Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.04.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 августдаги ПҚ–436-сонли қарори қабул қилиниши муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (Ф.Х. Отахонов) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 4 октябрь,
ПФ-3806-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2006 йил 4 октябрдаги ПФ–3806-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим
фармонларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббий марказини барпо этиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисида 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармони Низомининг 6-банди еттинчи хатбошисидаги «Фан ва технологиялар бўйича марказ» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПФ-5159-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 394-модда)