўлса, мол-мулк янги мулкдорга ўтганида, универсал ҳуқуқий ворислик тартибида собиқ мулкдорнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳам унга ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 185-моддаси, III бўлимининг 3-кичик бўлими, 284, 393, 484, 549-моддалари, 1035-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасининг биринчи қисми.
185-модда. Шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқининг вужудга келиш пайти
Шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши ёки нотариал тасдиқланиши керак бўлса, мол-мулкни олувчида мулк ҳуқуқи шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки тасдиқланган пайтдан бошлаб, шартномани ҳам нотариал тасдиқлаш, ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш зарур бўлганида эса — рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
186-модда. Ашёларни топшириш
Ашёларни олувчига топшириш, шунингдек етказиб бериш мажбуриятини олмаган ҳолда бошқа шахсга берилган ашёларни олувчига жўнатиш учун транспорт ташкилотига ёки алоқа ташкилотига топшириш ашёларни топшириш ҳисобланади.
Ашё олувчининг ёки у кўрсатган шахснинг ихтиёрига амалда тушган пайтдан бошлаб олувчига топширилган ҳисобланади.
Ашёни тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги шартнома тузилаётган пайтгача у олувчининг ихтиёрига ўтиб бўлган бўлса, ашё унга шу пайтдан эътиборан топширилган ҳисобланади.
Коносаментни ёки ашёга тегишли бошқа тасарруф этувчи ҳужжатни топшириш ҳам ашёни топширишга тенглаштирилади.
187-модда. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат
Мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.2004 йилдаги “Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида” 14-сон қарорининг 27-банди.
Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 84-моддаси.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 150, 151-моддалари, 1185-моддасининг учинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 21.01.2006 йилдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган “Эгасиз турар жойларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 16-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги «Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 11-банди.
188-модда. Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, тартибда ва шартларда юзага келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 30-моддаси.
189-модда. Ҳамма йиғиб олиши мумкин бўлган ашёларни мулкка айлантириш
Қонун ҳужжатларида ёввойи мевалар, ёнғоқ, замбуруғлар, резавор мевалар ҳамда ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва жонсиз табиатнинг ҳамма олиши мумкин бўлган бошқа объектларини йиғиш йўли билан фуқаролар мулкига айлантириш тартиби ва шартлари белгилаб қўйилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасининг учинчи қисми, 30, 34, 36-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмон тўғрисида”ги Қонунининг 30-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасининг учинчи қисми, 29, 34, 35-моддалари.
190-модда. Тарих ва маданият ёдгорликларини хўжасизларча сақлаш
Агар мулкдор ўзига қарашли тарих ва маданият ёдгорлигига хўжасизларча муносабатда бўлса ва унинг яхши сақланишини таъминламаса, зиммасида ёдгорликларни сақлаш вазифаси бўлган давлат органлари мулкдорни ёдгорликка хўжасизларча муносабатда бўлишни тўхтатиш ҳақида огоҳлантирадилар.
Агар мулкдор ушбу талабни бажармаса, тегишли органларнинг даъвосига кўра суд ёдгорликни олиб қўйиш ҳақида қарор чиқариши мумкин, бу ёдгорлик давлат мулкига ўтади. Олиб қўйилган тарих ва маданият ёдгорлигининг қиймати мулкдорга келишувда белгиланган, низо чиққан тақдирда эса — суд томонидан белгиланган миқдорда тўланади.
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда тарих ва маданият ёдгорлигини олиб қўйиш ҳақидаги даъво олдиндан огоҳлантирмасдан ҳам қўзғатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
191-модда. Эгасиз ашё
Эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган ашё эгасиз ашё ҳисобланади.
Агар бу ҳол топилма тўғрисидаги, қаровсиз ҳайвонлар ва хазина тўғрисидаги қоидаларда рад этилмаган бўлса, эгасиз кўчар ашёларга эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида қўлга киритилиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 187, 192 — 196-моддалари.
Эгасиз кўчмас ашёлар тегишли давлат органининг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг аризасига мувофиқ кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатига олувчи орган томонидан ҳисобга олинади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 84-моддаси.
Эгасиз кўчмас ашё ҳисобга олинганидан кейин уч йил муддат ўтгач, давлат мол-мулкини бошқаришга ваколати бўлган орган ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бу ашёни давлат мулкига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига кирган деб ҳисоблаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 34-боби, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуни 14-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси.
Суднинг ҳал қилув қарорига биноан давлат мулкига ўтмаган деб ҳисобланган эгасиз кўчмас ашё уни ташлаб кетган мулкдорнинг эгалигига, фойдаланишига ва тасарруфига яна қабул қилиниши ёки эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида қўлга киритилиши мумкин.
Эгасиз ашёларни аниқлаш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддасининг олтинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 21.01.2006 йилдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган «Эгасиз турар жойларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 28-сон «Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори.
192-модда. Топилма
Йўқолган ашёни топиб олган шахс бу ҳақда уни йўқотган шахсни ёки ашё эгасини ёхуд уни олиш ҳуқуқига эга бўлган ўзга маълум шахслардан биронтасини дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайтариши шарт.
Башарти, ашё бинода ёки транспортда топилган бўлса, у шу бинонинг ёки транспорт воситасининг эгаси бўлмиш шахсга топширилмоғи лозим. Топилма топширилган шахс ашёни топиб олган шахснинг ҳуқуқларини қўлга киритади ва унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
Башарти, топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номаълум бўлса ёки унинг манзили маълум бўлмаса, ашёни топиб олган шахс топилма тўғрисида милицияга, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ашёни топиб олган шахс уни ўзида сақлаб туришга ёки сақлаш учун милиция, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёхуд улар кўрсатган шахсга топширишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
193-модда. Топилмага эгалик ҳуқуқини олиш
Башарти, топилма тўғрисида милицияга ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан олти ой мобайнида йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс аниқланмаса ҳамда ашёни топган шахсга ёхуд милиция, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ана шу ашёга бўлган ўз ҳуқуқи тўғрисида арз қилмаса, ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Башарти, ашёни топиб олган шахс топилган ашёни мулк қилиб олишдан бош тортса, ашё давлат мулкига ўтади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 191, 192, 194-моддалари.
194-модда. Топилма билан боғлиқ харажатларни тўлаш ва ашёни топиб олган шахсни тақдирлаш
Ашёни топиб олган ҳамда уни олишга ҳақли бўлган шахсга қайтариб берган шахс ана шу шахсдан, ашё давлат мулкига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтган ҳолларда эса — тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан ашёни сақлаш, топшириш ёки сотиш билан боғлиқ харажатларни, шунингдек ашёни олишга ҳақли бўлган шахсни топиш учун кетган харажатларни ундириш ҳуқуқига эга.
Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг йигирма фоизига қадар миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақлидир.
Башарти, топиб олинган ҳужжатлар ёки ўзга ашёлар уларни олишга ҳақли бўлган шахснинг ўзи учунгина қимматга эга бўлса, мукофот миқдори шу шахс билан келишув асосида, келишувга эришиб бўлмаган тақдирда эса — суд орқали белгиланади. Топилган ашёни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли бўлган шахс топилма учун кўпчилик ўртасида мукофот ваъда қилган бўлса, у кўпчилик ўртасида ваъда қилинган мукофотни ўша шартларга мувофиқ тўлайди.
Башарти, ашёни топиб олган шахс топилма ҳақида хабар қилмаган бўлса ёки уни яширишга уринган бўлса, мукофот олиш ҳуқуқи вужудга келмайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 191 — 193-моддалари.
195-модда. Қаровсиз ҳайвонлар
Қаровсиз ёки адашган чорва молларини ёхуд бошқа қаровсиз уй ҳайвонлари ёки қўлга ўргатилган ҳайвонларни тутиб олган шахс уларни эгасига қайтариши шарт, башарти ҳайвонларнинг эгаси ёки унинг қаердалиги номаълум бўлса, тутиб олган пайтдан бошлаб уч кундан кечиктирмай топилган ҳайвонлар тўғрисида милицияга, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига хабар қилиши шарт, улар ҳайвонларнинг эгасини қидириш чораларини кўрадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳайвонларнинг эгаси қидирилаётган вақтда уларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш учун тутиб олган шахсда қолдирилиши ёхуд зарур шароити бўлган бошқа шахсга сақлаш ва фойдаланиш учун топширилиши мумкин. Қаровсиз ҳайвонларни тутиб олган шахснинг илтимосига кўра ҳайвонларни боқиши учун зарур шароити бўлган шахсни топиш ҳамда ҳайвонларни унга топширишни милиция, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаровсиз ҳайвонларни тутиб олган шахс ҳамда бу ҳайвонлар сақлаш ва фойдаланиш учун бериб турилган шахс уларни лозим даражада сақлашлари шарт ва ҳайвонлар нобуд бўлиши ёки шикастланиши учун айбдор бўлсалар, ҳайвонларнинг нархи доирасида жавобгар бўладилар.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 985-моддаси.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 29.03.2012 йилдаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарори.
196-модда. Хазина
Эгаси аниқланиши мумкин бўлмаган ёки қонунга биноан ҳуқуқларини йўқотган хазина, яъни ерга кўмилган ёки бошқача усулда яширилган пул ёхуд қимматбаҳо буюмлар хазина яшириб қўйилган мол-мулк (ер участкаси, иморат ва шу кабилар) мулкдори бўлган шахс ва хазинани топган шахс мулкига, агар улар ўртасидаги келишувга мувофиқ бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, тенг улушларда ўтади.
Хазина у яшириб қўйилган ер участкаси ёки бошқа мол-мулк эгасининг розилигисиз қазишма ишларини олиб борган ёки бойлик қидирган шахс томонидан топилган тақдирда, бу хазина у топилган ер участкасининг ёки бошқа мол-мулкнинг эгасига топширилиши керак.
Тарих ва маданият ёдгорликлари жумласига кирадиган ашёлардан иборат хазина топилган тақдирда, улар давлат мулкига топширилиши керак. Бунда хазина яшириб қўйилган ер участкаси ёки бошқа мол-мулкнинг эгаси ва хазинани топган шахс биргаликда хазина қийматининг эллик фоизи миқдорида мукофот олиш ҳуқуқига эгадирлар. Агар улар ўртасидаги келишувда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, мукофот бу шахслар ўртасида тенг улушларда тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундай хазинани у яшириб қўйилган мол-мулк эгасининг розилигисиз қазишма ишларини олиб борган ёки бойлик қидирган шахс топиб олса, бу шахсга мукофот тўланмайди ва хазина батамом мулкдорнинг ихтиёрига ўтади.
Хазина топиш учун қазишма ва қидирув ишларини олиб бориш меҳнат ёки хизмат вазифаларига кирадиган шахсларга нисбатан ушбу модданинг қоидалари қўлланилмайди.
197-модда. Мулк ҳуқуқининг бекор бўлиш асослари
Мулк ҳуқуқи мулкдорнинг ихтиёрий суратда мажбуриятни бажариши, мулкдорнинг мол-мулк тақдирини ҳал қиладиган бир томонлама қарор қабул қилиши, суд қарори асосида мол-мулкни олиб қўйиш (сотиб олиш) йўли билан, шунингдек мулк ҳуқуқини бекор қилувчи қонун ҳужжатларига асосан бекор бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 164, 198 — 206-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодексининг 211, 289-моддалари.
198-модда. Мол-мулкни тугатиш ва ҳисобдан чиқариш
Мол-мулкни йўқ қилиш (тугатиш) натижасида мулк ҳуқуқини бекор қилишга қонунларга зид бўлмаган ҳолларда йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мулкдор томонидан тарихий ёки маданий бойлик бўлган мол-мулкнинг йўқ қилинишига йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда суд қарори билан мазкур мол-мулк мусодара қилиниши ёки агар у йўқ қилинган бўлса, унинг қиймати ундириб олиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мол-мулкни юридик шахснинг баланс ҳисобидан чиқариш натижасида мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши қонун ҳужжатларида ёки таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни 26-моддасининг иккинчи қисми.
199-модда. Мол-мулкни мулкдордан олиб қўйиш
Мол-мулкни мулкдордан олиб қўйишга қонунларда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича ундирув ана шу мол-мулкка қаратилган тақдирда, шунингдек национализация қилиш, реквизиция ва мусодара қилиш тартибида йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар қонунга асосан шахсга тегишли бўла олмайдиган мол-мулк унинг мулки бўлиб қолса, ушбу мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи суд тартибида бекор қилиниб, олиб қўйилган мол-мулкнинг қиймати шахсга тўланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 65 -моддаси учинчи қисми, мазкур Кодекснинг 202 — 204-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексининг 11-моддасининг бешинчи, олтинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 23-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 5 — 7-боблари, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 16, 17-моддалари.
200-модда. Қарзни низосиз тартибда ундириб олиш
Мажбуриятлар бўйича қарзни, шу жумладан бюджетга тўловлар бўйича қарзни низосиз тартибда ундириб олишга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мулкдор низосиз тартибда ундириб олиш тўғрисидаги қарорга рози бўлмаган тақдирда судга мурожаат қилишга ҳақли.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (янги таҳрири) 121-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 09.08.1996 йилдаги «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1504-сон Фармони 2-бандининг иккинчи хатбошиси, Президентнинг 01.11.2007 йилдаги ПҚ-722-сон Қарори билан тасдиқланган «Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низом.
201-модда. Қимматбаҳо металлар ва тошларга мулк ҳуқуқининг вужудга келиш ҳамда бекор бўлиш хусусиятлари
Хом ва ишлов берилган қимматбаҳо металлар ва тошларга (заргарлик ва бошқа маиший буюмлардан ташқари) мулк ҳуқуқининг вужудга келиш ҳамда бекор бўлиш хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 164, 167 — 169-моддалари, 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарор билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари»нинг VIII бўлими.
202-модда. Национализация
Национализация — фуқароларга ҳамда юридик шахсларга қарашли национализация қилинаётган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини ҳақ тўлаш асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ихтиёрига ўтказишдан иборат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур мол-мулк кейинчалик денационализация қилинган тақдирда, агар қонунларда ўзгача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, собиқ мулкдорлар ушбу мол-мулкнинг қайтариб берилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 285-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 7-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуни 21-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат фондлари тўғрисида»ги Қонуни 7-моддасининг иккинчи қисми, «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 21-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 17-моддаси.
203-модда. Реквизиция
Табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар юз берган тақдирда ва фавқулодда тусдаги бошқа вазиятларда мол-мулк жамият манфаатларини кўзлаб, давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ мулкдордан унга мол-мулкнинг қийматини тўлаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартлар асосида олиб қўйилиши мумкин (реквизиция).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Реквизиция ўтказилишига сабаб бўлган вазиятларнинг амал қилиши тўхтаганидан кейин реквизиция қилинган мол-мулкнинг собиқ эгаси сақланиб қолган мол-мулкни ўзига қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
Қаранг: мазкур Кокекснинг 285-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 289-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 7-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуни 21-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат фондлари тўғрисида»ги Қонуни 7-моддасининг иккинчи қисми, «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 21-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 17-моддаси.
204-модда. Мусодара
Қонунда назарда тутилган ҳолларда мол-мулк суднинг қарорига мувофиқ жиноят ёки ўзга ҳуқуқбузарлик қилганлик учун ҳақ тўламасдан мулкдордан олиб қўйилиши мумкин (мусодара).
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кокексининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 289-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 7-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат фондлари тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасининг иккинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2009 йилдаги 200-сон Қарори билан тасдиқланган “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низом.
205-модда. Мол-мулкни олиб қўйиш чоғида унинг қийматини аниқлаш ва зарарларни ундириб олиш ҳуқуқи
Мулк ҳуқуқи бекор қилинганида олиб қўйилаётган мол-мулк қиймати, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, мулк ҳуқуқи бекор бўлган пайтда амал қилиб турган шу ёки шунга ўхшаш мол-мулкнинг баҳоси асосида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олиб қўйилган мол-мулкнинг қийматини мулкдорга тўлаш баҳоси ҳақида мулкдор судга эътироз билдириши мумкин.
Мулкдор мол-мулкининг олиб қўйилиши муносабати билан етказилган бошқа зарарларни тўлашни ҳам талаб қилишга ҳақли.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 199, 202 — 204-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 02.05.2012 йилдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси бешинчи қисми.
206-модда. Мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратмаган ҳолда мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши
Давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга бевосита қаратилмаган қарори муносабати билан, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки экинлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига қонунларда белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл қўйилади, бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг мол-мулк берилади ва унинг кўрган бошқа зарарлари тўланади ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар тўла ҳажмда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 24.09.2012 йилдаги «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 19-модда биринчи қисми.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига олиб келадиган қарорга мулкдор рози бўлмаган тақдирда, бу қарор низо суд томонидан ҳал қилингунича амалга оширилиши мумкин эмас. Низони кўриб чиқиш вақтида мулкдорга етказилган зарарни тўлаш билан боғлиқ барча масалалар ҳам ҳал қилинади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 41-моддаси тўртинчи — бешинчи қисмлари, 86-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбоши, иккинчи қисми, Уй-жой кодексининг 28, 29-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 02.05.1997 йилдаги “Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида” 3-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 14.09.2001 йилдаги “Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида” 22-сон қарорининг 24-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 28-сонли «Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 30 — 32-бандлари.
16-БОБ
ХУСУСИЙ МУЛК
ХУСУСИЙ МУЛК
207-модда. Хусусий мулк ҳуқуқи
Хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси 11-моддасининг учинчи, тўртинчи қисмлари, “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонун 7-моддасининг 1-банди, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун 2-моддасининг биринчи-иккинчи қисмлари.
208-модда. Хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари
Фуқаролар, хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар ва давлатга қарашли бўлмаган бошқа юридик шахслар хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари ҳисобланадилар.
209-модда. Хусусий мулк ҳуқуқининг объектлари
Қонун билан ман этилган айрим ашёлардан ташқари ҳар қандай мол-мулк хусусий мулк бўлиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 16, 169-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги Қонуни 4-моддаси.
210-модда. Уй-жой (квартира)га мулк ҳуқуқининг вужудга келиш тартиби
Белгиланган тартибда ажратиб берилган ер участкасида қурилаётган янги уй-жойга мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Бир ёки бир неча шахслар томонидан қурилаётган уй-жой қурилиш тамом бўлгунча ва рўйхатдан ўтказилгунча маҳаллий ҳокимият органларининг рухсатисиз бошқа шахсга берилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлатга қарашли уй-жой (квартира)га мулк ҳуқуқи қонун ҳужжатларида назарда тутилган хусусийлаштириш тартибида вужудга келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кооператив уй-жойга, квартирага, гаражга, чорбоққа ва бошқа биноларга мулк ҳуқуқи кооператив аъзоси пай бадалларини батамом тўлаб бўлганидан кейин вужудга келади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 84-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 13-моддаси, 14-моддасининг биринчи, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасининг 5-банди, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни, “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 02.05.1997 йилдаги “Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида” 3-сон қарори.
211-модда. Кўп квартирали уйдаги квартира эгаларининг мол- мулки
Уйнинг бир неча квартираларга хизмат қиладиган умумий хоналари, хусусан устун ва тўсинлар, механик, электр, санитария-техника ва квартира ташқарисидаги ёки ичкарисидаги ўзга қурилмалари кўп квартирали уйдаги квартира эгаларига улушли мулк ҳуқуқи тарзида тегишлидир.
Уйнинг умумий мол-мулкига эгалик ҳуқуқидаги квартира эгалари улушининг миқдори ҳамда мазкур мол-мулкни сақлаш ва асраш бўйича харажатларни мулкдорлар ўртасида тақсимлаш тартиби уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Квартира эгаси уй-жой умумий мол-мулкига эгалик ҳуқуқидаги ўз улушини тасарруфдан чиқаришга, шунингдек бу улушнинг квартирага бўлган мулк ҳуқуқидан алоҳида тарзда бошқа шахсга ўтишига олиб келувчи ўзга ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
212-модда. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахс ўзига қарашли бўлмаган ер участкасида ўзбошимчалик билан иморат қурган бўлса, унинг бу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан башарти мазкур участка шу шахсга қурилган иморат учун белгиланган тартибда бериладиган бўлса эътироф этилиши мумкин.
(212-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган шахс иморат қурган шахснинг харажатларини суд белгилаган миқдорда қоплайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Башарти, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига сабаб бўлса, ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса, юқорида кўрсатилган шахсларнинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17-БОБ
ОММАВИЙ МУЛК
ОММАВИЙ МУЛК
213-модда. Оммавий мулк тушунчаси
Республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкидан (муниципал мулк) иборат бўлган давлат мулки оммавий мулкдир.
Қорақалпоғистон Республикасида мулкчилик муносабатлари, шу жумладан оммавий мулк муносабатлари ушбу Кодекс билан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 164, 168, 169, 214, 215-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси.
214-модда. Республика мулки
Ер, ер ости бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий бойликлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви республика органларининг мол-мулки, давлат аҳамиятига эга бўлган маданий ва тарихий бойликлар, республика бюджетининг маблағлари, олтин захираси, давлатнинг валюта фонди ва бошқа фондлари республика мулкидир, шунингдек корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, ўқув, илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари, интеллектуал фаолият натижалари, башарти булар бюджет ёки давлатнинг ўзга маблағлари ҳисобидан яратилган ёки сотиб олинган бўлса, бошқа мол-мулк республика мулки бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республика мулки бўлган мол-мулкни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёки улар махсус вакил қилган органлар, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тасарруф қиладилар.
Қаранг: “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддаси.
Республика мулки бўлган мол-мулк давлат юридик шахсларига хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 14-боби.
Республика мулки республика бюджетига тушадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлардан, шунингдек қонунларда назарда тутилган асосларга мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республика мулки объектлари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва шартлар асосида хусусий мулк қилиб берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
215-модда. Муниципал мулк
Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фонди ва коммунал хўжалик, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулк муниципал мулк бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Муниципал мулк бўлган мол-мулкни, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ёки улар вакил қилган органлар тасарруф этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Муниципал мулк бўлган мол-мулк юридик шахсларга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Муниципал мулк маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлардан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Муниципал мулк объектлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартлар асосида хусусий мулк қилиб берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 164, 168, 169-моддалари, 14-боби, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонуни 22, 23-моддалари, Уй-жой кодексининг 41-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни.
18-БОБ
УМУМИЙ МУЛК
УМУМИЙ МУЛК
216-модда. Умумий мулк тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари
Икки ёки ундан ортиқ шахснинг эгалигида бўлган мол-мулк уларга умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.
Мол-мулк мулкдорлардан ҳар бирининг мулк ҳуқуқидаги улуши аниқлаб қўйилган (улушли мулк) ёки бундай улушлар аниқлаб қўйилмаган (биргаликдаги мулк) ҳолда умумий мулк бўлиши мумкин.
Умумий мулк бўлган мол-мулк улушларга бўлинади, қонунда бу мол-мулкнинг биргаликдаги мулкни ташкил этиши назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Умумий биргаликдаги мулк ўз вазифасини ўзгартирмаган ҳолда тақсимланиши мумкин бўлмаган (бўлинмайдиган ашёлар) ёки қонунга кўра тақсимланиши мумкин бўлмаган мол-мулк икки ёки ундан ортиқ шахс мулкига ўтган пайтда вужудга келади.
Тақсимланадиган мол-мулкнинг умумий биргаликдаги мулклиги қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда вужудга келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Биргаликдаги мулк иштирокчиларининг келишувига мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса — суднинг қарорига мувофиқ умумий мол-мулк бу шахсларнинг улушли мулки қилиб белгилаб қўйилиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 164, 168, 169-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 23-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни 24-моддаси.
217-модда. Улушли мулкдаги улушларни аниқлаш
Агар улушли мулк иштирокчиларининг улушлари қонун асосида белгиланиши мумкин бўлмаса ҳамда унинг барча иштирокчиларининг келишуви билан белгилаб қўйилган бўлмаса, улушлар тенг деб ҳисобланади.
Улушли мулк барча иштирокчиларнинг келишуви билан иштирокчилардан ҳар бирининг улушини уларнинг умумий мол-мулкни вужудга келтириш ва кўпайтиришга қўшган ҳиссасига қараб аниқлаш ва ўзгартириш тартиби белгиланиши мумкин.
Умумий мол-мулкдан фойдаланишнинг белгилаб қўйилган тартибига амал қилган ҳолда ушбу мол-мулкни ўз ҳисобидан ажратиб олиш мумкин бўлмайдиган тарзда яхшилаган улушли мулк иштирокчиси умумий мулк ҳуқуқидаги ўз улушининг тегишли даражада кўпайтирилишига ҳақли бўлади.
Умумий мол-мулкдаги ажратиб олиш мумкин бўладиган яхшилашлар, агар улушли мулк иштирокчиларининг келишуви билан бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бу яхшилашларни амалга оширган иштирокчининг мулкига қўшилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 164, 168, 169, 216, 218 — 223-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 23 — 25-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексининг 125-моддаси.
218-модда. Улушли мулкдаги мол-мулкни тасарруф этиш
Улушли мулкдаги мол-мулк унинг барча иштирокчиларининг келишуви билан тасарруф этилади.
Улушли мулк иштирокчиси ўз хоҳишига қараб ўз улушини сотишга, совға қилишга, васият қилиб қолдиришга, гаровга беришга ёки бошқача тарзда тасарруф этишга улушни ҳақ эвазига бошқа шахсга бериш чоғида ушбу Кодекснинг 224-моддасида назарда тутилган қоидаларга амал қилган ҳолда ҳақли бўлади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 164, 168, 169, 216, 217, 219 — 223, 1114, 1120-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексининг 127-моддасининг учинчи қисми.
219-модда. Улушли мулкдаги мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш
Улушли мулкдаги мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш унинг барча иштирокчиларининг келишувига мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса –– суд томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Улушли мулк иштирокчиси умумий мол-мулкнинг иштирокчи улушига тенг бўлган қисми ўзининг эгалигига ва фойдаланишига берилишига, бунинг иложи бўлмаган тақдирда эса — ўз улуши бўлган мол-мулкка эгалик қилаётган ва ундан фойдаланаётган бошқа иштирокчилардан тегишли ҳақ талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
220-модда. Улушли мулкдаги мол-мулкдан фойдаланиш натижасида келадиган ҳосил, маҳсулот ва даромадлар
Улушли мулкдаги мол-мулкдан фойдаланиш натижасида келадиган ҳосил, маҳсулот ва даромадлар умумий мол-мулк таркибига қўшилади ва улушли мулк иштирокчилари ўртасидаги келишувда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, улар ўртасида улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.
221-модда. Умумий улушли мулкдаги мол-мулкни сақлаш харажатларини тақсимлаш
Ҳар бир мулкдор умумий мол-мулк бўйича солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловларни тўлашда, шунингдек мол-мулкни сақлаш ва асраш чиқимларида, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, улушига қараб қатнашиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Зарур бўлмаган ҳамда мулкдорлардан бири томонидан қолганларнинг розилигисиз қилинган харажатлар унинг ўз зиммасига тушади. Бунда келиб чиқадиган низолар суд тартибида ҳал қилиниши керак.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 92, 164, 168, 169, 216 — 220, 222-223-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси 126-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (янги таҳрири) 423-моддаси учинчи қисми, 425-моддаси учинчи қисми.
222-модда. Умумий мулк ҳуқуқидаги улушнинг шартнома бўйича олувчига ўтиш пайти
Умумий мулк ҳуқуқидаги улуш шартнома бўйича олувчига, агар тарафларнинг келишуви билан бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тузилган пайтдан бошлаб ўтади.
Умумий мулк ҳуқуқидаги улушнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган шартнома бўйича бошқа шахсга ўтиш пайти ушбу Кодекс 185-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ белгиланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 84. 164, 168, 169, 216 — 221, 223-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 23-моддаси.
223-модда. Улушли мулкдаги мол-мулкни тақсимлаш ва ундан улуш ажратиш
Улушли мулкдаги мол-мулк иштирокчилар ўртасида уларнинг келишувига мувофиқ тақсимланиши мумкин.
Улушли мулк иштирокчиси ўз улушини умумий мол-мулкдан ажратиб беришни талаб қилишга ҳақли.
Улушли мулк иштирокчилари умумий мол-мулкни тақсимлаш ёки улардан бирининг улушини ажратиш усули ва шартлари тўғрисида келишувга эриша олмасалар, улушли мулк иштирокчиси ўз улушини асл ҳолида ажратиб беришни суд орқали талаб қилишга ҳақли.
Агар улушни асл ҳолида ажратиб олишга қонун йўл қўймаса ёки уни умумий мулк бўлган мол-мулкка номутаносиб зарар етказмасдан ажратиб олиш мумкин бўлмаса, ажралиб чиқаётган мулкдор улушли мулкнинг бошқа иштирокчилари томонидан улушининг қиймати тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ушбу модда асосида улушли мулк иштирокчисига асл ҳолида ажратиб берилаётган мол-мулкнинг унинг мулк ҳуқуқидаги улушига номутаносиблиги тегишли пул суммасини тўлаш ёки бошқача компенсация тўлаш йўли билан бартараф этилади.
Улушли мулк иштирокчисига унинг улушини асл ҳолида ажратиб бериш ўрнига бошқа мулкдорлар томонидан компенсация тўланишига иштирокчининг розилиги билан йўл қўйилади. Мулкдорнинг улуши арзимас бўлган, амалда ажратиб берилиши мумкин бўлмаган ва у умумий мол-мулкдан фойдаланишдан катта манфаатга эга бўлмаган ҳолларда суд ушбу мулкдор розилик бермаган тақдирда ҳам улушли мулкнинг қолган иштирокчилари зиммасига мазкур мулкдорга компенсация тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин.
Ушбу моддага мувофиқ мулкдор компенсация олганидан кейин умумий мол-мулкдаги улушига бўлган ҳуқуқини йўқотади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 84, 88, 164, 168, 169-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг II бўлими 2-кичик бўлими.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 14.09.2001 йилдаги “Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида” 22-сон қарорининг 6-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.2004 йилдаги “Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида” 14-сон қарорининг 11 — 16, 18, 19-бандлари.
224-модда. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи
Мулкдорлардан бири ўз улушини бошқа шахсга сотган вақтида қолган мулкдорлар сотилаётган улушни у сотиладиган нархда ва бошқа тенг шартларда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар, кимошди савдоси орқали сотиш ҳоллари бундан мустасно.
Умумий мулкдаги улушни сотувчи ўз улушини ўзга шахсга сотиш нияти ҳақида бошқа мулкдорларга ёзма равишда маълум қилиб, улушнинг нархини ва уни сотишнинг бошқа шартларини кўрсатиши шарт.
Агар қолган мулкдорлар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини амалга оширишдан воз кечсалар ёки бу ҳуқуқни хабар қилинган кундан эътиборан кўчмас мулкка нисбатан бир ой давомида, бошқа мол-мулкка нисбатан эса — ўн кун давомида амалга оширмасалар, сотувчи ўз улушини ҳар қандай шахсга сотишга ҳақли бўлади.
Улуш имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини бузган ҳолда сотилган тақдирда, бошқа мулкдорлар уч ой мобайнида сотиб олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзларига ўтказишни суд тартибида талаб қилишга ҳақлидирлар.
Улушни сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқини бошқа шахсга беришга йўл қўйилмайди.
Давлат органи ёки бошқа юридик шахс умумий мулк бўлган уй-жой (хонадон)даги ўз улушини сотган вақтида уйнинг (хонадоннинг) тегишли қисмида ижарага олувчилар сифатида яшаётган шахслар ушбу модда қоидалари асосида имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар, улар бу ҳуқуқдан воз кечсалар ёки уни амалга оширмасалар — бошқа мулкдорлар бу ҳуқуққа эга бўладилар.
Ушбу модданинг қоидалари айирбошлаш шартномаси бўйича улушни бошқа шахсга бериш чоғида ҳам қўлланилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 164, 168, 169, 379, 497-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг II бўлими 2-кичик бўлими.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 16.04.1993 йилдаги “Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида” 5-13-сон қарори 13-бандининг бешинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.2004 йилдаги “Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида” 14-сон қарорининг 17-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида” 17-сон қарорининг 22, 23-бандлари.
225-модда. Биргаликдаги мулк бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш
Агар биргаликдаги мулк иштирокчилари ўртасидаги келишув билан бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, улар умумий мулкка биргалашиб эгалик қиладилар ва ундан фойдаланадилар.
Биргаликдаги мулк бўлган мол-мулк барча иштирокчиларнинг розилиги билан тасарруф этилади, мол-мулкни тасарруф этиш хусусидаги битим иштирокчилардан қайси бири томонидан тузилаётган бўлишидан қатъи назар, бундай розилик талаб қилинади.
Биргаликдаги мулкнинг ҳар бир иштирокчиси, агар барча иштирокчиларнинг келишувидан бошқача тартиб англашилмаса, умумий мол-мулкни тасарруф этиш хусусида битимлар тузишга ҳақли. Биргаликдаги мулк иштирокчиларидан бири тузган умумий мол-мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ битим уни тузган иштирокчининг зарур ваколатлари йўқлиги сабабли, битимдаги иккинчи тараф буни билган ёки билиши лозим бўлганлиги исботланган тақдирдагина қолган иштирокчиларнинг талабига мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Биргаликдаги мулкнинг айрим турлари учун ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда ўзгача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ушбу модданинг қоидалари қўлланилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 164, 168, 169, 216, 226, 379, 497-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 23, 24, 31-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни 18-моддаси учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонуни 12-моддасининг учинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси еттинчи қисми.
226-модда. Биргаликдаги мулк бўлган мол-мулкни тақсимлаш ва ундан улуш ажратиш
Умумий мол-мулкни биргаликдаги мулк иштирокчилари ўртасида тақсимлаш, шунингдек улардан бирининг улушини ажратиш дастлаб иштирокчилардан ҳар бирининг умумий мулк ҳуқуқидаги улуши аниқланганидан кейин амалга оширилиши мумкин.
Умумий мулк тақсимланганида ва ундан улуш ажратилганида, агар қонунда ёки иштирокчиларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, уларнинг улушлари тенг ҳисобланади.
Умумий мулкни тақсимлаш ва ундан улуш ажратиш асослари ҳамда тартиби ушбу Кодекс 223-моддаси билан, биргаликдаги мулкнинг айрим турлари учун эса — бошқа қонунлар билан белгиланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 164, 168, 169, 216, 225, 379, 497, 1114-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 27, 28, 31-моддалари.
227-модда. Ундирувни умумий мол-мулкдаги улушга қаратиш
Улушли ёки биргаликдаги мулк иштирокчисининг кредитори мулкдорда бошқа мол-мулк етарли бўлмаганида ундирувни қарздорнинг умумий мол-мулкдаги улушига қаратиш учун бу улушни ажратишни талаб қилишга ҳақли.
Агар бундай ҳолларда улушни асли ҳолида ажратиш мумкин бўлмаса ёки улушли ёхуд биргаликдаги мулкнинг қолган иштирокчилари бунга эътироз билдирсалар, кредитор қарздор ўз улушини умумий мулкнинг қолган иштирокчиларига ушбу улушнинг қийматига мутаносиб нархда сотиб, сотишдан тушган маблағларни қарзни узишга қаратишини талаб қилишга ҳақли.
Умумий мулкнинг қолган иштирокчилари қарздорнинг улушини сотиб олишдан воз кечган тақдирда кредитор ундирувни қарздорнинг умумий мулк ҳуқуқидаги улушига ушбу улушни кимошди савдоси орқали сотиш йўли билан қаратишни суд орқали талаб қилишга ҳақли.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 164, 168, 169, 216-моддалари, 217-моддаси учинчи қисми, 222-моддаси, 224-моддаси иккинчи қисми, 225-моддаси биринчи қисми, 226-моддаси биринчи қисми, 379-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг II бўлими 2-кичик бўлими.
19-БОБ
МУЛК ҲУҚУҚИНИ ВА БОШҚА АШЁВИЙ ҲУҚУҚЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
МУЛК ҲУҚУҚИНИ ВА БОШҚА АШЁВИЙ ҲУҚУҚЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
228-модда. Мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш (виндикация)
Мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация).
Қаранг: мазкур Кодекснинг 164-моддаси, 166-моддаси иккинчи қисми, 168, 169-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 23-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 20-моддаси.
229-модда. Мол-мулкни инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиш
Агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўлаб олинган бўлса, олувчи буни билмаган ва билиши мумкин бўлмаган (инсофли эгалловчи) бўлса, мол-мулк мулкдор томонидан ёки эгалик қилиш учун мулкдор берган шахс томонидан йўқотиб қўйилган ёхуд мулкдордан ёки у мол-мулкини берган шахсдан ўғирланган ё бўлмаса, уларнинг ихтиёридан ташқари бошқача йўл билан уларнинг эгалигидан чиқиб кетган бўлса, мулкдор бу мол-мулкни олган шахсдан талаб қилиб олишга ҳақли.
Агар мол-мулк суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда сотилган бўлса, мол-мулкни ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича талаб қилиб олишга йўл қўйилмайди.
Агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўламасдан олинган бўлса, мулкдор мол-мулкни барча ҳолларда ҳам талаб қилиб олишга ҳақли.
Пул, шунингдек тақдим этувчига деб ёзилган қимматли қоғозлар инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиниши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
230-модда. Мол-мулк бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олинганда даромадлар ва харажатларни тўлаш
Ушбу Кодекснинг 228-моддасига мувофиқ, мулкдор мол-мулкини талаб қилиб олаётганида қуйидагиларни ҳам талаб қилиб олишга ҳақлидир:
ўз эгалигининг қонуний эмаслигини билган ёки билиши лозим бўлган шахсдан (инсофсиз эгалловчи) ушбу шахс мол-мулкка эгалик қилган бутун вақт давомида олган ёки олиши лозим бўлган барча даромадларни қайтариб беришни ёки тўлашни;
инсофли эгалловчидан эса — у ўзининг эгалиги қонуний эмаслигини билган ёки билиши лозим бўлган пайтдан бошлаб ёхуд мулкдорнинг мол-мулкни талаб қилиб олиш ҳақидаги даъвоси бўйича талаб келган пайтдан бошлаб олган ёки чиқариб олиши лозим бўлган ҳамма даромадларни.
Ўз навбатида инсофли эгалловчи ҳам, инсофсиз эгалловчи ҳам мол-мулкдан қанча вақт давомида олинган даромад мулкдорга қайтарилиши керак бўлса, шунча вақт давомида мол-мулкка қилинган зарур харажатларини тўлашни мулкдордан талаб қилишга ҳақли.
Башарти, ашёни яхшилайдиган нарсаларни ашёга шикаст етказмасдан ажратиб олиш мумкин бўлса, инсофли эгалловчи мазкур нарсаларни ўзида қолдиришга ҳақли. Агар бундай нарсаларни ажратиб олиш мумкин бўлмаса, инсофли эгалловчи ашёни яхшилаш учун қилинган харажатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга, лекин бу харажатлар ашёга қўшилган қийматдан кўп бўлмаслиги керак.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 92, 229, 231 — 233-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 62-моддаси иккинчи қисми.
231-модда. Мулкдорнинг ҳуқуқларини эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳуқуқ- бузарликлардан ҳимоя қилиш (негатор даъво)
Мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво).
Қаранг: мазкур Кодекснинг 164, 168, 169, 230, 232-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонуни 33-моддасининг 2-банди, Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 21-моддаси.
232-модда. Мулкдор бўлмаган эганинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, лекин мол-мулкка мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, хўжалик юритиш, оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ёки қонун ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа асосга кўра эгалик қилаётган шахс ҳам ушбу Кодекснинг 228-231-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади. Бу шахс ўз эгалигини мулкдордан ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 164, 168, 169, 230, 232-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонуни 33-моддасининг 4-банди.
233-модда. Мулк ҳуқуқининг қонунга мувофиқ бекор бўлиш оқибатлари
Мулк ҳуқуқини бекор қиладиган қонун қабул қилинган тақдирда, ушбу Қонунни қабул қилиш натижасида мулкдорга етказилган зарар, шу жумладан мол-мулкнинг қиймати давлат томонидан тўланади. Зарарни тўлаш билан боғлиқ низолар суд томонидан ҳал қилинади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 14, 164, 168, 169, 197-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексининг 29 — 31-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси II бўлимининг 2-кичик бўлими, Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 22-моддаси.
III БЎЛИМ
МАЖБУРИЯТ ҲУҚУҚИ
МАЖБУРИЯТ ҲУҚУҚИ
1-кичик бўлим
МАЖБУРИЯТЛАР ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
МАЖБУРИЯТЛАР ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
20-БОБ
МАЖБУРИЯТ ТУШУНЧАСИ ВА ТАРАФЛАРИ
МАЖБУРИЯТ ТУШУНЧАСИ ВА ТАРАФЛАРИ
234-модда. Мажбурият тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари
Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
235-модда. Мажбуриятнинг тарафлари
Мажбуриятнинг тарафлари — кредитор ёки қарздор сифатида бир ёки бир пайтнинг ўзида бир неча шахс иштирок этиши мумкин.
Мажбуриятда қарздор томонида иштирок этган шахслардан бирига кредитор билдирган талабларнинг ҳақиқий эмаслиги, шунингдек бундай шахсга талаб қўйишга доир даъво муддати ўтиб кетганлиги кредиторнинг қолган шахсларга бўлган талабларига ўзича дахл этмайди.
Агар тарафлар шартномага биноан бир-бирларига нисбатан мажбуриятли бўлса, тарафлардан ҳар бири бошқа тараф олдида унинг фойдасига нима қилиши шарт эканлиги жиҳатидан унинг қарздори ва айни бир пайтнинг ўзида ундан нима талаб қилишга ҳуқуқли эканлиги жиҳатидан унинг кредитори ҳисобланади.
Мажбурият унда тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар (учинчи шахслар) учун бурчлар ҳосил қилмайди.
Қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида назарда тутилган ҳолларда мажбурият учинчи шахслар учун мажбуриятнинг бир тарафи ёки ҳар иккала тарафига нисбатан ҳуқуқ вужудга келтириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21-БОБ
МАЖБУРИЯТЛАРНИ БАЖАРИШ
МАЖБУРИЯТЛАРНИ БАЖАРИШ
236-модда. Умумий қоидалар
Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 237 — 258-моддалари.
237-модда. Мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги
Мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 455-моддаси, 476-моддасининг учинчи-бешинчи қисмлари, 731-моддаси, 763-моддасининг бешинчи қисми; “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун 15-моддасининг учинчи қисми.
238-модда. Мажбуриятнинг келишилган ва мақбул усулда бажарилиши
Мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 386-моддаси биринчи қисми, 425, 437, 458, 465, 468-моддалари, 479-моддаси биринчи қисми, 489-моддаси биринчи қисми, 497-моддаси биринчи, иккинчи қисмлари, 502-моддаси биринчи қисми, 512, 530, 535-моддалари, 558-моддаси биринчи қисми, 564-моддаси биринчи, иккинчи қисмлари, 573-моддаси биринчи қисми, 579-моддаси биринчи қисми, 587-моддаси, 600-моддаси биринчи қисми, 617-моддаси, 631-моддасининг биринчи қисми, 656-моддаси биринчи қисми, 666-моддаси биринчи қисми, 686-моддаси биринчи қисми, 693-моддаси, 703-моддаси биринчи қисми, 710-712, 726, 732-моддалари, 744-моддаси биринчи қисми, 749-моддаси, 759-моддаси биринчи қисми, 765-моддаси биринчи қисми, 771-моддаси биринчи қисми, 797-моддаси иккинчи қисми, 817-моддаси, 862-моддаси биринчи қисми, 875, 894 — 900-моддалари, 903-моддасининг биринчи қисми, 915-моддасининг биринчи қисми, 918 — 921-моддалари, 962-моддасининг биринчи қисми, 976-моддасининг иккинчи қисми, 977-моддаси иккинчи қисми, 1067, 1068-моддалари.
239-модда. Мажбуриятнинг қисмларга бўлиб бажарилиши
Башарти бошқача тартиб қонун ҳужжатларида, шартномада назарда тутилган бўлмаса ёки иш муомаласи одатларидан ёхуд мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, кредитор мажбуриятнинг қисмларга бўлиб бажарилишини қабул қилмасликка ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 449-моддаси иккинчи қисми, 913-моддаси учинчи қисми.
240-модда. Мажбуриятнинг тегишли шахс учун бажарилиши
Агар бошқача тартиб тарафларнинг келишувида назарда тутилган бўлмаса ва иш муомаласи одатларидан ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор мажбуриятни бажариш чоғида ижрони кредиторнинг ўзи ёки бу иш учун у ваколат берган шахс қабул қилаётганлигини исботлашни талаб қилишга ҳақли бўлади ва бундай талабни қўймаганлик оқибатлари хавфи унинг зиммасида бўлади.
241-модда. Мажбуриятни бажаришни учинчи шахс зиммасига юклаш
Шартномадан келиб чиққан мажбуриятни тўла ҳажмда ёки унинг бир қисмини бажариш, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бўлса, шунингдек агар учинчи шахс тарафлардан бири билан тегишли шартнома орқали боғлиқ бўлса, учинчи шахс зиммасига юклатилиши мумкин.
Агар мажбуриятни қарздорнинг шахсан ўзи ижро этишга мажбурлиги қонун ҳужжатлари, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, кредитор қарздор учун учинчи шахс томонидан таклиф қилинган ижрони қабул қилиши шарт.
Мажбурият бажарилмаганлиги учун, башарти қонун ҳужжатлари ёки шартномада учинчи шахснинг жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса, шартномадаги тараф жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
242-модда. Мажбуриятни бажариш муддати
Агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 145 — 148, 150 — 153-моддалари, 283-моддаси иккинчи қисми, 389-моддаси биринчи қисми, 420-моддаси биринчи қисми, 421-моддаси биринчи қисми, 430, 805, 892-моддалари.
243-модда. Мажбуриятни муддатидан илгари бажариш
Агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд мажбуриятнинг моҳиятидан ёинки иш муомаласи одатларидан ёки одатда қўйиладиган бошқа талаблардан англашилса, қарздор мажбуриятни муддатидан илгари бажаришга ҳақли, кредитор эса –– ижрони муддатидан илгари қабул қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 282-моддаси, 440-моддасининг учинчи қисми, 562-моддасининг иккинчи қисми, 638-моддасининг биринчи қисми, 735-моддасининг учинчи, тўртинчи қисмлари, 770-моддасининг учинчи қисми, 892-моддаси.
244-модда. Мажбуриятни бажаришни кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб бажариш
Агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Етарли асослар мавжуд бўлганида суд қарздорга мажбуриятни бажаришни кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб бажариш имконини беришга ҳақли.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 216-моддаси, 281-моддасининг иккинчи қисми, 380-моддалари, 419-моддасининг иккинчи қисми, 422-моддаси, 732-моддасининг биринчи қисми.
245-модда. Пул мажбуриятларининг валютаси
Пул мажбуриятида у сўмлар билан чет эл валютасидаги муайян суммага эквивалент бўлган суммада ёки шартли пул бирликлари билан (экю, «махсус қарз олиш ҳуқуқлари» ва бошқалар) тўланиши лозимлиги назарда тутилиши мумкин. Бундай ҳолларда сўмлар билан тўланиши лозим бўлган сумма тегишли валютанинг ёки шартли пул бирликларининг тўлов кунидаги расмий курси бўйича белгиланади, башарти уни белгилашнинг бошқача курси ёки бошқа санаси қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида белгилаб қўйилган бўлмаса.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбуриятлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш чоғида чет эл валютасидан, шунингдек чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланишга қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар, тартиб ва шартлар асосида йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
246-модда. Мажбуриятни бажариш жойи
Агар мажбуриятни бажариш жойи қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгилаб қўйилган бўлмаса ва мажбуриятнинг моҳиятидан ёхуд иш муомаласи одатларидан ёинки одатда қўйиладиган бошқа талаблардан англашилмаса, ижро қуйидаги жойларда амалга оширилиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1) кўчмас мол-мулкни топшириш мажбуриятлари бўйича — мол-мулк турган жойда;
2) ташишни назарда тутадиган товар ёки бошқа мол-мулкни топшириш мажбуриятлари бўйича — товарни кредиторга етказиб бериш учун уни биринчи ташувчига топшириш жойида;
3) қарздорнинг товарни ёки бошқа мол-мулкни топшириш юзасидан ўзга мажбуриятлари бўйича — мол-мулкни тайёрлаш ва сақлаш жойида, башарти мажбуриятнинг келиб чиқиши пайтида бу жой кредиторга маълум бўлган бўлса;
4) пул мажбурияти бўйича — мажбурият вужудга келган пайтда кредитор яшаган жойда, агар кредитор юридик шахс бўлса — унинг мажбурият вужудга келган пайтда жойлашган ерида, агар кредитор мажбуриятни бажариш вақтигача ўз яшаш жойини ёки жойлашган ерини ўзгартирган бўлса ва бу ҳақда қарздорни хабардор қилган бўлса — ижро этиш жойи ўзгартирилиши билан боғлиқ ҳамма харажатларни кредитор ҳисобидан қилган ҳолда, унинг янги яшаш жойида ёки жойлашган ерида;
5) бошқа барча мажбуриятлар бўйича — қарздорнинг яшаш жойида, агар қарздор юридик шахс бўлса, унинг жойлашган ерида.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 94, 95, 234, 235-моддалари.
247-модда. Фуқаронинг таъминоти учун тўланадиган суммани кўпайтириш
Пул мажбурияти бўйича бевосита фуқаронинг таъминоти учун тўланадиган сумма (ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни тўлаш, умрбод таъминлаш шартномаси бўйича ва бошқа ҳолларда) меҳнатга тўланадиган ҳақнинг қонун томонидан белгилаб қўйилган энг кам миқдори оширилишига мутаносиб равишда кўпайтириб борилади.
248-модда. Пул мажбурияти бўйича талабларни қондириш навбати
Амалга оширилган тўлов суммаси пул мажбуриятини батамом бажариш учун етарли бўлмаганида, бошқа келишув бўлмаса, у энг аввало кредиторнинг ижрони олишга қаратилган чиқимларини, сўнгра фоизларни, унинг қолган қисми эса — қарзнинг асосий суммасини узади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
249-модда. Қарзни депозитга қўйиш йўли билан мажбуриятни бажариш
Қарздор ўзи тўлаши лозим бўлган пул ёки қимматли қоғозларни нотариуснинг депозитига, қонунда белгиланган ҳолларда эса — суднинг депозитига қўйишга ҳақли, башарти мажбурият қарздор томонидан қуйидагилар туфайли бажарилиши мумкин бўлмаса:
1) мажбурият бажарилиши лозим бўлган жойда кредитор ёки ижрони қабул қилиб олиш учун у вакил қилган шахс бўлмаса;
2) кредитор муомалага лаёқатсиз бўлса ва унинг вакили бўлмаса ёки вакил рози бўлмаса;
3) мажбурият бўйича ким кредитор эканлиги хусусида аниқлик йўқлиги кўриниб турган бўлса, хусусан бу ҳақда кредитор билан бошқа шахслар ўртасида низо чиққанлиги муносабати билан;
4) кредиторнинг ижрони қабул қилишдан бўйин товлаши ёки унинг томонидан бошқача йўл билан кечиктирилиши муносабати билан.
Пул суммасини ёки қимматли қоғозларни нотариус ёхуд суднинг депозитига қўйиш мажбуриятни бажариш ҳисобланади.
Депозитига пул ёки қимматли қоғозлар қўйилган нотариус ёхуд суд кредиторни бундан хабардор қилади.
250-модда. Муқобил мажбуриятни бажариш
Агар қарздор икки ёки бир неча ҳаракатлардан бирини қилиши ёхуд кредиторга бир ёки бошқа мол-мулкни топшириши лозим бўлса, башарти қонун ҳужжатлари, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, танлаш ҳуқуқи қарздор ихтиёрида бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 23.12.2016 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли қарорининг 18-банди.
251-модда. Бир неча кредитор ёки бир неча қарздор иштирок этадиган мажбуриятни бажариш
Агар улушли мажбуриятда бир неча кредитор ёки бир неча қарздор иштирок этса, башарти қонундан ёки шартномадан бошқача тартиб англашилмаса, у ҳолда ҳар бир кредитор мажбуриятни бошқалар билан тенг улушларда бажаришни талаб қилишга ҳақли, ҳар бир қарздор эса бу талабни бажариши шарт.
252-модда. Солидар қарздорлар мажбурияти бўйича кредиторнинг ҳуқуқлари
Қарздорлар шерик бўлиб мажбурият олганида кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар бажаришни ҳам, уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу билан бирга қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга ҳақли.
Солидар қарздорларнинг биридан тўлиқ қаноатланмаган кредитор ололмаган нарсасини бошқа солидар қарздорлардан талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Солидар қарздорлар мажбурият тўла бажарилгунича бурчли бўлиб қолаверадилар.
253-модда. Солидар қарздорларнинг кредитор талабларига қарши эътирозлари
Қарздор солидар бўлиб мажбурият олган тақдирда бошқа қарздорларнинг кредитор билан мазкур қарздор қатнашмайдиган муносабатларига асосланган эътирозларни кредиторнинг талабларига қарши қўйишга ҳақли эмас.
254-модда. Солидар мажбуриятнинг қарздорлардан бири томонидан бажарилиши
Солидар мажбуриятнинг қарздорлардан бири томонидан тўлиқ бажарилиши қолган қарздорларни кредитор олдидаги мажбуриятни бажаришдан озод қилади.
Агар қонунларда ёки шартномаларда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, солидар мажбуриятни бажарган қарздор ўз улушини чегириб ташлаб, бошқа қарздорларга тенг улушларда регресс талаби қўйиш ҳуқуқига эга бўлади. Солидар мажбуриятни бажарган қарздорга тўланмаган ҳақ бу ва бошқа қарздорлар зиммасига тенг улушларда тушади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
255-модда. Солидар талаблар
Талаб солидар бўлиб қўйилганида ҳар қандай солидар кредитор қарздорга тўла ҳажмда талаб қўйишга ҳақли бўлади.
Қарздор солидар кредиторлардан бирининг талабига қарши ўзининг ушбу кредитор қатнашмайдиган бошқа солидар кредиторлар билан муносабатларига асосланган эътирозларни қўйишга ҳақли эмас.
Мажбуриятни солидар кредиторлардан бирига нисбатан тўла бажариш қарздорни мажбуриятни бошқа солидар кредиторларга нисбатан бажаришдан озод қилади.
Қарздордан мажбуриятнинг ижросини қабул қилиб олган солидар кредитор, башарти улар ўртасидаги муносабатлардан бошқача тартиб англашилмаса, бошқа кредиторларга тегишли бўлган улушларни уларга тўлаши шарт.
256-модда. Мажбуриятларни муқобил суратда бажариш
Тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши муқобил бажариш ҳисобланади.
Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Агар шартномада кўрсатилган мажбурият тўла ҳажмда бажарилмаган бўлса, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятининг иккинчи тарафнинг тўла ҳажмда бажарилмаган мажбуриятига мос келадиган қисмини бажаришни тўхтатиб қўйишга ёки бажаришдан бош тортишга ҳақли.
Агар бир тараф шартномада белгилаб қўйилган ўз мажбуриятини бажармаган бўлишига қарамай, иккинчи тараф мажбуриятнинг муқобил ижросини амалга оширган бўлса, биринчи тараф ўз мажбуриятини бажариши шарт.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 94, 95, 234, 235, 250, 252 — 255, 343-моддалари, 345-моддасининг биринчи қисми, 499-моддаси, 502-моддасининг иккинчи қисми, 644-моддаси, 757-моддасининг биринчи қисми.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 23.12.2016 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли қарорининг 18-банди.
257-модда. Мажбуриятнинг бажарганлигини тасдиқлаш
Кредитор мажбуриятнинг бажарилишини қабул қилиб олган вақтида, қарздорнинг талаби билан унга мажбуриятнинг тўла ёки қисман бажарилишини қабул қилиб олганлиги ҳақида тилхат бериши шарт. Оғзаки битимлар юридик шахслар билан фуқаролар ўртасида бажарилганида товарлар ёки хизматлар ҳақини тўлаган юридик шахс бошқа тарафдан пул тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатни ва тўлов асосини олиши керак.
Агар қарздор мажбуриятни тасдиқлаш юзасидан кредиторга қарз ҳужжати берган бўлса, кредитор ижрони қабул қилиб олаётган вақтида ушбу ҳужжатни қайтариб бериши, қайтариб беришнинг имкони бўлмаганида эса — буни ўзи бераётган тилхатда кўрсатиши керак. Тилхат ўрнига қайтариб берилаётган қарз ҳужжатига устхат ёзилиши мумкин. Қарз ҳужжатининг қарздорда бўлиши, бошқа бир ҳол исботланмагунча, мажбуриятнинг бекор бўлганлигини тасдиқлайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 94, 95, 234, 235, 258-моддалари, 733-моддасининг учинчи қисми, 809-моддасининг учинчи қисми.
258-модда. Мажбурият бажарилганлигини тасдиқлаш ҳақидаги талабни бажармаслик оқибатлари
Кредитор тилхат беришдан, қарз ҳужжатини қайтаришдан ёки қайтариб бериш имкони йўқлигини тилхатда кўрсатишдан бош тортган тақдирда, қарздор ижрони тўхтатиб туришга ҳақли бўлади. Бундай ҳолларда кредитор муддатни кечиктирган ҳисобланади.
22-БОБ
МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ
МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ
259-модда. Умумий қоидалар
Мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги келишувнинг ҳақиқий эмаслиги ушбу мажбуриятнинг (асосий мажбуриятнинг) ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
Асосий мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслиги унинг бажарилишини таъминлайдиган мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги «Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги 16-сон қарорининг 13-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-§. Неустойка
260-модда. Неустойка тушунчаси
Қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас.
Неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади.
Агар қарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 162, 260 — 263, 325 — 326, 330, 436, 454-моддалари, 720-моддаси биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 160-модда ва 159-модда, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 142-моддаси иккинчи, учинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикасининг 26.04.1996 йилдаги «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 14-моддаси, 19-моддаси тўққизинчи — ўн биринчи қисмлари, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1998 йилдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 14, 34-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 24.09.2012 йилдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддаси.
Қарори: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 26-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори.
261-модда. Неустойка шакллари
Неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади.
Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.
Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 162, 260, 262, 263, 325-326, 330, 436, 454-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 25 — 34-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг 3-банди.
262-модда. Неустойка тўғрисидаги келишувнинг шакли
Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
263-модда. Қонуний неустойка
Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Қонуний неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса, тарафларнинг келишуви билан кўпайтирилиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 162, 259 — 262-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 04.03.2002 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сон қарори 11-бандининг иккинчи, учинчи хатбошилари, 13-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг 4-бандининг учинчи хатбошиси.
2-§. Гаров
264-модда. Гаров тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари
Бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади.
Гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда белгилаб қўйилган чегиришлардан кейин, ҳақли бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Гаровга олувчи гаровга қўйилган мол-мулкни йўқотганлик ёки унга зиён етказганлик учун суғурта ҳақидан, бу мол-мулк кимнинг фойдасига суғурта қилинган бўлишидан қатъи назар, ўз талаби юқоридаги асосларда қаноатлантирилишига ҳақли, башарти мол-мулкни йўқотиш ёки унга зиён етказиш гаровга олувчи жавобгар бўлган сабабларга кўра юз берган бўлмаса.
Гаров шартнома ёки қонун асосида амалда юзага келади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 265 — 289-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонуни 1, 3-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги “Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 16-сон қарори 14-банди, 18-бандининг биринчи хатбоши.
265-модда. Гаров турлари
Гаров закалат, ипотека, шунингдек ҳуқуқлар гарови тарзида амал қилиши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддаси.
Гаровга қўйиладиган мулк гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига ўтказилганда гаров закалат деб ҳисобланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг II бўлими.
Кўчмас мулкни гаровга қўйиш ипотека ҳисобланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264, 266 — 289-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни.
266-модда. Гаровга қўювчи
Қарздорнинг ўзи ҳам, учинчи шахс ҳам гаровга қўювчи бўлиши мумкин.
Ашёнинг мулкдори ашёни гаровга қўювчи бўлиши мумкин.
Гаровга қўйиладиган ҳуқуқнинг эгаси бўлган шахс ҳуқуқни гаровга қўювчи бўлиши мумкин.
Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулкдорнинг розилигисиз ашёвий ҳуқуқни гаровга қўйишга йўл қўйилмайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264, 265, 270-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 7, 8-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 15-банди.
267-модда. Гаров нарсаси
Ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) гаров нарсаси бўлиши мумкин, муомаладан чиқарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси билан узвий боғлиқ бўлган талабномалар, хусусан ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун билан ман этилган бошқа талаблар бундан мустасно.
Фуқароларнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган айрим турдаги мол-мулкини гаровга қўйиш қонун ҳужжатлари билан ман этилиши ёки чекланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264, 265, 269, 272, 274, 275-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддаси.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 13-банди биринчи хатбошиси.
268-модда. Гаров билан таъминланадиган талаб
Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди.
269-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг гаровга олувчига берилиши ва берилмаслиги
Агар шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга қўйилган мол-мулк гаровга қўювчида қолади.
Ипотека деб белгиланган мол-мулк, шунингдек гаровга қўйилган муомаладаги товарлар ҳам гаровга олувчига топширилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Гаров нарсаси гаровга олувчи томонидан қулфланган ва муҳрланган ҳолда гаровга қўювчида қолдирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Гаров нарсаси гаровга қўйилганлигини билдирувчи белгилар қўйган ҳолда гаровга қўювчида қолдирилиши мумкин (қатъий гаров).
Гаровга қўювчи томонидан эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун вақтинча учинчи шахсга топширилган гаров нарсаси гаровга қўювчида қолдирилган ҳисобланади.
Қимматли қоғоз билан тасдиқланган мулкий ҳуқуқ гаровга қўйилганида, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчига ёки нотариус депозитига топширилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264, 265, 267, 269, 272, 274, 275, 280 — 285-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 36, 42-моддалари, IV бўлими.
270-модда. Гаров ҳуқуқининг вужудга келиши
Гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса — нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса — у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Башарти, гаров нарсаси қонунга ёки шартномага асосан гаровга қўювчида бўлиши лозим бўлса, гаров ҳуқуқи унга гаров нарсаси берилган пайтдан, башарти бундай топшириш шартнома тузилишидан аввал амалга ошган бўлса — шартнома тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264, 265, 267, 269, 271, 272-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси.
271-модда. Гаров тўғрисидаги шартнома, унинг шакли ва шартномани рўйхатдан ўтказиш
Гаров тўғрисидаги шартномада гаров нарсаси ва унинг баҳоси, моҳияти, миқдори ва гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг бажарилиш муддати кўрсатилган бўлиши керак. Унда гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида эканлиги ҳам кўpсатилиши шарт.
Гаров тўғpисидаги шартнома ёзма шаклда тузилиши керак.
Ипотека тўғрисидаги шартнома, шунингдек нотариал тасдиқланиши керак бўлган шартномага мувофиқ олинадиган мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нотариал тасдиқланиши шаpт.
Ипотека тўғрисидаги шартнома тегишли мол-мулк ҳақида тузиладиган битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264, 265, 267, 269, 272-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 10, 11-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги “Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 16-сон қарорининг 15-16, 23-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон Қарорининг 14-бандининг биринчи, иккинчи хатбошлари, 16-банди, 18-бандининг тўртинчи хатбошиси.
272-модда. Гаровга олувчининг ҳуқуқлари жорий қилинадиган мол-мулк
Гаров нарсаси бўлган ашёга гаровга олувчининг ҳуқуқлари (гаров ҳуқуқи), агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашёнинг кимга мансублигига қараб жорий қилинади.
Гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олинган ҳосил, маҳсулот ва даромадларга гаров ҳуқуқи шартномада назарда тутилган ҳолларда жорий қилинади.
Бутун корхона ёки бошқа мулкий комплекс ипотекасида гаров ҳуқуқи унинг таркибига кирувчи кўчмас ва кўчар мол-мулкнинг ҳаммасига, шу жумладан талаб қилиш ҳуқуқи ва мутлақ ҳуқуқларга, шу билан бир қаторда ипотека даврида олинган ҳуқуқларга ҳам, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, жорий қилинади.
Бино ёки иншоот ипотекасига айни бир вақтнинг ўзида ўша шартнома бўйича шу бино ёки иншоот жойлашган ер участкасини ёхуд бу участканинг гаровга қўйилаётган объект ишлашини таъминлайдиган қисмини ёки гаровга қўювчига қарашли бўлган ушбу участкани ёхуд унинг тегишли қисмини ижарага олиш ҳуқуқини бир вақтда ипотекага қўйган тақдирдагина йўл қўйилади.
Ер участкасини ипотекага қўйишда гаров ҳуқуқи, агар шартномада бошқача шарт назарда тутилган бўлмаса, гаровга қўювчининг ушбу участкада бўлган ёки қурилаётган бинолари ва иншоотларига жорий қилинмайди.
Шартномада бундай шарт бўлмаса, ундирув гаровга қўйилган ер участкасига қаратилган тақдирда гаровга қўювчи ер участкаси унинг бино ёки иншоотдан ўз ўрнида фойдаланиш учун зарур бўлган қисмидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини сақлаб қолади. Участканинг бу қисмидан фойдаланиш шартлари гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишуви асосида, низо чиққан тақдирда эса — суд томонидан белгиланади.
Агар гаровга қўювчига эмас, балки бошқа шахсга қарашли бинолар ёки иншоотлар жойлашган ер участкасига ипотека белгиланган бўлса, гаровга олувчи ундирувни ушбу участкага қаратганида ва у кимошди савдосида сотилганида гаровга қўювчининг ушбу шахсга нисбатан ҳуқуқ ва бурчлари участкани сотиб олувчига ўтади.
Гаров тўғрисидаги шартномада, қонун асосида пайдо бўладиган гаровга нисбатан эса — қонунда, гаровга қўювчи келажакда эга бўладиган ашёларни ва мулкий ҳуқуқларни гаровга қўйиш назарда тутилиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264, 265, 267, 269, 273-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддаси иккинчи, учинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонунининг 55, 57, 58-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги “Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 16-сон қарорининг 17-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 18-бандининг биринчи — учинчи хатбошилари.
273-модда. Навбатдаги гаров
Агар гаровга қўйилган мол-мулк бошқа талабларни таъминлаш учун яна бир гаров нарсасига айланса (навбатдаги гаров), навбатдаги гаровга олувчининг талаблари олдинги гаровга олувчиларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин ушбу мол-мулк қийматидан қаноатлантирилади.
Агар гаров тўғрисидаги олдинги шартномаларда навбатдаги гаров тақиқлаб қўйилган бўлмаса, навбатдаги гаpовга йўл қўйилади.
Гаровга қўювчи ҳар бир навбатдаги гаровга олувчига ушбу мол-мулкнинг мавжуд бўлган барча гаровлари ҳақида маълум қилиши шарт ва у ушбу мажбуриятни бажармаслик туфайли гаровга олувчиларга етказилган зарар учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264, 265, 267, 269, 272-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддаси.
274-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни сақлаш ва асраш
Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга қўювчи ёки гаровга олувчи гаровга қўйилган мол-мулк кимдалигига қараб (ушбу Кодекснинг 269-моддаси):
1) гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши хавфидан унинг тўла қиймати бўйича, борди-ю мол-мулкнинг тўла қиймати гаров билан таъминланган талабнинг миқдоридан ошиб кетса, талаб миқдоридан кам бўлмаган суммага гаровга қўювчи ҳисобидан суғурталаши;
2) гаровга қўйилган мол-мулкнинг асралишини таъминлаш учун, шу жумладан уни учинчи шахсларнинг тажовузлари ва талабларидан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўриши;
3) гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки унинг шикастланиши хавфи пайдо бўлганлиги тўғрисида иккинчи тарафни дарҳол огоҳлантириши шаpт.
Гаровга олувчи ва гаровга қўювчи иккинчи тарафдаги гаровга қўйилган мол-мулкнинг мавжудлигини, миқдорини, ҳолатини ва уни сақлаш шароитларини ҳужжатлар асосида ва амалда текширишга ҳақли.
Гаровга олувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган бурчларни гаровга қўйилган мол-мулкнинг йўқолиш ёки шикастланиш хавфини туғдирадиган даражада қўпол суратда бузганида гаровга қўювчи гаровни муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264, 265, 267, 269, 275, 279-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 12, 19, 21-моддалари.
275-модда. Гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки шикастланишининг оқибатлари
Агар гаров тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга қўювчи гаровга қўйилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфини ўз зиммасига олади.
Агар гаровга олувчи ушбу Кодекснинг 333-моддасига мувофиқ жавобгарликдан озод этилиши мумкинлигини исботлай олмаса, у ўзига топширилган гаров нарсасининг бутунлай ёки қисман йўқолганлиги ёхуд шикастланганлиги учун жавоб беради.
Гаров нарсаси гаровга олувчига топшириш чоғида қанча суммага баҳоланган бўлишидан қатъи назар, гаровга олувчи гаров нарсаси йўқолганлиги учун унинг ҳақиқий қиймати миқдорида, гаров нарсасига шикаст етказилганлиги учун эса — бу қиймат қанча суммага камайган бўлса, шунча сумма миқдорида жавоб беради.
Агар гаров нарсаси шикастланиш натижасида ундан бевосита ўз вазифаси бўйича фойдаланиш мумкин бўлмайдиган даражада ўзгарган бўлса, гаровга қўювчи ундан воз кечишга ва унинг йўқолганлиги учун ҳақ талаб қилишга ҳақли.
Шартномада гаровга олувчининг гаров нарсаси йўқолиши ёки шикастланиши туфайли гаровга қўювчига етказилган бошқа зарарни тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин.
Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор бўлган гаровга қўювчи гаров нарсасининг йўқолиши ёки шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш тўғрисидаги талабни гаров билан таъминланган мажбуриятларни қоплаш учун ҳисобга олишга ҳақли.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264, 265, 267, 269, 274, 279-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддаси.
276-модда. Гаров нарсасини алмаштириш ва тиклаш
Гаров нарсасини алмаштиришга, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг розилиги билан йўл қўйилади.
Агар гаров нарсаси нобуд бўлган ёки шикастланган ёхуд унга бўлган мулк ҳуқуқи ё хўжалик юритиш ҳуқуқи қонунда белгиланган асосларга кўра бекор қилинган бўлса, гаровга қўювчи оқилона муддатда (низо чиққан тақдирда эса — суд белгилаган муддатда) гаров нарсасини тиклашга ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, уни тенг қийматли бошқа мол-мулк билан алмаштиришга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264, 265, 267, 269, 274, 275, 279-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддаси.
277-модда. Гаров нарсасидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш
Агар шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки гаровнинг моҳиятидан англашилмаса, гаровга қўювчи гаров нарсасидан унинг вазифасига кўра фойдаланишга, шу жумладан ундан ҳосил ва даромадлар олишга ҳақли.
Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва гаровнинг моҳиятидан англашилмаса, гаровга қўювчи фақат гаровга олувчининг розилиги билан гаров нарсасини бошқа шахсга беришга, уни ижарага ёки бепул фойдаланиш учун бошқа шахсга топшиpишга ёхуд уни бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли.
Гаровга қўювчининг гаровга қўйилган мол-мулкни васият қилиб қолдириш ҳуқуқини чеклайдиган келишув ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Гаровга олувчи ўзига топширилган гаров нарсасидан шартномада назарда тутилган ҳоллардагина фойдаланишга ҳақли бўлиб, гаровга қўювчига ундан фойдаланиш тўғрисида мунтазам ҳисобот беpиб туради. Шартномага мувофиқ гаровга олувчи зиммасига асосий мажбуриятни бажариш мақсадида ёки гаровга қўювчининг манфаатларини кўзлаб, гаров нарсасидан ҳосил ва даромадлар олиш бурчи юклаб қўйилиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264, 265, 267, 269, 274 — 276, 279-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 19 — 21-моддалари.
278-модда. Гаровга олувчининг гаров нарсасига бўлган ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши
Шартнома шартларига кўра гаровга олувчига ўзига топширилган гаров нарсасидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган ҳолларда у бошқа шахслардан, шу жумладан гаровга қўювчидан ҳам, ўз ҳуқуқининг ҳар қандай бузилишини бартараф этишни, гарчи бу бузилишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам (ушбу Кодекснинг 231, 232-моддалари), талаб қилиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264, 265, 267, 269, 274 — 277, 279-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 48-моддаси.
279-модда. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш асослари
Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
280-модда. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тартиби
Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Гаровга олувчининг талабини гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк ҳисобидан судга мурожаат қилмасдан қондиришга ундирувни гаров нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан нотариал тасдиқланган келишуви асосида йўл қўйилади. Мазкур келишув туфайли ҳуқуқлари бузилган шахснинг даъвосига кўра бундай келишув суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига мувофиқ қондирилади. Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ундирув гаров нарсасига қуйидаги ҳолларда фақат суднинг қарорига мувофиқ қаратилиши мумкин:
1) гаров тўғрисида шартнома тузиш учун бошқа шахс ёки органнинг розилиги ёхуд рухсати талаб қилинганида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2) гаров нарсаси жамият учун тарихий, бадиий ёки ўзга маданий аҳамиятга эга мол-мулк бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) гаровга қўювчи йўқолган бўлса ва унинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаса.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264, 265, 267, 269, 274 — 279-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги “Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 16-сон қарорининг 18 — 20-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 22 — 24-бандлари.
281-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш
Ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кимошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилади.
Гаровга қўювчининг илтимосига кўра, суд ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги қарорда уни кимошди савдосида сотишни бир йилгача муддатга кечиктиришга ҳақли. Кечиктириш ушбу мол-мулкни гаровга қўйиш билан таъминланган мажбурият бўйича таpафларнинг ҳуқуқ ва буpчларига таъсир қилмайди ҳамда қарздорни кредиторнинг кечиктириш даври мобайнида кўпайган зарари ва неустойкани ундиришдан озод қилмайди.
Гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси ундирув суд тартибида мол-мулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ёки бошқа ҳолларда гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида белгиланади.
Гаровга қўйилган мол-мулк кимошди савдосида энг юқори баҳони таклиф қилган шахсга сотилади.
Кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганида гаровга олувчи гаровга қўювчи билан келишиб, гаровга қўйилган мол-мулкни сотиб олишга ва харид нархини гаров билан таъминланган ўз талаблари ҳисобига ўтказишга ҳақли. Бундай келишувга нисбатан олиш-сотиш шартномаси қоидалари қўлланилади.
Такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганида гаровга олувчи гаров нарсасини такрорий ким ошди савдосидаги бошланғич сотиш нархидан кўпи билан ўн фоиз камайтирган суммада баҳолаб, ўзида олиб қолишга ҳақли.
Агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой давомида фойдаланмаса, гаров шартномаси бекор қилинади.
Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма гаровга олувчининг талабини қоплашга етарли бўлмаса, у қонунда ёки шартномада бошқача кўрсатма бўлмаганида, етишмаётган суммани гаровга асосланган имтиёздан фойдаланмаган ҳолда қарздорнинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.
Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма гаровга олувчининг гаров билан таъминланган талабидан ошиб кетса, фарқ гаровга қўювчига қайтариб берилади.
Қарздор ёки учинчи шахс бўлган гаровга қўювчи гаров нарсаси сотилгунча хоҳлаган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг ижроси кечиктириб юборилган қисмини бажариб, ундирувни унга қаратишга ва уни сотишга барҳам бериши мумкин. Бу ҳуқуқни чеклайдиган келишув ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264, 265, 267, 269, 274 — 279, 380-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 28-моддаси, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун 54-моддасининг тўртинчи қисми.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон Қарорининг 25-банди.
282-модда. Гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан илгари бажариш ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
Гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари бажаришни талаб қилишга ҳақли:
1) агар гаров нарсаси гаровга қўювчида қолдирилган бўлиб, гаров тўғрисидаги шартнома бузилган ҳолда унинг эгалигидан чиққан бўлса;
2) гаровга қўювчи гаров нарсасини алмаштириш қоидаларини бузган бўлса (ушбу Кодекснинг 276-моддаси);
3) гаров нарсаси гаровга олувчи жавоб бермайдиган вазиятларда йўқолган бўлса, агар гаровга қўювчи ушбу Кодекс 276-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса.
Гаровга олувчи қуйидаги ҳолларда гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан илгари бажаришни талаб қилишга, агар унинг талаби қондирилмаса, ундирувни гаров нарсасига қаратишга ҳақли:
1) гаровга қўювчи навбатдаги гаров қоидасини бузган бўлса (ушбу Кодекснинг 273-моддаси);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264, 265, 267, 269, 274 — 279, 380, 381-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 31-моддаси.
283-модда. Гаровнинг бекор бўлиши
Гаров қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:
1) гаров билан таъминланган мажбурият бекор бўлганида;
2) ушбу Кодекс 274-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар бўлганида гаровга қўювчининг талаби билан;
3) гаровга қўйилган ашё нобуд бўлганида ёки гаровга қўйилган ҳуқуқ бекор бўлганида, башарти гаровга қўювчи ушбу Кодекс 276-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланган бўлмаса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Гаров билан таъминланган мажбурият бажарилиши натижасида ёки гаровга қўювчининг талаби билан гаров бекор бўлганида (ушбу Кодекс 274-моддасининг учинчи қисми) ихтиёрида гаровга қўйилган мол-мулк бўлган гаровга олувчи уни дарҳол гаровга қўювчига қайтариб бериши шарт.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264, 265, 267, 269, 274 — 279, 380 — 382-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддаси.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 27-банди.
284-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганида гаровнинг сақланиши
Гаровга қўйилган мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки уни хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи бу мол-мулкни ҳақ олиб ёки ҳақ олмасдан бошқа шахсга беpиш натижасида ёхуд универсал ҳуқуқий ворислик тартибида гаровга қўювчидан бошқа шахсга ўтган тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар гаровга олувчи билан келишувда ўзгача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга қўювчининг ҳуқуқий вориси гаровга қўювчининг ўрнига ўтади ва унинг ҳамма бурчларини бажаради.
Агар гаровга қўювчининг гаров нарсаси бўлган мол-мулки ҳуқуқий ворислик тартибида бир неча шахсга ўтган бўлса, ҳуқуқий ворисларнинг (мол-мулкни олувчиларнинг) ҳар бири гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармасликнинг гаpовдан келиб чиқадиган оқибатига мазкур мол-мулкнинг ўзига ўтган қисмига мутаносиб равишда жавоб беради. Агар гаров нарсаси бўлинмаса ёки бошқа асосларга кўра ҳуқуқий ворисларнинг умумий мулки бўлиб қолса, улар солидар гаровга қўювчиларга айланадилар.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 264, 265, 267, 269, 274 — 279, 380 — 383-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 26-банди.
285-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда олиб қўйишнинг оқибатлари
Агар гаровга қўювчининг гаров нарсаси бўлган мол-мулкка мулк ҳуқуқи қонун билан белгиланган асослар ва тартибда, давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги (ҳақини тўлаб олиш), реквизиция ёки национализация оқибатида бекор бўлса, гаровга қўювчига бошқа мол-мулк берилади ёки тегишли ҳақ тўланади. Бундай ҳолда ўрнига-ўрин берилган мол-мулкка гаров ҳуқуқи тадбиқ этилади ёки тегишинча, гаровга олувчи гаровга қўювчига тегиши керак бўлган ҳақ суммасидан ўз талабини имтиёзли қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Гаров нарсаси бўлган мол-мулк аслида ушбу мол-мулкнинг эгаси бошқа шахс эканлиги (ушбу Кодекснинг 228-моддаси) асосида ёки жиноят ёхуд бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун (ушбу Кодекснинг 204-моддаси) гаровга қўювчидан қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилган ҳолларда ушбу мол-мулкнинг гаровга қўйилиши бекор бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
286-модда. Гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш
Гаровга олувчи талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш йўли билан кредиторнинг ҳуқуқларини бошқа шахсга бериш ҳақидаги қоидаларга (ушбу Кодекснинг 313-321-моддалари) риоя қилган ҳолда гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ўз ҳуқуқларини бошқа шахсга беришга ҳақли.
Гаровга олувчининг гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ўз ҳуқуқларидан бошқа шахс фойдасига воз кечиши, агар гаров билан таъминланган асосий мажбурият бўйича қарздордан талаб қилиш ҳуқуқидан ҳам ўша шахс фойдасига воз кечилган бўлса, ҳақиқий бўлади.
Агар бошқача ҳол исботланган бўлмаса, ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечилиши ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечилишини ҳам англатади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 202, 203, 264, 265, 267, 269, 274 — 279, 380 — 385-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси.
287-модда. Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарзни бошқа шахсга ўтказиш
Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан, агар гаровга қўювчи кредиторга янги қарздор учун жавоб беришга розилик берган бўлмаса (ушбу Кодекснинг 322-моддаси), гаров бекор бўлади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 202, 203, 264, 265, 267, 269, 274 — 279, 380 — 386-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси.
288-модда. Муомаладаги товарлар гарови
Товарларни гаровга қўйиб, уларни гаровга қўювчида қолдириш ва уларнинг умумий қиймати гаров тўғрисидаги шартномада кўpсатилганидан камаймаслигини шарт қилиб қўйган ҳолда гаровга қўювчига гаровга қўйилган мол-мулкнинг таркиби ва асл шаклини (товар захиралари, хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулот ва шу кабилар) ўзгартириш ҳуқуқининг берилиши муомаладаги товарлар гарови ҳисобланади.
Гаровга қўйилган муомаладаги товарлар қийматининг камайишига, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилган қисмига мос келадиган даражада йўл қўйилади.
Гаровга қўювчи томонидан бошқа шахслаpга беpилган муомаладаги товарлар эгалловчининг мулкига, хўжалик юритишига ёки оператив бошқарувига ўтган пайтдан бошлаб гаров нарсаси бўлмай қолади, гаровга қўювчи томонидан олинган, гаров тўғрисидаги шартномада кўрсатилган товарлар эса — гаровга қўювчида уларга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келган пайтдан эътиборан гаров нарсасига айланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Гаровга қўювчи муомаладаги товарлар гарови шартларини бузган тақдирда, гаровга олувчи гаровга қўйилган товарларга ўз белгилари ва муҳрларини босиб, тартибни бузиш бартараф қилингунга қадар улар билан амалга ошиpиладиган операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
289-модда. Ашёларнинг ломбардда гаровга қўйилиши
Фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни қисқа муддатли кредитларни таъминлаш учун гаровга қабул қилиш ихтисослашган ташкилотлар — лицензияси бўлган ломбардлар томонидан тадбиpкоpлик фаолияти сифатида амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ломбардда ашёларни гаровга қўйиш ҳақидаги шартнома ломбард томонидан гаров паттаси бериш йўли билан расмийлаштирилади.
Гаровга қўйилаётган ашёлар ломбардга топширилади.
Ломбард гаровга қабул қилинган ашёларни гаровга қабул қилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг наpхлаpига мос баҳодаги тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан гаровга қўювчи фойдасига суғурталаши шарт.
Ломбард гаровга қўйилган ашёлардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга ҳақли эмас.
Ломбард ашёларнинг йўқолиши ёки шикастланиши енгиб бўлмас куч оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, гаровга қўйилган ашёларнинг йўқолганлиги ёки шикастланганлиги учун жавобгар бўлади.
Башарти, ломбардда ашёлар гарови билан таъминланган кредит суммаси белгиланган муддатда қайтариб берилмаган тақдирда, ломбард нотариуснинг ижро ёзуви асосида имтиёзли бир ойлик муддат ўтганидан кейин гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш учун белгилаб қўйилган тартибда (ушбу Кодекс 281-моддасининг учинчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи, тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари) ушбу мол-мулкни сотишга ҳақли. Шундан кейин ҳатто гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма талабларни тўлиқ қаноатлантириш учун етарли бўлмаса ҳам, ломбарднинг гаровга қўювчига (қарздорга) талаблари бекор бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ломбардлар томонидан фуқароларга уларнинг ашёларини гаровга олиб кредит бериш қоидалари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ломбардда ашёларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шаpтноманинг гаровга қўювчининг ҳуқуқларини ушбу Кодекс ёки бошқа қонунлар билан унга бериладиган ҳуқуқларга қараганда чеклаб қўядиган шаpтлаpи ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 202, 203, 264, 265, 267, 269-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддаси.
3-§. Ушлаб қолиш
290-модда. Ушлаб қолиш асослари
Қарздорга ёки қарздор кўрсатган шахсга топширилиши лозим бўлган ашёни сақлаётган кредитор ушбу ашё ҳақини ёки у билан боғлиқ чиқимлар ва бошқа зарарни кредиторга тўлаш мажбуриятлари қарздор томонидан муддатида бажарилмаган тақдирда уни тегишли мажбурият бажарилгунга қадар ушлаб қолишга ҳақли.
Гарчи ашёнинг ҳақини тўлаш ёки унинг чиқимларини ва бошқа зарарни тўлаш билан боғлиқ бўлмаса-да, бироқ тарафлари тадбиркорлар сифатида иш кўраётган мажбуриятдан келиб чиққан талаблар ҳам ашёни ушлаб қолиш билан таъминланиши мумкин.
Ашё кредитор эгалигига ўтганидан кейин унга бўлган ҳуқуқлар учинчи шахс томонидан олинганлигига қарамасдан, кpедитор ўз қўлидаги бу ашёни ушлаб қолиши мумкин.
Агар шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу модданинг қоидалаpи қўлланилади.
291-модда. Талабларни ушлаб қолинган ашё ҳисобидан қондириш
Ашёни ушлаб қолган кредиторнинг талаблари унинг қийматидан гаров билан таъминланган талабларни қондириш учун назарда тутилган ҳажмда ва тартибда қондирилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 259, 290, 639-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 59-моддаси.
4-§. Кафиллик
292-модда. Кафиллик шартномаси
Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин.
Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 259, 293 — 298-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 28, 29-бандлари.
293-модда. Кафилнинг жавобгарлиги
Қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 30-банди.
294-модда. Кафилга нисбатан даъво қўзғатилган тақдирда унинг ҳуқуқ ва бурчлари
Кафил кредиторнинг талабига қарши қарздор билдириши мумкин бўлган ҳамма эътирозларни қўйишга ҳақли. Ҳатто қарздор ўз эътирозларидан воз кечган ёки ўз мажбуриятини тан олган тақдирда ҳам кафил ушбу эътирозларга бўлган ҳуқуқини йўқотмайди.
Агар кафилга нисбатан даъво қўзғатилган бўлса, у қарздорни ишда иштирок этиш учун жалб қилиши шарт. Акс ҳолда қарздор кредиторга қарши ўзининг барча эътирозларини кафилнинг қарши талабига қарама-қарши қўйиш ҳуқуқига эга.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 31-банди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сон «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
295-модда. Мажбуриятни бажарган кафилнинг ҳуқуқлари
Мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли.
Кафил мажбуриятни бажарганидан кейин кредитор қарздорга бўлган талабни тасдиқловчи ҳужжатларни кафилга топшириши ва бу талабни таъминлайдиган ҳуқуқларни бериши шарт.
Ушбу моддада белгиланган қоидалар агар қонунда ёки кафилнинг қарздор билан шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қўлланилади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.02.2003 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 110-сон қарорининг 2, 3-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 32-банди.
296-модда. Қарздор мажбуриятини бажарганлиги ҳақида кафилни хабардор қилиш
Кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажарган қарздор бу ҳақда кафилни дарҳол хабардор қилиши шарт. Акс ҳолда ўз навбатида мажбуриятни бажарган кафил асоссиз олинганни кредитордан ундириб олишга ёки қарздорга регресс талаб қўйишга ҳақли. Регресс талаб қўйилган тақдиpда қарздор асоссиз олинганнигина кредитордан ундириб олишга ҳақли.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 33-банди.
297-модда. Кафилнинг хизматларига ҳақ тўлаш
Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил қарздорга кўрсатган хизматлари учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
298-модда. Кафилликнинг бекор бўлиши
Кафиллик билан таъминланган мажбурият бекор бўлгач, шунингдек ушбу мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда кафиллик бекор бўлади.
Кафиллик билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга ўтказилганида, агар кафил янги қарздор учун жавобгар бўлиш ҳақида кредиторга розилик берган бўлмаса, шунингдек кафил таъминлаган мажбуриятни бажариш муддати келганида кредитор қарздор ёки кафил таклиф қилган тегишли ижрони қабул қилишдан бош тортса, кафиллик бекор бўлади.
Шартномада кўрсатилган кафиллик муддати ўтганидан кейин кафиллик бекор бўлади. Агар бундай муддат белгиланган бўлмаса, кредитор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати келган кундан бошлаб бир йил давомида кафилга даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади. Агар асосий мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ва белгиланиши мумкин бўлмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, кредитор кафиллик шартномаси тузилган кундан бошлаб бир йил мобайнида кафилга нисбатан даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 259, 292 — 297-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 35, 36-бандлари.
5-§. Кафолат
299-модда. Кафолат тушунчаси
Кафолатга биноан банк, бошқа кредит муассасаси ёки суғурта ташкилоти (кафил) бошқа шахс (принципал)нинг илтимосига кўра кафил ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ принципалнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида принципалга ёзма мажбурият беради.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 259, 300 — 310-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 37, 38-бандлари.
300-модда. Принципалнинг мажбуриятларини кафолат билан таъминлаш
Кафолат принципалнинг бенефициар олдидаги ўз мажбуриятини (асосий мажбуриятни) лозим даражада бажаришини таъминлайди.
Кафолат берилгани учун принципал кафилга ҳақ тўлайди.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 37, 38-бандлари.
301-модда. Кафолатнинг асосий мажбуриятдан мустақиллиги
Кафилнинг бенефициар олдидаги кафолатда назарда тутилган мажбурияти улар ўртасидаги муносабатларда бажарилишини таъминлаш учун шу кафолат берилган асосий мажбуриятга, гарчи кафолатда ушбу мажбуриятга ҳавола қилинган бўлса-да, боғлиқ эмас.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 39-банди.
302-модда. Кафолатнинг чақириб олинмаслиги
Агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, у кафил томонидан чақириб олиниши мумкин эмас.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 40-банди.
303-модда. Кафолат бўйича ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтказилмаслиги
Кафолат бўйича бенефициарга тегишли бўлган кафилга талаб қўйиш ҳуқуқи, агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бошқа шахсга ўтказилиши мумкин эмас.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.02.2003 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 110-сон қарорининг 10-бандининг бешинчи хатбошиси.
304-модда. Кафолатнинг кучга кириши
Агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, у берилган кундан эътиборан кучга киради.
305-модда. Кафолат бўйича талаб тақдим этиш
Бенефициарнинг кафолат бўйича пул суммасини тўлаш ҳақидаги талаби кафолатда кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда кафилга ёзма равишда тақдим этилиши керак. Талабда ёки унга иловада бенефициар принципалнинг таъминлаш учун кафолат берилган асосий мажбуриятни бузиши нимадан иборатлигини кўрсатиши керак.
Бенефициарнинг талаби кафолатда белгиланган муддат тугагунча кафилга тақдим этилиши керак.
306-модда. Бенефициарнинг талабини кўриб чиқишда кафилнинг мажбуриятлари
Кафил бенефициарнинг талабини олганидан сўнг бу ҳақда дарҳол принципални хабардор қилиши ва унга талабнинг нусхасини барча тегишли ҳужжатлар билан топшириши керак.
Кафил бенефициарнинг талабини унга илова қилинган ҳужжатлар билан биpга кафолатда кўрсатилган муддатда кўриб чиқиши, муддат кўрсатилмаганда эса — мутаносиб муддатда бу талаб ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар кафолат шартларига мос келиши ёки келмаслигини аниқлаш учун оқилона жонкуярлик кўрсатиши керак.
307-модда. Кафилнинг бенефициар талабини қондиришни рад этиши
Агар бенефициарнинг талаби ёки унга илова қилинган ҳужжатлар кафолат шартларига мос келмаса ёхуд кафилга кафолатда белгилаб қўйилган муддат тамом бўлганидан кейин тақдим этилган бўлса, кафил бенефициарнинг талабини қондиришни рад этади.
Кафил бенефициарнинг талабини қондиришни рад этганлиги ҳақида уни дарҳол хабардор қилиши шарт.
Агар бенефициарнинг талаби қондирилгунга қадар кафолат билан таъминланган асосий мажбурият батамом ёки унинг тегишли қисми бажарилганлиги ёхуд бошқа асосларга кўра бекор бўлганлиги ёинки ҳақиқий эмас деб топилганлиги кафилга маълум бўлиб қолса, у бу ҳақда дарҳол бенефициарга ва принципалга хабар бериши шарт.
308-модда. Кафил мажбуриятларининг чегаралари
Кафолатда назарда тутилган кафилнинг бенефициар олдидаги мажбурияти кафолат берилган суммани тўлаш билан чекланади.
Кафолат бўйича мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун кафилнинг бенефициар олдидаги жавобгарлиги, агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафолат берилган сумма билан чекланмайди.
309-модда. Кафолатнинг бекор бўлиши
Кафилнинг кафолат бўйича бенефициар олдидаги мажбурияти қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:
1) кафолат берилган сумма бенефициарга тўланиши;
2) кафолатда белгиланган муддатнинг тамом бўлиши;
3) бенефициар кафолат бўйича ўз ҳуқуқларидан воз кечиши ва уни кафилга қайтариб бериши оқибатида;
4) бенефициар кафилни унинг мажбуриятларидан озод қилиши ҳақида ёзма ариза бериш йўли билан кафолат бўйича ўз ҳуқуқларидан воз кечиши оқибатида.
Кафолат бекор бўлганлигидан хабар топган кафил дарҳол бу ҳақда принципални хабардор қилиши керак.
310-модда. Кафилнинг принципалга регресс талаблари
Кафилнинг принципалдан кафолат бўйича бенефициарга тўланган суммаларни регресс тартибида тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи кафилнинг принципал билан бажариш юзасидан кафолат берилган келишувида белгилаб қўйилади.
Агар кафилнинг принципал билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил бенефициарга кафолат шартларига номувофиқ тарзда ёки кафилнинг бенефициар олдидаги мажбуриятни бузганлиги учун тўланган суммаларни қоплашни принципалдан талаб қилишга ҳақли эмас.
6-§. Закалат
311-модда. Закалат тушунчаси. Закалат тўғрисидаги келишув шакли
Шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади.
Закалат тўғрисидаги келишув закалатнинг суммасидан қатъи назар, ёзма равишда тузилиши керак.
Шартномадаги тараф амалга ошириши керак бўлган тўловлар ҳисобидан тўланган сумма закалат эканлигига, хусусан ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган қоидага риоя қилинмаслиги оқибатида, шубҳа туғилган тақдирда, бу сумма, агар бошқа ҳол исботланган бўлмаса, бўнак сифатида тўланган деб ҳисобланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 234, 235, 237, 241, 259, 312-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги Қонунининг 24 — 28-моддаси.
312-модда. Закалат билан таъминланган мажбуриятни бекор қилиш ва бажармаслик оқибатлари
Мажбурият уни бажаришдан олдин тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки бажаришнинг имкони йўқлиги оқибатида (ушбу Кодекснинг 349-моддаси) бекор қилинган тақдирда закалат пули қайтариб берилиши керак.
Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундан ташқари, шартноманинг бажарилмаслиги учун жавобгар бўлган тараф, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, закалат суммасини ҳисобга олган ҳолда иккинчи тарафга зарарларни тўлаши шарт.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 234, 235, 237, 241, 259, 311, 380-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги Қонунининг 24 — 28-моддалари.
23-БОБ
МАЖБУРИЯТДАГИ ШАХСЛАРНИНГ ЎЗГАРИШИ
МАЖБУРИЯТДАГИ ШАХСЛАРНИНГ ЎЗГАРИШИ
313-модда. Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиш асослари ва тартиби
Мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин.
Кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши учун, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг розилиги талаб қилинмайди.
Агар қарздор кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтганлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилинган бўлмаса, янги кредитор шу туфайли келиб чиққан ўзи учун ноқулай оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади. Мазкур ҳолда мажбуриятнинг дастлабки кредиторга нисбатан бажарилиши тегишли кредиторга нисбатан бажариш деб ҳисобланади.
Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиши ҳақидаги қоидалар регресс талабларга нисбатан қўлланилмайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 254-моддасининг иккинчи қисми, 295, 296, 318, 319, 341, 571, 957-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 28.02.2003 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 110-сон қарорининг 2, 7-бандлари, 8-бандининг биринчи, тўртинчи, бешинчи хатбошилари.
314-модда. Бошқа шахсларга ўтиши мумкин бўлмаган ҳуқуқлар
Кредиторнинг шахси билан чамбарчас боғланган ҳуқуқларнинг, хусусан алиментлар тўғрисидаги ва ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарни тўлаш тўғрисидаги талабларнинг бошқа шахсга ўтишига йўл қўйилмайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 99, 1005 — 1016-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг V бўлими.
315-модда. Бошқа шахсга ўтадиган кредитор ҳуқуқларининг ҳажми
Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, дастлабки кредиторнинг ҳуқуқи янги кредиторга ҳуқуқ ўтиш пайтида мавжуд бўлган ҳажмда ва шартлар асосида ўтади. Хусусан янги кредиторга мажбуриятнинг бажарилишини таъминлайдиган ҳуқуқлар, шунингдек талаб билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар, шу жумладан тўланмаган фоизларга ҳуқуқ ҳам ўтади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 28.02.2003 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 110-сон қарорининг 8-банди.
316-модда. Янги кредитор ҳуқуқларининг исботи
Ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечган кредитор талаб қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни унга бериши ва талабни амалга ошириш учун аҳамиятли бўлган маълумотларни билдириши керак.
Қарздор талаблар янги кредиторга ўтганлигини исботловчи ҳужжатлар ўзига тақдим этилмагунича унга нисбатан мажбуриятни бажармасликка ҳақли.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 28.02.2003 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 110-сон қарорининг 8-бандининг иккинчи хатбошиси.
317-модда. Қарздорнинг янги кредитор талабига қарши эътирозлари
Қарздор мажбурият бўйича ҳуқуқлар янги кредиторга ўтганлиги ҳақида огоҳлантириш олган пайтида дастлабки кредиторга қарши эътирозларини янги кредиторнинг талабига қарши қўйишга ҳақли.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 28.02.2003 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 110-сон қарорининг 8-бандининг учинчи хатбоши.
318-модда. Кредитор ҳуқуқларининг қонун асосида бошқа шахсга ўтиши
Кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуқлари бошқа шахсга қуйидаги ҳолларда ўтади:
1) кредитор ҳуқуқларидаги универсал ҳуқуқий ворислик натижасида;
2) кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги суднинг қарорига мувофиқ;
3) қарздорнинг мажбурияти ушбу мажбурият бўйича қарздор бўлмаган кафил ёки гаровга қўювчи томонидан бажарилиши оқибатида;
4) суғурта ҳолати бошланиши учун жавобгар бўлган қарздорга нисбатан кредитор ҳуқуқларининг суғурта қилувчига суброгацияси (ўтиши) натижасида;
5) қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
319-модда. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартлари
Кредиторнинг ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечишига, башарти у қонунларга ёки шартномага зид бўлмаса, йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кредиторнинг шахси қарздор учун муҳим аҳамиятга эга бўлган мажбурият бўйича талабдан қарздорнинг розилигисиз бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 28.02.2003 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 110-сон қарорининг 1, 10, 11-бандлари.
320-модда. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шакли
Оддий ёзма ёки нотариал шаклда тузилган битимга асосланган талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ўша шаклда амалга оширилиши керак.
Давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинадиган битим бўйича талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ушбу битимни рўйхатга олиш учун белгилаб қўйилган тартибда рўйхатга олиниши керак.
Ордерли қимматли қоғоз бўйича талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ушбу қимматли қоғозга индоссамент (талаб қилиш ҳуқуқини ўтказиш ёзуви) йўли билан амалга оширилади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 28.02.2003 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 110-сон қарорининг 9-банди.
321-модда. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечган кредиторнинг жавобгарлиги
Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечган дастлабки кредитор янги кредитор олдида унга ўтказилган талабнинг ҳақиқий эмаслиги учун жавоб беради, бироқ қарздор бу талабни бажармаганлиги учун жавоб бермайди, дастлабки кредитор янги кредитор олдида қарздор учун ўз зиммасига кафолатни олган ҳоллар бундан мустасно.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 28.02.2003 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 110-сон қарорининг 5-банди.
322-модда. Қарзни бошқа шахсга ўтказиш
Қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади.
Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли.
Агар кафил ёки гаровга қўювчи янги қарздор учун жавоб беришга рози бўлмасалар, қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан кафиллик ёки учинчи шахс томонидан белгиланган гаров бекор бўлади.
323-модда. Қарзни ва ижрони бир пайтда бошқа шахсга ўтказиш
Қарздорни қарзни тўлаш мажбуриятидан озод қилмаган ҳолда қарзни ёки унинг қисмини бошқа шахсга ўтказишга рухсат берилади. Бу ҳолда ҳар иккала қарздор мажбуриятнинг бажарилиши учун солидар жавобгар бўлади.
Қарздорнинг учинчи шахс билан шартномаси асосида учинчи шахс мажбуриятнинг бажарилиши бўйича кредитор олдида эмас, балки фақат қарздор олдида бурчли бўлади.
24-БОБ
МАЖБУРИЯТЛАРНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
МАЖБУРИЯТЛАРНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
324-модда. Қарздорнинг зарарни тўлаш мажбурияти
Қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт.
Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, зарарни аниқлашда мажбурият бажарилиши керак бўлган жойда, қарздор кредиторнинг талабларини ихтиёрий қаноатлантирган кунда, борди-ю, талаб ихтиёрий қаноатлантирилган бўлмаса, — даъво қўзғатилган кунда мавжуд бўлган нархлар эътиборга олинади. Суд вазиятга қараб, зарарни тўлаш ҳақидаги талабни қарор чиқарилган кунда мавжуд бўлган нархларни эътиборга олган ҳолда қаноатлантириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бой берилган фойдани аниқлашда кредитор томонидан уни олиш учун кўрилган чоралар ва шу мақсадда кўрилган тайёргарликлар ҳисобга олинади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 28.02.2003 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 110-сон қарорининг 11-бандининг иккинчи хатбошиси.
325-модда. Неустойка ва зарар
Агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади.
Қонунда ёки шартномада зарарни эмас, балки фақат неустойкани ундириб олишга йўл қўйиладиган; зарар ҳам неустойкадан ташқари тўла ҳажмда ундириб олиниши мумкин бўлган; кредиторнинг танловига кўра ёки неустойка ёхуд зарар ундириб олиниши мумкин бўлган ҳоллар белгиланиши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 14, 236 — 258, 325 — 339-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 34-моддаси.
326-модда. Неустойкани камайтириш
Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 236 — 258, 324, 325, 327 — 339-моддалари, Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг 4-банди.
327-модда. Пул мажбуриятини бажармаганлик учун жавобгарлик
Бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги “Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 16-сон қарорининг 22-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг 4-бандининг иккинчи хатбошиси, 5 — 11-бандлари, 12-бандининг иккинчи хатбошиси, 13-банди, 18-бандининг иккинчи хатбошиси.
328-модда. Мажбуриятнинг қарздор ҳисобидан бажарилиши
Қарздор ашёни тайёрлаш ва кредиторга мулк қилиб, хўжалик юритишга ёки оператив бошқаришга топшириш ёхуд ашёни фойдаланиш учун кредиторга бериш ёхуд унинг учун муайян ишни бажариш ёки унга хизмат кўрсатиш мажбуриятини бажармаган тақдирда кредитор, агар қонун ҳужжатларидан, шартномадан ёки мажбуриятнинг моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, учинчи шахсларга мажбуриятни оқилона муддатда оқилона баҳоларда ижро этишни топширишга ёинки уни ўз кучлари билан бажаришга ҳамда қарздордан қилинган зарур харажатларни ва бошқа зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
329-модда. Субсидиар жавобгарлик
Қонун ҳужжатлари ёки мажбурият шартларига мувофиқ асосий қарздор бўлган бошқа шахснинг жавобгарлигига қўшимча равишда жавобгар бўлган (субсидиар жавобгарлик) шахсга талаблар қўйишдан олдин кредитор асосий қарздорга талаб қўйиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар асосий қарздор кредиторнинг талабини қондиришдан бош тортса ёки кредитор ундан қўйилган талабга оқилона муддатда жавоб олмаган бўлса, бу талаб субсидиар жавобгар бўлган шахсга қўйилиши мумкин.
Кредитор асосий қарздорга бўлган ўз талабини қондиришни субсидиар жавобгар шахсдан талаб қилишга ҳақли эмас, башарти бу талаб асосий қарздорга муқобил талабни ҳисобга ўтказиш ёки маблағларни асосий қарздордан низосиз ундириб олиш йўли билан қондирилиши мумкин бўлса.
Субсидиар жавобгар шахс ўзига кредитор томонидан қўйилган талабни қондиришдан олдин бу ҳақда асосий қарздорни огоҳлантириши, борди-ю бундай шахсга нисбатан даъво қўзғатилган бўлса — асосий қарздорни ишда қатнашишга жалб қилиши керак. Акс ҳолда асосий қарздор ўзининг кредиторга қарши эътирозларини субсидиар жавобгар шахснинг регресс талабига қарши қўйиш ҳуқуқига эга.
330-модда. Жавобгарлик ва мажбуриятни асл ҳолида бажариш
Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди.
Башарти қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият бажарилмаган тақдирда зарарни қоплаш ва унинг бажарилмаганлиги учун неустойка тўлаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилади.
Кечиктириб юбориш оқибатида ўзи учун аҳамиятини йўқотган (ушбу Кодекс 337-моддасининг иккинчи қисми) ижрони кредиторнинг қабул қилишдан бош тортиши, шунингдек воз кечиш ҳақи тарзида белгиланган неустойкани тўлаш (ушбу Кодекснинг 342-моддаси) қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 236 — 258, 324 — 329, 331 — 339, 436-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 34-моддасининг учинчи қисми.
331-модда. Хусусий белгили ашёни топшириш мажбуриятини бажармаслик оқибатлари
Хусусий белгили ашёни кредиторнинг мулки қилиб, унинг хўжалик юритишига, оператив бошқарувига ёки фойдаланишига топшириш мажбурияти бажарилмаган тақдирда кредитор бу ашёни олиб қўйишни ва мажбуриятда назарда тутилган шартлар асосида ўзига топширишни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳуқуқ ашё бир хил ҳуқуққа эга бўлган учинчи шахсга топширилган бўлса, бекор бўлади. Агар ашё ҳали топширилмаган бўлса, вазият қайси кредиторнинг фойдасига олдинроқ вужудга келган бўлса, ўша кредитор устунликка эга бўлади, башарти буни аниқлаш мумкин бўлмаса, олдин даъво қўзғатган кредитор устунликка эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кредитор мажбурият нарсаси бўлган ашёни ўзига топширишни талаб қилиш ўрнига, зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли.
332-модда. Мажбуриятлар бўйича жавобгарлик ҳажмини чеклаш
Мажбуриятларнинг айрим турлари бўйича ҳамда муайян фаолият тури билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича қонунда зарарни тўла қоплашга бўлган ҳуқуқ чеклаб қўйилиши мумкин (чекланган жавобгарлик).
Қўшилиш шартномаси ёки кредитор истеъмолчи сифатида иш олиб борувчи фуқаро бўлган бошқа шартнома бўйича қарздорнинг жавобгарлик ҳажмини чеклаш тўғрисидаги келишув ҳақиқий эмас, башарти мажбуриятларнинг ушбу тури ёки ушбу тартиббузарлик учун жавобгарлик ҳажми қонун билан белгилаб қўйилган бўлса ва агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликни келтириб чиқарадиган вазиятлар юз бергунча келишувга эришилган бўлса.
333-модда. Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик асослари
Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади.
Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди.
Мажбуриятни қасддан бузганлик учун жавобгарликни бартараф қилиш ёки чеклаш тўғрисидаги аввалдан келишилган битим у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 04.03.2002 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сон қарори 11-бандининг биринчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарори 12-бандининг иккинчи хатбошиси.
334-модда. Учинчи шахсларнинг ҳаракатлари учун қарздорнинг жавобгарлиги
Башарти, қонун ҳужжатлари ёки шартномада бевосита ижрочи бўлган учинчи шахснинг жавобгарлиги белгилаб қўйилмаган бўлса, зиммасига мажбуриятни бажариш вазифаси юклатилган учинчи шахсларнинг мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун қарздор жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
335-модда. Кредиторнинг айби
Агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли.
336-модда. Икки тарафлама шартномани бажармаслик оқибатлари
Агар икки тарафлама шартномада бир тараф ўзи жавобгар бўлган вазият туфайли уни бажариши мумкин бўлмай қолса, иккинчи тараф, башарти қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартномадан воз кечишга ва шартноманинг бажарилмаслиги туфайли етказилган зарарни ундириб олишга ҳақли.
337-модда. Ижронинг қарздор ва кредитор томонидан кечиктириб юборилиши
Ижрони кечиктириб юборган қарздор кечиктириб юбориш туфайли етказилган зарар учун ва кечиктириб юбориш даврида тасодифан ижрони бажариш мумкин бўлмаслиги вужудга келганлиги учун кредитор олдида жавоб беради.
Агар қарздор ижрони кечиктириб юборганлиги туфайли кредитор учун унинг аҳамияти қолмаган бўлса, у ижрони қабул қилишдан бош тортиши ва зарарни тўлашни талаб қилиши мумкин.
Агар кредитор қарздор томонидан таклиф қилинган лозим даражадаги ижрони қабул қилишдан бош тортган бўлса ёки ўзи амалга ошириши керак бўлган ва амалга оширилгунича қарздор ўз мажбуриятини бажара олмаган ҳаракатларни қилган бўлмаса, кредитор муддатни кечиктириб юборган ҳисобланади.
338-модда. Кредиторнинг ижрони кечиктириб юбориш оқибатлари
Кредиторнинг шартнома бўйича ўзига тегишли нарсани қабул қилишни кечиктириб юбориши қарздорга кечиктириб юбориш туфайли етказилган зарарни ундириб олиш ҳуқуқини беради ва кейинчалик мажбуриятни ижро этиш мумкин бўлмай қолса, уни жавобгарликдан озод қилади, қарздорнинг қасддан иш тутиши ёки қўпол эҳтиётсизлик қилиш ҳоллари бундан мустасно.
Пул мажбурияти бўйича кредитор ижрони кечиктириб юборган вақт учун қарздор фоиз тўлашга мажбур эмас.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарори 17-банди.
339-модда. Ижронинг кечиктириб юборилганлиги учун кредиторни жавобгарликдан озод қилиш
Агар кредитор ижронинг кечиктириб юборилиши қонунга мувофиқ ёки кредиторнинг топшириғи билан ижрони қабул қилиш вазифаси юклатилган шахслар қасддан иш тутганлиги ёки эҳтиётсизлиги туфайли келиб чиққанлигини исботласа, у ижронинг кечиктириб юборилганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади.
25-БОБ
МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ БЕКОР БЎЛИШИ
МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ БЕКОР БЎЛИШИ
340-модда. Мажбуриятларнинг бекор бўлиш асослари
Мажбурият ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада назарда тутилган асосларга кўра тўлиқ ёки қисман бекор бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мажбуриятни тарафлардан бирининг талаби билан бекор қилишга қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 14, 236 — 258, 283-моддаси биринчи қисмининг 2-банди, 309-моддаси биринчи қисмининг 3, 4-бандлари, 341 — 352-моддалари, 382-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддаси.
341-модда. Мажбуриятнинг бажарилиши билан бекор бўлиши
Мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлади.
342-модда. Воз кечиш ҳақи
Тарафларнинг келишувига мувофиқ мажбурият уни бажариш ўрнига воз кечиш ҳақини бериш (пул тўлаш, мол-мулк бериш ва шу кабилар) билан бекор қилиниши мумкин. Воз кечиш ҳақининг миқдори, муддатлари ва уни бериш тартибини тарафлар белгилайдилар.
343-модда. Ҳисобга ўтказиш билан мажбуриятнинг бекор бўлиши
Муддати тўлган ёки муддати кўрсатилмаган ёхуд талаб қилиш пайти билан белгиланган муқобил ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилиши билан мажбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлади.
Ҳисобга ўтказиш учун бир тарафнинг аризаси кифоя қилади.
344-модда. Ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмаслиги
Қуйидаги талабларни ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайди:
даъво муддати ўтган талабларни;
фуқаронинг соғлигига шикаст етиши ёки унинг вафоти муносабати билан етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабини;
алиментлар ундириш ҳақидаги талабни;
умрбод асраш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга топшириш талабини;
қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳоллардаги талабни.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 149 — 163, 530 — 534, 1005 — 1016-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг V бўлими.
345-модда. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечилганида ҳисобга ўтказиш
Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечилган тақдирда қарздор ўзининг дастлабки кредиторга муқобил талабини янги кредиторнинг талабига қарши ҳисобга ўтказишга ҳақли.
Агар талаб қарздор бу талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечилгани тўғрисидаги билдиришни олган пайтгача мавжуд бўлган асосга кўра вужудга келган бўлса ва талаб қилиш муддати ана шу билдириш олингунча келган бўлса ёки ушбу муддат кўрсатилмаган ёхуд талаб қилиш пайти билан белгиланган бўлса, ҳисобга олиш амалга оширилади.
346-модда. Қарздор билан кредитор бир шахс бўлиб қолганида мажбуриятнинг бекор бўлиши
Қарздор билан кредитор бир шахс бўлиб қолганида мажбурият бекор бўлади.
347-модда. Мажбурият янгиланиши билан унинг бекор бўлиши
Тарафлар ўз ўрталаридаги дастлабки мажбуриятни бошқа нарсани ёки бошқача ижро этиш усулини назарда тутувчи янги мажбурият билан алмаштириш (мажбуриятни янгилаш) ҳақида келишиб олсалар, мажбурият бекор бўлади.
Ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни қоплаш ва алиментларга нисбатан мажбуриятлар хусусида янгилашни амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Агар тарафларнинг келишувига мувофиқ бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни янгилаш дастлабки мажбурият билан боғлиқ бўлган қўшимча мажбуриятларни бекор қилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 742, 1005 — 1016-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг V бўлими.
348-модда. Қарздан воз кечиш
Кредитор қарздорни унинг зиммасидаги мажбуриятлардан озод қилиши билан, агар бу ҳол бошқа шахсларнинг кредитор мол-мулкига нисбатан ҳуқуқларини бузмаса, мажбурият бекор бўлади.
349-модда. Бажариш мумкин бўлмаганлиги туфайли мажбуриятнинг бекор бўлиши
Агар тарафлардан биронтаси ҳам жавоб бермайдиган вазият туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмай қолса, у бекор бўлади.
Башарти, қарздор мажбуриятни кредиторнинг айбли ҳаракатлари туфайли бажариши мумкин бўлмаса, кредитор ўзининг мажбурият бўйича бажарганларини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмас.
350-модда. Мажбуриятнинг давлат органи ҳужжати асосида бекор бўлиши
Давлат органининг мажбурият бекор бўлишига асос бўлган ҳужжати белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилганида, агар тарафларнинг келишувидан ёки мажбуриятнинг моҳиятидан бошқача тартиб келиб чиқмаса ва мажбуриятни бажариш кредитор учун ўз аҳамиятини йўқотмаган бўлса, мажбурият тикланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 14, 236 — 258, 340 — 349, 351 — 352-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 45-моддаси.
351-модда. Фуқаро вафот этиши билан мажбуриятнинг бекор бўлиши
Агар мажбуриятни қарздорнинг шахсий иштирокисиз бажариш мумкин бўлмаса ёки мажбурият бошқача тарзда қарздорнинг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлса, қарздор вафот этиши билан мажбурият бекор бўлади.
Агар мажбуриятни бажариш шахсан кредитор учун мўлжалланган ёки мажбурият бошқача тарзда кредиторнинг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлса, кредитор вафот этиши билан мажбурият бекор бўлади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 14, 36, 37, 236 — 258, 314, 340 — 350, 352-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 305 — 309-моддалари.
352-модда. Юридик шахс тугатилиши билан мажбуриятнинг бекор бўлиши
Юридик шахс (қарздор ёки кредитор) тугатилиши билан мажбурият бекор бўлади, қонун ҳужжатлари билан тугатилган юридик шахснинг мажбуриятларини бажариш бошқа шахс зиммасига юклатилган (ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарни тўлаш талаби ва бошқа талаблар бўйича) ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-кичик бўлим
ШАРТНОМА ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
ШАРТНОМА ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
26-БОБ
ШАРТНОМА ТУШУНЧАСИ ВА ШАРТЛАРИ
ШАРТНОМА ТУШУНЧАСИ ВА ШАРТЛАРИ
353-модда. Шартнома тушунчаси
Икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади.
Шартномаларга ушбу Кодекснинг 9-бобида назарда тутилган икки ва кўп тарафлама битимлар тўғрисидаги қоидалар қўлланилади.
Шартномадан келиб чиққан мажбуриятларга, агар ушбу бобнинг қоидаларида ва ушбу Кодексда шартномаларнинг айрим турлари тўғрисида баён этилган қоидаларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятлар тўғрисидаги умумий қоидалар (ушбу Кодекснинг 234-352-моддалари) қўлланилади.
Иккитадан ортиқ тарафлар тузадиган шартномаларга, бундай шартномаларнинг кўптарафламалик хусусиятига зид бўлмаса, шартнома тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 354 — 363-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддаси.
354-модда. Шартнома тузиш эркинлиги
Фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар.
Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Тарафлар қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тарафлар турли шартномаларнинг элементларини ўз ичига оладиган шартнома (аралаш шартнома) тузишлари мумкин. Аралаш шартнома бўйича тарафларнинг муносабатларига, агар тарафларнинг келишувидан ёки аралаш шартноманинг моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, элементлари аралаш шартномада бўлган шартномалар тўғрисидаги қоидалар қўлланилади.
Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонун ҳужжатларида кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шартноманинг шарти тарафлар келишувида бошқача тартиб белгилаб қўйилмаганлиги туфайли қўлланиладиган норма (диспозитив норма)да назарда тутилган ҳолларда тарафлар ўзаро келишиб, унинг қўлланишини бекор қилишлари ёки унда назарда тутилганидан бошқача шартни белгилашлари мумкин. Бундай келишув бўлмаганда шартноманинг шарти диспозитив норма билан белгиланади.
Агар шартнома шартлари тарафлар ёки диспозитив норма билан белгилаб қўйилган бўлмаса, тегишли шартлар тарафлар ўртасидаги муносабатларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган иш муомаласи одатлари билан белгиланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 353, 358-моддаси, 361-моддасининг биринчи қисми, 377-моддаси, 379-моддасининг биринчи қисми, 459-моддаси.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 2-банди.
355-модда. Ҳақ эвазига ва текинга тузиладиган шартномалар
Шартнома бўйича тараф ўз бурчларини бажарганлиги учун ҳақ олиши ёки унга бошқа муқобил тўлов тўланиши лозим бўлса, бундай шартнома ҳақ эвазига тузилган шартнома бўлади.
Шартнома бўйича бир тараф иккинчи тарафга ундан ҳақ ёки бошқа муқобил тўлов олмасдан бирон нарсани бериш мажбуриятини олса, бундай шартнома текинга тузилган шартнома ҳисобланади.
Агар қонун ҳужжатларидан, шартноманинг мазмуни ёки моҳиятидан бошқача ҳол англашилмаса, шартнома ҳақ эвазига тузилган шартнома ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 28.02.2003 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 110-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошиси.
356-модда. Баҳо
Шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда тегишли ваколатга эга бўлган давлат органлари белгилайдиган ёки тартибга соладиган баҳолар (тарифлар, расценкалар, ставкалар ва ҳ.к.) қўлланилади.
Шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳақ тўлашни назарда тутадиган шартномада баҳо назарда тутилмаган ва шартнома шартлари бўйича белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда шартномани бажарганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар, ишлар ёки хизматлар учун олинадиган баҳо бўйича ҳақ тўланиши керак.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 353 — 355, 357 — 363-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 19.08.1999 йилдаги “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.02.2003 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 110-сон қарорининг 6-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 04.03.2002 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сон қарорининг 6-банди.
357-модда. Шартноманинг амал қилиши
Шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тарафлар ўзлари тузган шартноманинг шартларини уларнинг шартнома тузишидан олдин вужудга келган муносабатларига нисбатан қўлланилади деб белгилаб қўйишга ҳақлидирлар.
Қонунда ёки шартномада шартноманинг амал қилиш муддати тугаши тарафларнинг шартнома бўйича мажбуриятлари бекор бўлишига олиб келади, деб белгиланиши мумкин.
Бундай шарт ёзиб қўйилмаган шартнома тарафлар мажбуриятни бажаришининг шартномада белгилаб қўйилган охирги муддатигача амал қилади, деб ҳисобланади.
Шартноманинг амал қилиш муддати тугаши тарафларни уни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 353 — 356, 358 — 363-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 13-моддаси.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 28.02.2003 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 110-сон қарорининг 9-банди.
358-модда. Оммавий шартнома
Ташкилот томонидан тузилган ҳамда унинг бундай ташкилот ўз фаолияти хусусиятига кўра ўзига мурожаат қиладиган ҳар бир шахсга нисбатан амалга ошириши шарт бўлган товарлар сотиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш соҳасидаги вазифаларини (чакана савдо, умумий фойдаланишдаги транспортда йўловчи ташиш, алоқа хизмати, энергия билан таъминлаш, тиббий хизмат, меҳмонхона хизмати ва ш.к.) белгилаб қўядиган шартнома оммавий шартнома дейилади. Бундай ташкилот оммавий шартнома тузишда бир шахсни бошқа шахсга нисбатан афзал кўришга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Товарлар, ишлар ва хизматларнинг баҳоси, шунингдек оммавий шартноманинг бошқа шартлари ҳамма истеъмолчилар учун бир хил қилиб белгиланади, қонун ҳужжатларида истеъмолчиларнинг айрим тоифалари учун имтиёзлар берилишига йўл қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ташкилотнинг истеъмолчига тегишли товарларни бериш, хизматлар кўрсатиш, унинг учун тегишли ишларни бажариш имконияти бўла туриб оммавий шартнома тузишдан бош тортишига йўл қўйилмайди.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати оммавий шартномаларни тузиш ва бажаришда тарафлар учун мажбурий бўлган қоидалар (намунавий шартномалар, қоидалар ва ҳ.к.) чиқариши мумкин.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 353 — 357, 359 — 363, 425, 558-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 26.05.2015 йилдаги “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни 6-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 25.04.1997 йилдаги “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонуни 7-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 16.04.2009 йилдаги “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни 6, 15-моддалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
359-модда. Шартноманинг намунавий шартлари
Шартномада унинг айрим шартлари тегишли турдаги шартномалар учун ишлаб чиқилган намунавий шартлар билан белгиланиши назарда тутилиши мумкин.
Шартномада намунавий шартларга ҳавола қилинмаган ҳолларда бундай намунавий шартлар тарафларнинг муносабатларига иш муомаласи одатлари сифатида қўлланилади.
Намунавий шартлар намунавий шартнома ёки ушбу шартларни ўз ичига олувчи бошқа ҳужжат шаклида ифодаланиши мумкин.
360-модда. Қўшилиш шартномаси
Шартларини тарафлардан бири формулярлар ёки бошқа стандарт шаклларда таърифлаган ҳамда иккинчи тараф фақат таклиф қилинган шартномага бутунлай қўшилиш йўли билан қабул қилиши мумкин бўлган шартнома қўшилиш шартномаси дейилади.
Агар қўшилиш шартномаси гарчи қонун ҳужжатларига зид бўлмаса-да, бироқ қўшилувчи тарафни одатда ана шундай турдаги шартномалар асосида бериладиган ҳуқуқлардан маҳрум этса, иккинчи тарафнинг мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлигини истисно этса ёки чекласа ёҳуд унда қўшилган тараф учун очиқдан-очиқ оғир бўлган, бу тарафда шартнома шартларини белгилашда қатнашиш имконияти бўлганида у ўзининг манфаатларини кўзлаб қабул қилмайдиган шартлар ёзиб қўйилган бўлса, шартномага қўшилган тараф шартномани бекор қилишни ёки ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганида ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши муносабати билан шартномага қўшилган тараф қандай шартлар асосида шартнома тузаётганлигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, шартномага қўшилган тарафнинг шартномани бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида қўйган талаби қондирилмайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 332, 353 — 359, 361 — 363, 382 — 385-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 25.08.2015 йилдаги “Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасининг иккинчи қисми.
361-модда. Дастлабки шартнома
Дастлабки шартнома бўйича тарафлар келгусида мол-мулк бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақида дастлабки шартномада назарда тутилган шартлар асосида шартнома тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини оладилар.
Дастлабки шартнома асосий шартнома учун белгиланган шаклда, борди-ю, асосий шартноманинг шакли аниқланмаган бўлса, ёзма шаклда тузилади. Дастлабки шартноманинг шакли тўғрисидаги қоидаларга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлади.
Дастлабки шартномада асосий шартноманинг нарсасини, шунингдек бошқа муҳим шартларини белгилаб қўйиш имконини берадиган шартлар бўлиши керак.
Дастлабки шартномада тарафлар қанча муддатда асосий шартномани тузиш мажбуриятини олиши кўрсатилади. Агар дастлабки шартномада бундай муддат белгилаб қўйилган бўлмаса, асосий шартнома дастлабки шартнома тузилган пайтдан бошлаб бир йил ичида тузилиши шарт.
Агар тарафлар асосий шартномани тузишлари лозим бўлган муддатнинг охиригача у тузилмаса ёки тарафларнинг биронтаси ҳам иккинчи тарафга ана шундай шартнома тузиш ҳақида таклиф юбормаса, дастлабки шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бекор бўлади.
362-модда. Учинчи шахс фойдасига тузиладиган шартнома
Тарафлар қарздор ижрони кредиторга эмас, балки шартномада кўрсатилган ёки кўрсатилмаган, қарздордан мажбуриятни ўз фойдасига бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган учинчи шахсга бажариши мажбур деб белгилаб қўйган шартнома учинчи шахс фойдасига тузилган шартнома дейилади.
Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, учинчи шахс шартнома бўйича ўз ҳуқуқидан фойдаланиш ниятини қарздорга билдирган пайтдан бошлаб тарафлар ўзлари тузган шартномани учинчи шахснинг розилигисиз бекор қилишлари ёки ўзгартиришлари мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қарздор кредиторга қарши қўйиши мумкин бўлган эътирозларини шартномада учинчи шахснинг талабларига қарши қўйишга ҳақли.
Учинчи шахс шартнома бўйича ўзига берилган ҳуқуқдан фойдаланишдан воз кечган тақдирда, башарти қонун ҳужжатлари ва шартномага зид бўлмаса, кредитор бу ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 353 — 361, 363-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сон қарорининг 17-банди.
363-модда. Шартномани шарҳлаш
Суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 6, 353 — 363-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 04.03.2002 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошиси.
27-БОБ
ШАРТНОМА ТУЗИШ
ШАРТНОМА ТУЗИШ
364-модда. Шартнома тузиш тўғрисидаги асосий қоидалар
Агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади.
Шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шартлар, қонун ҳужжатларида бундай турдаги шартномалар учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар, шунингдек тарафлардан бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шартнома тарафлардан бирининг оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва иккинчи тараф уни акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли билан тузилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 6, 353 — 363, 366-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддаси.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 04.03.2002 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сон Қарорининг 5-банди.
365-модда. Шартноманинг тузилиш пайти
Оферта йўллаган шахс унинг акцептини олган пайтда шартнома тузилган ҳисобланади.
Агар қонунга мувофиқ шартнома тузиш учун мол-мулкни топшириш ҳам зарур бўлса, шартнома тегишли мол-мулк топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади (ушбу Кодекснинг 185-моддаси).
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сон қарори 6-бандининг биринчи — иккинчи хатбошилари.
366-модда. Шартноманинг шакли
Агар қонунда муайян турдаги шартномалар учун маълум бир шакл белгилаб қўйилган бўлмаса, шартнома битимлар тузиш учун назарда тутилган ҳар қандай шаклда тузилиши мумкин.
Нотариал тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган шартнома нотариал тасдиқланган ёки рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан, нотариал тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлганда эса — шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан шартнома тузилган ҳисобланади.
Агар тарафлар шартномани муайян шаклда тузишга келишган бўлсалар, гарчи қонунда бу турдаги шартномалар учун бундай шакл талаб қилинган бўлмаса-да, шартнома белгиланган шаклга келтирилганидан кейин тузилган ҳисобланади.
Ёзма шартнома тарафлар имзолаган битта ҳужжатни тузиш йўли билан, шунингдек почта, телеграф, телетайп, телефон, электрон алоқа ёки ҳужжат шартномадаги тарафдан чиққанлигини ишончли суратда аниқлаш имконини берадиган бошқа алоқа ёрдамида ҳужжатлар алмашиш йўли билан тузилиши мумкин.
Агар шартнома тузиш ҳақидаги ёзма таклиф ушбу Кодекс 370-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган тартибда олинган бўлса, шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 105 — 108, 110, 111-моддалари, 480-моддасининг биринчи қисми, 488-моддасининг иккинчи қисми, 490-моддасининг биринчи қисми, 504, 513-моддалари, 531-моддасининг учинчи қисми, 539-моддаси, 558-моддасининг учинчи қисми, 565, 574-моддалари, 580-моддасининг биринчи қисми, 603-моддаси, 6261-моддасининг биринчи қисми, 727-моддасининг биринчи қисми, 733-моддасининг биринчи қисми, 745-моддасининг биринчи қисми, 761-моддасининг биринчи қисми, 774-моддасининг биринчи қисми, 817-моддасининг тўртинчи қисми, 832-моддасининг биринчи қисми, 854-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари, 863, 877-моддалари, 903-моддасининг иккинчи қисми, 927-моддасининг иккинчи қисми, 962-моддасининг учинчи қисми, 1069, 1088, 1089-моддалари, 1106-моддасининг биринчи қисми, 1181-моддасининг иккинчи, учинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 02.06.2016 йилдаги 185-сон қарори билан тасдиқлангн “Электрон тижоратни амалга ошириш Қоидалари”нинг 36-банди.
367-модда. Оферта
Бир ёки бир неча муайян шахсга юборилган, етарли даражада аниқ бўлган ва таклифни киритган шахснинг ўзини таклиф йўлланган ва уни қабул қиладиган шахс билан шартнома тузган деб ҳисоблаш ниятини ифода этадиган таклиф оферта ҳисобланади.
Офертада шартноманинг муҳим шартлари ифода қилинган бўлиши керак.
Оферта уни йўллаган шахсни оферта йўлланган шахс билан у офертани олган пайтдан бошлаб боғлайди.
Агар офертани чақириб олиш тўғрисидаги билдириш офертанинг ўзидан олдин ёки у билан бир вақтда келган бўлса, оферта олинмаган ҳисобланади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сон Қарори 4-бандининг иккинчи, учинчи хатбошилари.
368-модда. Офертанинг чақириб олинмаслиги
Қабул қилувчи тараф олган оферта уни акцептлаш учун белгилаб қўйилган муддат мобайнида чақириб олиниши мумкин эмас, башарти бошқача тартиб офертанинг ўзида шарт қилиб қўйилган бўлмаса ёки таклифнинг моҳиятидан ёхуд у йўлланган пайтдаги вазиятдан англашилмаса.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 6, 364, 365, 367-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2016 йилдаги “Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларининг 28-банди.
369-модда. Офертага таклиф этиш. Оммавий оферта
Номуайян шахслар доирасига йўлланган реклама ва бошқа таклифлар, агар таклифда бошқача ҳол тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлмаса, офертага таклиф этиш деб қаралади.
Шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган таклиф оферта (оммавий оферта) ҳисобланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 6, 364, 365, 367, 426-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида» ҳамда «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунлари.
370-модда. Акцепт
Оферта юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби акцепт ҳисобланади.
Акцепт тўлиқ ва писандасиз бўлиши керак.
Агар қонундан, иш муомаласи одатидан ёки тарафларнинг иш бўйича аввалги муносабатларидан бошқача маъно келиб чиқмаса, сукут сақлаш акцепт бўлмайди.
Офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани тўлаш ва ҳ. к.), агар қонун ҳужжатларида ёки офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 04.03.2002 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сон қарорининг 2-банди, Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сон қарори 7-бандининг биринчи, иккинчи хатбошилари.
371-модда. Акцептни чақириб олиш
Агар акцептни чақириб олиш ҳақидаги билдириш оферта юборган шахсга акцептдан олдинроқ ёки у билан бир вақтда етиб келган бўлса, акцепт олинмаган ҳисобланади.
372-модда. Акцепт муддати кўрсатилган оферта асосида шартнома тузиш
Офертада акцепт муддати кўрсатилган бўлса, акцепт оферта йўллаган шахс томонидан унда кўрсатилган муддат мобайнида олинса, шартнома тузилган ҳисобланади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 4-банди.
373-модда. Акцепт муддати кўрсатилмаган оферта асосида шартнома тузиш
Ёзма офертада акцепт муддати кўрсатилмаган акцепт оферта йўллаган шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган муддатларда, агар бундай муддат белгилаб қўйилган бўлмаса — бунинг учун нормал зарур бўлган вақт мобайнида олинса, шартнома тузилган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Оферта акцепт учун муддат кўрсатмасдан оғзаки тарзда қилинганида бошқа тараф уни акцептлаганини дарҳол айтган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 6-банди.
374-модда. Кечикиб олинган акцепт
Акцепт тўғрисида ўз вақтида йўлланган билдириш кечикиб олинган ҳолларда оферта йўллаган тараф бошқа тарафга акцепт кечикиб олинганини дарҳол билдириб қўймаса, акцепт кечиккан ҳисобланмайди.
Агар оферта йўллаган тараф бошқа тарафга унинг кечикиб олинган акцептини қабул қилганини дарҳол маълум қилса, шартнома тузилган ҳисобланади.
375-модда. Бошқа шартлар асосидаги акцепт
Офертада таклиф қилинганидан бошқача шартлар асосида шартнома тузишга розилик билдириш ҳақидаги жавоб акцепт ҳисобланмайди. Бундай жавоб акцептдан бош тортиш ва айни вақтда янги оферта ҳисобланади.
376-модда. Шартноманинг тузилган жойи
Агар шартномада унинг тузилган жойи кўрсатилган бўлмаса, шартнома оферта йўллаган фуқаронинг яшаш жойида ёки юридик шахснинг жойлашган ерида тузилган ҳисобланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 21-моддаси, 46-моддасининг учинчи қисми, 256, 353, 354, 358, 364, 365, 367, 369, 371 — 375-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 4-бандининг тўртинчи хатбошиси.
377-модда. Мажбурий тартибда шартнома тузиш
Ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ оферта (шартнома лойиҳаси) йўлланган тараф учун шартнома тузиш мажбурий бўлган ҳолларда бу тараф оферта олинган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга акцепт тўғрисида ёки акцептдан бош тортиши тўғрисида ёхуд офертани бошқа шартларда акцептлаши тўғрисида (шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) билдириш йўллаши керак.
Оферта йўллаган ҳамда шартнома тузиши мажбурий бўлган тарафдан офертани бошқа шартларда акцептлаш тўғрисида билдириш (шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) олган тараф бундай билдириш олинган ёки акцепт учун муддат тугаган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун судга топширишга ҳақли.
Ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиш оферта (шартнома лойиҳаси) йўллаган тараф учун мажбурий бўлган ва унга ўттиз кун мобайнида шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси юбориладиган ҳолларда бу тараф келишмовчиликлар баённомасини олган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга шартномани унинг таҳририда қабул қилишини ёки келишмовчиликлар баённомасини рад этишини билдириши шарт.
Келишмовчиликлар баённомаси рад этилганида ёки уни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги билдириш кўрсатилган муддатда олинмаганида келишмовчиликлар баённомасини йўллаган тараф шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун судга топширишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Шартнома тузишдан асоссиз бўйин товлаётган тараф шу туфайли етказилган зарарларни бошқа тарафга тўлаши керак.
378-модда. Шартнома олдидан бўладиган низолар
Шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликлар ушбу Кодекснинг 377-моддасига мувофиқ қараб чиқиш учун судга берилган ҳолларда шартноманинг тарафлар ўртасида келишмовчиликлар чиқишига сабаб бўлган шартлари суд қарорига мувофиқ белгиланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 365, 367 — 377-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1998 йилдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 17 — 19моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 2-бандининг иккинчи хатбошиси.
379-модда. Кимошди савдосида шартнома тузиш
Агар шартноманинг мазмунидан бошқача тартиб англашилмаса, у ким ошди савдосини ўтказиш йўли билан тузилиши мумкин. Шартнома кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилади.
Ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси ёхуд ихтисослашган ташкилот кимошди савдосининг ташкилотчиси бўлиши мумкин. Ихтисослашган ташкилот ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси билан шартнома тузиш асосида иш олиб боради ва улар номидан ёки ўз номидан ҳаракат қилади.
Ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда кўрсатилган ҳолларда ашёни ёки мулкий ҳуқуқни сотиш тўғрисидаги шартномалар фақат кимошди савдоси ўтказиш йўли билан тузилиши мумкин.
Кимошди савдоси аукцион ёки танлов шаклида ўтказилади.
Кимошди савдосининг шакли, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, сотиладиган ашёнинг мулкдори ёки сотиладиган мулкий ҳуқуқнинг эгаси томонидан белгиланади.
Фақат битта иштирокчи қатнашган аукцион ва танлов ўтказилмаган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 55, 281, 380, 381-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддаси.
380-модда. Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби
Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин. Ёпиқ аукцион ва ёпиқ танловда шу мақсад учун махсус таклиф этилган шахсларгина қатнашадилар.
Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ташкилотчи кимошди савдоси ўтказилиши тўғрисида камида ўттиз кун олдин хабар қилиши керак. Хабарда, ҳар қандай ҳолда ҳам, кимошди савдосининг вақти, жойи ва шакли, кимошди савдосига нима қўйилаётгани ва уни ўтказиш тартиби, шу жумладан ким ошди савдосида қатнашишни расмийлаштириш тўғрисидаги, шунингдек бошланғич нарх тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
Агар кимошди савдосига фақат шартнома тузиш ҳуқуқи қўйилаётган бўлса, бўлажак кимошди савдоси тўғрисидаги хабарда бунга бериладиган муддат кўрсатилиши керак.
Агар қонунда ёки кимошди савдоси ўтказилиши ҳақидаги хабарда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хабар берган кимошди савдосининг ташкилотчиси аукцион ўтказишдан хоҳлаган вақтида, лекин у ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин, танлов ўтказишдан эса — танлов ўтказиладиган кундан камида ўттиз кун олдин бош тортишга ҳақли.
Кимошди савдосининг ташкилотчиси уни ўтказишдан мазкур муддатларни бузиб бош тортган ҳолларда иштирокчиларнинг кўрган ҳақиқий зарарларини тўлаши шарт.
Ёпиқ аукцион ёки ёпиқ танлов ташкилотчиси хабар юборилганидан кейин айнан қанча муддатда кимошди савдосидан бош тортганлигидан қатъи назар, ўзи таклиф этган иштирокчиларнинг реал зарарини тўлаши шарт.
Кимошди савдосининг қатнашчилари кимошди савдоси ўтказилиши тўғрисидаги хабарда кўрсатилган миқдорда, муддатларда ва тартибда закалат пули тўлайдилар. Агар кимошди савдоси ўтказилмаса, закалат қайтариб берилиши керак. Закалат кимошди савдосида қатнашган, лекин унда ғолиб чиқмаган шахсларга ҳам қайтариб берилади.
Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан шартнома тузишда у тўлаган закалат суммаси тузилган шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришда ҳисобга олинади.
Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс ва кимошди савдосининг ташкилотчиси аукцион ёки танлов ўтказилган куни ким ошди савдосининг натижалари тўғрисида баённома имзолайдилар, бу баённома шартнома кучига эга бўлади. Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс баённомани имзолашдан бош тортса, тўлаган закалатидан маҳрум бўлади. Баённомани имзолашдан бош тортган кимошди савдосининг ташкилотчиси закалатни икки ҳисса қилиб қайтариши, шунингдек кимошди савдосида ғолиб чиққан шахсга кимошди савдосида қатнашиш туфайли ўзига етказилган зарарнинг закалат пулидан ортиқ бўлган қисмини тўлаши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддаси саккизинчи қисми.
Агар кимошди савдосига фақат шартнома тузиш ҳуқуқи қўйилган бўлса, бундай шартномани тарафлар кимошди савдоси тамом бўлганидан ҳамда баённома расмийлаштирилганидан кейин кечи билан йигирма кунда ёки хабарда эълон қилинган бошқа муддатда имзолашлари керак. Улардан бири шартнома тузишдан бош тортган тақдирда, иккинчи тараф судга мурожаат қилиб, шартнома тузишга мажбур этишни, шунингдек уни тузишдан бош тортиш натижасида етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 55, 281, 311, 379, 381-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 56-моддаси ўнинчи хатбошиси.
381-модда. Кимошди савдосини ўтказиш қоидаларини бузиш оқибатлари
Қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабабчи бўлади.
28-БОБ
ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ
ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ
382-модда. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари
Агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 353, 354, 357, 364, 367, 370, 377, 383 — 385-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1998 йилдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 2, 10 — 16-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексининг 66-моддасининг биринчи қисми.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий суди Пленумининг 02.05.1997 йилдаги “Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 3-сон қарорининг 9-банди, Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 18-бандининг учинчи — олтинчи хатбошилари, 25, 26-бандлари.
383-модда. Вазият жиддий ўзгариши муносабати билан шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш
Шартнома тузишда тарафлар учун асос бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши, агар бошқача тартиб шартномада назарда тутилган бўлмаса ёки унинг моҳиятидан англашилмаса, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Вазиятнинг тарафлар олдиндан кўра билганларида шартномани умуман тузмасликлари ёки анча фарқ қиладиган шартлар билан тузишлари мумкин бўлган даражада ўзгариши унинг жиддий ўзгариши ҳисобланади.
Агар тарафлар шартномани жиддий ўзгарган вазиятга мувофиқлаштириш ёки уни бекор қилиш ҳақида келиша олмаган бўлсалар, шартнома манфаатдор тарафнинг талаби билан суд томонидан бекор қилиниши, ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра эса — ўзгартирилиши мумкин, агар айни вақтда қуйидаги шартлар мавжуд бўлса:
1) шартномани тузиш пайтида тарафлар вазиятда бундай ўзгариш юз бермайди, деб ҳисоблаган бўлсалар;
2) вазиятнинг ўзгаришини келтириб чиқарган сабабларни, улар пайдо бўлганидан кейин манфаатдор тараф шартноманинг хусусиятига ва муомала шартларига кўра ўзидан талаб қилинадиган даражада виждонийлик ва эҳтиёткорлик қилган бўлишига қарамай, бу сабабларни енга олмаган бўлса;
3) шартномани унинг шартларини ўзгартирмасдан бажариш тарафлар мулкий манфаатларининг шартномага мос келадиган нисбатини бузса ва манфаатдор тарафга зарар етказса, натижада улар шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўлсалар;
4) иш муомаласи одатларидан ёки шартноманинг моҳиятидан вазиятнинг ўзгариши хавфига манфаатдор тараф учраши кераклиги англашилмаса.
Вазиятнинг жиддий ўзгариши оқибатида шартнома бекор қилинганида суд ҳар қандай тараф талаби билан шартномани бекор қилиш оқибатларини аниқлашда тарафларнинг ушбу шартномани бажариш билан боғлиқ харажатларини улар ўртасида адолатли тақсимлаш зарурлигига асосланади.
Вазиятнинг жиддий ўзгариши муносабати билан шартноманинг ўзгартирилишига шартномани бекор қилиш ижтимоий манфаатларга зид бўлган ёки тарафларга шартномани суд томонидан ўзгартирилган шартлар асосида бажариш учун талаб қилинадиган харажатлардан анча ортиқ зарар келтирадиган фавқулодда ҳолларда суд қарори билан йўл қўйилади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий суди Пленумининг 02.05.1997 йилдаги “Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 3-сон қарорининг 9-банди, Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 18-бандининг учинчи — олтинчи хатбошилари, 20-банди.
384-модда. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби
Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий суди Пленумининг 02.05.1997 йилдаги “Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 3-сон қарорининг 9-банди, Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 19-банди.
385-модда. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилишнинг оқибатлари
Шартнома ўзгартирилганида тарафларнинг мажбуриятлари ўзгартирилган ҳолда сақланиб қолади.
Шартнома бекор қилинганида тарафларнинг мажбуриятлари бекор бўлади.
Шартнома ўзгартирилган ёки бекор қилинган тақдирда, агар келишувдан ёки шартномани ўзгартириш хусусиятидан бошқача тартиб англашилмаса, тарафлар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга келишган пайтдан бошлаб, шартнома суд тартибида ўзгартирилган ёки бекор қилинганида эса — суднинг шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб мажбуриятлар ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади.
Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, тарафлар шартнома ўзгартирилгунча ёки бекор қилингунча мажбурият бўйича ўзлари бажарган нарсаларни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмаслар.
Агар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга тарафлардан бирининг шартномани жиддий бузиши асос бўлган бўлса, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш туфайли етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 14-моддаси, 234-моддаси иккинчи қисми, 235-моддаси учинчи қисми, 237, 242, 353, 354, 357, 364, 366, 367, 370, 377, 382 — 384-моддалари.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий суди Пленумининг 02.05.1997 йилдаги “Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 3-сон қарорининг 9-банди, Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 22 — 24-бандлари.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова; 1997 й., 2-сон, 56-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда; 9-сон, 229-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 37-сон, 408-модда; 2006 й., 14-сон, 110-модда; 39-сон, 385-модда; 2007 й., 1-2-сон, 3-модда; 3-сон, 21-модда; 14-сон, 132-модда; 15-сон, 154-модда; 31-32-сон, 315-модда; 50-51-сон, 506-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2009 й., 39-сон, 423-модда; 2010 й., 37-сон, 315-модда, 38-сон, 328-модда; 2011 й., 51-сон, 542-модда; 2014 й., 20-сон, 222-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 03/18/455/0492-сон, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; 05.03.2019 й., 03/19/526/2701-сон, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон, 12.12.2019 й., 03/19/592/4144-сон; 15.01.2020 й., 03/20/602/0052-сон; 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон; 30.03.2022 й., 03/22/760/0249-сон; 21.04.2022 й., 03/22/765/0332-сон, 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон; 08.11.2022 й., 03/22/801/0998-сон; 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон; 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон; 28.02.2024 й., 03/24/914/0161-сон; 05.06.2024 й., 03/24/931/0402-сон; 11.11.2024 й., 03/24/995/0908-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 19.02.2025 й., 03/25/1031/0160-сон; 22.04.2025 й., 03/25/1060/0373-сон; 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон; 25.12.2025 й., 03/25/1104/1213-сон; 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон; 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон; 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон; 27.07.2026 й., 03/26/1161/0787-сон)