05.05.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1805
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг қарори, 05.05.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1805
Кучга кириш санаси
15.05.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2010
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси, «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги, «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 276-сонли «Маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида Ўзбекистон Республикасининг Қандим гуруҳи, Хаузак, Шоди конларини очиш ва Устюрт минтақасида геология-қидирув ишларини ўтказиш тўғрисида»ги, 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сонли «Қандим гуруҳи конлари участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаси бўйича маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қиладилар:
Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси «Давлат Божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги, «Маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги битимлари тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида Ўзбекистон Республикасининг Қандим гуруҳи, Хаузак, Шоди конларини очиш ва Устюрт минтақасида геология қидирув ишларини ўтказиш тўғрисида»ги 2004 йил 11 июндаги 276-сонли, «Қандим кон гуруҳ участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги Битимни жорий этиш чоралари тўғрисида»ги 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сонли қарорларига, Ўзбекистон Республикаси ва инвесторлар консорциумига кирувчи «Нефтяная компания Лукойл» очиқ акциядорлар жамияти ҳамда «Ўзбекнефтегаз» Миллий холдинг компанияси ўртасидаги Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битимга мувофиқ, кўрсатилган битим доирасида кесиб ўтадиган нефть ва газ хом ашёсининг божхона расмийлаштируви тартибини белгилайди.
4. Экспертиза ўтказиш ва экспорт қилинаётган табиий газ учун маҳсулот келиб чиқиш давлат сертификатининг берилиши, «Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом»га мувофиқ (2000 йил 13 июль, рўйхат рақами 945 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил, 13-сон), Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси томонидан амалга оширилади.
7. Табиий газнинг экспорти учун ВБЮД «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ, қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:
д) Маркетинг компаниясининг ҳисобот ойидаги табиий газни етказиб бериш тўғрисидаги маълумотномаси Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан амалда ўтказилган табиий газни етказиб бериш давлати, оғирлиги, миқдори ва нархи тўғрисидаги ахборотлар ва хорижий банкдаги биргаликдаги ҳисоб рақами — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарисида жойлашган хорижий банкида Маркетинг компанияси томонидан очилаётган ҳисоб рақами, учинчи шахсларга нефть ва газ хом ашёсини сотишдан келиб тушган барча маблағларни бевосита ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензияга эга ваколатли банкдаги биргаликдаги ҳисоб рақамига ушбу маблағларни кейинчалик ўтказиш учун мўлжалланган ҳисоб рақами ҳамда Ўзбекистон банкидаги биргаликдаги ҳисоб рақами — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензияга эга ваколатли банкда Маркетинг компанияси томонидан очилаётган ҳисоб рақами, хорижий банкдаги Биргаликдаги ҳисоб рақамидан барча маблағларни ўтказиш учун мўлжалланган ҳисоб рақами тўғрисидаги маълумотлар билан биргаликда;
11. БЮД «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ, ВБЮД тўлдирилишини ва қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади: