LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 21 январдаги Фармонининг 2 ва 3-бандларини бажаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
ўз тасарруфларидаги вазирликлар, идоралар, концернлар ва уюшмалар билан биргаликда халқ хўжалиги тармоқларида иқтисодий ислоҳотларни, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқсинлар. Чора-тадбирларни ишлаб чиқишда эътибор қуйидаги масалаларни ҳал этишга қаратилсин:
ўрта ва йирик корхоналарнинг мулкчилик шаклларини ўзгартириш, ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш;
кўчмас мулк савдоси биржаларини ташкил этиш ҳамда фондли биржалар барпо қилиш ва уларда хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини жойлаштириш;
республика фуқаролари ва хорижий фуқароларнинг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларида қатнашишлари, уларнинг ташкил этилаётган ва қайта тузилаётган акционерлик жамиятлари акцияларини эркин сотиб олишлари учун шарт-шароитлар яратиш;
хусусийлаштирилаётган корхоналарни республикадаги, шунингдек, хорижий жисмоний ва юридик шахсларга сотиш ёки ижарага бериш учун уларни баҳолашнинг энг соддалаштирилган тартибини «Чет эл инвестициялари тўғрисида» ҳамда «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ ишлаб чиқиш.
Республика кўчмас мулк савдоси биржаси тўғрисидаги ва Республика фондли биржаси тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин;
давлат қисқа муддатли ва узоқ муддатли облигацияларини чиқариш ҳисобига қийматли қоғозлар бозорини фаоллаштирсин;
хусусийлаштирилган корхона ва ташкилотларга акциялар ва облигациялар чиқаришни ташкил этишда ҳамда кейинчалик уларни фондли биржа орқали тарқатишда ёрдам кўрсатсин;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларга хусусий мулк асосида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарини қуриш ва барпо этиш учун имтиёзли кредитлар ҳамда солиқ солиш бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида таклифлар киритсин.
3. Деҳқончилик саноати мажмуи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари банд қиладиган ер участкаларини баҳолаш ва сотиш тартибини ишлаб чиқсин.
4. Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларини умумлаштириш ва улар асосида давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришнинг давлат дастурини ишлаб чиқиш бўйича иловага* мувофиқ таркибда ишчи гуруҳи тузилсин.
Ишчи гуруҳига шу йилнинг 20 февралигача бўлган муддатда кўрсатиб ўтилган дастур лойиҳасини ва уни амалга оширишни таъминлаш чора-тадбирларини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш юклатилсин.