Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.06.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги 5069-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Тугатиш комиссияси 1-иловага* мувофиқ тузилсин, Тугатиш комиссияси белгиланган тартибда Фан ва технологиялар маркази ҳамда Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгашини тугатсин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
** 3-4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги таркибида илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари (сектор) ташкил этилсин, ҳар бир вазирликнинг бошқарув ходимлари сони 5-иловага* мувофиқ 3 нафарга кўпайтирилсин.
* 5-илова рус тилидаги матнда берилган.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4635-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 365-модда)
8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига талаба-магистрлар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиатларини аниқлаш вазифаси юклансин. Номзодларни кўриб чиқиш ва стипендияларни молиялаш Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 августдаги 344 ва 2008 йил 13 октябрдаги 266-сон қарорларида кўзда тутилган тартибда амалга оширилсин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4635-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 365-модда)
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 февралдаги «Илмий-тадқиқот фаолиятни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-3029-сон фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 мартдаги «илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 77-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобласин.