Геологик материалларнинг давлат экспертизаси ушбу Қонун 29-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва (ёки) улардан фойдаланиш учун ҳамда чиқиндиларни сақлаш, кўмиб ташлаш учун фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкалари бўйича ўтказилади.
Ушбу Қонуннинг 31-моддасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда дарёларнинг ўзанларини, каналлар ва коллекторларни тозалашда рухсатнома олиш талаб қилинмайди.
Ер қаъридан фойдаланилаётганда ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган объектлар топилиб қолса, ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаърининг тегишли участкасидаги ишларни тўхтатиб туриши ҳамда бу ҳақда рухсатнома берган органни ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилиши шарт.