(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 329-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сонли «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 июндаги 112-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 23-сон, 210-модда)
2. Марказда бош директорнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосари бўлишига рухсат берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
3. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий бошқармалар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказига (кейинги ўринларда «Марказ» деб аталади) ва давлат мулкини бошқариш бўйича ҳудудий органларга бўйсунади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 329-модда)
Марказнинг бошқармалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси тегишли ҳудудий бошқармаси раҳбари билан келишган ҳолда бош директор томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари жорий этилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 329-модда)
5. Белгилаб қўйилсинки, Марказнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари жорий фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобига амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ҳудудий бўлими тўғрисидаги намунавий низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Марказнинг марказий аппаратини ва унинг ҳудудий бошқармаларини маблағ билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида зарур бюджетдан ажратиладиган маблағларни белгиланган тартибда назарда тутсин;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссиясининг ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника ресурсларини, анжомларини, асбоб-ускуналарини ва транспорт воситаларини Марказга берсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссиясининг ҳудудий бўлинмалари илгари эгаллаб келган хизмат бинолари ва алоқа линиялари Марказнинг бошқармалари ихтиёрида қолдирилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
9. Марказнинг марказий аппарати ҳамда Тошкент шаҳар ва вилоят ҳудудий бошқармалари Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчаси, 107-уйда жойлаштирилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 738-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1047-модда)
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатишини тартибга солиш ва уни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 7 сентябрдаги 351-сон қарорининг 1—3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 июндаги 112-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 23-сон, 210-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 июндаги 112-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 23-сон, 210-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 июндаги 112-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 23-сон, 210-модда)
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 329-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) давлат бошқарув органи ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 27-сон, 329-модда)
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
3. Марказнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва маҳаллий бошқарув органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг фуқаролари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
4. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банкларда ҳисоб-китоб ва валюта счётларига эга бўлади.
республикада қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва бошқариш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
унинг томонидан рўйхатдан ўтказилган бозорнинг қимматли қоғозлар чиқарилиши, қимматли қоғозлар бозори тузилмаси ва ривожланиши юзасидан қатнашчилар бўйича маълумотлар банкининг ягона реестрларини юритиш, ҳисобга олиш ва ҳисоботни ташкил этиш, қимматли қоғозлар муомалада бўлишини, қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг касб фаолиятини бошқариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сон қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
давлат бошқаруви органлари, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳамда акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳамда акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган ҳолларда улар бўйича ижро этиш мажбурий бўлган хулосалар ва кўрсатмалар бериш, қонунни бузувчиларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ санкциялар қўллаш;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)
қимматли қоғозларнинг миллий ва халқаро бозорларида ўзбекистонлик ва хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозлари чиқарилиши ва самарали муомалада бўлиши учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитларни таъминловчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар — инвесторларнинг, шунингдек қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
(5-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
қимматли қоғозлар бозорининг аҳволи ва унинг қатнашчилари тўғрисида инвесторларни ва жамоатчиликни кенг хабардор қилиш;
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, маҳаллий бошқарув органларининг, профессионал ва нопрофессионал қатнашчиларнинг, уларнинг бирлашмалари (уюшмалари)нинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини мувофиқлаштириш.
қимматли қоғозлар ва уларнинг эмитентлари тўғрисидаги ахборотнинг тўлиқ очилиши ва унинг тушунарли бўлиши устидан назоратни амалга оширади;
қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш ва тартибга солиш ҳамда унинг қатнашчилари фаолияти масалаларига оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;
инвесторларнинг корхонани (акционерлик жамиятини) бошқаришда қатнашишдаги, дивидендлар олишдаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради;
ўзбекистонлик эмитентлар қимматли қоғозларининг чет элда ва хорижий эмитентлар қимматли қоғозларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши шартлари ва тартибини белгилайди;
қимматли қоғозлар ва уларнинг ҳосилалари эмиссиясини (чиқарилишини), эмитентлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар эмиссиясини амалга оширувчи хорижий эмитентлар қимматли қоғозлари эмиссияси проспектларини рўйхатдан ўтказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари сифатида қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятга лицензия беради;
(6-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
тегишли давлат органлари билан биргаликда қимматли қоғозлар бозорининг самарали инфраструктурасини ташкил этишда қатнашади;
қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, қимматли қоғозлар билан касб фаолиятини амалга оширишга ягона талабларни, қимматли қоғозлар билан битишувларни амалга ошириш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш ҳисоби ва ҳисоботи стандартларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказилишининг тўғрилигини назорат қилади ҳамда қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари фаолияти устидан, хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозлари Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорига муомалага қўйилиши қоидалари ҳамда квоталарига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади ва ушбу қоидалар ва қоидаларни бузувчиларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чора-тадбирларни қўллайди;
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари мутахассисларига нисбатан малака талабларини белгилайди, уларни аттестациядан ўтказади, малака аттестатлари, қимматли қоғозлар эгалари реестири ва ҳисобга олиш регистри юритилишига талабномаларни беради, уларга риоя этилишини назорат қилади;
(6-банднинг ўн биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлаш, қимматли қоғозларнинг чиқарилиши, бозорга қўйилиши, муомалада бўлиши ва сақланишини бирхиллаштириш, қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказишнинг ҳисоби ва ҳисоботи, қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари фаолиятини назорат қилиш учун қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари бирлашмалари (уюшмалари) фаолиятини мувофиқлаштиради ва йўналтиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Марказий депозитарий хизматлари учун тарифлар миқдорини тасдиқлайди;
(6-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 декабрдаги 528-сон қарори билан киритилган — ЎР ҚТ., 1998 й.,12-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
республикада рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқаришларнинг, шунингдек қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари сифатида фаолиятга лицензия олган юридик ва жисмоний шахсларнинг ягона давлат реестрларини юритади ҳамда уларни рўйхатларини эълон қилади;
(6-банднинг ўн бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат рўйхати тартиботидан ўтган қимматли қоғозлар чиқарилишига идентификация тартиб рақамлари беради;
(6-бандининг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 февралдаги 70-сон қарори билан киритилган — ЎР ҚТ., 2002 й., 2-сон, 11-модда)
турлари бўйича рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларнинг миқдори ҳақидаги йиллик оммавий ҳисоботларни тузади, инвесторлар ва жамоатчиликнинг кенг хабардор қилинишини таъминлайди;
ахборот тизимини ташкил этиш, қимматли қоғозлар билан ишлашни автоматлаштириш ва компьютерлаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;
қимматли қоғозларга оид қонунлар ва норматив ҳужжатлар ижросини назорат этиш, қимматли қоғозлар ички ва ташқи бозорларида қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказишни бирхиллаштириш, улар қатнашчилари фаолиятини назорат қилиш бўйича биргаликдаги фаолиятни мувофиқлаштириш соҳасида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиб бориш халқаро ва хорижий органлари билан ҳамкорлик қилади;
эмиссияли қимматли қоғозларни (давлат қимматли қоғозларидан ташқари) муомалага чиқариш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан битишувларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказишни ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш стандартларини, қимматли қоғозлар эгалари реестрларини ва қимматли қоғозлар билан битишувларни ҳисобга олиш реестрини юритиш тартибини тасдиқлайди;
ўз маблағлари етарлилигининг мажбурий нормативларини ва қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича таваккалчиликларни чеклайдиган бошқа кўрсаткичларни, шунингдек давлат қимматли қоғозларидан ташқари қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича ҳужжатларни сақлаш муддатларини белгилайди;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга лицензия олган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари мансабдор шахсларига нисбатан малака талабларини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда қимматли қоғозлар бозорида суғурталовчилар фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сон қарорига мувофиқ йигирма — йигирма учинчи хатбошилари билан тўлдирилди)
махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари учун (банклар ва суғурталовчилар бундан мустасно) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мониторинг олиб боради ва ушбу қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 июлдаги 180-сонли қарорига асосан йигирма тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 27-сон, 355-модда)
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Марказнинг вазифалари ва ваколатларидан келиб чиқувчи бошқа функцияларни бажаради.
Марказ томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олинадиган йиғимлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шаклланадиган Марказни ижтимоий ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)
қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларини белгилаш, давлат қимматли қоғозлари эмитентлари бундан мустасно;
давлат бошқаруви органлари, фуқаролар, қимматли қоғозлар бозори мутахассислари ва мансабдор шахслардан Марказга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни сўраш ва олиш;
ўз қимматли қоғозларини оммавий сотиш учун қўйган эмитентдан, қимматли қоғозлар бозори фаолиятини профессионал жиҳатдан таъминлайдиган ҳар қандай бошқа шахсдан, шунингдек фонд биржаларидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиш ва эълон қилиш мажбурий бўлган қоидалар, уставлар, регламентлар, йўриқномалар, намунавий ҳужжатлар нусхалари тақдим этилишини талаб қилиш;
қимматли қоғозлар тўғрисидаги ҳисобот шаклида эълон қилинган ва тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги юзасидан, шунингдек қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар бузилганлиги ёки бузилиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар тушганда қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг (давлат қимматли қоғозлари эмитентларидан ташқари) бухгалтерия ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларини текшириш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузиш ва уларни судга юбориш;
инвесторларнинг, қимматли қоғозлар эгаларининг ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат божи тўламасдан судга даъво тақдим этиш;
(7-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)
эмитентларнинг рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларини текшириш ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларига мувофиқ уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини талаб қилиш;
эмитентларнинг қимматли қоғозлар чиқарилишини рўйхатга олиш бўйича ҳужжатлари кўриб чиқилганлиги учун улардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида белгиланган тартибда йиғим ундириш;
(7-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
қимматли қоғозлар бозори фаолият кўрсатиши ва ривожланиши соҳасида халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;
юқори малакали хорижий ва мамлакатимиз мутахассисларини контракт асосида маслаҳатчилар ва экспертлар сифатида ишга таклиф қилиш;
фонд биржаларининг биржа кенгашлари, бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари мажлисларида қатнашиш, биржа фаолияти устидан назоратни амалга ошириш учун давлат инспекторларини тайинлаш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг профессионал уюшмалари фаолиятини ва уларнинг аъзолари фаолиятини мувофиқлаштириш;
ваколатлари доирасида қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузувчиларга нисбатан қуйидаги санкцияларни қўллаш:
қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари кўриб чиқиши ва ижро этиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
фонд биржаларидан (фондли бўлимларни ташкил этган бошқа биржалардан) қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва Марказ талаблари уларнинг аъзолари томонидан бузилган тақдирда бир ёки бир нечта аъзоларни аъзоликдан чиқаришни ёки фаолиятдан четлатишни талаб қилиш;
эмитентлардан белгиланган тартибда қимматли қоғозлар эмиссияси проспекти рўйхатдан ўтказилмасдан ўтказиладиган қимматли қоғозларни очиқ сотишга таклиф қилиш бўйича реклама компаниясини тўхтатишни талаб қилиш;
акциядорларнинг инвестицияларини ҳимоя қилиш мақсадида қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва бошқа иштирокчилари риоя қилиши мажбурий бўлган иқтисодий нормативларни белгилаш;
эмитентлар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда эмитентларнинг қимматли қоғозлари эмиссияси ва муомалада бўлишини 10 иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш ёки чеклаш тўғрисида судга мурожаат қилиш;
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган тақдирда ўз ваколатлари доирасида қимматли қоғозлар бозори иштирокчисининг унинг фаолияти тўхташига олиб келмайдиган айрим операцияларини тўхтатиб туриш;
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бир неча марта ёки қўпол равишда бузилган ҳолларда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси сифатида қимматли қоғозлар билан фаолиятни амалга оширишга берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиш;
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг аниқланган ҳолатлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;
жисмоний шахсларга қимматли қоғозлар бўйича профессионал фаолиятни олиб бориш ҳуқуқига малака аттестатлари бериш, шунингдек жисмоний шахслар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда уларнинг аттестатлари амал қилишини тўхтатиб туриш ёки уларни аттестатлардан маҳрум қилиш;
биржа иши ва қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш қоидалари бузилган тақдирда фонд биржасида операцияларни, шу жумладан клиринг операцияларини ва улар бўйича ҳисоб-китобларни ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида судга мурожаат қилиш;
Марказ томонидан аниқланган акциядорлик жамиятлари таъсис этилишининг эътирофи мавжуд эмаслигига доир маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органларига бериш;
белгиланган тартиб бузилган ва ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда қимматли қоғозларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш;
Марказнинг ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича, шу жумладан қимматли қоғозлар билан битишувларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ва/ёки қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлари содир этилгунга қадар олдинги аҳволни тиклаш бўйича судга даъволар билан мурожаат қилиш, шунингдек экспертлик қилиш ҳуқуқига эга.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиларининг (банклар ва суғурталовчилар бундан мустасно) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этишини текшириш, қонун бузилишлари аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 июлдаги 180-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 27-сон, 355-модда)
қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш ва инсайдер ахборотдан фойдаланиш аломатларини белгилаш;
қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари томонидан кафолат фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш;
инвестиция воситачиси томонидан мижозларнинг пул маблағларини ҳисобини юритиш ва уларнинг бут сақланишини таъминлаш тартибини белгилаш;
ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги махсус ваколатли орган билан биргаликда инвестиция воситачиси томонидан мижозларга депо ҳисобварақлар очиш, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш учун уларнинг топшириқларини қабул қилиш, мижозларга бошқа хизматларни электрон шаклда ва ўзга алоқа воситалари орқали кўрсатиш тартибини белгилаш;
Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти аъзолари бўлган бошқа давлатларнинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли органлари билан махфий ва бошқа турдаги ахборот билан белгиланган тартибда алмашиш ҳуқуқига эга.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Марказ фаолияти унинг бош директори, марказий аппарат ва Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари томонидан таъминланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
9. Бош директор ва унинг ўринбосарлари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
10. Марказнинг ҳудудий бошқармалари ўз фаолиятида Марказга ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органларига бўйсунади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Марказнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг тегишли ҳудудий органи раҳбари билан келишув бўйича бош директор томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Марказга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради, Марказнинг ва унинг жойлардаги органларининг фаолиятини ташкил этади, Марказ ходимларининг вазифаларини тақсимлайди ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди, Марказ ходимларини ишга қабул қилади ва уларни ишдан бўшатади ҳамда бошқа ваколатларни амалга оширади;
ўз ваколати доирасида ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида буйруқлар, йўриқномалар ва қарорлар чиқаради, кўрсатмалар беради ва уларнинг бажарилишини текширади, Марказнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Марказнинг тасдиқланган тузилмасига, ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ўзгартиришлар киритиш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритишга ҳақлидир;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 40-41-сон, 412-модда)