28.10.2021 йилдаги ПҚ-5269-сон

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъуллар

I. Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти фаолиятини ташкил этиш

1.

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтининг (кейинги ўринларда — Институт деб юритилади) устави ва ташкилий тузилмасини белгиланган тартибда тасдиқлаш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш.

Икки ой муддатда

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

2.

Институтда раҳбарлик фаолиятини (проректорлар, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари) олиб бориш учун номзодлар рўйхатини шакллантириш.

Бир ҳафта муддатда

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

3.

Институтнинг 2021 йилга мўлжалланган харажатлар сметасини, штат жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

Икки ой муддатда

2021 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

4.

Институт бошқарув ва таълим жараёнларини 2025 йилгача босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2022 йил май

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

II. Институтда 2021/2022 ўқув йилини самарали ташкил этиш

5.

Ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ҳамда кадрлар истеъмолчиларининг талаблари, соҳа бўйича замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, юқори унумли ва ресурс тежайдиган технологиялар ўз аксини топган давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини қайта ишлаб чиқиш, ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

Икки ой муддатда

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

6.

Талабаларнинг мустақил таълим олишлари учун масофавий электрон таълим платформасини ташкил этиш ҳамда электрон ахборот ресурс манбалари (тақдимотлар, тарқатма материаллар, маъруза матнлари, видео ва аудио дарслар) билан бойитиб бориш.

Доимий

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грант маблағлари ва техник кўмаклар доирасида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

7.

Институтнинг талабалари учун ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари базасини яратиш мақсадида Институт мутахассис кадрларининг истеъмолчилари ҳисобланган ҳудудий ташкилотлар, агрокластерлар, кооперациялар, хўжалик бирлашмалари билан ишга жойлаштириш ва амалиётларни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик шартномаларини тузиш ҳамда талабаларнинг амалиётларини замонавий технопаркларга ва илғор тажрибага эга корхона ва ташкилотларда ташкил этиш.

Ўқув жараёни жадвали асосида

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

8.

Институтнинг Ахборот-ресурс марказини ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўриш ҳамда етишмаётган ўқув адабиётларини, шунингдек, ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратиш режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил январь

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

9.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожланган хорижий давлатларнинг халқаро рейтингда етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари рўйхатини аниқлаш ҳамда улар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

Доимий

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

10.

Институт профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот ишлари ва амалий машғулотлар олиб боришлари, талабаларнинг малакавий амалиётларини ўташлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида соҳа корхоналарида ўқув-амалиёт марказларини (мутахассислик кафедралари филиалларини) ташкил этиш ҳамда фаолиятини такомиллаштириш.

2022 йил давомида ва доимий

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

III. Институтнинг таълим хизматини кўрсатиш фаолиятини тизимли ташкил этиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар

Ўқув жараёни бўйича

11.

Қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, бозорларда рақобатбардош бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари турларини ишлаб чиқариш ҳамда аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

12.

Тор ихтисосликлар бўйича хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари ва илмий марказларига институтнинг профессор-ўқитувчиларини малака ошириш ҳамда стажировка ўташ учун юбориш, шунингдек, қишлоқ хўжалигининг долзарб йўналишлари бўйича вебинарлар ташкил этиш.

2022 — 2025 йиллар давомида келишув асосида

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

13.

Профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар, талабалар учун илғор бадиий, илмий ва ўқув адабиётлар электрон каталоглари ҳамда жаҳон таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

Бунда:

хорижий (РФ, Корея Республикаси, Япония, Германия, Хитой ва ушбу соҳада етакчи бошқа мамлакатлар) илғор тажрибаларни ўрганиш асосида Институтнинг Ахборот-ресурс маркази фойдаланувчилари учун комплекс электрон хизматлар кўрсатувчи замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш;

веб ва «булутли» технологиялар асосида кутубхонанинг рақамли ресурсларини электрон каталогини яратиш;

RFID технологияси асосида кутубхона фондини рўйхатга олиш, ҳисобга қўйиш, тарқатиш ва ҳимоялаш тизимини яратиш;

китобларни ҳисобга қўйиш, тарқатиш ва қайтариш учун автоматлаштирилган электрон киоскларни жорий этиш;

китобларни тезкор рақамлаштириш технологиясини жорий этиш;

хорижий кутубхона ресурсларидан эркин фойдаланиш шароитларини яратиш;

электрон ва қоғоз шаклидаги халқаро илмий ва ўқув нашрларига обуна бўлишни ташкил қилиш.

2022 — 2024 йиллар

Институтнинг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

14.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича миллий ва халқаро имижни шакллантириш мақсадида мутахассислик фанларини хорижий тилларда ўқитишни кенг жорий этиш.

2022 йилдан бошлаб доимий

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Илмий-тадқиқот ишлари бўйича

15.

Институтнинг илмий салоҳиятини йилма-йил ошириб бориш мақсадида олий таълимдан кейинги таълим институтини тизимли ташкил этиш учун қишлоқ хўжалиги ихтисосликлари бўйича таянч докторантурада кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўйиш ҳамда хорижий олий таълим муассасаларига мақсадли докторантурага ўқишга юбориш.

2022 — 2025 йиллар

Давлат бюджети маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

16.

Ҳар йили қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари магистратурасининг иқтидорли битирувчиларини танлаш ва педагогик фаолиятга фаол жалб қилиш.

Доимий

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

17.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг аграр тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ва Фанлар академиясининг илмий ташкилотлари билан бирга қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш.

Доимий

Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси доирасида ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар Академияси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

18.

Профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар ва талабаларнинг инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги ташаббускорлигини ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида «Кичик инновацион корхоналар» ташкил этиш.

2022 йилдан бошлаб доимий

Ташаббускорларнинг маблағлари ҳисобидан

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

19.

Ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитини ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш турларини инобатга олган ҳолда субтропик (анор, хурмо, зайтун, чилонжийда), цитрус (лимон, мандарин, киви, ананас) ҳамда сабзавот-полиз экинларини етиштириш муаммолари ечимига қаратилган илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш.

2022 йилдан бошлаб доимий

Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси доирасида ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

20.

Институт профессор-ўқитувчилари, илмий-техник ва муҳандис ходимларини ҳар йили Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида, илмий-тадқиқот марказларида, агрокластерларда, кооперацияларда, йирик ишлаб чиқариш корхоналарида стажировка ўташи бўйича дастурлар тайёрлаш ва амалга ошириш.

2022 йилдан бошлаб доимий

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

21.

«Хирш» индекси (h-индекс) юқори бўлган олимлар, профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчиларнинг рағбатлантириш тизимини жорий қилиш.

Бунда: устамалар миқдорини «Хирш» индекси (h-индекс):

5 дан 9 гача бўлса 20 фоиз;

10 ва ундан юқори бўлса 30 фоиз этиб белгилаш.

2022 йилдан бошлаб доимий

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, маҳаллий ҳокимликларнинг маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

22.

Институт ҳузурида давлат муассасаси шаклида «Мева (субтропик ва цитрус) ва сабзавот экинлари селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари» ўқув-илмий марказини ташкил этиш.

2022 йил август

Давлат бюджет маблағлари, маҳаллий ҳокимликларнинг маблағлари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича

23.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббусни амалиётга кенг жорий этиш. Бунда:

биринчи ташаббус — талаба ёшларни мусиқа ва санъатга жалб қилиш, уларда эстетик дид ва касбий этикани тарбиялаш мақсадида танловлар, кўргазмалар, санъат ва маданият масканларида очиқ дарслар ўтказиш, театр ва музейларга ташрифларни уюштириш, «Ёш ҳаваскорлар» ашула ва рақс ансамблини тузиш.

иккинчи ташаббус — спорт мажмуаларида тўгараклар фаолиятини самарали ташкил этиш, янги спорт тўгараклари очиш, «Саломатлик сари мустаҳкам қадам» акцияси ва спорт турлари бўйича олий таълим муассасалариаро уч босқичли чемпионатларни ўтказиш.

учинчи ташаббус — талаба ёшларда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан тўғри фойдаланиш маданиятини ривожлантириш мақсадида уларнинг қизиқишлари бўйича клублар, компьютер технологиялари, лойиҳа ва дастурлаш бўйича компьютер дастурлари, интернет саводхонлиги тўгараклари, онлайн-викториналар, IT-олимпиадалар ташкил этиш.

тўртинчи ташаббус — талаба ёшларни бадиий адабиётга қизиқтириш, уларда ватанпарварлик, Ватан тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини тарбиялаш мақсадида «Бир талабага — бир китоб» акцияси, «Энг фаол китобхон» танлови, «Ёш адабиётчилар» клубларини, талабаларнинг шеърлари, илмий мақолалари ва шеърий тўпламларини чоп этиш, ОАВда ёритиш.

2022 йилдан бошлаб доимий

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

бешинчи ташаббус — талаба қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида «Бизнес леди» мактаби (бизнес режа тузишга ўргатиш), «Тадбиркор талаба» клуби, «Оила мактаби» тренинглари, тикувчилик, миллий ҳунармандчилик курсларини ва ижодий тўгаракларни йўлга қўйиш.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

24.

Институтда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларнинг номзодини Ўзбекистон Президенти ва номдор стипендияларга тавсия этиш, республика ва халқаро танловларда иштирок этишини таъминлаш ҳамда рағбатлантириб бориш.

2022 йилдан бошлаб доимий

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

25.

Институт жойлашган ҳудудда яшовчи «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ҳамда «Аёллар дафтари»га кирган оилаларнинг фарзандлари ҳамда уюшмаган ёшлар учун қишлоқ хўжалиги бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

Доимий

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

26.

Институтнинг моддий-техник базасидан фойдаланган ҳолда яқин ҳудудлардаги уюшмаган ёшларниспорт тўгаракларига, инглиз тили, немис тилини ўқитиш курсларига, компьютер саводхонлиги тўгаракларига жалб этиш.

2022 йилдан бошлаб доимий

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Халқаро ҳамкорлик бўйича

27.

Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурларини (double degree) амалга ошириш, таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳамда халқаро илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни ташкил этиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб доимий

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

28.

Истиқболли битирувчиларни республика ва хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий муассасаларига магистратура ва докторантурага (жумладан, «Эл-юрт умиди» жамғармасининг очиқ стипендия танловлари орқали) мунтазам юбориш орқали Институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.

2022 — 2025 йиллар

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

29.

Талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини АҚШ, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Россия, Япония каби ривожланган давлатларнинг олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот марказлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилишини таъминлаш.

Белгиланган муддатларда

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

30.

Халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг Институтдаги улушини ошириш.

Доимий

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

31.

Анорчилик йўналиши бўйича профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талабаларни илғор хорижий давлатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб доимий келишув асосида

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Моддий-техник таъминот бўйича

32.

Ветеринария диагностика ўқув лабораторияси ҳамда Ахборот-маслаҳат маркази (Extension center) ҳудудида қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини кўпайтириш ва тажрибалар олиб бориш мақсадида махсус бино (виварий) қуриш ишларини 2023 йилги инвестиция дастурига киритиш чораларини кўриш.

2022 йил июнь

Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

33.

Институт ҳудудида 400 ўринли мажлислар зали ҳамда 200 ўринли талабалар ошхонасини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда 2023 йилги инвестиция дастурига киритиш.

2022 йил июнь

Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

34.

Ахборот-маслаҳат маркази ҳудудида цитрус ва субтропик экинлар (лимон, анор, хурмо, киви, зайтун) кўчатларини етиштирувчи иссиқхона ташкил этиш.

2022-2023 йиллар

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

35.

Ахборот-маслаҳат маркази (Extension center) ҳудудида қишлоқ хўжалиги экинларини доимий сув билан таъминлаш бўйича вертикал суғориш қудуғини бурғулаш, ишга тушириш ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда дала атрофини тўсиқ (сим-тўр) билан ўраш.

2022-2023 йиллар

Давлат бюджети маблағлари, маҳаллий ҳокимликларнинг маблағлари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

36.

Чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари, мева-сабзавот, мойли экинлар, доривор ўсимликларни қайта ишлаш, қадоқлаш бўйича замонавий мини цехларни ташкил этиш.

2022 — 2025 йиллар

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

37.

Хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ишлаб чиқилган маҳсулот, ишланмалар, жиҳозларни синовдан ўтказиш ва тарғиб қилиш учун «Кўргазмали аудиториялар»ни ташкил этиш.

2022 — 2025 йиллар

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти

Т/р

Таълим йўналишлари ва мутахассисликлар

Бириктирилаётган ташкилотлар

Бакалавриат таълим йўналишлари

1.

Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича)

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий-тажриба станцияси, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий-тажриба станцияси

2.

Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги

3.

Агрокимё ва агротупроқшунослик

4.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича)

Сурхондарё вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси, «Agro ximoya xizmati o’simliklar klinikasi» МЧЖ, «Tomorqa xizmati agro-invest» МЧЖ

5.

Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантини

Сурхондарё вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси

6.

Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий-тажриба станцияси

7.

Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш

8.

Мевачилик ва узумчилик

Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий-тажриба станцияси ва Бандихон тажриба хўжалиги

9.

Агрономия (анорчилик)

10.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулот турлари бўйича)

11.

Ипакчилик ва тутчилик

Сурхондарё вилояти «Агро пилла» МЧЖ

12.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш

«Ўзагролизинг» АЖнинг Сурхондарё вилоят филиали

13.

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (қишлоқ хўжалигида)

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси

14.

Агробизнес ва инвестицион фаолият

15.

Ўрмончилик

Сурхондарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси (Сурхондарё, Боботоғ, Бойсун, Узун, Қизириқ ва Ҳисор давлат ўрмон хўжаликлари)

16.

Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси

17.

Манзарали боғдорчилик

18.

Зооинженерия (турлари бўйича)

Сурхондарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси

19.

Ветеринария медицинаси (фаолият турлари бўйича)

Магистратура мутахассисликлари

1.

Агрономия

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий-тажриба станцияси

2.

Селекция ва уруғчилик (экинлар гуруҳлари бўйича)

3.

Агрокимё

4.

Ўсимликшунослик (экинлар гуруҳлари бўйича)

Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий-тажриба станцияси

5.

Сабзавотчилик ва полизчилик

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий-тажриба станцияси, Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий-тажриба станцияси ва Бандихон тажриба хўжалиги

6.

Ўсимликлар ҳимоясида мониторинг ва башорат

Сурхондарё вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси, «Agro ximoya xizmati o’simliklar klinikasi» МЧЖ, «Tomorqa xizmati agro-invest» МЧЖ

7.

Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси

Сурхондарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси (Сурхондарё, Боботоғ, Бойсун, Узун, Қизириқ ва Ҳисор давлат ўрмон хўжаликлари)

8.

Иқтисодиёт (қишлоқ хўжалигида)

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси

Т/р

Таълим йўналишлари ва мутахассисликлар номи

Амалиёт турлари (бакалавриат/магистратура) ҳамда амалиётни ўтказиш объектлари ва манзиллари

Ўқув-танишув амалиёти объекти ва манзили

Ўқув амалиёти объекти ва манзили

Ишлаб чиқариш амалиёти/

илмий амалиёт (стажировка) объекти ва манзили

1.

Агрокимё ва агротупроқшунослик

Ахборот-маслаҳат маркази
(Extension center)
(Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи)

1. Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти Сурхондарё вилоят филиали
(Термиз тумани, «М. Эштемиров» маҳалласи)

Сурхондарё вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси
(Термиз шаҳри, Ойтумор кўчаси, 5-уй)

2. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Сурхондарё илмий-тажриба станцияси
(Термиз тумани, «Намуна» маҳалласи)

2.

Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича)

Ахборот-маслаҳат маркази
(Extension center)
(Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи)

1. Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Сурхондарё вилоят филиали
(Термиз тумани, «М. Эштемиров» маҳалласи)

1. Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси
(Термиз шаҳри, Шукрона кўчаси, 10-уй)

2. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий-тажриба станцияси
(Термиз тумани, «Намуна» маҳалласи)

2. Сурхондарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

(Термиз шаҳри, Шукрона кўчаси, 10-уй)

3.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича)

Ахборот-маслаҳат маркази
(Extension center)
(Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи)

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё вилояти таянч пункти
(Термиз тумани, «М. Эштемиров» маҳалласи)

Сурхондарё вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси
(Термиз шаҳри, Ойтумор кўчаси, 5-уй)

4.

Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги (экин турлари бўйича)

Ахборот-маслаҳат маркази
(Extension center)
(Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи)

1. Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Сурхондарё вилоят филиали
(Термиз тумани, «М. Эштемиров» маҳалласи)

«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат корхонасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси
(Термиз шаҳри, А. Қаҳҳор кўчаси, 10-уй)

2. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий тажриба станцияси
(Термиз тумани, «Намуна» маҳалласи)

5.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулот турлари бўйича)

Ахборот-маслаҳат маркази
(Extension center)
(Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи)

«Сурхондарёдонмаҳсулотлари» АЖ (Термиз шаҳри, Зерновая кўчаси, 1-уй)

«Сурхондарёдонмаҳсулотлари» АЖ (Термиз шаҳри, Зерновая кўчаси, 1-уй )

6.

Ўрмончилик

Ахборот-маслаҳат маркази
(Extension center)
(Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи)

Сурхондарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси
(Термиз шаҳри, Истиқбол кўчаси, 64-уй)

Сурхондарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси
(Термиз шаҳри, Истиқбол кўчаси, 64-уй)

7.

Ипакчилик ва тутчилик

Ахборот-маслаҳат маркази
(Extension center)
(Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи)

Сурхондарё вилояти «Агро пилла» МЧЖ
(Термиз шаҳри, Соатов кўчаси, 4-уй)

Сурхондарё вилояти «Агро пилла» МЧЖ
(Термиз шаҳри, Соатов кўчаси, 4-уй)

8.

Мевачилик ва узумчилик

Ахборот-маслаҳат маркази
(Extension center)
(Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи)

1. Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси
(Термиз шаҳри, Шукрона кўчаси, 10-уй)

2. Сурхондарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

(Термиз шаҳри, Шукрона кўчаси, 10-уй)

2. Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик мевачилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё вилояти илмий-тажриба станцияси
(Термиз тумани)

2. Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё вилояти илмий-тажриба станцияси
(Термиз тумани)

9.

Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси

Ахборот-маслаҳат маркази
(Extension center)
(Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи)

Сурхондарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси
(Термиз шаҳри, Истиқбол кўчаси, 64-уй)

Сурхондарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси
(Термиз шаҳри, Истиқбол кўчаси, 64-уй)

10.

Манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш

Ахборот-маслаҳат маркази
(Extension center)
(Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи)

Сурхондарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси
(Термиз шаҳри, Истиқбол кўчаси, 64-уй)

Сурхондарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси
(Термиз шаҳри, Истиқбол кўчаси, 64-уй)

11.

Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантини

Ахборот-маслаҳат маркази
(Extension center)
(Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи)

Сурхондарё вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси
(Термиз шаҳри, Ойтумор кўчаси, 5-уй

Сурхондарё вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси
(Термиз шаҳри, Ойтумор кўчаси, 5-уй

12.

Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик

Ахборот-маслаҳат маркази
(Extension center)
(Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи)

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий-тажриба станцияси
(Термиз тумани, «Намуна» маҳалласи)

Сурхондарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

(Термиз шаҳри, Шукрона кўчаси, 10-уй)

13.

Агробизнес ва инвестицион фаолият

Ахборот-маслаҳат маркази
(Extension center)
(Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи)

1. «Ўзагролизинг» АЖнинг Сурхондарё вилоят филиали
(Термиз шаҳри, Ф. Хўжаев кўчаси, 1А-уй)

Сурхондарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

(Термиз шаҳри, Шукрона кўчаси, 10-уй)

2. «Golden Fresh» МЧЖ
(Термиз тумани, «Қаҳрамон» маҳалласи)

14.

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (қишлоқ хўжалигида)

Ахборот-маслаҳат маркази
(Extension center)
(Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи)

«Ўзагролизинг» АЖнинг Сурхондарё вилоят филиали
(Термиз шаҳри, Ф. Хўжаев кўчаси, 1А-уй)

Сурхондарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

(Термиз шаҳри, Шукрона кўчаси, 10-уй)

15.

Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш

Ахборот-маслаҳат маркази
(Extension center)
(Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи)

«Golden Fresh» МЧЖ
(Термиз тумани, «Қаҳрамон» маҳалласи)

«Golden Fresh» МЧЖ
(Термиз тумани, «Қаҳрамон» маҳалласи)

16.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш

Ахборот-маслаҳат маркази
(Extension center)
(Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи)

«Ўзагролизинг» АЖнинг Сурхондарё вилоят филиали
(Термиз шаҳри, Ф. Хўжаев кўчаси, 1-А-уй)

«Ўзагролизинг» АЖнинг Сурхондарё вилоят филиали
(Термиз шаҳри, Ф. Хўжаев кўчаси,
1а-уй)

17.

Зоотехния (турлари бўйича)

Ахборот-маслаҳат маркази
(Extension center)
(Термиз тумани, «Янгиобод» маҳалласи)

Сурхондарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси
(Термиз шаҳри, Қ. Омонов кўчаси, 2-уй)

Сурхондарё вилояти ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси
(Термиз шаҳри, Қ. Омонов кўчаси, 2-уй)

18.

Ветеринария медицинаси

Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё вилояти илмий-тажриба станцияси ва Бандихон тажриба хўжалиги
(Термиз ва Б?ндихон туманлари)

Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё вилояти илмий-тажриба станцияси ва Бандихон тажриба хўжалиги
(Термиз ва Бандихон туманлари)