LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-598-сонли «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан 2020 йил 27 январдан ўз кучини йўқотади.
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари амалга оширилишининг ҳуқуқий асослари ва тартибини белгилаб беради.
чет эл инвестициялари кириб келишини рағбатлантириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантириш ва унинг жаҳон иқтисодий тизимига қўшилишига кўмаклашишдан;
чет элнинг молиявий, моддий, интеллектуал ва бошқа ресурсларини, замонавий хорижий технологияларни ва бошқарув тажрибасини жалб этиш ҳамда улардан оқилона фойдаланишдан иборат.
Чет эл инвестициялари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун, «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида чет эл инвестициялари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Чет эллик инвесторлар томонидан тадбиркорлик фаолияти ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги фаолият объектларига қўшиладиган барча турдаги моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар чет эл инвестициялари деб эътироф этилади.
Чет эллик инвесторлар томонидан Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестицияларидан олинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолияти ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги фаолият объектларига қўшиладиган ҳар қандай даромад, шу жумладан фойда, фоизлар, дивидендлар, роялти, лицензия ва воситачилик ҳақлари, техникавий ёрдам, техник хизмат кўрсатиш учун тўловлар ҳамда бошқа шаклдаги мукофотлар реинвестициялар деб эътироф этилади.
(3-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
давлатлараро битимлар ёки бошқа шартномаларга мувофиқ ташкил топган ёки халқаро оммавий ҳуқуқ субъектлари бўлган халқаро ташкилотлар;
чет эл давлатларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил топган ва фаолият кўрсатиб келаётган юридик шахслар, бошқа ҳар қандай ширкатлар, ташкилотлар ёки уюшмалар;
чет давлат фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий равишда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар.
(4-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестицияларни қуйидаги йўллар билан амалга оширишлари мумкин:
Ўзбекистон Республикасининг юридик ва (ёки) жисмоний шахслари билан биргаликда ташкил этилган хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналарнинг устав жамғармаларида ва бошқа мол-мулкида улуш қўшиб қатнашиш;
чет эллик инвесторларга тўлиқ қарашли бўлган хўжалик жамиятлари ва ширкатларини, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналарни барпо этиш ва ривожлантириш;
(5-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
интеллектуал мулкка, шу жумладан муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, товар белгилари, фойдали моделлар, саноат намуналари, фирма номлари ва ноу-хауга, шунингдек ишчанлик нуфузига (гудвиллга) ҳуқуқлар киритиш;
концессиялар, шу жумладан табиий ресурсларни қидириш, ишлаб чиқиш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланишга бўлган концессиялар олиш;
савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари объектларига, турар жой биноларига улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда мулк ҳуқуқини, шунингдек ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш (шу жумладан ижара асосида фойдаланиш) ҳамда табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини сотиб олиш;
(5-модданинг биринчи қисми еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
маҳсулот тақсимотига оид битимларга мувофиқ ер қаъри участкаларида конларни аниқлаш, қидириш ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқини олиш орқали.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестицияларни амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклларда ҳам амалга оширишлари мумкин.
Чет эл инвестициялари бирламчи ёки такроран амалга оширилаётган шаклларининг ўзгартирилиши уларнинг инвестиция сифатидаги моҳияти ўзгаришига олиб келмайди.
Чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ташкил этишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ўзларига берилган барча ҳуқуқлар, кафолатлар ва имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар деганда акцияларининг (улушлари, пайларининг) ёки устав жамғармасининг камида ўттиз фоизини чет эл инвестициялари ташкил этадиган корхоналар тушунилади. Улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид келмайдиган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклларда фаолият кўрсатадилар. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона қатнашчиларидан бири ушбу Қонун 4-моддасининг иккинчи, учинчи ёки тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган чет эллик инвестор бўлиши шарт.
LexUZ шарҳи
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона уни таъсис этиш йўли билан ёки илгари чет эл инвестициялари иштирокисиз таъсис этилган корхонада иштирок этиш улушини (пайини, акцияларини) ёхуд бундай корхонани бутунлай, шу жумладан хусусийлаштириш жараёнида чет эллик инвестор томонидан сотиб олиниши натижасида ташкил этилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади.
(6-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатига олиш, шунингдек зарур рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тегишли давлат органи томонидан «бир дарча» принципи бўйича амалга оширилади.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сонли «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг 1-банди биринчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 30 ноябрдаги ПФ-1652-сонли «Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида»ги Фармони 1-банди иккинчи хатбошиси.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шуъба корхоналар, филиаллар, шунингдек юридик шахс бўлмаган ваколатхоналар ва бошқа алоҳида бўлинмалар ташкил этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг шуъба корхоналари, филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа алоҳида бўлинмалари ташкил этилиши мумкин.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уюшмалар, концернлар, корпорациялар, консорциумлар ва бошқа хўжалик бирлашмалари ташкил этиши, амал қилиб турган бирлашмалар таркибига тўла ҳуқуқли аъзо сифатида кириши мумкин.
Давлат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эллик инвесторлар инвестиция фаолиятини амалга оширишлари чоғида уларнинг барча ҳуқуқларини кафолатлайди ва ҳимоя қилади.
Чет эллик инвесторлар ва чет эл инвестициялари учун адолатли ва тенг ҳуқуқли режим, уларнинг тўлиқ ва доимий ҳимояси ҳамда хавфсизлиги таъминланади. Бундай режим Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгилаб қўйилган режимга қараганда ноқулайроқ бўлиши мумкин эмас.
Чет эл инвестицияларининг ҳуқуқий режими Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари томонидан амалга оширилаётган инвестицияларнинг тегишли режимига қараганда ноқулайроқ бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя этиш мақсадида иқтисодиёт ва фаолиятнинг муайян соҳаларида чет эл инвестициялари учун чеклашлар ёки тақиқ назарда тутилган бўлиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Чет эллик инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан кафолатланган ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилганда уларни тиклаш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, шу жумладан халқаро шартномалари билан тартибга солинади.
Чет эллик инвестор халқаро ҳуқуқ принциплари ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзининг инвестицияларига ва инвестиция фаолиятининг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш. Чет эллик инвесторнинг қарорига биноан инвестицияларга, уларнинг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилиши мумкин. Ҳуқуқлар бошқа шахсга берилганда тарафларнинг ўзаро муносабатлари шартномалар асосида тартибга солинади;
Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция фаолияти натижасида олинган ўзига қарашли ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини чет элларда ва Ўзбекистон Республикасида патентлаштириш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиш;
инвестиция фаолияти натижасида олинган даромадни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин мустақил ва эркин тасарруф этиш (шу жумладан уни монеликсиз репатриация қилиш);
(10-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
ўз ҳисобварағидаги миллий валюта маблағларидан ички валюта бозорида чет эл валютасини сотиб олиш учун фойдаланиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва шартларда ер участкаларига доир ҳуқуқларни сотиб олиш;
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, ўзига мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлган мол-мулк ва ҳар қандай мулкий ҳуқуқлардан зиммага олган мажбуриятларнинг, шу жумладан қарз маблағларини жалб этишга қаратилган мажбуриятларнинг барча турлари бўйича таъмин сифатида фойдаланиш;
давлат бошқарув органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳамда қарорлари натижасида етказилган зарарларни ундириш.
Чет эллик инвесторлар — жисмоний шахслар, чет эллик инвесторлар — юридик шахсларнинг мансабдор шахслари чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарда ўз улушлари (ҳиссалари, акциялари) мавжуд бўлган бутун даврда тегишли кўп марталик визалар олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва унда қолиш ҳуқуқига эга.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Чет эллик инвестор Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашлари;
(11-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
инвестиция лойиҳаларида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларидан келиб чиқадиган санитария-гигиена, экологияга оид ва бошқа талабларга риоя этилганлиги хусусида экспертиза хулосасини олишлари;
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
ўз рақобатчиларига нисбатан қўшимча имтиёзлар ва афзалликлар олиш мақсадида инвестиция фаолияти бўйича шерикларига ёки давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бевосита ва (ёки) билвосита ноқонуний таъсир ўтказишнинг ҳар қандай шаклларидан ўзларини тийишлари шарт.
Чет эллик инвестор Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига риоя этмаганлик учун умумий асосларда жавобгар бўлади ҳамда ўзига мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлган, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ ундириш қаратилиши мумкин бўлган ўзининг мол-мулки билан жавоб беради.
Чет эллик инвесторларнинг хўжалик фаолияти, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, уларнинг шуъба корхоналари, филиаллари ва бошқа тузилмаларини, шунингдек хўжалик уюшмалари ва бирлашмаларини ташкил этиш, сотиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг фондларини шакллантириш, ижара шартномалари ва бошқа шартномаларини тузиш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайди.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Чет эл инвестициялари иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган, чет эллик инвесторнинг пул шаклидаги ҳиссаси камида беш миллион АҚШ долларидан иборат бўлган корхоналар солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ўзгарган тақдирда, улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ўн йил мобайнида улар давлат рўйхатига олинган санада амал қилиб турган, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашга доир нормалар ҳамда қоидаларни қўллашга ҳақлидир.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Чет эл инвестициялари иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналари ўзлари давлат рўйхатидан ўтказилган санада амалда бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан беш йил ичида қўллашга ҳақлидир. Мазкур ҳуқуқ божхона тўловлари, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловларга татбиқ этилмайди.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда)
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг чет эл валютасидаги барча харажатлари уларнинг ўз валюта тушумлари ҳисобига, шунингдек чет эл валютасини олишнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида рухсат этилган бошқа манбалари ҳисобига таъминланиши лозим. Уларнинг валютада ўзини ўзи қоплаши тузиладиган консорциумлар, бирлашмалар ва бошқа ташкилий тузилмалар доирасида ҳам таъминланиши мумкин.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда экспорт-импорт операцияларини мустақил равишда амалга оширадилар. Ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилганларида бундай маҳсулот лицензияланмайди ва квоталанмайди.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун маҳсулотни лицензиясиз импорт қилишга ҳақли. Экспортга чиқариладиган ўзининг ишлаб чиқарган маҳсулотини ва корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотни аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сонли қарори билан тасдиқланган «Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисида»ги низом.
Устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилинади. Чет эллик инвесторлар, чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида турган чет давлатлар фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий равишда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулкдан божхона божи ундирилмайди.
LexUZ шарҳи
(12-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Чет эллик инвесторларга ҳамда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга тегишли, уларнинг инвестициялари сифатида қўшиладиган ихтироларни патентлаш ва саноат намуналарини жорий этиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ихтирога Ўзбекистон Республикасининг патенти берилиши учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидаларига (рўйхат рақами 1329, 2004 йил 22 март) қаранг.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар корхона фондлари рўйхатини, уларни вужудга келтириш ва улардан фойдаланиш тартибини мустақил равишда белгилайди.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ходимларининг меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ходимларининг пенсия таъминоти Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
(12-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва шартларда ер участкалари сотиб олишлари мумкин.
Иморатлар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи бошқага ўтаётганда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда шу объектлар билан биргаликда ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади.
Чет эллик инвесторларга мол-мулкни ижарага бериб қўйиш ижарага берувчи томонидан шартномалар асосида ва қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоб-китобни ва ҳисоботни амалга оширадилар. Улар бухгалтерия дафтарлари ва ёзувларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида, шунингдек, ўз хоҳишларига кўра, эркин айрбошланадиган валютада юритадилар.
Чет эллик инвесторларга табиий ресурсларни қидириш, қазиб олиш ва улардан фойдаланиш ҳамда бошқа хўжалик фаолиятини юритиш учун концессиялар бериш чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувининг ваколатли органлари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузадиган концессия шартномалари асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Концессияларга, агар улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бўлса ва тузиладиган концессия шартномаларининг мақсадларига жавоб берса, фаолиятнинг барча соҳалари ва турларида йўл қўйилади.
Чет эллик инвесторлар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ инвестиция фаолиятини амалга ошириш мақсадида ҳар қандай чет давлат фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий равишда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар билан меҳнат шартномаларини эркин тузиш ҳуқуқига эга. Бундай шахслар меҳнат шартномаси амал қилишининг бутун даврида тегишли кўп марталик визалар олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва унда қолиш ҳуқуқига эга.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Чет эллик ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, уларга таътиллар бериш, уларни пенсия билан таъминлаш масалалари уларнинг ҳар бири билан тузилган меҳнат шартномаларида ҳал этилиши лозим. Бундай ходимлар иш ҳақи ва қонуний йўл билан олган ўзга даромадларини бошқа давлатларга, қонунда белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин, бирон-бир чекловсиз ўтказишлари мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эллик инвестор, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона чет эллик ходим доимий яшайдиган мамлакатдаги тегишли фондларга шу ходим учун пенсия таъминоти тўловларини ўтказади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сонли «Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон «Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Инвестиция фаолияти билан боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эллик инвесторлар, уларнинг вакиллари ва чет эллик ходимлар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида эркин юриш ҳуқуқига эгадирлар.
Башарти, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида эркин юришга чекловлар белгиланган бўлса, фақат миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадларини кўзлаб муайян чекловлар қўлланилиши мумкин.
Инвестициялар ва чет эллик инвесторларнинг таваккалчилигини суғурта қилиш ихтиёрий равишда амалга оширилади.
Чет эллик инвесторлар мамлакатнинг ўз инвесторлари билан тенг равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний фаолият кўрсатаётган ҳар қандай суғурта ҳимояси ҳуқуқидан фойдаланадилар. Чет эл инвестицияларини сиёсий ва бошқа хавфлардан суғурта қилиш халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг экспорт кредит агентликлари, бошқа суғурта компаниялари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Чет эл инвестицияларини суғурта қилишни амалга оширувчи суғурта ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди. Давлат суғурта ташкилотларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди, тарафларнинг келишувида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
мулкнинг экспроприация қилинишини, шунингдек, мулкнинг олиб қўйилиши ёки бошқа шахсга ўтказилишига, мулк ёки у орқали олинадиган даромадлар устидан назорат қилиш имконияти йўқотилишига олиб келувчи ҳар қандай қонун чиқаришга оид ёки маъмурий чораларни;
қонун ҳужжатларига инвесторларнинг айрим гуруҳларига нисбатан камситиш тусидаги ўзгартишлар киритилишини;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва улар мансабдор шахсларининг инвесторларнинг шартномавий муносабатларига аралашувини;
чет эллик инвесторлар ва чет эл инвестициялари билан боғлиқ ўзга турдаги сиёсий ҳамда бошқа хавфларни ўз ичига олувчи хавфлардан суғурта ҳимояси ва кафолатларни таъминлайди.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг мол-мулки ва мулкий ҳуқуқларидан корхона зиммасидаги барча турдаги мажбуриятларини таъминлаш, шу жумладан заём маблағларини жалб қилиш кафолати сифатида фойдаланиши мумкин. Унинг савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларига, шунингдек жойлашган ер участкалари билан биргаликда уй-жой биноларига бўлган мулк ҳуқуқи, бинолар, иншоотлар, ускуналарга бўлган мулкий ҳуқуқлари ҳамда бошқа ашёвий ҳуқуқларидан мажбуриятларнинг таъмини сифатида фойдаланилиши мумкин.
Чет эллик инвестор ўзига мулк ҳуқуқида тегишли барча мол-мулки ва мулкий ҳуқуқларидан, уларнинг қаерда жойлашганлигидан қатъи назар, ўз мажбуриятларининг таъмини сифатида фойдаланиши мумкин.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан бир йил ичида ўз устав фондини таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирмаган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, белгиланган тартибда тугатилади. Шу билан бирга ўз устав фондини белгиланган муддатда таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантира олмаган корхона уни амалда шакллантириб улгурган, аммо қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлмаган даражада камайтириши ёки ўзи бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга айлантирилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган, Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида Низомга қаранг.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси,1999 й., 9-сон, 229-модда)
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона тугатилганида унинг активларига белгиланган тартибда солиқ солинади. Активларнинг қолган қисми, башарти таъсис ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона қатнашчилари ўртасида уларнинг корхона мол-мулкидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Чет эллик инвестор чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонадан чиқиб кетган ёки бу корхона тугатилган тақдирда, корхона мол-мулкидаги ўз улуши пул ёки бозор баҳосига мувофиқ равишда товар шаклида қайтарилиши ҳуқуқини олади.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона қайта ташкил этилган ёки тугатилганда меҳнат шартномалари бекор бўлган ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ кафолатланади.
Давлат, давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари чет эл инвесторлари билан тузилган тегишли шартномаларда ўз зиммасига олган, ваколатлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган шахслар имзолаган мажбуриятлар бўйичагина жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 февралдаги ЎРҚ-518-сонли «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуни.
Давлат чет эл инвестицияларини жалб этаётган Ўзбекистон Республикаси резидентларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди, бундай мажбуриятлар қонунда белгиланган тартибда давлат томонидан кафолатланган ҳоллар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 155-моддасига қаранг.
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, банклар томонидан чет эллик инвесторларнинг ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти билан боғлиқ қўшимча талаблар ва чекловлар белгилаш тақиқланади.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Чет эл инвестицияларини жалб этиш, рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш мақсадида ҳукумат томонидан ваколат берилган орган, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек ҳукуматга қарашли бўлмаган манфаатдор ташкилотлар:
Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятининг имкониятлари ва шарт-шароитлари тўғрисида ахборот тайёрлайдилар ҳамда тарқатадилар;
потенциал инвесторларга фаолиятнинг юридик, иқтисодий ва бошқа жиҳатлари бўйича маслаҳатлар берадилар ҳамда юзага келувчи масалаларни ҳал этишда зарур ёрдам кўрсатадилар;
чет эллик инвесторлар фаолиятининг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқадилар;
чет эл инвестициялари масалалари бўйича халқаро муносабатларда ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўрадилар;
чет эл инвестицияларини жалб этиш, рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилишга қаратилган бошқа вазифаларни бажарадилар.
Чет эллик инвесторлар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этиши устидан назоратни солиқ органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ваколат берган бошқа давлат органлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида амалга оширадилар.
Назорат қилувчи орган назорат вазифаларини амалга оширишда тижорат сири сақланишини таъминлаши шарт. Тижорат сирини ошкор қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига биноан таъқиб қилинади.
Мазкур Қонуннинг қоидалари билан Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ўртасида бирон-бир номувофиқлик бўлган ҳолда, чет эллик инвесторлар учун бирмунча қулай бўлган қоидалар устувор кучга эга бўлади.