27.11.2023 йилдаги 625-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектларини электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 августдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-129-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда давлат мулки объектлари негизида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектларини электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари уч ой муддатда сотилмаган тақдирда, уларни «E-auksion» электрон савдо платформасида танлов асосида энг яхши таклифни билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловда сотиладиган давлат мулки объектлари бўйича инвестиция мажбуриятлари миқдорини аниқлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов натижаларини расмийлаштириш ва давлат мулки объектини сотиш бўйича олди-сотди шартномасини тузиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида оммавий савдоларда уч ой давомида сотилмаган давлат мулки объектлари бўйича инвестиция киритиш мажбуриятларини белгилаган ҳолда, «E-auksion» электрон савдо платформасида танловга чиқарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат мулки объектлари оммавий савдоларда уч ой муддатда сотилмаган тақдирда, «E-auksion» савдо платформаси орқали белгиланган тартибда танловга чиқарилади. Бунда давлат мулки объектлари савдога чиқарилган кундан бошлаб икки ой давомида сотилмаган тақдирда, ҳудудий танлов комиссияси томонидан уларга инвестиция киритиш мажбуриятлари белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида оммавий савдоларда уч ой муддатда сотилмаган давлат мулки объектларининг танлов шартлари белгилангунига қадар уларнинг савдолари давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 27 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
625-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 625-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектларини электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектларини электрон танлов асосида энг яхши таклифни билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг қарорлари билан алоҳида давлат мулки объектларини сотишнинг бошқача тартиби белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулки объектлари — давлатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари, қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек, масъулияти чекланган жамиятларининг устав фонди (устав капитали)даги давлат улушлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция киритиш мажбуриятлари (кейинги ўринларда — инвестиция мажбуриятлари) — пулли қийматга эга бўлган ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, давлат мулки объектини сотиб олишда давлат мулки объектига инвестициялар қўйиш бўйича харидор қабул қиладиган мажбуриятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор — савдо платформасида танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо платформаси — «E-auksion» электрон савдо платформаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон танлов (кейинги ўринларда — танлов) — савдо платформаси орқали танлов объекти бўйича танлов ҳужжатларининг мезони ва шартларига мувофиқ энг яхши таклифни тақдим этган жисмоний ёки нодавлат юридик шахсни танлаб олиш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиби — танлов ҳужжатлари мезони ва шартларига мувофиқ энг яхши нарх таклифини тақдим этган иштирокчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий танлов комиссияси — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси раҳбарлигидаги Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий органи раҳбарларидан иборат танлов комиссияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектлари сотувчи томонидан танлов асосида энг яхши таклифни билдирган талабгорга инвестиция мажбуриятлари билан ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Танлов шартларини белгилаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси давлат мулки объектлари оммавий савдоларда икки ой давомида сотилмаган тақдирда, савдони давом эттирган ҳолда уч иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғига инвестиция мажбуриятларининг миқдорини белгилаш тўғрисида сўровнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи давлат мулки объектлари бўйича инвестиция мажбуриятларининг миқдори ва инвестиция киритиш муддати бўйича таклифларни сотувчига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сотувчи уч иш куни ичида таклифларни ҳудудий танлов комиссиясига киритади. Ҳудудий танлов комиссияси ўн иш куни ичида тақдим этилган таклифларни кўриб чиқиб, давлат мулки объекти бўйича инвестиция миқдори ва киритиш муддатини ҳамда уни танловга чиқаришда оммавий савдоларга чиқаришда белгиланган бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда янги бошланғич нархини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция мажбуриятларининг миқдори давлат мулки объектини таъмирлаш, тиклаш ва унинг атрофини кўкаламзорлаштириш, дов-дарахтлар экиш, шунингдек, бирор-бир фаолиятни йўлга қўйиш учун асбоб-ускуналар харид қилишга сарфланадиган харажатлардан келиб чиқиб аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловга чиқариладиган нархи давлат кўчмас мулк объекти (қурилиши тугалланмаган объект) бўйича унинг танловга чиқариш кунигача қолдиқ (баланс) қийматидан, масъулияти чекланган жамиятининг устав фонди (устав капитали)даги давлат улуши бўйича унинг номинал қийматидан паст бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Танлов шартларида қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция киритиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулки объектининг янги бошланғич нархи миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сотувчининг буюртманомасига илова қилинган давлат мулки объектини танловга чиқариш тўғрисидаги буйруғида танлов шартлари акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Танлов Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ сотувчи билан тузилган шартнома асосида оператор томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат мулки объектлари оммавий савдоларда уч ой муддатда сотилмаган тақдирда, савдо платформаси орқали белгиланган тартибда инвестиция мажбуриятлари билан танловга чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда сотувчи электрон онлайн-аукцион (танлов) савдолари бекор бўлган кундан бошлаб уч иш куни ичида давлат мулки объектини танловга чиқариш бўйича операторга буюртманома беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат мулки объекти танловга чиқарилган куни операторнинг расмий веб-сайтида танлов шартлари тўғрисида хабарнома эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Талабгор хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида савдо платформасида очилган ҳисобварағига танлов шартларига мувофиқ закалат пулини ўтказган ҳолда танловда қатнашиш учун ариза беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Талабгор қуйидаги ҳолларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклифи давлат мулки объектини сотиб олиш бўйича белгиланган бошланғич нархидан кам бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
закалат пули таклиф этилган нархнинг 5 фоизидан кам бўлганда ёки тўланмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат юридик шахс бўлган талабгорнинг тугатиш жараёнида эканлиги ёки банкрот деб эътироф этилганлиги аниқланган тақдирда, танловда қатнашиш рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа асосларга кўра танловда қатнашишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат мулки объектини сотиб олиш бўйича таклиф этилаётган нарх талабгор томонидан ихтиёрий равишда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда талабгор томонидан таклиф этилаётган нарх белгиланган бошланғич нархидан кам бўлмаслиги ҳамда нарх таклифининг 5 фоизи миқдорида закалат пулини тўлаган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Танлов икки ва ундан ортиқ талабгор мавжуд бўлганда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат мулки объекти танловда энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция мажбуриятлари билан сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Танлов натижалари бўйича ғолиб танлов ўтказиладиган кун соат 10:00 да (GMT+5) савдо платформасида автоматик равишда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Икки ва ундан ортиқ талабгорларнинг таклиф этган нархлари тенг бўлган тақдирда, олдинроқ ариза берган талабгор танлов ғолиби деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидаги ҳолларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов бошлангунга қадар ариза келиб тушмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловда иштирок этиш учун бир нафар талабгордан ариза келиб тушган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор ўн иш куни ичида олди-сотди шартномасини имзоламаса ёки инвестиция мажбуриятларини қабул қилмаса, танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади ҳамда мазкур давлат мулки объекти ҳар ўн кунда бир маротаба такрорий танловга чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки такрорий танловда уч ой давомида сотилмаган тақдирда, ҳудудий танлов комиссияси ушбу давлат мулки бўйича белгиланган танлов шартларини қайта кўриб чиқиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Танлов натижаларини расмийлаштириш ва давлат мулки объектини сотиш бўйича олди-сотди шартномасини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Танлов ғолиби томонидан операторнинг хизмат ҳақига етарли маблағ беш иш куни ичида унга тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Оператор хизмат ҳақи тўлангандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай, танлов натижаси бўйича баённомани электрон рақамли имзо орқали имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённомада танловнинг барча иштирокчилари, уларнинг таклифлари ва ғолиб тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома имзолангандан сўнг ўн иш кунидан кечиктирмай, сотувчи, танлов ғолиби ҳамда балансда сақловчи (масъулияти чекланган жамиятининг ижро этувчи органи) иштирокида олди-сотди шартномаси электрон шаклда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат мулки объектларини сотиш бўйича олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш, харидорларга юкланган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳамда мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерини бериш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат мулки объектларини танлов асосида сотишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор деб топилган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектларини электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектлари сотувчи томонидан танлов асосида энг яхши таклифни билдирган талабгорга инвестиция мажбуриятлари билан сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси

Давлат мулки объектлари оммавий савдоларда икки ой давомида сотилмаган тақдирда, савдони давом эттирган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғига инвестиция мажбуриятларининг миқдорини белгилаш тўғрисида сўровнома юборади.

Уч иш куни ичида

2-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи

Давлат мулки объектлари бўйича инвестиция мажбуриятларининг миқдори ва инвестиция киритиш муддати бўйича таклифларни Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасига тақдим этади.

Сўровнома келиб тушган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда

3-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси

Таклифларни ҳудудий танлов комиссиясига киритади.

Уч иш куни ичида

4-босқич

Ҳудудий танлов комиссияси

Таклифларни кўриб чиқиб, давлат мулки объекти бўйича инвестиция миқдори ва киритиш муддатини ҳамда уни танловга чиқаришда оммавий савдоларга чиқаришда белгиланган бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда янги бошланғич нархини тасдиқлайди.

Ўн иш куни ичида

5-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси

1. Давлат мулки объектлари оммавий савдоларда уч ой муддатда сотилмаган тақдирда, «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали белгиланган тартибда инвестиция мажбуриятлари билан танловга чиқаради.

Белгиланган муддатларда

2. Давлат мулки объектини танловга чиқариш бўйича операторга буюртманома беради.

Электрон онлайн-аукцион (танлов) савдолари бекор бўлган кундан бошлаб уч иш куни ичида

6-босқич

Оператор

Расмий веб-сайтда танлов шартлари тўғрисида хабарномани эълон қилади.

Давлат мулки объекти танловга чиқарилган куни

7-босқич

Талабгор

Савдо платформасида очилган ҳисобварағига танлов шартларига мувофиқ закалат пулини ўтказган ҳолда танловда қатнашиш учун ариза беради.

Хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида

8-босқич

Савдо платформаси

Танлов натижалари бўйича ғолибни автоматик равишда эълон қилади.

Танлов ўтказиладиган кун соат 10:00 да (GMT+5)

9-босқич

Танлов ғолиби

Операторнинг хизмат ҳақига етарли маблағни тўлайди.

Беш иш куни ичида

10-босқич

Оператор

Танлов натижаси бўйича баённомани электрон рақамли имзо орқали имзолайди.

Оператор хизмат ҳақи тўлангандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай

11-босқич

Сотувчи, танлов ғолиби ва балансда сақловчи

Олди-сотди шартномасини электрон шаклда тузади.

Баённома имзолангандан сўнг ўн иш кунидан кечиктирмай

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/625/0899-сон)