ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
АДВОКАТЛИК БЮРОЛАРИ, АДВОКАТЛАР ҲАЙЪАТЛАРИ, АДВОКАТЛИК ФИРМАЛАРИ ВА АДВОКАТЛАР ТОМОНИДАН БЮДЖЕТГА СОЛИҚЛАР ВА БОШҚА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 11 июнда 1330-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 28 февралдаги 17, 20-26-4 ва 2008-05-сонли «Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1330-2, 07.03.2008 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 29 февралдаги 41, 66-мҳ ва 2004-29-сон қарори билан тасдиқланган Адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар томонидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (2004 йил 22 март, рўйхат рақами 1330 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 12-сон, 148-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 4 июнь,
60-сон
Адлия вазири Ф. ОТАХОНОВ
Тошкент ш.,.,
2007 йил 4 июнь,
20-26-02-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 4 июнь,
2007-28-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 24-сон, 253-модда)