Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-375-сонли «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 10, 394-модда; 1993 йил, № 1, 19-модда, № 9, 329-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
LexUZ шарҳи
Биржа фаолиятини лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги 66-сонли «Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги қарори билан белгиланган.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги 66-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси биржа фаолиятини тартибга солувчи ваколатли давлат органи этиб белгиланган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органларнинг ушбу Қонун 14 ва 15-моддалари талабларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини биржалар томонидан бажарилмаган тақдирда, биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органлар биржа лицензиясининг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туришга ёки биржа лицензиясининг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёхуд унинг амал қилишини тугатиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақлидир.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунининг 22—24-моддаларига қаранг
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органларнинг қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаганлик учун, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно, биржаларнинг мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилади.
(6-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органлар ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича судларга мурожаат этганда давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 82-моддасига кўра муомалада бўлишига йўл қўйилмайдиган фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг турлари (муомаладан чиқарилган объектлар) қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-7-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда)
Биржа ушбу модда биринчи қисмининг учинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган, тузилган битимларнинг ижросини кафолатлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биржа битимининг мазмуни ҳақидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-223-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 39-сон, 423-модда)
Эркин алмаштириладиган валютага товарларнинг биржа ва ярмарка савдосини жонлантириш ва кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йил 15 апрелда 174-сонли «Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Танишиш тавсия этилади.