Ҳужжат кучини йўқотган 17.03.2008 22.03.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1330
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 22.03.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1330
Кучга кириш санаси
01.04.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 17.03.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АДВОКАТЛИК БЮРОЛАРИ, АДВОКАТЛАР ҲАЙЪАТЛАРИ, АДВОКАТЛИК ФИРМАЛАРИ ВА АДВОКАТЛАР ТОМОНИДАН БЮДЖЕТГА СОЛИҚЛАР ВА БОШҚА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 22 мартда 1330-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 28 февралдаги 17, 20-26-4 ва 2008-05-сонли «Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1330-2, 07.03.2008 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддаси, «Адвокатура тўғрисида»ги, «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларни ижтимоий муҳофазаси тўғрисида»ги ва «Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 29 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазири А. ПОЛВОН-ЗОДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 29 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66-мх-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитасининг раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 29 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004-29-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 29 февралдаги 41-сон, 66-мх-сон ва 2004-29-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддаси, «Адвокатура тўғрисида»ги, «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги ва «Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилиб, адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ Адвокатура нотижорат ташкилотдир ва фаолиятни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади. У адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олган адвокатлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ихтиёрийлик асосида ташкил этилган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Адвокатуранинг ташкилий тузилмалари бўлиб адвокатлар коллегиялари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари (кейинги ўринларда — адвокатлик тузилмалари) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни белгиланган тартибда олган жисмоний шахс ўз адвокатлик бюросини очиб, якка тартибда фаолият кўрсатишга ёхуд ихтиёрийлик асосида бошқа адвокатлар (шериклар) билан ҳайъатлар ва фирмалар тузишга, шунингдек, адвокатлик фирмалари ва коллегияларига аъзо (муассис) сифатида киришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ адвокатлар бюролари, ҳайъатлари ва фирмалари рўйхатдан ўтган кундан эътиборан юридик шахс мақомини оладилар ҳамда кўрсатилган юридик ёрдам учун фуқаролардан ва юридик шахслардан тушадиган пул маблағлари (даромадлар) ҳисобига фаолият кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотларининг мол-мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш ва аъзолик бадаллари, агар улар уставда назарда тутилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассислардан, қатнашчилардан (аъзолардан) бир маротаба ва мунтазам равишда келадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтиёрий мулкий бадаллар ва эҳсонлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақат устав мақсадлари учун ишлатиладиган даромадлар (фойда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунларда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қатнашчилар (аъзолар), яъни адвокатларнинг жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган юридик ёрдам учун оладиган даромадларининг бир қисми кўринишидаги мунтазам тушумлари адвокатлик тузилмаларини маблағ билан таъминлашнинг асосий манбаси ҳисобланади. Кўрсатилган юридик ёрдам учун келиб тушган маблағлардан адвокатлик тузилмасини сақлаб туриш учун ажратмалар миқдори адвокатлик тузилмасининг таъсис ҳужжатида (уставида) ёки қатнашчилар (аъзолар) нинг бошқа қарорида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Адвокатлик тузилмасини сақлаш учун харажатларга маъмурий ва хўжалик харажатлари, шунингдек уни сақлаш учун қилинган бошқа харажатлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Адвокатлик тузилмасини сақлаш учун харажатлар таркибига қуйидаги харажатлар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) маъмурий ва хўжалик (техник) ходимларни сақлаб туриш, жумладан компенсация ва кафолатли тўловлар билан биргаликда улар меҳнатига ҳақ тўлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) коммунал хизматлар, шунингдек, телефон, телекоммуникация ва ахборот хизматлари учун ҳақ тўлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) инвентарь, материаллар, канцелярия, офис учун ва бошқа жиҳозларни харид қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) транспорт воситалари, техникаларни сақлаш, ижарага олишга ва бошқа хизматларга ҳақ тўлашга, бензин ва ёқилғи мойлаш маҳсулотларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) адвокатларни (адвокатура ходимларини) ўқитишга, газеталар, журналлар ва бошқа даврий нашрларга обуна бўлишга, бошқа жорий харажатларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) жорий таъмирлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) техника ва асбоб-ускуналарни, оргтехника воситалари, компьютерлар ва бошқа асосий воситаларни харид қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) қурилиш ва капитал таъмирлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) адвокатлик тузилмасини сақлаб туриш учун бошқа харажатларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, адвокатлик тузилмасини сақлаб туриш учун харажатлар таркибига, шунингдек, маблағлари адвокатларнинг ижтимоий эҳтиёжларига ишлатиладиган Адвокатурани ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармасини шакллантириш бўйича харажатлар киради. Адвокатурани ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармасининг маблағлари қуйидагиларга сарфланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) адвокатлик тузилмасининг адвокатларига нафақалар, компенсация ва кафолатли тўловларни тўлаш, уларнинг таътили учун ҳақ тўлашга. Бунда адвокатлик тузилмалари таътил учун ҳақ тўлаш мақсадида маблағларни (масалан, иш ҳақининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда) жамлашга ҳақлидирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) моддий ёрдам сифатида бериладиган турли хил пуллик нафақаларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) санатория-курортда даволаниш учун ва дам олиш уйларига йўлланмаларни тўлашга, стационар ва амбулатор даволаниш ҳақини тўлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) овқатланиш учун қўшимча тўловларга, йўл чипталарини бериш ёки уларнинг қийматини қоплашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) адвокатларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурта қилиш бадалларини тўлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) туристик йўлланмалар, спорт секцияларига абонементларни тўлашга ва бошқа шу каби харажатларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Ўзбекистон Адвокатлар ассоциациясига аъзолик бадалини адвокат ҳисобидан тўлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) адвокатларнинг бошқа ижтимоий эҳтиёжларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Фойда солиғи ва ягона солиқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 31-моддасига мувофиқ тижорат билан шуғулланмайдиган юридик шахслар, уларнинг тадбиркорлик фаолиятидан оладиган даромадларидан (фойдаларидан) ташқари фойда солиғидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарори билан тасдиқланган Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартибининг 1-бандига мувофиқ, солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Адвокатлик тузилмалари нодавлат нотижорат ташкилотлар сифатида, фойда солиғини тўлашдан озод этиладилар ҳамда ягона солиқ тўловчиси ҳисобланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, адвокатларнинг меҳнатига кўрсатилган юридик ёрдам учун жисмоний ва юридик шахслардан адвокатлар бюролари, ҳайъатлари ва фирмаларига келиб тушган маблағлар ҳисобидан ҳақ тўланади. Бунда юридик хизмат учун ҳақ тўлаш адвокат билан мижоз ўртасида ихтиёрий равишда тузиладиган битим (шартнома) асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун келиб тушган маблағлар адвокатлик тузилмаларининг даромадлари ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағларнинг адвокатлик тузилмасини сақлаб туриш учун ўтказиладиган (ушлаб қолинадиган) қисми тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад бўлиб ҳисобланмайди. Ушбу маблағларга мазкур Йўриқноманинг 3 ва 4-бандларига мувофиқ адвокатлик тузилмасини сақлаб туриш учун мунтазам тушумлар сифатида қаралади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агар адвокатлик тузилмалари тадбиркорлик фаолияти, яъни адвокатлик фаолиятидан ташқари бошқа (адвокатнинг юридик ёрдам кўрсатиши билан боғлиқ бўлмаган) фаолият билан шуғуллансалар, ушбу фаолиятдан олинган даромадлар (фойда) белгиланган тартибда фойда солиғи ёки ягона солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Молия йилида солиқ солинадиган даромадга эга бўлган жисмоний шахслар — адвокатлар жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни тўловчилардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Адвокатлар меҳнатига ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадлардан жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ушлаб қолиш ва уни бюджетга ўтказиш адвокатлик тузилмалари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Адвокатлар меҳнатига ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадларни аниқлаш учун асос бўлиб адвокатларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни аниқлаш мақсадида, адвокатларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, белгиланган ставкаларда ажратиладиган ижтимоий суғурта бадалларини чегириб ташлаган ҳолда қуйидаги формула асосида аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ф = (Y x 100) / (100 + C), бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ф — адвокатларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Y — адвокат томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун олинган маблағлар (адвокат гонорари) ҳамда мазкур Йўриқноманинг 3 ва 4-бандига мувофиқ адвокатлик тузилмасини сақлаб туриш учун ўтказиладиган маблағлар ўртасидаги фарқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
С — меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан олинадиган ижтимоий суғурта бадалининг фоиздаги ставкаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, кўрсатилган юридик ёрдам учун адвокатнинг гонорари 100000 сўмни ташкил этган. Бунда, адвокатлик тузилмасининг тегишли қарорига кўра, адвокатлик тузилмасини сақлаб туриш учун мунтазам тушум сифатида 30 000 сўм ушлаб қолинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига мувофиқ, адвокатлик тузилмалари меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 25 фоизли ставкада ижтимоий суғурта бадалини тўлайдилар. Бундай ҳолда, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди қуйидагича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(100000 – 30000) х 100 / (100 + 25) = (70 000 х 100) / 125 = 56 000 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадларни аниқлашнинг намунавий схемаси мазкур Йўриқноманинг иловасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадлар таркибига мазкур Йўриқноманинг 12-банди асосида аниқланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 49-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган даромадлар ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш учун адвокатлик тузилмалари жавобгардир. Солиқ суммаси ушлаб қолинмаганда, улар ушлаб қолинмаган солиқ суммасини ҳамда у билан боғлиқ жарима ва пеняларни бюджетга тўлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ ушлаб қолинганда адвокатлик тузилмалари ушлаб қолинган солиқ суммасини тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин беш кун ичида бюджетга ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Адвокатлик тузилмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳақини тўлаш чоғида адвокатнинг талабига кўра унга унинг даромади суммаси ва тури, шунингдек, ушлаб қолинган солиқ суммаси (агар солиқ ушлаб қолинган бўлса) кўрсатилган маълумотномани бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадлар тўғрисида жисмоний шахснинг рўйхат рақами, фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, ҳисобот йилида қилган даромадининг умумий суммаси ва ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси кўрсатилган маълумотномани қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда молия йили тугаганидан сўнг ўттиз кун ичида солиқ органларига тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлланиб ишлайдиганларга меҳнат ҳақи тарзида ҳисоблаб чиқарилган ва амалда тўланган суммалар ҳамда бошқа даромадлар, шунингдек, бу даромадларнинг солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда йилнинг ҳар чорагида, йилнинг ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар солиқ органларига тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қўшимча қиймат солиғи ва акциз солиғи, божхона тўловлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 66-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар қўшилган қиймат солиғи тўловчилардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик тузилмалари қўшимча қиймат солиғини тўловчи ҳисобланмайдилар, мазкур Йўриқноманинг 18 ва 19-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Агар адвокатлик тузилмалари тадбиркорлик фаолияти, яъни адвокатлик фаолиятидан ташқари бошқа (адвокатнинг юридик ёрдам кўрсатиши билан боғлиқ бўлмаган) фаолият билан шуғуллансалар, ушбу фаолият доирасидаги товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича оборот белгиланган тартибда қўшимча қиймат солиғига тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Адвокатлик тузилмалари товарларни импорт қилишда божхона тўловларини (шу жумладан қўшимча қиймат ва акциз солиғини) белгиланган тартибда тўлайдилар, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Бошқа солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 110-моддасига мувофиқ товарлар ишлаб чиқарувчи, ишлар бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар экология солиғи тўловчилардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ёрдам адвокат билан мижоз ўртасида тузилган шартнома асосида адвокат (жисмоний шахс) томонидан кўрсатилишини инобатга олиб, ушбу юридик ёрдам экология солиғига тортилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бевосита адвокатлик тузилмаси томонидан товарлар ишлаб чиқарилса, ишлар бажарилса ва хизматлар кўрсатилса, ушбу фаолиятдан белгиланган тартибда экология солиғи тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 92, 102 ва 119-моддаларига мувофиқ адвокатлик тузилмалари нодавлат нотижорат ташкилотлар сифатида мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар адвокатлик тузилмалари тадбиркорлик фаолияти, яъни адвокатлик фаолиятидан ташқари бошқа (адвокатнинг юридик ёрдам кўрсатиши билан боғлиқ бўлмаган) фаолият билан шуғуллансалар, ушбу фаолият учун фойдаланилган мол-мулк, ер участкалари ва сув ресурслари белгиланган тартибда мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаш чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (2002 йил 15 февраль, рўйхат рақами 1100-сон — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 3-сон)нинг 1-бандига мувофиқ, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчилар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик тузилмалари ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчи ҳисобланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар адвокатлик тузилмалари тадбиркорлик фаолияти, яъни адвокатлик фаолиятидан ташқари бошқа (адвокатнинг юридик ёрдам кўрсатиши билан боғлиқ бўлмаган) фаолият билан шуғуллансалар, ушбу фаолиятдан олинган соф фойда белгиланган тартибда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғига тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ўзбекистон Республикаси Пенсия жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва бадаллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Юридик ёрдам адвокат ва мижоз ўртасида тузилган шартнома асосида адвокат (жисмоний шахс) томонидан кўрсатилганлиги сабабли, адвокатлик тузилмасининг адвокатлари томонидан кўрсатилган юридик ёрдам ҳажмидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бевосита адвокатлик тузилмаси томонидан товарлар ишлаб чиқарилса, ишлар бажарилса ва хизматлар кўрсатилса, ушбу товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси ҳажмидан белгиланган тартибда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ва Республика йўл жамғармасига ажратмалар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва сарфлаш фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотлар тижорат ва хўжалик фаолияти бўлмаган фаолиятдан олинган даромадлар ва тушумлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатнинг кўрсатилган юридик ёрдам учун олган гонорари, уставда назарда тутилган кириш ва аъзолик бадаллари, ихтиёрий мулкий бадаллар ва эҳсонлар, адвокатлардан бир маротаба ва мунтазам равишда келадиган тушумлар тижорат ёки хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ёки тушумлар ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Адвокатлик тузилмалари ягона ижтимоий тўлов ўрнига меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 25 фоизлик мажбурий ижтимоий суғурта бадалларини тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ажратмалар ҳамда фуқароларнинг иш ҳақидан мажбурий суғурта бадаллари, солиқлар ушланишини ҳисобга олмасдан, иш ҳақи (даромад) нинг барча турларига (шу жумладан адвокатурани ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармасидан тўланадиган тўловларга) ҳисобланади, қонунчиликда белгиланган тўловлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ажратиладиган мажбурий ажратмалар суммаси қуйидаги формула асосида аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
CF = ((Y + V) x С) / (100 + C), бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
CF — адвокатларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасидан ажратиладиган ижтимоий суғурта бадали суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Y — адвокат томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун олинган маблағлар (адвокат гонорари) ҳамда мазкур Йўриқноманинг 3 ва 4-бандига мувофиқ адвокатлик тузилмасини сақлаб туриш учун ўтказиладиган маблағлар ўртасидаги фарқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V — Адвокатурани ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармасидан ажратиладиган ва суғурта бадаллари ҳисобланиши назарда тутилган тўловлар. Бунда суғурта бадаллари ҳисобланиши назарда тутилмайдиган тўловлар, адвокатлик тузилмалари томонидан ижтимоий суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда ҳисобга олинмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
С — меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан олинадиган ижтимоий суғурта бадалининг фоиздаги ставкаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, кўрсатилган юридик ёрдам учун адвокатнинг гонорари 100000 сўмни ташкил этган. Бунда адвокатлик тузилмасининг тегишли қарорига кўра, адвокатлик тузилмасни сақлаб туриш учун мунтазам тушум сифатида 30 000 сўм ушлаб қолинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, адвокатлик тузилмаси томонидан адвокат ҳисобига Адвокатурани ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармаси маблағларидан 2000 сўм миқдорида аъзолик бадали тўланган, шунингдек, 3000 сўм миқдорида моддий ёрдам берилган. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Пенсияни ҳисоблаб чиқаришда ҳамда суғурта бадалларини ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган иш ҳақи ва даромадлар турлари рўйхатига мувофиқ моддий ёрдам бўйича ижтимоий суғурта бадали ҳисобланмайди. Аъзолик бадали мунтазам равишда адвокат ҳисобига тўланишини инобатга олиб, ушбу тўлов адвокатнинг даромади ҳисобланади ва у бўйича ижтимоий суғурта бадали ҳисобланади (бунда аъзолик бадали пенсияни ҳисоблашда ҳам ҳисобга олинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига мувофиқ, адвокатлик тузилмалари меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 25 фоизли ставкада ижтимоий суғурта бадалини тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолда, меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ажратиладиган ижтимоий суғурта бадали суммаси қуйидагича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
((100000 – 30000) + 2000) х 25 / (100 + 25) =
(72 000 х 25) / 125 = 14 400 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг иш ҳақидан мажбурий ижтимоий суғурта бадали суммаси қуйидагича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
CF1= ((Y-CF) + V) x C1/100, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
CF1 — иш ҳақидан мажбурий ижтимоий суғурта бадали суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
C1 — иш ҳақидан мажбурий ижтимоий суғурта бадалининг фоиздаги ставкаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган мисолда фуқароларнинг иш ҳақидан 2,5 фоизли мажбурий суғурта бадали суммаси қуйидагича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
((70000-14400)+2000) х 2,5/100 = 57600 х 2,5/100 = 1440 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Мазкур Йўриқнома талабларига риоя этилиши устидан назорат, адвокатлик тузилмаларининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Солиқлар ва мажбурий тўловларни мазкур Йўриқномага асосан тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши устидан назорат белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари рўйхатдан ўтказувчи органлар сифатида адвокатлик тузилмалари томонидан ўзларининг таъсис шартномалари ва уставларига риоя этилиши устидан назоратни олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик тузилмалари мазкур Йўриқнома талабларига риоя этмаганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Адвокатлар ассоциацияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ҳисоблаб чиқаришнинг намунавий схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 12-сон, 148-модда; 2007 й., 24-сон, 253-модда)