Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

 LexUZ шарҳи
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилмаган товар, шунингдек ушбу Кодексга мувофиқ чет эл товари мақомини олган товар чет эл товаридир.
Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилаётганда ташувчи уларни тайинланган божхона органи жойлашган ерга ёки бошқа жойга ушбу Кодекснинг 218-моддасида белгиланган муддатларда етказиб бериши шарт. Бунда товарларнинг ҳолатини ўзгартиришга ёки уларнинг ўровини бузишга, шунингдек қўйилган пломбаларга, муҳрларга ва божхона идентификациясининг бошқа воситаларига шикаст етказилишига йўл қўйилмайди.
Божхона декларациясини бериш ёки ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган, товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини мазкур ҳудуддан бевосита олиб чиқишга қаратилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш, шунингдек товарлар ва (ёки) транспорт воситалари билан ушбу Кодексда назарда тутилган кейинги барча ҳаракатларни улар амалда божхона чегарасини кесиб ўтгунига қадар бажариш товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона ҳудудидан олиб чиқиш шартлари ҳисобланади.
Божхона органлари ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенцияга (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) мувофиқ автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
юклар халқаро йўлларда ташиш (бундан буён матнда ХЙТ деб юритилади) дафтарчасини қўллаган ҳолда ташилган тақдирда, ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенцияси (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) талабларига мувофиқ автотранспорт воситасига юкларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида халқаро ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги конвенция (Женева, 1956 йил 19 май) талабларига мувофиқ товар-транспорт юк хати;
в) ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатларда кўрсатилиши керак бўлган қуйидаги маълумотларни:
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган ҳужжатларда кўрсатилиши керак бўлган қуйидаги маълумотларни:
а) Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенцияга (Чикаго, 1944 йил 7 декабрь) мувофиқ қуйидаги ҳужжатларни:
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган ҳужжатларда кўрсатилиши керак бўлган қуйидаги маълумотларни:
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган ҳужжатларда кўрсатилиши керак бўлган қуйидаги маълумотларни:
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар божхона органларига давлат тилида ёки халқаро ташишларда қўлланиладиган бошқа тилларда тақдим этилади. Халқаро ташишларда қўлланиладиган бошқа тилларда тақдим этилган ҳужжатлар, зарур ҳолларда, давлат тилига таржима қилиниб, ташувчи томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилмаган бошқа турдаги транспортда олиб ўтишда — йўналишдаги биринчи (охирги) божхона органи.
Мазкур модданинг иккинчи қисми «а» бандида кўрсатиб ўтилган шартли чиқариб юборилган товарлардан фақат божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар бериш шартларига мувофиқ бўлган мақсадда фойдаланилиши мумкин. Мазкур товарлардан улар нима мақсадда шартли чиқарилган бўлса, фақат ўша мақсадда фойдаланилиши лозим. Божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзлар тўланган тақдирда шартли чиқариб юборилган товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилади.
Мазкур модданинг иккинчи қисми «д» бандида кўрсатиб ўтилган шартли чиқариб юборилган товарларни учинчи шахсларга бериш, шу жумладан уларни сотиш ёки ўзга усулда бошқа шахсга ўтказиш орқали бериш тақиқланади, мазкур товарларни олиб киришга доир чекловлар ушбу товарларнинг сифати ва хавфсизлиги текширилиши муносабати билан белгиланган ҳолларда эса, ҳар қандай шаклда фойдаланиш (ишлатиш) тақиқланади.
Товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштириш божхона органи томонидан ушбу Кодекс 21-бобининг қоидаларига мувофиқ бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Товарни амалда олиб чиқиш ушбу Кодекснинг 32-моддасида кўрсатилган муддатда амалга оширилмаган тақдирда, мазкур товар эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилгандаги каби божхона божлари ва солиқлар тўланади.
Товарни вақтинча олиб чиқиш божхона режимига жойлаштириш ушбу Кодекс 21-бобининг қоидаларига мувофиқ божхона органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган товарларни фақат реклама, намойиш қилиш ва илмий-тадқиқот мақсадларида битта нусхадан вақтинча олиб чиқишга йўл қўйилади.
Вақтинча олиб чиқиш божхона режимига жойлаштирилган товардан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқининг ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бошқа юридик ёки жисмоний шахсига ёхуд ваколатли давлат органларида аккредитация қилинган чет эллик шахсга ўтказилиши ушбу Кодекснинг 39-моддасида белгиланган вақтинча олиб чиқиш муддатини ўзгартирмайди.
Вақтинча олиб чиқиш божхона режими ушбу Кодекснинг 39-моддасида белгиланган муддатда тугалланмаган тақдирда, товарнинг олиб чиқишдаги божхона қийматидан ва (ёки) миқдоридан ҳамда товарни вақтинча олиб чиқиш божхона режимига жойлаштириш маълум қилинган куни амалда бўлган божхона божлари ва солиқлар ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган божхона божлари ҳамда солиқлар тўланади.
Вақтинча олиб чиқиш божхона режими ушбу Кодекснинг 39-моддасида белгиланган муддатда тугалланмаслигига қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
Ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда, товарларни вақтинча олиб чиққан ва уларни ушбу Кодекснинг 39-моддасида белгиланган муддатда қайтариб олиб кирмаган шахс вақтинча олиб чиқиш божхона режими талаблари ҳамда шартларига риоя этмаганлик учун жавобгар бўлмайди.
улар мазкур Кодекснинг 49-моддасига мувофиқ қайта ишлаш учун олиб чиқилган товарга эквивалент бўлган товарни қайта ишлаш натижасида олинган бўлса;
Товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш рухсатномасини олган шахс ушбу Кодекснинг 52-моддасига мувофиқ мазкур рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан аввалроқ божхона режимини тугаллаш ҳуқуқига эга.
Қайта ишлаш маҳсулотлари ушбу Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ белгиланган товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш муддати тугайдиган кундан кечиктирмай божхона ҳудудига олиб кирилиши лозим ёхуд божхона режими ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ тугалланиши керак.
Товарни реимпорт божхона режимига жойлаштириш ушбу Кодекс 21-бобининг қоидаларига мувофиқ божхона органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Товарнинг фақат бир қисми қайтариб олиб кирилган тақдирда ҳам ушбу модданинг биринчи қисми талабларига риоя этилиши шарти билан уни реимпорт божхона режимига жойлаштиришга йўл қўйилади.
Товарни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштириш ушбу Кодекс 21-бобининг қоидаларига мувофиқ божхона органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Ушбу модда тўртинчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган товарларни фақат реклама, намойиш қилиш ва илмий-тадқиқот мақсадларида битта нусхадан вақтинча олиб киришга йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг ва консуллик муассасаларининг ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун олиб кириладиган, ушбу ваколатхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган дипломатик агентлари ва маъмурий-техник ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган товарларнинг, шунингдек чет давлатлар оммавий ахборот воситаларининг аккредитация қилинган мухбирлари ва мухбирлик пунктларининг ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган автотранспорт воситаларининг. Бундай товарларни вақтинча олиб кириш рухсатномаси Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган ваколатхоналар ва шахсларнинг аккредитация муддатига берилади ҳамда уларнинг аккредитациясини узайтириш муддатларидан келиб чиққан ҳолда узайтирилади;
Вақтинча олиб кирилган товарни ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ бошқа шахсга ўтказилганлиги дастлаб белгиланган вақтинча олиб кириш муддатини тўхтатиб турмайди ва узайтирмайди.
Товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштириш ушбу Кодекс 21-бобининг қоидаларига мувофиқ божхона органи томонидан бериладиган товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш рухсатномаси асосида амалга оширилади.
Божхона ҳудудида қайта ишлаш учун олиб кирилаётган товарни уни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялаш ушбу Кодекс 46-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган усулларни қайта ишлаш учун олиб кирилаётган товарга нисбатан қўлланиладиган ҳолда амалга оширилади.
улар ушбу Кодекснинг 77-моддасига мувофиқ қайта ишлаш учун олиб кирилган товарга эквивалент товарни қайта ишлаш натижасида олинган бўлса;
Товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш рухсатномасини олган шахс ушбу Кодекснинг 80-моддасига мувофиқ мазкур рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан аввалроқ божхона режимини тугаллаш ҳуқуқига эга.
Вақтинча сақлаш божхона режимининг амал қилиш муддатини ҳисоблаш товар ушбу Кодекснинг 177-моддасига ва 226-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ вақтинча сақлаш божхона режимида турган товар мақомини олган кундан эътиборан бошланади.
ушбу Кодекснинг 211-моддасига мувофиқ товарни тадқиқ этиш ва идентификациялаш учун унинг намуналари ва нусхаларини олиш;
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган операциялар ва ҳаракатларнинг амалга оширилиши товарнинг йўқотилишига ёки унинг хоссалари ўзгаришига олиб келса, мазкур операциялар ва ҳаракатларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Вақтинча сақлаш божхона режимида турган товарнинг бир божхона омборидан бошқасига божхона назорати остида олиб ўтилишига ушбу Кодекс 85-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган муддат тугагунига қадар йўл қўйилади. Бунда товарнинг вақтинча сақлаш божхона режимида туриши муддатининг ўтиши узилмайди ва тўхтатиб қўйилмайди.
божхона омбори божхона режимига жойлаштириш учун маълум қилинган кундаги яроқлилик муддати ушбу Кодекснинг 94-моддасига мувофиқ маълум қилинадиган муддатдан кам бўлган дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари.
ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш тақдим этилганлиги;
Ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган шартларга риоя этиш ҳарбий юкларга, инсонпарварлик ёрдами, техник кўмак сифатида олиб кириладиган товарларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарз (кредит) маблағлари, грантлар ҳисобидан олиб кириладиган товарларга, шунингдек олиб кирилаётган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига, чет эл валютасига нисбатан татбиқ этилмайди.
ушбу Кодекснинг 211-моддасига мувофиқ тадқиқ этиш ва идентификациялаш учун товарнинг намуналари ва нусхаларини олиш;
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган операциялар ва ҳаракатларнинг бажарилиши товарнинг йўқотилишига ёки хоссаларининг ўзгаришига олиб келса, ушбу операциялар ва ҳаракатларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Божхона омбори божхона режимида турган товарни ушбу Кодекс 94-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган муддатлар тугагунига қадар божхона назорати остида бир божхона омборидан бошқасига олиб ўтишга йўл қўйилади. Бунда товарнинг божхона омбори божхона режимида туриши муддатининг ўтиши узилиб қолмайди ва тўхтатиб турилмайди.
Ушбу Кодекс 98-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талабга риоя этилмаган тақдирда, божхона органи божхона омбори божхона режимида туриш муддати тугаган товарга нисбатан қарор қабул қилиниши учун судга мурожаат этади.
Эркин божхона зонаси божхона режимида божхона тўловлари ушбу Кодекснинг 105-моддаси талаблари инобатга олинган ҳолда, эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирилади.
Божхона транзити божхона режимида товарни ташиш ушбу Кодекснинг 31-бобида белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
Товарни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш ушбу Кодекснинг 3-бобига мувофиқ божхона органи хабардор қилинган ҳолда амалга оширилади.
Ваколатли шахс товарни ва ушбу Кодекснинг 18-моддасида назарда тутилган ҳужжатларни товар келиб тушадиган божхона органига жўнатувчи божхона органи томонидан белгиланган муддатда тақдим этиши шарт.
Товарни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириш ушбу Кодекснинг 21-боби қоидаларига мувофиқ божхона органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Товарларни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштириш тўғрисида маълум қилган шахс божхона органларига тегишли ваколатли органнинг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ҳамда товарлар шу ҳолатлар натижасида йўқ қилинганлиги ёки шикастланганлиги тўғрисидаги хулосасини тақдим этиши керак.
Товарни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириш ушбу Кодекснинг 21-бобига мувофиқ божхона органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Товарни божхона режимларига жойлаштиришга рухсатнома олиш учун ваколатли шахсдан ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган бошқа ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ушбу Кодекснинг 133 ва 134-моддаларида кўрсатилган ҳужжатлар ваколатли шахс томонидан божхона органига Интерактив давлат хизматларининг ягона портали орқали «бир дарча» принципи бўйича тақдим этилади.
Агар божхона органи тегишли рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, рухсатнома бериш ёки уни беришни рад этиш муддати ичида ваколатли шахсга рухсатнома бермаган бўлса ёки беришни рад этмаган бўлса, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддат тугаганидан кейин ваколатли шахс божхона органини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда товарларни божхона органининг рухсатномаси олинишини назарда тутувчи божхона режимига жойлаштириш ҳуқуқига эга.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, божхона органи ваколатли шахснинг ёзма хабарини олганидан кейин беш иш куни ичида унга рухсатнома бериши шарт. Қабул қилиб олинган санаси кўрсатилган ариза ва ваколатли шахс томонидан божхона органига юборилган ёзма хабар рухсатнома олингунига қадар рухсатномага тенглаштирилади ҳамда товарларни божхона органининг рухсатномаси олинишини назарда тутувчи божхона режимига жойлаштириш учун асос бўлади.
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи, тўртинчи, бешинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳоллар юзага келиши билан рухсатноманинг амал қилиши тугатилган деб ҳисобланади.
Рухсатноманинг амал қилиши ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда божхона органи томонидан, ушбу модда биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда эса суд томонидан тугатилади.
Рухсатнома ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда божхона органи томонидан, ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда эса суд томонидан бекор қилинади.
Транспорт воситаси ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлмаган ҳолларда, шунингдек божхона тўловларини тўлашдан шартли озод этишни қўллаш шартларига риоя этилмаган тақдирда, транспорт воситасига ушбу Кодексда белгиланган тартибда даврий божхона тўловлари қўлланиладиган вақтинча олиб кириладиган товар сифатида қаралади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддат тугаганидан сўнг товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудидан ўзгармас ҳолатда қайтариб олиб чиқилиши ёки тегишли божхона режимига жойлаштирилиши лозим.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган йиғим қуйидаги ҳолларда тўланмайди:
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган товарлар ва (ёки) транспорт воситалари уларни вақтинча олиб чиқиш ва божхона ҳудудига қайтариб олиб киришда божхона тўловлари тўлашдан озод этилади.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган жойлардан юбориладиган халқаро курьерлик жўнатмалари қабул қилувчилар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органигача божхона назорати остида етказиб берилади.
Ушбу Кодекснинг 167-моддасига мувофиқ божхона юк декларациясини бериш талаб қилинмайдиган товарлар бўйича божхона тўловлари божхона органлари томонидан божхона кирим ордеридан фойдаланган ҳолда ҳисобланади.
Ушбу Кодекс 22-моддаси иккинчи қисмининг «б» — «е» бандларида кўрсатилган шартли чиқариб юборилган товарлар шундай чиқариб юборишнинг шартлари бўйича мажбуриятлар бажарилгунига қадар божхона назорати остида туради.
Ушбу модданинг учинчи қисми қоидаларидан қатъи назар, божхона органлари шахсларнинг товарларни ёки уларни қайта ишлаш маҳсулотларини ва (ёки) транспорт воситаларини божхона ҳудудига қайтариб олиб кириш борасидаги мажбуриятлари ушбу Кодексда белгиланган тартибда божхона режимлари шартларига мувофиқ бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
Ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш тўғрисида сўров йўлланган, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган шахслар ва органлар ушбу ҳужжатлар ва маълумотларни божхона органига мумкин қадар қисқа муддатларда юбориши шарт.
Товарларда ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган махсус тамғалар, идентификациялаш белгилари ёки товарларни белгилашнинг бошқа воситалари мавжуд эмаслигига, шундай товарлари мавжудлиги аниқланган юридик ёки жисмоний шахс бунинг аксини исботламаса, товарларни божхона ҳудудига божхона расмийлаштирувисиз олиб кирганлик ёки чиқариб юборганлик фактининг тасдиқланиши деб қаралади.
ушбу Кодекснинг 275-моддасига мувофиқ декларантнинг ҳуқуқларини амалга ошириш зарур бўлган тақдирда ўтказилиши мумкин.
Тегишли божхона режимлари шартларига риоя этилиши учун масъул бўлган юридик ва жисмоний шахслар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган товарларнинг ва транспорт воситаларининг ҳисобини юритиши ҳамда божхона органларига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган шаклда ҳисобот тақдим этиши шарт.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган товарларни ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш тизимини текшириш божхона органлари томонидан қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
Божхона расмийлаштирувини амалга оширишда мажбурий тартибда божхона экспертизаси ўтказиладиган товарлар рўйхати хавфни бошқариш тизимини қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади.
транспорт воситаларини тегишли техник ҳолатда сақлаши ва ушбу Кодекснинг 227-моддасига мувофиқ божхона назорати остидаги товарларни ташиш учун транспорт воситаларининг жиҳозланишига доир талабларга мослигини таъминлаши;
Агар чет давлатлар божхона органларининг идентификациялаш воситалари ушбу Кодекс 227-моддасининг биринчи қисмида белгиланган талабларга мос эмас деб топилса, жўнатувчи божхона органи товарни ва (ёки) транспорт воситасини божхона кўригидан ўтказиб, уларга божхона идентификациялашининг янги воситаларини қўяди ва бу ҳақда товарнинг кузатув ҳужжатларига тегишли ёзув киритилади.
ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлашни тақдим этиш.
Агар товарларни божхона назорати остида ташиётган транспорт воситаси ушбу Кодекс 227-моддасининг биринчи қисми талабларига мувофиқ бўлмаса, жўнатувчи божхона органи товарларни божхона назорати остида ташишга транспорт воситасини лозим даражада жиҳозлаш ёхуд мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича чоралар кўриш шарти билан рухсат беради.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чора-тадбирлар қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди, агар:
ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланган тақдирда;
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ва божхона ҳудудида содир бўлган ҳоллар белгиланган тартибда тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Божхона назорати остидаги товарни ташишни амалга ошираётган транспорт воситаси бузилиб қолган тақдирда, уни ушбу Кодекснинг 84-моддасида белгиланган вақтинча сақлаш жойларида вақтинча сақлашга йўл қўйилади. Бундай сақлаш муддати божхона органи томонидан транспорт воситасини таъмирлаш учун кетадиган вақтдан келиб чиққан ҳолда белгиланади, бу муддат товарнинг вақтинча сақлаш божхона режимида туришининг энг кўп муддатидан ошмаслиги лозим.
Транспорт воситасининг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга мувофиқлиги транспорт воситасига товарларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномани (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) олиш йўли билан олдиндан тасдиқланиши мумкин.
Гувоҳнома олиш учун транспорт воситаси ушбу Кодекс 227-моддасининг биринчи қисми талабларига ва ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясида (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлиши керак.
ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенцияси (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) билан белгиланган шакл бўйича гувоҳнома бланкасини;
ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенцияси (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) билан белгиланган шаклдаги гувоҳнома бланкасини;
гувоҳнома якка тартибда берилаётганда — тақдим қилинган транспорт воситасининг ушбу Кодекснинг 228-моддасида назарда тутилган гувоҳнома бериш талаблари ва шартларига мувофиқлигини текширишни амалга оширади;
автотранспорт воситасининг ушбу Кодекс 227-моддасида белгиланган талаблар ва шартларга номувофиқлиги;
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар юзага келиши билан гувоҳноманинг амал қилиши тугатилган деб ҳисобланади.
Гувоҳноманинг амал қилиши ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда божхона органи томонидан, ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда эса суд томонидан тугатилади.
Гувоҳнома ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда божхона органи томонидан, ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда эса суд томонидан бекор қилинади.
Жиддий носозликлар аниқланган автотранспорт воситасидан ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланганидек, тегишли таъмирлаш ўтказилмагунига қадар юкларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташиш учун яна фойдаланилиши мумкин эмас.
Божхона ташувчиси ушбу Кодекснинг 236-моддасида белгиланган талаб ва шартларга жавоб берувчи Ўзбекистон Республикаси юридик шахсидир.
ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланишининг таъминланганлиги;
ушбу Кодекснинг 227-моддаси талабларига мувофиқ товарларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташиш учун яроқли автотранспорт воситаларининг борлиги;
ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган шартларга риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
ушбу Кодекснинг 239-моддасида назарда тутилган мажбуриятларга божхона ташувчиси томонидан риоя этилмаганлиги;
энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ошган тақдирда, ушбу Кодекс 236-моддаси учинчи хатбошисида белгиланган талабларни бажаришни энг кам ойлик иш ҳақи ошган кундан эътиборан бир ой ичида таъминлаши;
«Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ҳуқуқлар доирасида бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли.
Божхона расмийлаштируви божхона органига товарлар ва (ёки) транспорт воситалари хусусида ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан, ушбу Кодекснинг 162-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса, оғзаки маълум қилинган ёхуд жисмоний шахснинг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш ниятидан далолат берувчи бошқа ҳаракатлар бажарилган пайтдан эътиборан бошланади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган тегишли рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз товарнинг чиқариб юборилишига йўл қўйган божхона органининг мансабдор шахси белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
ушбу Кодекснинг 158 ва 160-моддаларида кўрсатилган ҳолларда, жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги транспорт воситаларининг;
 LexUZ шарҳи
Айни бир шахс томонидан мунтазам равишда олиб ўтиш деганда, мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган товарларнинг олтмиш календарь кун ичида бир маротабадан кўп марта битта юк жўнатувчи манзилидан бошқа юк қабул қилувчи манзилига бир контракт (шартнома, келишув) асосида бир хил шароитда божхона чегарасидан олиб ўтилиши тушунилади. Бундай ҳолларда муайян вақт ичида божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган барча товарлар учун битта божхона юк декларацияси берилади. Бу тартиб вақтинча товарларни сақлашнинг энг кўп муддати ёки божхона тўловларини тўлаш муддатлари бузилишига олиб келиши мумкин эмас.
Ушбу Кодекснинг 251-моддасида кўрсатилган товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда товарларни чиқариб юбориш божхона юк декларацияси топширилгунига қадар ёки божхона расмийлаштируви бўйича операциялар якунлангунига қадар декларант ёки божхона брокери томонидан қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда амалга оширилиши мумкин:
ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловларини тўлаш таъминланганда;
ушбу Кодекснинг X бўлимига мувофиқ божхона имтиёзларидан фойдаланувчи шахс;
ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловларини тўлаши ёки уларнинг тўланишини таъминлашни тақдим этиши;
ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш (бундан чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, шунингдек уларнинг ходимларига божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик сервис хизмати мустасно).
Божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишга рухсатнома олиш тўғрисидаги аризага ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади (бундан чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, шунингдек уларнинг ходимларига божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик сервис хизмати мустасно).
Агар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси божхона брокери фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида рухсатномани бермаса ёки уни беришни рад этмаса, юридик шахс ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддат ўтганидан кейин, божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, эга бўлади.
Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда божхона органи аризачининг ёзма хабарини олганидан кейин беш иш куни ичида унга рухсатнома бериши (юбориши) шарт. Қабул қилинган санаси тўғрисида белги қўйилган ариза ҳамда аризачи томонидан божхона органига юборилган ёзма хабар рухсатнома олингунига қадар рухсатномага тенглаштирилади ҳамда божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади.
аризачининг божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун ушбу Кодекснинг 278-моддасида кўрсатилган рухсат этишга доир талабларга ва шартларга мувофиқ эмаслиги;
товарнинг божхона қийматини аниқлашда мазкур Кодекс 276-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ белгиланган декларантнинг мажбуриятларини бажариши;
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларнинг бажарилганлик факти божхона брокерининг зиммасига божхона режимининг амал қилишини тугаллаш билан боғлиқ операцияларни бажариш мажбуриятларини юкламайди.
ушбу Кодекснинг 201-моддасига мувофиқ товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона назоратини амалга ошириш натижасида божхона тўловлари қўшимча ҳисобланган тақдирда юзага келади.
Тариф преференциялари ушбу Кодекснинг 50-боби қоидаларига риоя этган ҳолда берилади.
Агар олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усулини қўллаш мумкин бўлмаса, ушбу модда биринчи қисмининг учинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган усуллар кетма-кетликда қўлланилади. Бунда ҳар бир кейинги усулнинг қўлланилишига, агар божхона қийматини аниқлашда олдингисидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, йўл қўйилади. Қийматларни чегириб ташлаш ва қўшиш усуллари тескари кетма-кетликда қўлланилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган, битимнинг нархига киритиладиган харажатлар тегишли товарлар, ишлар ва хизматлар (ташиш, суғурта қилиш, брокерлик хизмати) учун ҳақ тўланганлиги тўғрисида ваколатли шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактуралар, тўлов топшириқномалари, чеклар) асосида аниқланади.
Декларант ёки божхона брокери томонидан таққослаш учун тақдим этилган, ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган битимнинг баҳосига ва товарнинг божхона қийматига қуйидаги мезонлар бўйича фарқлар ҳисобга олинган ҳолда тузатишлар киритилади:
ушбу Кодекснинг 304-моддасида санаб ўтилган харажатлар;
Агар айнан бир хил товар учун ушбу Кодекс 304-моддаси биринчи қисмининг «а» бандида кўрсатилган харажатларнинг қиймати баҳоланаётган товар учун шундай харажатларнинг қийматидан масофа ва транспортнинг турларидаги тафовут туфайли анча фарқ қилса, айнан бир хил товарга доир битимнинг қийматига кўра аниқланадиган божхона қийматига тегишли тарзда тузатишлар киритилиши керак.
Баҳоланаётган, айнан бир хил ёки ўхшаш товарнинг баҳоланаётган товар олиб кирилишидан олдин тўқсон календарь кун ичида сотилганлиги фактлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу модда биринчи ва иккинчи қисмларининг қоидалари инобатга олинган ҳолда баҳоланаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун асос сифатида баҳоланаётган, айнан бир хил ёки ўхшаш товар товар бирлигининг қайси нархи бўйича Ўзбекистон Республикасида энг катта туркумда, ўзгармас ҳолатда, баҳоланаётган товар олиб кирилган кунга энг яқин муддатда, лекин баҳоланаётган товар олиб кирилган кундан эътиборан тўқсон кундан кечиктирмай сотилаётган бўлса, ўша нарх қабул қилинади.
б) ушбу модданинг «а» бандида акс эттирилмаган умумий харажатларнинг ҳажми ва баҳоланаётган товар ишлаб чиқарилган айни ўша мамлакатда ишлаб чиқарилган айни ўша классдаги ва турдаги товарни Ўзбекистон Республикасида сотишда одатда экспорт қилувчи томонидан олинадиган фойда;
Агар товарнинг божхона қийматини ушбу Кодекснинг 303, 309, 310, 311 ва 312-моддаларида кўрсатилган божхона қийматини аниқлаш усулларини кетма-кетликда қўллаш натижасида декларант ёки божхона брокери томонидан аниқлаш мумкин бўлмаса, баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати божхона қийматини аниқлаш усулларининг муддатларни қўллаш, товарларнинг ишлаб чиқарилган мамлакатини, айнан бир хиллигини ёки ўхшашлигини аниқлашга доир талабларини бир мунча қайишқоқлик билан қўллаш орқали аниқланади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда, баҳоланаётган товарни етказиб бериш шартларини ҳисобга олган ҳолда маълумотларга тегишли тузатишлар киритилиши шарт.
Ушбу модданинг ўнинчи қисмида кўрсатилган ҳисоб-китобларни ўтказиш мумкин бўлмаган тақдирда, олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини муваққат (шартли) баҳолаш божхона органининг ихтиёрида мавжуд бўлган нархлар тўғрисидаги тегишли ахборот асосида амалга оширилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган битимнинг баҳосига қўшиладиган компонентлар тегишли товарлар, ишлар ва хизматлар (ташиш, суғурталаш, сертификатлаштириш, брокерлик хизматлари) учун ҳақ тўланганлиги тўғрисида ваколатли шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактуралар, тўлов топшириқномалари, чеклар) асосида аниқланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда божхона органи ва декларант ёки божхона брокери ўртасида товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулини танлаш хусусида маслаҳатлашувлар ўтказилиши мумкин.
Божхона юк декларацияси расмийлаштирилаётганда аниқланган ва божхона органи томонидан қабул қилинган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усули ва божхона қиймати суммасининг ҳисоб-китоби фақат ушбу Кодекснинг 320-моддасида назарда тутилган ҳолларда ҳамда товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш зарурлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Товарнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ белгиланган муддат ўтгач Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади. Бунда товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шакли тўлдирилиб, у товарнинг божхона қиймати хусусидаги узил-кесил қарор ҳисобланади.
Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекснинг 330-моддасида назарда тутилган зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда божхона органи томонидан қабул қилинади.
Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ушбу Кодекснинг 47-бобида назарда тутилган тартибда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш шарти билан берилади.
ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.
ушбу Кодекснинг 330-моддаси талабларига риоя этилмаганлиги;
Ушбу Кодекс 329-моддасининг бешинчи ва ўнинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган тақдирда, фоизлар ҳисобланмайди ва тўланмайди.
Кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган божхона тўловларининг суммалари тўловчи томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, божхона органлари божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликнинг бутун суммасини ушбу Кодекснинг 47 ва 48-бобларида назарда тутилган тартибда депозит, товарлар гарови, банк кафолати, суғурта полиси ёки кафиллик билан таъминланган пул маблағлари ҳисобидан ундириб олиш чораларини кўради.
Агар дастлабки пул маблағларини қайтариб бериш ҳақидаги ариза ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддат ичида тақдим этилмаган бўлса, ушбу пул маблағлари божхона органи томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.
ушбу Кодекснинг 222 ва 223-моддаларида назарда тутилган, божхона ҳудудида божхона назорати остида олиб ўтиладиган товарларга;
Ушбу Кодекснинг 93 ва 236-моддаларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўкони ва эркин омбор фаолиятини лицензиялашда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида товарларни гаровга қўйиш қўлланилмайди.
Кафил ушбу Кодекснинг 340-моддасига мувофиқ божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига таъминлаш суммаларини киритиш орқали божхона тўловлари тўланишини таъминлашни амалга оширади.
Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик ушбу Кодекснинг 327-моддасида белгиланган муддатларда тўланмаган божхона тўловлари суммасидан, шунингдек уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганлиги учун тўланиши лозим бўлган фоизлардан иборат.
ушбу Кодекс 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган муддатларда божхона тўловлари тўланмаганда. Божхона тўловларини тўлаш муддати тугаган кундан кейинги кун қарздорлик юзага келган кун деб ҳисобланади.
Пеняни тўлаш, ундириш ва қайтариш ушбу Кодекснинг 46, 48 ва 49-бобларида божхона тўловларини тўлаш ва қайтариш ҳамда божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни ундиришга нисбатан назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
ушбу Кодекс 350-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган муддатларда тўловчида эътироз мавжуд бўлмаган қўшиб ҳисобланган божхона тўловлари тўланмаганда;
ушбу Кодекснинг 66-моддасида назарда тутилган муддатларда даврий божхона тўловлари тўланмаганда.
Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаси, агар уни қайтариш тўғрисидаги ариза ушбу модданинг иккинчи — тўртинчи қисмларида белгиланган тегишли муддатлар тугаганидан кейин топширилган бўлса, божхона органлари томонидан қайтарилмайди.
ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига;
ушбу қисмнинг иккинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган операцияларнинг иккитасини ёки ундан ортиғини бир вақтда амалга ошириш;
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган товарнинг етарли даражада қайта ишланганлиги мезонларининг қўлланилиш хусусиятлари қонун ҳужжатларида белгиланади.
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган ҳолларда, лозим даражада расмийлаштирилган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат ёки сўралган маълумотлар тақдим этилмагунига қадар товар муайян мамлакатда ишлаб чиқарилган деб ҳисобланмайди.