Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 5-модда), «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 12-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги «Маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида Ўзбекистон Республикасининг Қандим гуруҳи, Хаузак, Шоди конларини очиш ва Устюрт минтақасида геология қидирув ишларини ўтказиш тўғрисида»ги 276-сонли ва 2004 йил 14 сентябрдаги «Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги Битимни жорий этиш чоралари тўғрисида»ги 428-сонли қарорлари билан маъқулланган Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битимга (2008 йил 5 мартдаги 1-сонли Қўшимча битим ва 2009 йил 21 январдаги 2-сонли Қўшимча битимни ҳисобга олган ҳолда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–567-сон қарори билан маъқулланган 2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича маҳсулот тақсимотига оид битимга (2009 йил 21 январдаги 1-сонли Қўшимча битимни ҳисобга олган ҳолда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги қарор қилади:
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда), Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 5-модда), «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 12-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ−567-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 23 мартдаги «ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд.» компанияси билан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларни амалга ошириб боришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ−1078-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги «Маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида Ўзбекистон Республикасининг Қандим гуруҳи, Хаузак, Шоди конларини очиш ва Устюрт минтақасида геология қидирув ишларини ўтказиш тўғрисида»ги 276-сонли ва 2004 йил 14 сентябрдаги «Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги Битимни жорий этиш чоралари тўғрисида»ги 428-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси ва инвесторлар консорциумига кирувчи «Нефтяная компания «Лукойл» очиқ акциядорлар жамияти ҳамда «Ўзбекнефтегаз» Миллий холдинг компанияси ўртасидаги Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битимга (2008 йил 5 мартдаги 1-сонли Қўшимча битим ва 2009 йил 21 январдаги 2-сонли Қўшимча битимни ҳисобга олган ҳолда) ва 2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикаси ва «Союзнефтегаз Восток Лимитед» компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича маҳсулот тақсимотига оид битимга (2009 йил 21 январдаги 1-сонли Қўшимча битимни ҳисобга олган ҳолда) асосан ушбу Битимлар доирасида божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Оператор нефть-газ операцияларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори ва «Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низом»га (2004 йил 27 февраль, рўйхат рақами 1318) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) мувофиқ божхона омборини ташкил этишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Экспертиза ўтказиш ва экспорт қилинаётган табиий газ, қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотлари учун маҳсулот келиб чиқиш давлат сертификатининг берилиши Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 279-модда) Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси аризасига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Божхона расмийлаштируви мақсадида сертификацияланиши мажбурий бўлган эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарларни сертификациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 315-модда) ва «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сертификацияланиши мажбурий бўлган товарларни (маҳсулотларни) олиб кириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»да (2000 йил 26 февраль, рўйхат рақами 901) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 33-сон, 376-модда) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Қайтариладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 апрелдаги 106-сон «Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 16-сон, 217-модда) асосида Инвестор ва (ёки) Оператор ёки пудратчининг аризасига мувофиқ «вақтинча олиб кириш» божхона режимида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Табиий газнинг экспорти учун ВБЮД «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ, қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан амалда ўтказилган табиий газни етказиб бериш давлати, оғирлиги, миқдори ва нархи тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ташқарисида жойлашган хорижий банкда Маркетинг компанияси томонидан очилаётган ҳамда учинчи шахсларга табиий газни сотишдан келиб тушган барча маблағларни бевосита ўтказиш учун мўлжалланган ҳисоб рақами тўғрисидаги, Маркетинг компанияси томонидан хорижий банкдаги Биргаликдаги ҳисоб рақамидан барча маблағларни ўтказиш учун очиладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган банкдаги Биргаликдаги ҳисоб рақамига кейинчалик бундай маблағларни ўтказиш учун мўлжалланган ҳисоб рақами тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган Маркетинг компаниясининг ҳисобот ойидаги табиий газни етказиб бериш тўғрисидаги маълумотномаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. БЮД «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ, ВБЮДнинг тўлдирилишини ва қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларининг экспорти учун БЮД «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 12-сон) мувофиқ, ушбу Қоидаларнинг 22-банди «б», «в», «г» ва «ж» кичик бандларида назарда тутилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади.
35. Ушбу Қоидаларнинг 33-банди «а» — «г» кичик бандларида назарда тутилган мажбуриятлар тузилган шартномаларга мувофиқ Инвестор, Оператор ёки пудратчи томонидан ваколат берилган шахслар томонидан бажарилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан