25.02.2021 йилдаги 102-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарори билан божхона тўловларига тортилмайдиган республикага жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган товарларни айрим турлари нормалари тасдиқланганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4508-сон қарорига асосан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарлар тоифасига кирмайдиган товарлар рўйхати тасдиқланганлиги;
Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 22 июндаги 463-сон қарорига асосан жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор меъёрлари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарлар — жисмоний шахсларда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган қисми учун божхона тўловларини тўлаш учун етарли пул маблағлари бўлмаган, ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган муддатларда ўз хоҳиши билан қайтариб олиб чиқиб кетиш ёки божхона тўловларини тўлаб расмийлаштирувни амалга оширган ҳолда олиб кетиш истаги билдирилган товарлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Жисмоний шахсларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган қисми учун божхона тўловларини тўлаш учун етарли пул маблағлари бўлмаган, мазкур Низомнинг 19-бандида белгиланган муддатлар ичида қайтариб олиб чиқиб кетиш ёки божхона тўловларини тўлаб божхона расмийлаштирувини амалга оширган ҳолда олиб кетиш истаги билдирилган нотижорат мақсадлардаги товарлари уларнинг танловига кўра давлат божхона хизмати органлари томонидан вақтинча сақлашга қўйилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ваколатли шахс вақтинча сақлаш учун топширилган товарларни ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган муддатларда ва тартибда талаб қилиб олмаган тақдирда, товарлар мулк ҳуқуқини сақлаб қолиш ниятисиз қолдирилган деб ҳисобланади. Бунда ваколатли шахс давлат божхона хизмати органлари томонидан товарларни (мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича судга алоҳида тартибда иш юритиш бўйича даъво аризаси киритилиши ҳақида далолатнома орқали огоҳлантирилади.
Ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган сақлаш муддатлари ўтганидан кейин товарларни олиб кетиш бўйича мурожаатлар кўриб чиқилмайди ва рад этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Жисмоний шахс — давлат божхона хизмати органлари

Белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган товарлар қуйидаги ҳолатларда вақтинча сақлаш учун қабул қилинади:

божхона тўловларини тўлаш учун етарли пул маблағлари бўлмаган;

кўрсатилган муддат ичида қайтариб олиб чиқиб кетиш истаги билдирилган;

кўрсатилган муддат ичида божхона расмийлаштирувини амалга оширган ҳолда олиб кетиладиган товарлар.

Чегара божхона постидан ўтиш вақтида

2-босқич

Давлат божхона хизмати органлари

Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган барча товарларнинг вазни ва миқдори ўлчовдан ўтказилади.

Товарларни вақтинча сақлаш учун қабул қилиш вақтида

3-босқич

Давлат божхона хизмати органлари — жисмоний шахс

Товарларни қабул қилиш вақтида QR-код қўйилган электрон шаклдаги далолатнома тузилади.

 

Товарларни вақтинча сақлаш учун қабул қилиш вақтида

4-босқич

Давлат божхона хизмати органлари

Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарлар шундай товарларни сақлаш учун жиҳозланган вақтинча сақлаш жойларида сақланади.

1. 30 календарь кун;

2. Тез бузиладиган товарлар 2 календарь кун

5-босқич

Жисмоний шахс — давлат божхона хизмати органлари

Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарларни қайтариш ваколатли шахс томонидан далолатноманинг тасдиқланган нусхаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли тақдим этилиши билан амалга оширилади.

Божхона тўловлари
ва товарларни вақтинча сақлаганлик учун божхона йиғими тўлангандан ҳамда ҳужжатлар расмийлаштируви тугагандан кейин дарҳол

6-босқич

Давлат божхона хизмати органлари,
ДХХ Чегара қўшинлари

Товарларни вақтинча сақлаган давлат божхона хизмати органлари ДХХ Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда товарларни қайтариб олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ операцияларни бажариш бўйича мурожаат асосида товарлар ваколатли шахс билан биргаликда Ўзбекистон Республикасидан қайтариб чиқариб юборилишини назорат қилади.

Ҳужжатлар расмийлаштируви тугагандан кейин дарҳол

7-босқич

Давлат божхона хизмати органлари

Ваколатли шахс томонидан белгиланган муддатларда ва тартибда талаб қилиб олинмаган товарлар мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб эътироф этиш тўғрисида судга алоҳида тартибда иш юритиш бўйича ариза билан мурожаат қилинади.

Товарларни вақтинча сақлаш муддати

(30 календарь кун, тез бузиладиган товарлар 2 календарь кун) ўтгандан сўнг