Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда минтақада қишлоқ хўжалиги бўйича таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, соҳани модернизация қилиш ва диверсификациялаш, илғор ва интенсив агротехнологияларни жорий қилишда малакали мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорига мувофиқ Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази мазкур қарорнинг 6-бандида кўрсатилган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан бирга ҳамда ўқув ва ётоқхона мебелларини белгиланган тартибда топширсин, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қабул қилиб олсин ҳамда улардан самарали фойдаланилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул бажарувчилар

I. Филиал фаолиятини ташкил этиш

1.

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалининг уставини ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

Бир ой муддатда

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Тошкент давлат аграр университети

2.

Филиалнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тузиш ва тасдиқлаш.

Бир ой муддатда

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети

3.

Танлов асосида филиални юқори малакали кадрлар билан таъминлаш.

2 ой муддатда

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент давлат аграр университети

4.

Филиалнинг Васийлик кенгаши таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2017 йил август

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Тошкент давлат аграр университети

ва унинг Термиз филиали

5.

Филиалнинг талабалари учун ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари базасини яратиш мақсадида филиал мутахассис кадрларининг истеъмолчилари ҳисобланган вилоят ташкилотлари билан ишга жойлаштириш ва амалиётларни ташкил этиш бўйича шартномалар тузиш.

Доимий равишда

-

Тошкент давлат аграр университети

Термиз филиали

6.

Филиал профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида Тошкент шаҳридан ва вилоятлардан таклиф этилган олим ва мутахассисларни турар жой билан таъминлаш мақсадида Термиз шаҳрида ва Термиз туманида қурилаётган арзон уй жойлардан имтиёзли шартлар асосида ажратиш:

2017 йил — 25 та

2018 йил — 20 та

2019 йил — 20 та

2020 йил — 15 та

2017 — 2020 йиллар

Тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Термиз шаҳар ва Термиз туман ҳокимликлари

II. Филиал моддий-техника базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш

7.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг 2018 йил ва кейинги йиллар параметрларини шакллантиришда Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали объектларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ташкил қилиш.

2017 йилдан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

8.

Ўқув-ишлаб чиқариш амалиётларини, дала тадқиқотларини ўтказиш мақсадида филиалнинг ўқув-тажриба хўжалигини ташкил этиш учун 50 гектар суғориладиган ер майдонини ажратиш.

2017 йил

-

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси

III. Филиалнинг ўқув-методик ва педагогик таъминотини ташкил этиш

9.

Филиални давлат таълим стандартлари, ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллар (шу жумладан уларнинг электрон вариантлари), махсус даврий нашрлар билан таъминлаш.

2017 август

Филиалнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти,

Тошкент давлат аграр университети

10.

Илмий муассасаларнинг етакчи илмий ходимларини ва ишлаб чиқаришнинг тажрибали мутахассисларини филиалнинг педагогик фаолиятига жалб этиш.

2018 йилдан бошлаб

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, вазирлик тизимидаги олий таълим муассасалари

11.

Хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари ва илмий марказларида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.

Доимий равишда

«Истеъдод» жамғармаси ва халқаро лойиҳаларнинг грант маблағлари ва Филиалнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти,

Тошкент давлат аграр университети

12.

Фанлар академиясининг илмий муассасалари, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг тармоқ илмий-тадқиқот институтлари билан бирга қўшма илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишланмаларни ташкил этиш.

Доимий равишда

Давлат грантлари ва хўжалик шартномалари бўйича тушган маблағлар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент давлат аграр университети,

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

13.

Ахборотлар, тўпланган тажриба ва мутахассисларнинг кенг алмашинувини таъминлаш, педагог кадрларнинг етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларидаги стажировкаларини ташкил этиш. Филиалда лекциялар ва махсус машғулотларни ўтказиш учун етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг юқори малакали олимларини таклиф этиш.

Доимий равишда

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари, халқаро ташкилотлар, хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг грантлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

вазирлик тизимидаги олий таълим муассасалари,

«Истеъдод» жамғармаси

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази