Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
«ЎЗБЕКНАВО» ГАСТРОЛЬ-КОНЦЕРТ БИРЛАШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

«Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси бошқаруви ТУЗИЛМАСИ

Ҳужжат кучини йўқотган 26.06.2001
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасини ташкил этиш тўғрисида»ги 1996 йил 5 апрелдаги ПФ-1419-сон Фармонига мувофиқ, «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятини янада такомиллаштириш, санъаткорларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган маданий-маънавий ислоҳотларда фаол иштирок этишларини таъминлаш, кенг кўламли гастроль-концерт фаолиятини ривожлантириш, бозор муносабатлари шароитида ижодий жамоалар ва алоҳида ижрочилар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларни моддий ҳамда маънавий рағбатлантиришнинг янги, самарали тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
қарорнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ушбу қарорга 1-илованинг 6-бўлими барча бандларидаги «бош директор» сўзлари «бирлашма раҳбари — ижрочи директор» сўзлари билан, «бош директор ва унинг ўринбосарлари» сўзлари «бирлашма раҳбари — ижрочи директор ва бош бадиий раҳбар» сўзлари билан алмаштирилсин, 2-банднинг 1-хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзларидан олдин «Маданият ишлари вазирлиги тавсиясига кўра» сўзлари қўшилсин, 2-хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг ўринбосари» сўзлари чиқариб ташлансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази